Юмшоқ буғдойнинг бошоқлаш-пишиш даврида иссиқликнинг таъсири
Автор: Жраев Дир Турдиулович, Дилмуродов Шерзод Дилмуродович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Сельскохозяйственные науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Gанубий минтақаларида юмшоқ буғдойнинг дон тўлиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиб кетиши дон маҳсулдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда. Илмий тадқиқотда турли тупроқ-иқлим шароитида яратилаган тизмалар ўрганилган. Ушбу мақолада ташқи муҳит омилларига чидамли навларни бардошлилик хусусиятлари келтирилган.
Нав, экиш муддати ва меъёри, ўғит меъёри етиштириш агротехнологияси
Короткий адрес: https://sciup.org/14125719
IDR: 14125719 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10045
Текст научной статьи Юмшоқ буғдойнинг бошоқлаш-пишиш даврида иссиқликнинг таъсири
Кириш. Республикамизни турли минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган, эртапишар, иссиқликка, гармселга, касалликларга ва ётиб қолишга чидамли, суғориладиган майдонларда ҳосилдорлиги 70-100 ц/га, шу билан бирга дон сифати, нонбоплик хусусиятлари юқори бўлган интенсив типдаги кузги буғдой навларини яратиш, бугунги кунда селекционер олимлар олдидаги энг асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб Республикамизда қишлоқ хўжалик экинларидан бир йилда икки марта ҳосил олиш учун эртапишар, ташқи муҳит омилларига айниқса кейинги йилларда бўлаётган иссиқ оқим (қуруқ ҳаво оқими) га чидамли серҳосил юқори сифатли юмшоқ буғдой навларига бўлган талаб кун сайин ортмоқда.
Республикамизда иссиқликнинг таъсири ва юқори температура буғдой етиштиришда айниқса дон тўлиш фазасида рўй берадиган охирги юқори ҳарорат кучли таъсир кўрсатмоқда. Бунинг оқибатида ҳосилдорлик кескин пасайиб кетиши ва доннинг сифат даражаси талаб даражасида бўлмаяпти. Дон тўлиш даврида об-ҳавонинг кескин кўтарилиши донни физиологик тўлиқ етилиши, ҳосилдорликнинг тушиши, 1000 та дон вазни ва сифат даражасини камайишига олиб келмоқда.
Тадқиқотларда қилтиқли бошоқда фотосинтез икки баравар ошади. Қилтиқлар кечроқ ривожланиб, фотосинтетик фаолликни сақлайди ҳамда навнинг қурғоқчиликка чидамлилигидан далолат беради [1].
Ривожланаётган мамлакатларда ўстирилаётган буғдой навларининг 32 фоизи, ўсув даврида иссиқлик таъсирига учрамоқда [2]. Ўрта Осиёда етиштириладиган маҳаллий типга мансуб буғдой навлари иссиқликка чидамли бўлиб, оқсилнинг коагуляцияланишига сабаб бўлувчи зарарли ҳарорат ўсимликнинг эрта фазаларида +550С+560С бўлса, бошоқлаш-дон тўлишиш фазасида +610С ни ташкил қилади [3], бошқа экотипга мансуб энг чидамли буғдой навлари +56,60С +58,20С гача бардош беради [4]. Буғдой +150С дан +25 0С гача ҳароратда жуда яхши ўсиб ривожланади, юқори ҳароратнинг юзага келиши натижасида эса, яъни +250С дан ошганда унинг маҳсулдорлиги камайиб боради [5]. Буғдой ўсимлигининг гуллаш даврида ҳарорат ва намлик юқори бўлса, ўсимликлар 30 0С ли ҳароратда 3 кун мобайнида турса, гул пуштсиз бўлади ва донлар 68 фоизга камаяди [6]. Буғдой ўсув даври ва ўсиб ривожланишида оптимал температура 18-24 0С бўлиши аниқланган. Ҳаво ҳарорати 5-6 кун давомида 28-32 0С га чиққанда, ҳосилдорлик 20 фоизгача пасайиши кузатилган [7]. Юқорида такидланган илмий маълумотлардан фойдаланиб, буғдой навларининг иссиқлик таъсирига чидамли бўлган ҳосилдор ва дон сифат даражасини пасайтирмайдиган нав ва тизмалари танлаб олинди.
Шунинг учун республикамизни турли минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган, иссиқликва қурғоқчилик чидамли, ҳосилдор бўлган интенсив типдаги буғдой навларини яратиш, бугунги кунда селекциянер олимлар олдидаги энг асосий ва энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Республиканинг жанубий минтақалари тупроқ ва иқлим шароитларида буғдой навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, дон тўлиши ва дон сифатларига иссиқликнинг таъсирини илмий жиҳатдан асосланиши тадқиқотларнинг муҳим омилидир.
Тадқиқотобъекти ва услублари. Тадқиқот тажрибаларини жойлаштириш, дала ва лаборатория шароитида фенологик кузатувлар, баҳолаш ва таҳлил қилиш Б.А. Доспехов (1985) ва Қишлоқ хўжалик экинлари Давлат нав синаш комисиясининг (1985, 1989) услубий қўлланмаларидан фойдаланилди.
Тадқиқот объекти сифатида Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти, Қашқадарё филиали мавжуд 105 нав ва намуналар танлаб олинган.
Олинган натижалар: 2013 йилги бошоқлаш пишиш давридаги ҳаво ҳарорати, иссиқликка чидамли нав ва намуналарни ажратишда қулай шароитни яратди. Апрел ойининг 10-14 апрел кунларида ҳаво ҳарорати 27-30 0С гача кўтарилган бўлса, шундан сўнг апрел ойининг 20-22 кунларида ҳарорат 26-31 даражагача кўтарилганлиги кузатилди. 1-13 май кунлари энг юқори ҳаво ҳарорати 25-30 0С гача кўтарилди. 14-18 май кунлари ҳаво ҳарорати янада кўтарилиб 32-37 0С бўлганлиги кузатилди. Шундан сўнг бошоқлаш пишиш даврининг охирларига келиб ҳаво ҳарорати 41 0С даражагача ошиб борди (1-расм).
2013 йилда оптимал муддатда экилган нав ва намуналарнинг тўлиқ бошоқлаш фазасига ўтиши 7-28 апрел кунларига тўғри келганлиги кузатилди. Бошоқлаш пишиш даври эса 42-59 кунни ташкил этганлиги қайд этилди. Бу даврдаги ўртача ҳаво ҳарорати йиғиндиси 926-1268,5 0С ни ташкил этди. Бир кунга тўғри келадиган ҳаво ҳарорати 20,9-24,3 0С бўлганлиги кузатилди.

«1-расм». Бошоқлаш-пишиш давридаги хаво харорати.
Бошоқлаш-пишиш даврида ҳаво ҳароратининг 30-35 0С ва ундан ҳам юқори бўлиши маҳсулдорликга ўз таъсирини кўрсатди. Оптимал муддатда экилиб ўрганилаётган нав ва намуналарнинг 1000 та дон вазни 32,2-47,4 г ни ташкил қилган бўлса, кечки муддатда бу кўрсаткич 27,2-42,7 г бўлганлиги қайд қилинди.
Оптимал муддатга нисбатан кечки муддатда ўрганилаётган нав ва намуналарнинг 1000 та дон вазни 13,2 г гача камайиб кетганлиги аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра, андоза Краснодар-99 навининг бошоқлаш-пишиш даври оптимал муддатда экилганда 45 кунни, кеч муддатда 46 кунни ташкил этиб, ҳарорат йиғиндиси оптимал муддатда 1014 0С, кеч муддатда 1070 0С, бир кунга тўғри келадиган ҳароратоптимал муддатда 22,5 0С, кеч муддатда 23,3 0С, 1000 та дон вазни оптимал муддатда 36,2 г, кеч муддатда 35.5 г, ҳосилдорлиги оптимал муддатда 63.4 ц/га, кеч муддатда 42,7 ц/га ни ташкил этганлиги қайд қилинди. Бундан кўриниб турибдики, бир кунлик ҳаво ҳарорати 0,8 0С га кўтарилганда 1000 та дон вазни 0,7 г, ҳосилдорлиги 20,7 ц/га га камайиши сабаб бўлди.
Хулоса. Бундан кўриниб турибдики, бир кунлик ҳаво ҳарорати 0,8 0С га кўтарилганда 1000 та дон вазни 0,7 гр, ҳосилдорлиги 20,7 ц/га га камайганлиги аниқланди. Иссиқликка чидамли 1000 та дон вазни ва ҳосилдорлиги кескин пасайиб кетмаган андоза навдан устун нав ва намуналар танлаб олинди.Хулоса ўрнида такидлаш мумкинки, бошоқлаш-пишиш даври қанчалик кечикса нав ва намуналарнинг гуллаш ва дон тўлиш даври кучли иссиқлик таъсирида қолади. Бунинг натижасида бошоқдаги донлар сони камайиб, 1000 та дон вазни ва ҳосилдорликни камайишига олиб келади. Иссиқлик таъсирида нав ва намуналар орасидан ҳосилдорлиги ва 1000 та дон вазни ҳамда бошқа кўрсаткичлари кескин пасайиб кетмаган нав ва намуналар ажратиб олинди. Ўрганилган 3 йиллик тажриба натижаларига кўра, ATTILA/2*PASTOR//BULKSELN 00F5-43-11намунаси барча кўрсаткичлари бўйича юқори баҳоланди ва оптимал, кечки муддатларда экилиб ўрганилганда юқори ҳосилдорликни кўрсатиб иссиқликка чидамли деб топилди ҳамда давлат нав синаш комиссиясига топшириш тавсия этилди.
1-жадвал
Иссиқликка чидамлилик ҳусусиятига кўра танлаб олинган нав ва намуналар (2013 йил).
s И |
s s о н га X |
Оптималмуддат |
Кечкимуддат |
||||||||||||
X X 05 О о ГД |
X X В X В X п |
X 05 5 е X И ГД § X X |
u X 05 Е£ а = „ о = а а й ° s а ■Q я о с & |
^ >> ь X X га S 05 Н X |
ч о Е Ч \ ч ст Я и X |
ч га s* о й о ” |
X X 05 О о ГД |
X X X п |
X 05 5 е X И ГД § X X |
u X 05 Е£ а = Sa® о : а а й ° я а Оно ® & |
^ X >> ь X Хи & |
ч о Е Ч \ ч ст X |
ч га я' |
||
1 |
Матонат |
14.апр |
05.июн |
52 |
1125 |
21,6 |
67,6 |
45 |
22.апр |
05.июн |
44 |
993 |
22,6 |
73,8 |
39,63 |
2 |
КР11-105-11 |
18.апр |
05.июн |
48 |
1064,5 |
22,2 |
79,4 |
40,87 |
20.апр |
06.июн |
47 |
1059 |
22,5 |
73,3 |
39,1 |
3 |
Туркистон |
20.апр |
04.июн |
45 |
1002,5 |
22,3 |
71 |
39,57 |
23.апр |
04.июн |
42 |
940,5 |
22,4 |
45,3 |
39,83 |
4 |
Южная-12 |
22.апр |
05.июн |
44 |
993 |
22,6 |
49,2 |
42,73 |
30.апр |
09.июн |
40 |
986,5 |
24,7 |
68 |
41,67 |
5 |
Наврўз |
15.апр |
02.июн |
48 |
1017 |
21,2 |
80 |
40,87 |
20.апр |
04.июн |
45 |
1002,5 |
22,3 |
79,6 |
40,87 |
6 |
КР11-105-42 |
15.апр |
04.июн |
50 |
1075,5 |
21,5 |
79,1 |
45,7 |
22.апр |
04.июн |
43 |
963,5 |
22,4 |
74,8 |
36,53 |
7 |
КР11-105-43 |
13.апр |
06.июн |
54 |
1174 |
21,7 |
79,1 |
43,17 |
17.апр |
06.июн |
50 |
1107 |
22,1 |
66,3 |
39,73 |
8 |
КР11-105-44 |
14.апр |
07.июн |
54 |
1180,5 |
21,9 |
69,9 |
45,5 |
19.апр |
07.июн |
49 |
1104 |
22,5 |
68,6 |
40,07 |
9 |
КР11-105-45 |
10.апр |
04.июн |
55 |
1185,5 |
21,6 |
50,1 |
41,93 |
14.апр |
04.июн |
51 |
1095,5 |
21,5 |
83 |
38,83 |
10 |
КР11-105-50 |
18.апр |
05.июн |
48 |
1064,5 |
22,2 |
74,1 |
40,87 |
22.апр |
05.июн |
44 |
993 |
22,6 |
56,8 |
38,57 |
11 |
КР11-105-59 |
15.апр |
02.июн |
48 |
1017 |
21,2 |
81,1 |
37,73 |
20.апр |
04.июн |
45 |
1002,5 |
22,3 |
69,9 |
39,2 |
12 |
Ҳ. Башир |
12.апр |
31.май |
49 |
1024 |
20,9 |
79,9 |
38,43 |
18.апр |
03.июн |
46 |
1005 |
21,8 |
64,2 |
38,27 |
13 |
Заррин |
16.апр |
03.июн |
48 |
1034,5 |
21,6 |
87 |
37,93 |
22.апр |
06.июн |
45 |
1020 |
22,7 |
78,5 |
36,93 |
14 |
Ғозғон |
17.апр |
02.июн |
46 |
992 |
21,6 |
82,2 |
41,43 |
23.апр |
04.июн |
42 |
940,5 |
22,4 |
63,4 |
35,37 |
15 |
КР11-105-90 |
14.апр |
04.июн |
51 |
1095,5 |
21,5 |
68,9 |
39,4 |
20.апр |
03.июн |
44 |
972,5 |
22,1 |
73,9 |
38,17 |
16 |
КР11-105-96 |
18.апр |
06.июн |
49 |
1091,5 |
22,3 |
65,8 |
40,47 |
23.апр |
04.июн |
42 |
940,5 |
22,4 |
77 |
33,9 |
17 |
Бунёдкор |
18.апр |
04.июн |
47 |
1035 |
22 |
75,5 |
43,6 |
21.апр |
05.июн |
45 |
1014 |
22,5 |
70,9 |
44,4 |
18 |
Фаровон |
18.апр |
04.июн |
47 |
1035 |
22 |
96,9 |
39,53 |
24.апр |
03.июн |
40 |
895 |
22,4 |
71 |
42,9 |
19 |
Барҳаёт |
15.апр |
03.июн |
49 |
1045,5 |
21,3 |
69,5 |
44,23 |
20.апр |
09.июн |
50 |
1147,5 |
23 |
67,1 |
38,17 |
20 |
Краснодар-99 |
21.апр |
05.июн |
45 |
1014 |
22,5 |
67,1 |
36,23 |
24.апр |
09.июн |
46 |
1070 |
23,3 |
49,6 |
35,5 |
ЭКФ 05 , ц/га 1,54 1,80 1,69 1,01
S x , % 2,3 2,9 3,4 2,7
Life Sciences and Agriculture 2.1 - 2020
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Reynolds M.P., J.I. Ortiz-Monasterio, and A. McNab (eds.). Application of Physiology in Wheat Breeding. Mexico, D.F.: CIMMYT. Cold Tolerance N.N. Sãulescu1 and H.-J. Braun. 2001. – PP. 66.
-
2. Richards R.A. The effect of dwarfing genes in spring wheat in dry environments. 2 growth, water use and water use efficiency. Aust. J. Agricul. Res. 43: 1992. –РP. 529-539.
-
3. Генкелъ П.А. Диагностика засухоустойчивости кулътурных растений и способы ее повышения (методические указания). М; АН –СССР, 1956.–С. 28.
-
4. Ўринбоев Т.Х., Илашев А.И. Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида бошоқли дон экинларидан барқарор юқори ва сифатли ҳосил етиштириш омиллари. Ғаллачиликнинг илмий ечимлари мавзусилаги илмий тўплам. –Тошкент, 2007. –Б. 4-12. 5. Sinha S.K. Drought Resistance in Crop plants: A critical physiological and biochemical assessment. Drought tolerance in winter cereals. Proceeding of International Workshop 27-31 October. Capri. Italy.1985. –PP. 349-351.
-
6. Бекназаров Н.Б. “Лалмикор ерларнинг қир адирлик ва тоғли минтақаларига мос юқори сифатли, ҳосилдор, касаллик ва экстремал шароитларга чидамли андоза навга нисбатан 10-15 % юқори ҳосил берадиган юмшоқ буғдой навларини яратиш ва ДНС га топшириш” мавзуси бўйича илмий тадқиқот ишлари юзасидан 1999 йилги ҳисоботи. – Ғаллаорол, 1999. –Б. 75-81.
-
7. Rane J., Pannu R. K., Sohu V. S., Saini R. S., Mishra B., Shoran J., Crossa M., Vargas J. and Joshi A. K. Performance of yield and stability of advanced wheat genotypes under heat stressedenvironments of Indo-Gangetic plains. Crop Sci. 47: 2007. –PP. 1561-1573.
-
8. Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна ИЛДИЗДАН ТАШҚАРИ ОЗИҚЛАНТИРИШНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ БАРГЛАР ТАРКИБИДАГИ ХЛОРОФИЛЛ МИҚДОРИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
9. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич ЮМШОҚ БУҒДОЙДА ЎТКАЗИЛГАН ОДДИЙ ВА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШ ИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
10. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Қобилов Нурбек Эркинович ҚУРҒОҚЧИЛИККА БАРДОШЛИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
11. Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАР ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
12. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛДОР ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
13. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович РАҚОБАТЛИ НАВСИНАШ КЎЧАТЗОРИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
14. Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна ЎСУВНИ БОШҚАРУВЧИ ВОСИТА (БИОСТИМУЛЯТОР) ЛАРНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ДАСТЛАБКИ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
15. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович БАҲОРГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИДА БОШОҚ ЎЛЧАМЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
16. Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич КУЗГИ БУҒДОЙНИ РЕСУРСТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ЕТИШТИРИЛИШИНИНГ ДОН ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
17. Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИНГ ИССИҚЛИККА БАРДОШЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
Список литературы Юмшоқ буғдойнинг бошоқлаш-пишиш даврида иссиқликнинг таъсири
- Reynolds M.P., J.I. Ortiz-Monasterio, and A. McNab (eds.). Application of Physiology in Wheat Breeding. Mexico, D.F.: CIMMYT. Cold Tolerance N.N. Saulescu1 and H.-J. Braun. 2001. - PP. 66. 2. Richards R.A. The effect of dwarfing genes in spring wheat in dry environments.
- 2 growth, water use and water use efficiency. Aust. J. Agricul. Res. 43: 1992. -РP. 529-539.
- Генкелъ П.А. Диагностика засухоустойчивости кулътурных растений и способы ее повышения (методические указания). М; АН -СССР, 1956.-С. 28.
- Ўринбоев Т.Х., Илашев А.И. Республиканинг турли тупро?-и?лим шароитларида бошо?ли дон экинларидан бар?арор ю?ори ва сифатли ?осил етиштириш омиллари. ?аллачиликнинг илмий ечимлари мавзусилаги илмий тўплам. -Тошкент, 2007. -Б. 4-12.
- Sinha S.K. Drought Resistance in Crop plants: A critical physiological and biochemical assessment. Drought tolerance in winter cereals. Proceeding of International Workshop 27 -31 October. Capri. Italy.1985. -PP. 349-351.