Комплекс қимматли ҳусусиятларга эга буғдой навларини яратишда биометрик ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини аҳамияти
Автор: Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Каюмов Норбой Шакиржонович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу тадқиқотда юмшоқ буғдойнинг дурагайлаш йўли билан яратилган янги тизмалари асосида олиб борилган дала тажриба натижалари ёритилган. Комплекс қимматли ҳусусиятларга эга буғдой навларини яратишда нав ва тизмаларнинг биометрик ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини аҳамияти ҳақида сўз юритилган. Ушбу кўрсаткичларнинг ҳосилдорлик билан коррелятив боғлиқликлари аниқланиб, ҳусусиятларни қай даражада аҳамиятлилиги ёритилган.
Юмшоқ буғдой, нав, тизма, биометрик кўрсаткичлар, 1000 та дон вазни, дон натураси
Короткий адрес: https://sciup.org/14125742
IDR: 14125742 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10092
Текст научной статьи Комплекс қимматли ҳусусиятларга эга буғдой навларини яратишда биометрик ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини аҳамияти
Буғдойнинг жаҳон коллекция нав ва намуналарини ўрганиш, уларни маҳаллийлаштириш билан бир қаторда синтитек селекция асосида олинган маҳаллий дурагай ашёлар, тизмаларни ҳар томонлама ўрганиш, андоза навлардан юқори кўрсаткичга эга тизмаларни нав синовларига ўтказиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш ҳам селекция йўналишининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Юмшоқ буғдой навларининг суғориладиган майдонларда иккинчи йил селекция кўчатзорларидан танлаб олинган тизмаларнинг назорат кўчатзорида 10 м2 майдонга экилиб, қимматли хўжалик белги ва ҳусусиятларига баҳо берилди. Ушбу тизмаларнинг касалликларга чидамлилиги, ҳосилдорлиги, дон сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор берилди.
Юмшоқ буғдой тизмаларининг назорат кўчатзорида экилиб ўрганишдан асосий мақсад янги юмшоқ буғдой навларини яратиш доирасида суғориладиган майдонларга мослашган, ҳосилдор, дон сифат кўрсаткичлари юқори бўлган тизмаларни ажратиб олиш ва агроэкологик нав синаш, рақобатли нав синаш кўчатзорларига ўтказишдан иборат [1, 5].
Республикамизнинг суғориладиган майдонларида юмшоқ буғдойнинг энг яхши навларини яратишда доннинг таркиби ва унинг сифат кўрсаткичлари, ташқи муҳит ва агротехник тадбирлар буғдойнинг сифатига кучли таъсир этади [7, 8]. Нав тупроқ – иқлим шароитида юмшоқ буғдойнинг дон ҳосилдорлигини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга [2]. Ғаллачиликда дон ҳосилдорлиги ва дон сифатини оширишда юқори маҳсулдор навлардан фойдаланиш лозим [7, 9].
Бу борада ДДЭИТИ Қашқадарё филиалининг Қарши бўлими марказий тажриба майдонида ҚХ-А-ҚХ-2018-86 амалий лойихаси доирасида назорат кўчатзори ташкил этилди ва илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Тажриба ўтказиш учун филиалда яратилган 2018 йил иккинчи йил селекция кўчатзоридан танлаб олинган 23 та юмшоқ буғдой тизмалари танлаб олиниб, 2 та нав андоза навлар сифатида олинди. Андоза навлар сифатида республикамизнинг жанубий вилоятларида кенг майдонларга экилиб келинаётган Ғозғон, Гром навлари олинди.
Вегетация даври мобайнида фенологик кузатув жараёнлари олиб борилди. Олинган натижалар жамланиб, статистик тахлиллар ўтказилди ва ҳисобот тайёрланди [4].
Тажрибада нав ва тизмалар 3-қайтариқда, ҳар бир делянканинг ҳисоб майдони 10 м2 дан қилиб экиш ишлари амалга оширилди.
Фенологик кузатишлар ҳар бир фазани бошланиши 10% ўсимликда ва ялпи 75% ўсимликда ҳосил бўлганда аниқланди. Ҳар бир нав ва тизма ўсимлиги бўйини аниқлаш 10 тадан тўлиқ ўсимлик бўйи ўрим йиғим олдидан ўлчаб олинди. Ҳосилдорликни аниқлаш учун ҳар бир делянканинг селекцион комбайнда ўриб олинди ва ҳосилдорлик аниқланди.
Нав ва тизмаларнинг биометрик ўлчов кўрсаткичлари. Нав ва тизмаларнинг биометрик кўрсаткичларини хам баҳолаш суғориладиган майдонларда ўстириладиган буғдой навлари учун энг долзарб ишлардан ҳисобланади. Лойиха доирасида ўрганилган навларнинг ўсимлик бўйи, охирги бўғин узунлиги, бошоқ узунлиги, бошоқчалар сони каби биометрик кўрсаткичлари устида ўлчов ишлари олиб борилди. Бу кўрсаткичларнинг юқори бўлиши навларнинг ҳосилдорлиги юқори бўлишида катта аҳамиятли ҳисобланади. Шунингдек, ўсимликлар тупланиш даражаси юқори бўлиши ва юқори даражада биомасса ҳосил қилиши ҳам ҳосилдорликни ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Юмшоқ буғдой навларининг ўсимлик бўйи кўрсаткичи кўпчилик олимлар томонидан ўрганилганда пакана бўйли навлар қурғоқчилик шароитда ҳосилдорлиги ва дон сифат кўрсаткичлари кескин пасайиб кетганлиги такидланган [3, 6]. Шунинг учун, суғориладиган майдоналарда ўсимлик бўйи узун бўлган навларни танлаш асосий белгилардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда глобал иқлим ўзгариши натижасида ер шарида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида иссиқлик ва қурғоқчиликлар юзага келиши билан сўнги 10 йил мобайнида янги яратилган буғдой навларининг ўсимлик бўйи 5 смга юқорилагани олимлар томонида қайд этилмоқда.
1-жадвал
Нав ва тизмаларнинг қимматли ҳусусиятлари
№ |
Нав номи |
Ҳосил-дорлик, ц/га |
1000 та дон вазни, гр |
Дон нату-раси, гр/л |
Ўсим-лик бўйи, см |
Охирги бўғин узун-лиги, см |
Бошоқ узун-лиги, см |
Бошоқ-чалар сони, дона |
Ётиб қолишга чидам-лилиги, балл |
1 |
Ғозғон (ст) |
75,7 |
42,7 |
771,8 |
108 |
39 |
8,7 |
16,7 |
7 |
2 |
Гром (ст) |
65,8 |
35,7 |
783,4 |
95,3 |
32,3 |
9,3 |
18,7 |
9 |
3 |
KRBW18-10 |
79,3 |
40,1 |
786,3 |
105,3 |
34,7 |
7,7 |
14,7 |
9 |
4 |
KRBW18-11 |
78,2 |
40,1 |
794 |
109,3 |
38 |
7,3 |
15,3 |
9 |
5 |
KRBW18-12 |
66,3 |
37,8 |
820 |
103,7 |
40 |
8,7 |
16,7 |
9 |
6 |
KRBW18-13 |
70,7 |
36,1 |
806,3 |
111 |
35,7 |
9 |
18,7 |
9 |
7 |
KRBW18-14 |
86,7 |
43,1 |
785,9 |
110,3 |
37 |
10 |
19,3 |
9 |
8 |
KRBW18-15 |
77,4 |
43 |
786,1 |
102 |
37,7 |
8,7 |
16,7 |
9 |
9 |
KRBW18-16 |
70,1 |
44,1 |
780,6 |
104,3 |
42,7 |
9 |
18 |
9 |
10 |
KRBW18-17 |
69,5 |
39,3 |
811,2 |
102,7 |
30,7 |
7,7 |
16 |
9 |
11 |
KRBW18-18 |
86,9 |
39,9 |
821 |
112,7 |
36,7 |
8,7 |
17,3 |
9 |
12 |
KRBW18-19 |
74,7 |
50,7 |
806,7 |
103,3 |
30,7 |
8,7 |
17,3 |
5 |
13 |
KRBW18-20 |
57,3 |
38,5 |
814,4 |
109 |
33,7 |
8,3 |
18 |
7 |
14 |
KRBW18-21 |
82,3 |
49,6 |
801,2 |
105 |
34 |
9 |
19,3 |
9 |
15 |
KRBW18-22 |
66,8 |
49 |
808,2 |
99,3 |
30,3 |
9 |
18,7 |
9 |
16 |
KRBW18-23 |
68,1 |
47,6 |
808,2 |
104,7 |
32,3 |
8 |
17,3 |
9 |
17 |
KRBW18-24 |
67,7 |
49,1 |
803,3 |
102,7 |
34,3 |
9,3 |
20 |
9 |
18 |
KRBW18-25 |
51,3 |
44,7 |
762,6 |
107,3 |
37,3 |
10 |
20 |
9 |
19 |
KRBW18-26 |
65,7 |
40 |
798,7 |
103,7 |
32 |
8,3 |
17,3 |
9 |
20 |
KRBW18-27 |
64,7 |
37,7 |
793,5 |
106,7 |
36 |
9,7 |
18 |
7 |
21 |
KRBW18-28 |
79,4 |
43,6 |
802,2 |
111,7 |
42,7 |
9,3 |
17,3 |
9 |
22 |
KRBW18-29 |
89,8 |
45,1 |
815,6 |
109,3 |
37,7 |
9 |
17,3 |
9 |
23 |
KRBW18-30 |
65,7 |
44,5 |
809,6 |
103,7 |
37 |
8,3 |
16 |
9 |
24 |
KRBW18-31 |
65,2 |
41,4 |
808,8 |
108 |
47,3 |
11 |
18 |
9 |
25 |
KRBW18-32 |
76,5 |
43,9 |
809,9 |
112,3 |
38,7 |
9 |
17,3 |
9 |
Ўртача кўрсаткич |
72,1 |
42,7 |
799,6 |
106,1 |
36,3 |
8,9 |
17,6 |
8,7 |
|
Энг юқори кўрсаткич |
89,8 |
50,7 |
821 |
112,7 |
47,3 |
11 |
20 |
9 |
|
Энг паст кўрсаткич |
51,3 |
35,7 |
762,6 |
95,3 |
30,3 |
7,3 |
14,7 |
6,3 |
|
ЭКФ 0,05 |
3,69 |
2,3 |
10,5 |
||||||
ЭКФ 0,05 (%) |
5 |
5,4 |
1,3 |
||||||
CV (%) |
3,1 |
3,3 |
0,8 |
Тадқиқот доирасида ўрганилган тадқиқот натижаларига кўра, нав ва тизмаларнинг ўсимлик бўйи 95,3 – 112,7 см оралиқда бўлганлиги кузатилди. Андоза Гром навининг бўйи 95,3 см энг паст кўрсаткичга эга бўлган бўса, Ғозғон навида 108 см ни ташкил этди. Аксарият юмшоқ буғдой тизмаларининг бўйи юқори бўлишига сабаб, олдинги селекция босқичларида ўрта ва юқори бўйли тизмалар селекциясига эътибор берилиб танлаш ишларининг олиб борилганлигидадир. Ўсимлик бўйи ва ҳосилдорлик ўртасидаги коррелятив боғлиқлик ўрганилганда ижобий r=0,3 боғлиқлик борлиги аниқланди. Демак, дон ҳосилдорлигининг юқори бўлишида ўсимлик бўйининг юқори бўлиши ва юқори биомасса ўрни катта эканлиги кузатилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, нав ва тизмаларнинг ётиб қолишга чидамлилигига ҳам баҳо берилди. Бунда, баҳолаш мезони сифатида 9 баллик шкаладан фойдаланилди. Ўрганилган нав ва тизмалардан KRBW18-19, KRBW18-27, KRBW18-20 тизмалари қисман ётиб қолганлиги аниқланган бўлса, қолган тизмалар ётиб қолишга бардошли эканлиги аниқланди.
Кўпчилик олимларнинг такидлашича, ўсимлик охирги бўғинининг узун бўлиши хам қурғоқчиликка чидамлилик ҳусусиятларидан бири ҳисобланади. Тадқиқот давомида нав ва тизмаларнинг охирги бўғин узунлиги 30,3 – 47,3 см оралиқда бўлганлиги кузатилди. Нав ва тизмаларнинг охирги бўғин узунлиги 35 см ва ундан кам бўлганлари сони 10 тани, 35-40 см оралиқда бўлганлари сони 12 та, 40 см ва ундан юқори бўлганлири сони 3 тани ташкил этганлиги аниқланди.
Андоза Ғозғон навининг охирги бўғин узунлиги 39,0 см, Гром навида 32,3 см ни ташкил этди. Барча андоза навлардан охирги бўғини узун бўлган 3 та тизмалар борлиги аниқланди.
Суғориладиган майдонларда бошоғи узун бўлган навлар маҳсулдор ҳусусиятга эга бўлиб, ҳосилдорликка хам бу кўрсаткич ўз таъсирни кўрсатади. Тадқиқот натижаларига кўра, нав ва тизмаларни бошоқ узунликлари 7,3 – 11,0 см бўлганлиги қайд этилди. Бошоқ узунлиги андоза Гром навида 9,3 см, Ғозғон навида 8,7 см бўлганлиги ўлчов натижаларига кўра аниқланди. Бошоқ узунлиги 9 см ва ундан узун бўлган нав ва тизмалар сони 13 тани ташкил этганлиги аниқланди.
Нав ва тизмалар ҳосилдорлиги 3 қайтариқнинг ўртача натижаларига кўра 51,3 – 89,8 ц/га ни ташкил этганлиги аниқланди. Андоза Ғозғон навининг ҳосилдорлиги 75,7 ц/га ни, Гром нави ҳосилдорлиги 65,8 ц/га ни ташкил этди. Ғозғон навидан юқори ҳосилли 6 та тизмалар борлиги аниқланди. Статистик таҳлил натижаларига кўра, андоза Ғозғон нави билан бир хил ҳосилдорликни кўрсатган 4 та тизмалар борлиги аниқланган бўлса, паст ҳосилли 14 та нав ва тизмалар борлиги аниқланди.
Олинган натижаларга кўра, KRBW18-29 тизмаси 89,8 ц/га, KRBW18-18 тизмаси 86,9 ц/га, KRBW18-14 тизмаси 86,7 ц/га юқори ҳосилдорликга эга эканлиги аниқланди ва танлаб олинди.
Навлар 1000 дона уруғ вазнига кўра 4 гуруҳга бўлинади: 1) жуда йирик донли – 50 г дан ортиқ, 2) йирик – 41-50 г, 3) ўртача йирик – 31-40 г, 4) майда – 30 г дан кам.
Олиб борилган тадқиқот давомида навларнинг 1000 дона дон вазни 1 гуруҳга тўғри келадиган 1 та тизма KRBW18-19 борлиги аниқланиб, 1000 та дон вазни 50,7 г ни ташкил этди. Иккинчи гуруҳга мансуб бўлган, дон оғирлиги 41-50 гр бўлган нав ва тизмалар сони 16 тани ташкил этган бўлса, ўртача йирик донли 31-40 гр бўлган нав ва тизмалар сони 8 тани ташкил этди. Минг дона дон вазни 30 гр дан кам бўлган, майда донли тизмалар борлиги кузатилмади.
Андоза Ғозғон навининг 1000 та дон вазни 42,7 г ни ташкил этган бўлса, Гром навида бу кўрсаткич энг паст 35,7 г эканлиги аниқланди. 1000 та дон вазни андоза Ғозғон навидан юқори бўлган 13 та тизмалар борлиги аниқланди. 1000 та дон вазни юқори бўлган тизмалар селекциянинг кейинги босқичларида синаб кўришучун ва дурагайлаш ишларида фойдаланишга тавсия этилди.
Дон натураси доннинг тўлалиги ва йириклигини кўрсатувчи ҳусусиятлардан биридир. Тажрибада нав ва тизмаларнинг дон натураси ўрганилганда 762,6 – 821,0 гр/л бўлганлиги кузатилди. Андоза Гром навининг дон натураси 783,4 гр/л бўлса, Ғозғон навиники 771,8 гр/л эканлиги аниқланди. Ўрганилган барча нав ва тизмаларда дон натураси 750 гр/л дан юқори бўлганлиги қайд қилинди. Дон натураси андоза Ғозғон навидан юқори бўлган 22 та тизмалар борлиги аниқланди.
Ҳулоса ўрнида такидлаш жоизки, назорат кўчатзорида ўрганилган нав ва тизмалардан 4 та тизмалар рақобатли нав синаш кўчатзорида синаш учун танлаб олинди. Танлаб олинган тизмаларнинг ҳосилдорлиги 80 ц/га, 1000 та дон вазни 45 гр, дон натураси 800 гр/л дан юқорилиги, дон сифатининг андоза навларга нисбатан юқорилиги ва эртапишарлиги учун танлаб олинди.
Адабиётлар:
-
1. Аманов О. А., Рахимов М. А. Ценные хозяйственные признаки образцов озимой мягкой пшеницы //Аграрная наука. – 2016. – №. 5. – С. 17-18.
-
2. Абдуазимов А. М. Влияние внесений азотных удобрений различными методами на рост и развитие яровой пшеницы //Инновационная наука. – 2019. – №. 4.
-
3. Жураев Д. Т. и др. ВЛИЯНИЕ СУХОВЕЕВ, НАБЛЮДАЕМЫХ В ЮЖНЫХ РЕГИОНАХ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН, НА ПРОДУКТИВНЫЕ ЭЛЕМЕНТЫ МЯГКОЙ ПШЕНИЦЫ //Путь науки. – 2017. – №. 2. – С. 84-92.
-
4. Доспехов Б.А., "Методика полевого опыта".//Москва.– Агропромиздат. –С. 317.
-
5. Дилмуродов Ш. Д., Бойсунов Н. Б. СЕЛЕКЦИЯ МЕСТНЫХ ГИБРИДНЫХ ЛИНИЙ МЯГКОЙ ПШЕНИЦЫ НА ЮГЕ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН //Сборник материалов. – 2018. – С. 113-119.
-
6. Мейлиев Т. Х., Дилмуродов Ш. Д. РОСТ И РАЗВИТИЕ, УРОЖАЙНОСТЬ И УСТОЙЧИВОСТЬ К ЖЕЛТОЙ РЖАВЧИНЕ СОРТОВ В ПИТОМНИКЕ ОТБОРА ПРОДУКТИВНЫХ СОРТОВ //Приоритетные направления развития науки и образования. – 2019. – С. 130-133.
-
7. Дилмуродов Ш. Д. Подбор исходного материала для селекции пшеницы озимой мягкой для условий Узбекистана на основе изучения хозяйственно ценных характеристик //Аграрная наука. – 2018. – №. 2. – С. 58-61.
-
8. Хазраткулова Ш. У., Дилмуродов Ш. Д. ВЗАИМОСВЯЗЬ ПОГОДНОКЛИМАТИЧЕСКИХ УСЛОВИЙ С ПРОДУКТИВНОСТЬЮ И КАЧЕСТВОМ ЗЕРНА СОРТОВ ОЗИМОЙ ПШЕНИЦЫ //ФУНДАМЕНТАЛЬНЫЕ ОСНОВЫ ИННОВАЦИОННОГО РАЗВИТИЯ НАУКИ И ОБРАЗОВАНИЯ. – 2019. – С. 59-61.
-
9. Дилмуродов Ш. Д., Жабаров Ф. О. Селекция высокоурожайных линий озимой твёрдой пшеницы с высоким качеством зерна //Молодой ученый. – 2019. – №. 31. – С. 34-38.
Список литературы Комплекс қимматли ҳусусиятларга эга буғдой навларини яратишда биометрик ва маҳсулдорлик кўрсаткичларини аҳамияти
- Аманов О. А., Рахимов М. А. Ценные хозяйственные признаки образцов озимой мягкой пшеницы //Аграрная наука. - 2016. - №. 5. - С. 17-18.
- Абдуазимов А. М. Влияние внесений азотных удобрений различными методами на рост и развитие яровой пшеницы //Инновационная наука. - 2019. - №. 4.
- Жураев Д. Т. и др. ВЛИЯНИЕ СУХОВЕЕВ, НАБЛЮДАЕМЫХ В ЮЖНЫХ РЕГИОНАХ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН, НА ПРОДУКТИВНЫЕ ЭЛЕМЕНТЫ МЯГКОЙ ПШЕНИЦЫ //Путь науки. - 2017. - №. 2. - С. 84-92.
- Доспехов Б.А., "Методика полевого опыта".//Москва.- Агропромиздат. -С. 317.
- Дилмуродов Ш. Д., Бойсунов Н. Б. СЕЛЕКЦИЯ МЕСТНЫХ ГИБРИДНЫХ ЛИНИЙ МЯГКОЙ ПШЕНИЦЫ НА ЮГЕ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН //Сборник материалов. - 2018. - С. 113-119.
- Мейлиев Т. Х., Дилмуродов Ш. Д. РОСТ И РАЗВИТИЕ, УРОЖАЙНОСТЬ И УСТОЙЧИВОСТЬ К ЖЕЛТОЙ РЖАВЧИНЕ СОРТОВ В ПИТОМНИКЕ ОТБОРА ПРОДУКТИВНЫХ СОРТОВ //Приоритетные направления развития науки и образования. - 2019. - С. 130-133.
- Дилмуродов Ш. Д. Подбор исходного материала для селекции пшеницы озимой мягкой для условий Узбекистана на основе изучения хозяйственно ценных характеристик //Аграрная наука. - 2018. - №. 2. - С. 58-61.
- Хазраткулова Ш. У., Дилмуродов Ш. Д. ВЗАИМОСВЯЗЬ ПОГОДНО- КЛИМАТИЧЕСКИХ УСЛОВИЙ С ПРОДУКТИВНОСТЬЮ И КАЧЕСТВОМ ЗЕРНА СОРТОВ ОЗИМОЙ ПШЕНИЦЫ //ФУНДАМЕНТАЛЬНЫЕ ОСНОВЫ ИННОВАЦИОННОГО РАЗВИТИЯ НАУКИ И ОБРАЗОВАНИЯ. - 2019. - С. 59-61.
- Дилмуродов Ш. Д., Жабаров Ф. О. Селекция высокоурожайных линий озимой твёрдой пшеницы с высоким качеством зерна //Молодой ученый. - 2019. - №. 31. - С. 34-38.