Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси
Автор: Дилмуродов Шерзод Дилмуродович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Селекция и семеноводство
Статья в выпуске: 1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Bуғдойнинг жаҳон коллекция нав ва намуналарини ўрганиш, уларни маҳаллийлаштириш билан бир қаторда синтетик селекция асосида олинган маҳаллий дурагай ашёлар, тизмаларни ҳар томонлама ўрганиш, андоза навлардан юқори кўрсаткичга эга тизмаларни нав синовларига ўтказиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш ҳам селекция йўналишининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Қаттиқ буғдой, дон сифати, жанубий минтақа, оқсил, клековина, шишасимонлик, тажриба, нав, тизма
Короткий адрес: https://sciup.org/14125696
IDR: 14125696 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10002
Текст научной статьи Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси
Юмшоқ буғдой навларининг суғориладиган майдонларда иккинчи йил селекция кўчатзорларидан танлаб олинган тизмаларнинг назорат кўчатзорида ўрганилиб, қимматли хўжалик белги ва ҳусусиятларига баҳо берилди. Ушбу тизмаларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичларига алоҳида эътибор берилди.
Юмшоқ буғдой тизмаларининг назорат кўчатзорида экилиб ўрганишдан асосий мақсад янги юмшоқ буғдой навларини яратиш доирасида суғориладиган майдонларга мослашган, ҳосилдор, дон сифат кўрсаткичлари юқори бўлган тизмаларни ажратиб олиш ва агроэкологик нав синаш, рақобатли нав синаш кўчатзорларига ўтказишдан иборат.
Тажриба ўтказиш учун филиалда яратилган 2018 йил иккинчи йил селекция кўчатзоридан танлаб олинган 23 та юмшоқ буғдой тизмалари танлаб олиниб, 2 та нав андоза навлар сифатида олинди. Андоза навлар сифатида республикамизнинг жанубий вилоятларида кенг майдонларга экилиб келинаётган Ғозғон, Гром навлари олинди.
Вегетация даври мобайнида фенологик кузатув жараёнлари олиб борилди. Олинган натижалар жамланиб, статистик тахлиллар ўтказилди. Тажрибада нав ва тизмалар 3-қайтариқда, ҳар бир делянканинг ҳисоб майдони 10 м2 дан қилиб экиш ишлари амалга оширилди.
Нав ва тизмаларнинг экиш ишлари жанубий вилоятлар учун оптимал муддат ҳисобланган 22 октябр куни амалга оширилди. Тадқиқот давомида нав ва тизмаларнинг ривожланиш фазалари бешта фазаларга бўлиниб қайд этиб борилди. Нав ва тизмалар уруғининг оптимал муддатда тез ва тўлиқ униб чиқиши кўп жиҳатдан навларнинг унувчанлик энергияси ва ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлиб, униб чиқиш даври 30 – 31 октябр кунларига тўғри келганлиги қайд этилди. Навларнинг экиш – униб чиқиш даври 8 – 9 кун оралиғида ўтганлиги аниқланди.
Нав ва тизмаларнинг бошоқлаш фазасига ўтиши 30 март – 15 апрел кунларига тўғри келганлиги аниқланди. Андоза нав сифатида олинган Ғозғон навининг бошоқлаш фазасига ўтиши 9 апрел кунида кечган бўлса, 17 та тизмалар андоза навга нисбатан эрта муддатда бошоқлаганлиги кузатилди.
Униб чиқиш – бошоқлаш даври 152 – 162 кунни ташкил қилиб, андоза Ғозғон ва Гром навларида бу кўрсаткич 160 кунни ташкил этганлиги аниқланди.
Нав ва тизмаларнинг тўлиқ пишиш фазасига ўтиши 26 май – 5 июн кунларига тўғри келганлиги қайд қилинди. Андоза Ғозғон нави 2 июн санасида, Гром нави эса 30 май санасида тўлиқ пишиш фазасига ўтганлиги қайд қилинди. Ушбу андоза навлардан эрта муддатларда пишиш фазасига ўтган 11 та, бир хил муддатда пишиш фазасига ўтган 11 та ва 1 та кечпишар тизма борлиги аниқланди.
Нав ва тизмаларнинг вегетация даври 208 – 218 кунни ташкил қилганлиги кузатилди.
Нав ва тизмаларнинг биометрик кўрсаткичларини хам баҳолаш суғориладиган майдонларда ўстириладиган буғдой навлари учун энг долзарб ишлардан ҳисобланади. Лойиха доирасида ўрганилган навларнинг ўсимлик бўйи, охирги бўғин узунлиги, бошоқ узунлиги, бошоқчалар сони каби биометрик кўрсаткичлари устида ўлчов ишлари олиб борилди. Бу кўрсаткичларнинг юқори бўлиши навларнинг ҳосилдорлиги юқори бўлишида катта аҳамиятли ҳисобланади. Шунингдек, ўсимликлар тупланиш даражаси юқори бўлиши ва юқори даражада биомасса ҳосил қилиши ҳам ҳосилдорликни ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Нав ва тизмаларнинг ўсимлик бўйи 95,3 – 112,7 см оралиқда бўлганлиги кузатилди. Андоза Гром навининг бўйи 95,3 см энг паст кўрсаткичга эга бўлган бўса, Ғозғон навида 108 см ни ташкил этди. Аксарият юмшоқ буғдой тизмаларининг бўйи юқори бўлишига сабаб, олдинги селекция босқичларида ўрта ва юқори бўйли тизмалар селекциясига эътибор берилиб танлаш ишларининг олиб борилганлигидадир. Ўсимлик бўйи ва ҳосилдорлик ўртасидаги коррелятив боғлиқлик ўрганилганда ижобий r=0,3 боғлиқлик борлиги аниқланди. Демак, дон ҳосилдорлигининг юқори бўлишида ўсимлик бўйининг юқори бўлиши ва юқори биомасса ўрни катта эканлиги кузатилди.
Ҳосилдорлик тизими унсурлари каби бошоқнинг узунлиги ва бошоқдаги бошоқчалар сони асосан навдорлик хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб, бу бироз фарқ билан белгиланган. Маҳсулдор тупланиш, бошоқдаги дон сони ва 1000 та дон вазни ташқи муҳит билан ўзаро алоқада бўлсада асосан ҳосилдорликни юқори бўлишида катта рол ўйнайди.
Нав ва тизмалар ҳосилдорлиги 3 қайтариқнинг ўртача натижаларига кўра 51,3 – 89,8 ц/га ни ташкил этганлиги аниқланди. Андоза Ғозғон навининг ҳосилдорлиги 75,7 ц/га ни, Гром нави ҳосилдорлиги 65,8 ц/га ни ташкил этди. Ғозғон навидан юқори ҳосилли 6 та тизмалар борлиги аниқланди. Статистик таҳлил натижаларига кўра, андоза Ғозғон нави билан бир хил ҳосилдорликни кўрсатган 4 та тизмалар борлиги аниқланган бўлса, паст ҳосилли 14 та нав ва тизмалар борлиги аниқланди.
Олинган натижаларга кўра, KRBW18-29 тизмаси 89,8 ц/га, KRBW18-18 тизмаси 86,9 ц/га, KRBW18-14 тизмаси 86,7 ц/га юқори ҳосилдорликга эга эканлиги аниқланди ва танлаб олинди.
1-жадвал
Юмшоқ буғдой нав ва тизмалари қимматли ҳусусиятлари (Қарши, 2019 йил).
№ |
Нав номи |
3 s s re г го VO V S X >> |
a я Ч я sr я а u о и |
а * Я Я а |
1 X В и |
Я S В ч |
ч о 2 ч » S О X |
5 S о СП о го о и гЧ |
5 X ^ X о К1 |
|
1 |
Ғозғон (ст) |
31 окт |
9 апр |
160 |
2 июн |
215 |
108,0 |
75,7 |
42,7 |
771,8 |
2 |
Гром (ст) |
31 окт |
8 апр |
160 |
30 май |
211 |
95,3 |
65,8 |
35,7 |
783,4 |
3 |
KRBW18-10 |
30 окт |
9 апр |
162 |
29 май |
211 |
105,3 |
79,3 |
40,1 |
786,3 |
4 |
KRBW18-11 |
31 окт |
11 апр |
162 |
30 май |
211 |
109,3 |
78,2 |
40,1 |
794,0 |
5 |
KRBW18-12 |
31 окт |
10 апр |
161 |
31 май |
213 |
103,7 |
66,3 |
37,8 |
820,0 |
6 |
KRBW18-13 |
30 окт |
10 апр |
162 |
1 июн |
213 |
111,0 |
70,7 |
36,1 |
806,3 |
7 |
KRBW18-14 |
30 окт |
6 апр |
158 |
30 май |
212 |
110,3 |
86,7 |
43,1 |
785,9 |
8 |
KRBW18-15 |
30 окт |
7 апр |
159 |
29 май |
210 |
102,0 |
77,4 |
43,0 |
786,1 |
9 |
KRBW18-16 |
30 окт |
7 апр |
159 |
2 июн |
215 |
104,3 |
70,1 |
44,1 |
780,6 |
10 |
KRBW18-17 |
30 окт |
9 апр |
161 |
31 май |
213 |
102,7 |
69,5 |
39,3 |
811,2 |
11 |
KRBW18-18 |
31 окт |
7 апр |
158 |
28 май |
210 |
112,7 |
86,9 |
39,9 |
821,0 |
12 |
KRBW18-19 |
30 окт |
7 апр |
159 |
27 май |
209 |
103,3 |
74,7 |
50,7 |
806,7 |
13 |
KRBW18-20 |
30 окт |
4 апр |
156 |
27 май |
209 |
109,0 |
57,3 |
38,5 |
814,4 |
14 |
KRBW18-21 |
30 окт |
5 апр |
157 |
30 май |
212 |
105,0 |
82,3 |
49,6 |
801,2 |
15 |
KRBW18-22 |
30 окт |
6 апр |
158 |
30 май |
212 |
99,3 |
66,8 |
49,0 |
808,2 |
16 |
KRBW18-23 |
30 окт |
7 апр |
159 |
28 май |
210 |
104,7 |
68,1 |
47,6 |
808,2 |
17 |
KRBW18-24 |
31 окт |
6 апр |
157 |
28 май |
210 |
102,7 |
67,7 |
49,1 |
803,3 |
18 |
KRBW18-25 |
30 окт |
5 апр |
157 |
29 май |
211 |
107,3 |
51,3 |
44,7 |
762,6 |
19 |
KRBW18-26 |
31 окт |
10 апр |
161 |
1 июн |
213 |
103,7 |
65,7 |
40,0 |
798,7 |
20 |
KRBW18-27 |
30 окт |
6 апр |
157 |
27 май |
208 |
106,7 |
64,7 |
37,7 |
793,5 |
21 |
KRBW18-28 |
30 окт |
7 апр |
159 |
5 июн |
218 |
111,7 |
79,4 |
43,6 |
802,2 |
22 |
KRBW18-29 |
30 окт |
2 апр |
153 |
30 май |
212 |
109,3 |
89,8 |
45,1 |
815,6 |
23 |
KRBW18-30 |
30 окт |
6 апр |
157 |
30 май |
212 |
103,7 |
65,7 |
44,5 |
809,6 |
24 |
KRBW18-31 |
30 окт |
1 апр |
153 |
26 май |
208 |
108,0 |
65,2 |
41,4 |
808,8 |
25 |
KRBW18-32 |
30 окт |
3 апр |
155 |
28 май |
210 |
112,3 |
76,5 |
43,9 |
809,9 |
Ўртача кўрсаткич |
30 окт |
7 апр |
158,35 |
30 май |
211 |
106,05 |
72,1 |
42,7 |
799,6 |
Энг юқори кўрсаткич |
31 окт |
11 апр |
162,33 |
5 июн |
218 |
112,67 |
89,8 |
50,7 |
821,0 |
Энг паст кўрсаткич |
30 окт |
1 апр |
152,67 |
26 май |
208 |
95,333 |
51,3 |
35,7 |
762,6 |
ЭКФ 0,05 |
3,4 |
3,1 |
5,16 |
3,396 |
2,1 |
10,5 |
|||
ЭКФ 0,05 (%) |
2,15 |
1,47 |
4,86 |
4,71 |
4,92 |
1,31 |
|||
CV (%) |
1,3 |
0,9 |
4,1 |
3,1 |
3,3 |
0,8 |
Навлар 1000 дона уруғ вазнига кўра 4 гуруҳга бўлинади: 1) жуда йирик донли – 50 г дан ортиқ, 2) йирик – 41-50 г, 3) ўртача йирик – 31-40 г, 4) майда – 30 г дан кам.
Олиб борилган тадқиқот давомида навларнинг 1000 дона дон вазни 1 гуруҳга тўғри келадиган 1 та тизма KRBW18-19 борлиги аниқланиб, 1000 та дон вазни 50,7 г ни ташкил этди. Иккинчи гуруҳга мансуб бўлган, дон оғирлиги 41-50 гр бўлган нав ва тизмалар сони 16 тани ташкил этган бўлса, ўртача йирик донли 31-40 гр бўлган нав ва тизмалар сони 8 тани ташкил этди. Минг дона дон вазни 30 гр дан кам бўлган, майда донли тизмалар борлиги кузатилмади.
Андоза Ғозғон навининг 1000 та дон вазни 42,7 г ни ташкил этган бўлса, Гром навида бу кўрсаткич энг паст 35,7 г эканлиги аниқланди. 1000 та дон вазни андоза Ғозғон навидан юқори бўлган 13 та тизмалар борлиги аниқланди. 1000 та дон вазни юқори бўлган тизмалар селекциянинг кейинги босқичларида синаб кўриш учун ва дурагайлаш ишларида фойдаланишга тавсия этилди.
Дон натураси доннинг тўлалиги ва йириклигини кўрсатувчи ҳусусиятлардан биридир. Тажрибада нав ва тизмаларнинг дон натураси ўрганилганда 762,6 – 821,0 гр/л бўлганлиги кузатилди. Андоза Гром навининг дон натураси 783,4 гр/л бўлса, Ғозғон навиники 771,8 гр/л эканлиги аниқланди. Ўрганилган барча нав ва тизмаларда дон натураси
750 гр/л дан юқори бўлганлиги қайд қилинди. Дон натураси андоза Ғозғон навидан юқори бўлган 22 та тизмалар борлиги аниқланди.
Синтетик селекция усулида яратилган маҳаллий юмшоқ буғдой тизмаларининг маҳсулдорлик кўрсаткичларини баҳолаш асосида андоза навлардан устун бўлган 5 та тизмалар танлаб олинди ва агроэкологик нав синаш кўчатзорига ўтказилди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Shahnoza Hazratkulova., Ram C. Sharma., Safar Alikulovва бошқалар. 2012:“Analysis of genotypic variation for normalized difference vegetation index and its relationship with grain yield in winter wheat under terminal heat stress”Plant Breeding. 131. 716-721.
-
2. Diyor T. Juraev, Sherzod D. Dilmurodov, Shakhnoza U. Khazratkulova, Mukhayyo E. Azimova, Sirojjiddin T. Juraev. “Influence of hot dry winds on productivity elements of wheat crop observed in southern regions of the Republic of Uzbekistan”. International journal of Applied & Pure Science & Agriculture. IJAPSA-2017, India. Page 27-31.
-
3. Амонов О, Жўраев Д, Нурбеков Х, Дилмуродов Ш “Создание высокоурожайных и засухоустойчивых сортов озимой мягкой пшеницы” Вестник сельскохозяйственной науки Казахстана. Научноаналитический жупнал. №7-8-2016. Страници 20-25.
-
4. Жураев Д.Т., Дилмуродов Ш.Д., Бахрамова Н.Н., Шаймарданов А. “Влияние суховеев, наблюдаемых в южных регионах Республики Узбекистан, на продуктивные элементы мягкой пшеницы” Путь науки, Международный научный журнал, №2(36), 2017. Волгоград, Россия. Страници 84-93.
Список литературы Юмшоқ буғдойнинг маҳаллий маҳсулдор тизмалари селекцияси
- Shahnoza Hazratkulova., Ram C. Sharma., Safar Alikulovва бош?алар. 2012:"Analysis of genotypic variation for normalized difference vegetation index and its relationship with grain yield in winter wheat under terminal heat stress"Plant Breeding. 131. 716-721.
- Diyor T. Juraev, Sherzod D. Dilmurodov, Shakhnoza U. Khazratkulova, Mukhayyo E. Azimova, Sirojjiddin T. Juraev. "Influence of hot dry winds on productivity elements of wheat crop observed in southern regions of the Republic of Uzbekistan". International journal of Applied & Pure Science & Agriculture. IJAPSA-2017, India. Page 27-31.
- Амонов О, Жўраев Д, Нурбеков Х, Дилмуродов Ш "Создание высокоурожайных и засухоустойчивых сортов озимой мягкой пшеницы" Вестник сельскохозяйственной науки Казахстана. Научно- аналитический жупнал. №7-8-2016. Страници 20-25.
- Жураев Д.Т., Дилмуродов Ш.Д., Бахрамова Н.Н., Шаймарданов А. "Влияние суховеев, наблюдаемых в южных регионах Республики Узбекистан, на продуктивные элементы мягкой пшеницы" Путь науки, Международный научный журнал, №2(36), 2017. Волгоград, Россия. Страници 84-93.