Кузги буғдой уруғларини турли усулларда ҳамда турли меъёр ва муддатларда экилганда, уруғларнинг дала унувчанлигига таъсири
Автор: Узаов Уломжон Обутаевич
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Pеспубликамиз қишлоқ хўжалиги тизими бугунги кунда тубдан янгиланмоқда. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни муттасил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аграр секторда кенг қамровли чора- тадбирлар амалга оширилиши натижасида соҳанинг экспорт салоҳияти сезиларли даражада ошмоқда. Ушбу мақолада, кузги буғдой уруғларини турли усулларда ҳамда турли меъёр ва муддатларда экилганда, уруғларнинг дала унувчанлигига таъсири ёритиб берилган.
Кузги буғдой, нав, уруғ, фанкхаузер-2115, сзу-3, 6, ўсимлик сони, дала унувчанлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125763
IDR: 14125763 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10116
Текст научной статьи Кузги буғдой уруғларини турли усулларда ҳамда турли меъёр ва муддатларда экилганда, уруғларнинг дала унувчанлигига таъсири
Суғориладиган ерларда кузги буғдойдан мўл ва сифатли ҳосил олишда уруғларни қийғос ундириб олиш ҳамда етарли миқдордаги туп сонини ҳосил қилиш муҳим а^амиятга эга.
Мавзунинг урганилганлик даражаси. Адабиётларда маълумотларни кўрсатишича буғдой уруғларининг дала унувчанлиги ўтмишдошларини нотўғри танлаши, ноцулай об-^аво шароити, экиш муддатини HomyFpu танлаш, экиш чуқурлигини белгилашдаги хатоликлар, тупроқда етарли намликнинг бўлмаслиги, тупроқни экишга яхши тайёрламаслик ва бошқа омиллар таъсирида пасаяди ҳамда лабаротория унувчанлигидан доимо паст булади [3; 22-б, 4; 39-б].
Бошоқли дон экинларини етиштиришда ўсимликларни меъёрида ўсиши, ривожланиши учун кузги усув даврининг давомийлиги 45-60 кунни ташкил этиши ёки урутлар доимий совуцлар тушгунича 50-60 кун цолганда экилиши талаб цилинади [1; 303-б, 4; 39-б].
Р.Сиддиқов, Ш.Ҳусенов (2008) тажрибалари натижалари асосида ғўза цатор ораларини кузги буFдой уруFларини махсус мосламалар ёрдамида 15 сентябрдан 15 октябргача, тезпишар навларини октябр ойи мобайнида экишни тавсия этишади [2; 8-9-б].
Лекин, тупроққа ишлов бермасдан, очиқ майдонларда ва ғўза қатор ораларида бошоқли дон экинларини етиштиришда ушбу жиҳатлар Республикамизнинг жанубий минтақасида умуман ўрганилмаган, етиштириш агротехнологиялари ишлаб чициш юзасидан илмий-тадцицот ишлари амалга оширилмаган.
Тадқиқот мақсади. Республиканинг жанубий минтақаси суғориладиган ерларида буғдойни янги навларини очиқ майдонларда ва ғўза қатор ораларида етиштиришнинг ресурстежамкор агротехнологиясини ишлаб чициш.
Тад^и^от усуллари. Тупроц, усимлик ва дон таркибидаги умумий NPK ва ҳаракатчан NPК миқдори, оқсил, клейковина, шишасимонлик, натура, 1000 дона дон массаси Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадцицот институти Кдшцадарё филиалы Доннинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш ва физиология лабораториясида ҳамда Тупроцшунослик ва Агрокимё лабораториясида аницланган.
Тах,лил учун тупроц намуналари «Методы агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливных хлопковых районах» (1963) усуллари буйича олинган.
Гумус мицдори И.В.Тюрин усулида (ГОСТ-26213); нитрат азоти-ион селектив усулида, ГОСТ-13496-10; умумий азот, фосфор ва калий битта намунада И.М.Мальцева, Л.П. Гриценко усулида; ҳаракатчан фосфор 1% аммоний карбонат эритмасида Б.П.Мачигин усулида; алмашинувчан калий оловли фотокалориметрда П.В.Протасов усулида; сувда эрийдиган тузлар ва қуруқ қолдиқ умумий қабул цилинган услубда, ГОСТ-26423-85, pH сувли суримда потенциометр ёрдамида аницланган.
Дала шароитида тупроцнинг зичлиги 500 м3 цилиндр ёрдамида Качинский усули бўйича; солиштирма массаси пикнометрик усулида; тупроқнинг ғоваклиги х,исоблаш усулида; тупроцнинг сув утказувчанлиги Качинский усулида бажарилган. Дала ва лаборатория тажрибалари Бутунроссия Усимликшунослик илмий-тадцицот институти услубий қўлланмаси (1985) асосида амалга оширилган. Фенологик кузатувлар ва биометрик таҳлиллар эса Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг услубий цулланмаси (1989) буйича олиб борилган.
Ўсимликнинг ўсиши, ривожланишини ўрганиш уруғларни дала унувчанлиги ва ўсимликларни туп қалинлиги қишловга кетиш олдидан, қишловдан кейин ва ҳосилни йиғиштиришдан олдин тоқ қайтариқларда доимий кузатиш олиб бориладиган 0,5 м2 майдончаларда, пайкалчани диоганали буйича жойлашган 3 та жойида ^исоблабборилган;
Тадқиқот натижалари. Дала тажрибаларида эрта муддатда экилган кузги буғдой уруғлари дала унувчанлиги экиш меъёрларига боғлиқ ҳолда 78 % дан 85 % гача ўзгарди. Очиқ майдонга анъанвий СЗУ-3,6 ғалла сеялкасида экилганда уруғларнинг дала унувчанлиги 82 %ни, Фанкхаузер-2115 тўғридан-тўғри экиш сеялкасида экилганда эса уруғларнинг дала унувчанлиги 85 %ни ташкил қилди ёки СЗУ-3,6 сеялкага нисбатан 3 % юқори бўлиши аниқланди (1-жадвал).
1-жадвал
Кузги буғдой уруғлари дала унувчанлигига экиш усуллари, меъёри ва муддатларининг таъсири (2014-2016 йй)
Вариантлар |
Эрта муддат (10 октябр) да 1 м2 да униб чиққан ўсимлик |
Ўрта муддат (1 ноябр) да 1 м2 да униб чиққан ўсимлик |
Кеч муддат (20 ноябр) да 1 м2 да униб чиққан ўсимлик |
||||
Экиш усули |
Экиш меъёри млн.дона ҳисобида |
||||||
дона |
% |
дона |
% |
Дона |
% |
||
Фанкхаузер- 2115 |
5 млн. |
426 |
85 |
412 |
82 |
387 |
77 |
5,5 млн. |
469 |
85 |
453 |
82 |
429 |
78 |
|
6 млн. |
502 |
84 |
485 |
81 |
457 |
76 |
|
СЗУ-3,6 |
5 млн. |
409 |
82 |
390 |
78 |
373 |
75 |
5,5 млн. |
453 |
82 |
433 |
79 |
414 |
75 |
|
6 млн. |
493 |
82 |
474 |
79 |
447 |
75 |
Ўрта муддатда очиқ майдонга анъанвий СЗУ-3,6 ғалла сеялкасида экилганда уруғларнинг дала унувчанлиги 79 %ни, Фанкхаузер-2115 тўғридан-тўғри экиш сеялкасида экилганда эса уруғларнинг дала унувчанлиги 82 %ни ташкил қилди ёки СЗУ-3,6 сеялкага нисбатан 3 % юқори бўлиши аниқланди.
Кеч муддатда очиқ майдонга анъанвий СЗУ-3,6 ғалла сеялкасида экилганда уруғларнинг дала унувчанлиги 75 %ни, Фанкхаузер-2115 тўғридан-тўғри экиш сеялкасида экилганда эса уруғларнинг дала унувчанлиги 77 %ни ташкил қилди ёки СЗУ-3,6 сеялкага нисбатан 2 % юқори бўлиши аниқланди.
Хулоса. Тадқиқотлар натижаларига кўра муддатлар бўйича таҳлил қилинганда барча экиш меъёрларида энг юқори дала унувчанлиги эрта муддатда бўлиши, экиш усулларига кўра эса Фанкхаузер-2115 тўғридан-тўғри экиш сеялкасида экилганда юқори бўлиши аниқланди.
Илк бор ўрганилаётган Фанкхаузер-2115 тўғридан-тўғри экиш сеялкасида экилганда, анъанавий СЗУ-3,6 ғалла экиш сеялкаси билан экилганга нисбатан уруғларнинг тупроққа бир хил чуқурликда жойлашиши эвазига майдон бирлигида кўчат олиш 7-8 %гача юқори бўлади.
Экиш муддатларининг кечикишида экиш-униб чиқиш даврининг узайиши ҳароратнинг пасайиши билан боғлиқ.
Адабиётлар:
-
1. Губанов Я.Б., Иванов Н.Н. Озимая пшеница.- Москва.: 1988. с.303.
-
2. Сиддиқов Р., Ҳусенов Ш. Кузги ғаллани сифатли экиш // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги.- Тошкент, 2008, №9. 8-9 б.
-
3. Келдиёрова Х.Х. Зарафшон водийсида кузги буғдойнинг қишга чидамлилиги ва ҳосилдорлигига экиш муддатларининг таьсири: қ.-х. ф.н. илмий даражасини олиш учун тақдим этилган дисс. … автореф. Самарқанд. -2004. 22 б.
-
4. Халилов Н. Научные основы возделывания пшеницы осеннего посева на орошаемых землях Узбекистана: Дис. док. с.-х. наук.- Самарканд.: 1994. С.39.
Список литературы Кузги буғдой уруғларини турли усулларда ҳамда турли меъёр ва муддатларда экилганда, уруғларнинг дала унувчанлигига таъсири
- Губанов Я.Б., Иванов Н.Н. Озимая пшеница.- Москва.: 1988. с.303.
- Сиддиқов Р., Ҳусенов Ш. Кузги ғаллани сифатли экиш // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги.- Тошкент, 2008, №9. 8-9 б.
- Келдиёрова Х.Х. Зарафшон водийсида кузги буғдойнинг қишга чидамлилиги ва ҳосилдорлигига экиш муддатларининг таьсири: қ.-х. ф.н. илмий даражасини олиш учун тақдим этилган дисс. … автореф. Самарқанд. -2004. 22 б.
- Халилов Н. Научные основы возделывания пшеницы осеннего посева на орошаемых землях Узбекистана: Дис. док. с.-х. наук.- Самарканд.: 1994. С.39.