Кузги буғдой экилган майдонларда учрайдиган асосий бегона ўтлар биологияси
Автор: Аманов Амир Аманович, Мамадиров Фарход Донирович, Мейлиев Тлин Асанович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Bугунги кунда ғалла экинлари дон ҳосилдорлигига бегона ўтлар салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли бегона ўтларнинг биологик хусусиятлари ўрганиб, иқтсодий жихатдан самарали бўлган қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим ахамият касб этади.
Бегона ўт, ёввойи хантал, ёввойи сули, намлик, биологик хусусиятлари, ҳарорат, униб чиқиш, туплаш, найчалаш, гуллаш, уруғ, 1000 дона уруғ, ўртача, ҳаво ҳарорат, кўк масса, қуруқ масса.
Короткий адрес: https://sciup.org/14125748
IDR: 14125748 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10099
Текст научной статьи Кузги буғдой экилган майдонларда учрайдиган асосий бегона ўтлар биологияси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4957-сонли «2017-2021 йилларда мулжалланган ҳаракатлар стратегияси» да аҳолни ижтимоий соҳасини ривожлантириш ва уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларга бўлган талабини қондириш мақсадида Агрохимоя ва химоя қилиш ташкилотлари ғалла майдонларда учрайдиганбегона ўтларга қарши бир қанча йўл ҳариталари ишлаб чиқилган. Мазкур фаолиятга ва тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот муайян даражада хизмат қилади[1].
Бегона ўтларнинг зарари уларнинг экинзорлардаги сонига ҳамда маданий ўсимлик билан бегона ўтнинг ташқи муҳит омилларидан фойдаланишдаги ўзаро муносабатига боғлиқ. Ёввойи сули кенг тарқалган ғалла майдонларида. Манбаларга кўра ёввойи сули таъсирида кузги буғдой ҳосилни 54% га ҳосилдорлик гектаридан 54% га камайиши такидлаб ўтилган[2].
Жанубий минтақаларда кузги буғдой етиштириладиган майдонларда учрайдиган бегона ўтларга қарши курашишда иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган агротехнологияларни ишлаб чиқиш учун аввало бегона ўтларнинг биологиясини ўрганиниш муҳим ахамият касб этади.
Шунга кўра, Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалида бегона ўтларнинг ёввойи сули ва хантал (перко) турлари экиб, дала ва лаборатория шароитида тадқиқот олиб борилди.
Бегона ўтлар сони 2 та қайтариқлар сони 3 та хар бир пайкалчалар юзаси 24 м2, умумий майдон майдони 504 м2 бўлиб, бегона ўтларнинг хантал(перко) ва ёввойи сули устида, 2018-2019 йилларда тадқиқот ишлари олиб борилди.
Тажриба даласида T-70-60 ( New Holland ) юқори унумли трактори “ПЯ-3-35” маркали шудгорлаш агрегатида шудгорланди ва текисланди.
Бегона ўтхантал (1000 дона/2,86 гр) 70 гр/50 м2ва ёввойи сули (1000 дона вазни 20,37 гр) 510 гр/50м2 ҳисобида сочма усулда экиш тадбирлари амалга оширилди.
Қашқадарё вилоятида тарқалган оч тусли бўз тупроқда кузги эрта муддатда экилганда 1 метр қатлам чуқурликдаги ўртача намлик ЧДНС (чекланган дала нам сиғими) 65-70 %, ўртача ҳаво ҳарорати +6,2 0С да 11-12 кунда ўниб чиқди.
Ноябр ойининг 3 ўн кунлигида ўртача ҳаво ҳарорати +6,80С, ёғин миқдори 32 мм, тупроқнинг ЧДНС 55-58% дан юқори бўлганида, 21-24 кунда ўсимликда чинбарг хосил қилишикузатилди. Калта бандли, яшил, поядаги барглар бандсиз8-9 кундан кейин(07,12,2018) хаво харорати +6,3 0С бўлганда, овалсимон, қиррали шакллардаги йирик чўзинчоқ барглар ҳосил қилиши кузатилди. Ўсимликнингчинбарг чиқариш фазасида, бўйи 21,7 см, бўлганда кўк масса миқдори 0,863 кг/м2, қуруқ масса 0,169 кг/м2.ни ташкил этиши, илдиз ва анғиз қолдиқлари 0,438 кг/м2 ташкил этганлиги аниқланди.
Феврал ойининг 2 ўн кунлигида ўртача ҳаво ҳарорати +6,1 0С, ёғин миқдори 5,8 мм, тупроқнинг ЧДНС 76,2% дан юқори бўлганида, 110-112 кунда ўсимликда шохланиши кузатилди. 11-15 кундан кейин хаво харорати +6,50С бўлгандашохлашлари 3-4 тага кўпайди, шохлари барглари бандсиз бўлди. Сершох, мумсимон ғубор билан қопланган, бўйи 60-80 см га ўсиши кузатилди, кўк масса миқдори 4,38 кг/м2, қуруқ масса 0,842 кг/м2.ни ташкил этиши аниқланди.
Март ойининг 2 ўн кунлигида ўртача ҳаво ҳарорати +14,1 0С, ёғин миқдори 27,7 мм, тупроқнинг ЧДНС 49,1 % дан юқори бўлганида, 138-140 кунда ўсимликда гуллаш фазасида бўлганлиги кузатилди. 7-9 кундан кейин хаво харорати +15,5 0С бўлганда гул туплари 3-4 дона бўлганлиги кузатилди. Гуллари очсариқ ранги, гултўплами ёйиқ шингил бўлиб,бўйи 90-95 см бўлганда кўк масса миқдори 7,12 кг/м2, қуруқ масса 1,369 кг/м2.ни ташкил этиши аниқланди.
Май ойининг 1 ўн кунлигида ўртача ҳаво ҳарорати+23,5 0С, ёғин миқдори 32,9 мм, тупроқнинг ЧДНС 45,4 % дан юқори бўлганида, 190-193 кунда ўсимликда пишиш фазаси кузатилди. Баландлиги ўртача 114,5 см бўлганлиги аниқланди ҳамда5-6 кундан кейин ўртача хаво харорати +24,40С бўлганда тўлиқ пишди. аниқланди. Меваси 3–10 см узунликдаги қўзоқ, учи тўғри ёки эгилган, уруғлари шарсимон, тўқ қўнғир ёки қорамтир эканлиги кузаилди.
Ёввойи сули ўсимлиги унуб чиқиши ҳаво ҳарорати ўртача +5,7 0С бўлганда яни 6 ноябр кунга унуб чиққанлиги кузатилди. Декабр ойининг 1 ўн кунлигида ўртача ҳаво ҳарорати +7,00С, ёғин миқдори 4,3 мм, тупроқнинг ЧДНС 68-69% дан юқори бўлганида, 4244 кунда ўсимлик туплаш хосил қилиши кузатилди. Ўсимликни туплари узун бандли, тўқ яшил, 8-9 кундан кейин хаво харорати +6,40С бўлганда, тўлиқ туплаши кузатилди. Ўсимликнинг туплаш фазасида, бўйи 28,6 см, бўлганда кўк масса миқдори 0,884 кг/м2, қуруқ масса 0,176 кг/м2.ни ташкил этиши, издиз ва анғиз қолдиқлари 0,57 кг/м2 ташкил этганлигини кўрсатди.
Март ойининг 1 ўн кунлигида ўртача ҳаво ҳарорати +14,10С, ёғин миқдори0,6 мм, тупроқнинг ЧДНС 49,1% дан юқори бўлганида, 140-142 кунда ўсимлик найчалаш фазаси кузатилди., 8-9 кундан кейин хаво харорати +14,40С бўлганда, тўлиқ найчалаши кузатилди.
Ўсимликнинг найчалаш фазасида, бўйи 31,6 см, бўлганда кўк масса миқдори 6,07 кг/м2, қуруқ масса 0,867 кг/м2ни бўлди.
1-жадвал
Перко экини экилган тажриба майдонида фенологик кузатувлар
(ДДЭИТИ ^аш^адарё филиали дала тажриба майдони. 2018-2019 й.)
№ |
Бегона ўт тури |
X н я ч ч >1 S 3 X m |
S 3 X х S г хо S X >» |
н СУ и 5 § з q а ® в 5 СУ |
в X 3 s х в я |
я У X я S О S м |
X ч ч S Ln |
X ч ч S с |
1 |
Хантал ( Перко ) |
26.окт 2018й |
07.ноя 2018й |
30.ноя 2018й |
15.фев 2019й |
02.мар 2019й |
14.мар 2019й |
06.май 2019й |
2 |
Ёввойи сули |
26.окт 2018й |
06.ноя 2018й |
02.дек 2018й |
07.мар 2019 |
28.мар 2019й |
09.апр 2019й |
24.май 2019й |
Март ойининг 3 ўн кунлигида ўртача ҳаво ҳарорати +13,70С, ёғин миқдори 0,7 мм, тупроқнинг ЧДНС 61-69% дан юқори бўлганида, 161-163 кунда ўсимлик бошоқчалар хосил қилиши кузатилди. Ўсимликни 8-9 кундан кейин хаво харорати +14,40С бўлганда, тўлиқ бошоқлаш кузатилди. Бошоқлаш фазасида, бўйи 87,6 91,2 см, бўлганда кўк масса миқдори 4,51 кг/м2, қуруқ масса 0,176 кг/м2.ни ташкил этганлиги маълум бўлди.
Апрел ойининг 1 ўн кунлигида ўртача ҳаво ҳарорати +24,00С, ёғин миқдори 11,3 мм, тупроқнинг ЧДНС 62,8-69,1% дан юқори бўлганида, 173-175 кунда ўсимлик гул хосил қилиши кузатилди. 5-7 кундан кейин хаво харорати +18,40С бўлганда, тўлиқ гуллаши кузатилди. Ўсимликнинг гуллаш фазасида, бўйи 1,36-1,38см, бўлганда кўк масса миқдори 7,24 кг/м2, қуруқ масса 1,39 кг/м2.ни ташкил этганлиги аниқланди.
Май ойининг 3 ўн кунлигида ўртача ҳаво ҳарорати +17,8 0С, ёғин миқдори 3,5 мм, тупроқнинг ЧДНС 45,4-46,1% дан юқори бўлганида, 218-220 кунда ўсимлик мум пишиши кузатилди. 6-8 кундан кейин хаво харорати +18,40С бўлганда, тўлиқ пишиши кузатилди. Ўсимликнинг пишиш фазасида, бўйи 1,38-1,42 см, бўлганда кўк масса миқдори 7,28 кг/м2, қуруқ масса 1,4 кг/м2.ни ташкил этди.
Бегона ўтлар экин хантал (перка)нинг гуллаш фазасида кўк масса ҳосили қайтариқлар бўйича ўртача 6,987-7,050 кг/1м2, қуруқ қолдиқ 1,331-1,337 кг/1м2, Бегона ўтлар экин перконинг гуллаш фазасида қайтариқлар бўйича ўртача кўк масса ҳосилдорлиги 7,2 кг/1м2, қуруқ қолдиқ 1,375 кг/1м2 ташкил қилди. Экин ёввойи сули найчалаш фазасининг охирида кўк масса ҳосилдорлиги 5,710-5,716 кг/1м2, қуруқ қолдиқ 1,212-1,214 кг/1м2 ташкил қилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, тадқиқот ўтказишдан асосий мақсад бегона ўтларга гербицидлар қўллашда иқтисодий самарадорлиги қайси фазада юқори бўлиши ўрганилди. Бунда бегона ўтлар биологик хусусиятларини ўрганиб иқтсодий жихатдан самарадор бўлган қарши кураш агротехнологияларини ишлаб чиқиш ҳамда жорй қилиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.
Адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришни 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегасида //Тошкент 2017 й.
-
2. Амир Аманов. Ғалла экинлари //Тошкент-2019 й.
-
3. Р.Орипов., Н.Халилов. Ўсимликшунослик //Тошкент-2006 й
-
4. Дала тажрибаларини ўтказиш услублари.-Т.:ЎзПИТИ, 2007 й.
Список литературы Кузги буғдой экилган майдонларда учрайдиган асосий бегона ўтлар биологияси
- Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришни 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегасида //Тошкент 2017 й.
- Амир Аманов. Ғалла экинлари //Тошкент-2019 й.
- Р.Орипов., Н.Халилов. Ўсимликшунослик //Тошкент-2006 й.
- Дала тажрибаларини ўтказиш услублари.-Т.:ЎзПИТИ, 2007 й.