Кузги буғдойдан кейин вика ва рапс экишнинг тупроқнинг агрофизик хусусиятларига таъсири
Автор: Турсунов И.А., Нурматова Д.
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Сельскохозяйственные науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Bика ва рапс оралиқ экинларини экиш, тупроқнинг табий унумдорлигини бойитишда мухим ахамиятга эга. Ушбу мақолада, оралиқ экинларни(вика,рапс) тупроқнинг хажмий массаси, ғоваклиги ва сув ўтказувчанлигига таъсири таҳлил қилинган бўлиб, асосий экинлардан (ғўза ва буғдой) мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга замин яратилган.
Ўтлоқи бўз тупроқ, тупроқ унумдорлиги, оралиқ экинлар, анғиз ва илдиз қолдиқлари, хажм масса, сув ўтказувчанлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125709
IDR: 14125709 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-1006
Текст научной статьи Кузги буғдойдан кейин вика ва рапс экишнинг тупроқнинг агрофизик хусусиятларига таъсири
Кириш. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида оралиқ ва сидерат экинлар орқали тупроқ унумдорлигини сақлаш, аҳолини озиқ - овқат ва чорвани кўк озуқа билан таъминлаш, экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олиш агротехнологиялари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилган ҳамда илмий асосланган. Оралиқ экинларнинг экилиши натижасида тупроқда биологик жараёнларнинг жадаллашишига, тупроқнинг агрофизик ва агрокимёвий хусусиятлари яхшиланишига эришилган.
Бугунги кунда дунё бўйича оралиқ ва сидерат экинлардан рапс 33,7 млн. гектар, вика 550 минг гектар майдонда экилиб, рапсдан 64,1 млн. тонна, викадан 838,8 минг тонна уруғ ҳосили етиштирилмоқда ва қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг қўлланилиб келинмоқда. БМТнинг озиқ - овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг 2016
йилдаги маълумотига кўра, рапс етиштириш Канадада 18,4 млн.т, Хитойда 15,3 млн.т, Ҳиндистонда 6,8 млн.т, Францияда 4,7 млн.т, Германияда 4,6 млн.т, вика етиштириш эса Эфиопияда 297,1 минг.т, Россияда 148,3 минг.т, Мексикада 119,8 минг.т, Испанияда 63,1 минг.т, Белоруссияда 43,2 минг.т.ни ташкил этади1.
Тадқиқотнинг мақсади. Ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойдан кейин рапс ва вика оралиқ экинларини экиш ҳисобига тупроқ унумдорлигини ошириш ва кейинги экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида ўтлоқи бўз тупроқлар, ғўзанинг “ЎзПИТИ-201” ва “Султон”, кузги буғдойнинг “Андижон-4”, рапснинг “Немерчанский”, виканинг “Мирзачўл-1” навлари олинган.
Тадқиқотнинг предмети. оралиқ экинларнинг тупроқдаги анғиз ва илдиз қолдиқлари, тупроқнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари, ғўза навларининг ўсиб-ривожланиши, пахта ҳосилдорлиги, сифат кўрсаткичлари ва иқтисодий самарадорлиги ҳисобланади.
Тадқиқот ўтказиш шароити. Тажриба ўтказилган минтақа биологик фаол минтақада жойлашган бўлиб, иқлими кескин континентал, чор атрофи тоғ тизмалари билан ўралган. Июль ойидаги ҳавонинг энг юқори ҳарорати 42 0С гача, январь ойидаги энг паст ҳарорат -26 0С гача бўлиб, ғўза ўсимлиги учун фойдали ҳарорат йиғиндиси 1 апрелдан 20 октябргача 2286 0С га етади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 247 мм.
Дала тажрибалари Андижон вилояти, Олтинкўл тумани “Янги зафар мақсад” фермер хўжалигида “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” 2007 йил қўлланмаси асосида олиб борилган, хўжаликнинг рельефи вилоятнинг марказий қисмига хос паст текисликдан иборат, тажриба даласи ўтлоқи-бўз механик таркибли, қадимдан суғориладиган, шўрланмаган. Сизот сувлари ер юзасидан 1,5–2,0 м чуқурликда жойлашган.
Оралиқ экинларнинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири бўйича тажриба 4 та вариантдан иборат бўлиб, 4 та қайтариқда тажрибалар олиб борилган. Бир вариантнинг умумий майдони 1440 м2, шундан ҳисобга олинадиган майдон 720 м2 ни ташкил этган.
Тадқиқот ўтказиш усуллари. Тадқиқот ўтказиш давомида тупроқдаги чиринди И.В.Тюрин усулида; умумий NPK- И.М.Мальцева ва П.П.Гриценко бўйича; нитрат шаклидаги азот - Грандвальд-Ляжу усулида; ҳаракатчан фосфор - Б.П.Мачигин; алмашинувчи калий П.В.Пратасов усулида алангали фотоколорометрда таҳлил қилинган. Фенологик кузатувлар ва тупроқ ҳамда ўсимлик намуналарини олиш “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” ЎзПИТИнинг услубий қўлланмаси асосида амалга оширилган. Тажрибанинг қайтариқлар ва вариантлар бўйича ҳосилдорликлари Б.А.Доспеховнинг “Методика полевого опыта” қўлланмасида баён қилинган дисперсион таҳлил услуби асосида амалга оширилган.
Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси.
Оралиқ экинлар вика ва рапснинг тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқлари миқдори. Тупроқни етарли миқдорда органик модда билан бойитишнинг усулларидан бири қишлоқ хўжалигида такрорий ва оралиқ экинлардан унумли фойдаланиш хисобланади.
Бизнинг олиб борган тадқиқотларимизнинг мақсади ҳам айнан навбатлаб экиш тизимларида кузги буғдойдан кейин оралиқ экинларни экиб, уларни илдиз ва анғиз қолдиқларини кузда шудгорлаш натижасида тупроқ унумдорлигини ошириш хисобланади. Натижада унумдорлиги оширилган майдонларда асосий экин хисобланган ғўзадан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш бўлиб бу борада ижобий натижалар олинди.
Ф.Намозов [1] маълумотларида навбатлаб экишнинг 1:2 тизимида кузги буғдойдан кейин соя, соядан кейин икки компонентли оралиқ экинлар (сули, кўк нўхат) экилганда тупроқда қоладиган органик (илдиз ва анғиз) қолдиқлар миқдори, кузги буғдой ва анғизга экилган соянинг биргаликдаги органик қолдиқларига нисбатан 38-40% (4,4 т/га), уч компонентли оралиц экинлар (сули, кук нухат, жавдар) эса 45-47% (5,2 т/га) купроц органик цолдицлар цолдирганлигини аницлаган.
Оралиц экинларни анFиз ва илдиз цолдицлари буйича олинган маълумотларга (1-расм) кура, рапс экилган вариантда жами 35,6 ц/га, вика экилган вариантда эса жами 31,8 ц/га анғиз ва илдиз қолдиқлари тўпланган бўлса, ушбу кўрсаткич рапс билан вика аралаш экилган вариантда 58,6 ц/га ни ташкил этиб оралиц экин сифатида экинларни бир компонентли қилиб экишдан кўра икки компонентли қилиб экиш, тупроцда органик массани куп туплашда самарали эканлигини яна бир бор исботлади.
58,6

Вика экилган
1-расм. Кузги буғдой ва оралиқ экинларнинг анғиз ва илдиз қолдиқлари, ц/га.
Кузги буғдойни қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқлари вариантларга мутаносиб равишда 35,4; 35,2; 39,9; 37,2 ц/га ни ташкил қилиб, улар таркибидаги жами азот вариантларга мос равишда - 1,334; 1,418; 1,230; 1,364% ни ташкил этган булса, кузги буғдойдан сўнг оралиқ рапс экилган вариантимиздаги анғиз ва илдиз қолдиқлари 35,6 ц/га, оралиқ вика экилган вариантимизда 31,8 ц/га, рапс ва вика қўшиб экилган вариантимизда эса 58,6 ц/га ни ташкил қилиб, улар таркибидаги азот вариантларга мутаносиб равишда 1,357; 1,184; 1,602 % ни ташкил этди.
Тупроцнинг ^ажм массасини узгариши. Тупроцнинг х,ажм массаси унинг унумдорлигини белгилашда, ўсимликларни меъёрий ўсиб ривожланишида, уларнинг ҳосилдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Адабиётлардан маълумки, усимликни илдиз тизими яхши ривожланиши учун тупроцнинг сув-физик ҳоссалари яъни ҳажм массаси, сув ўтказувчанлиги белгиланган кўрсаткичларда булиши керак. Куплаб илмий манбаларда тупроцнинг мацбул х,ажм массаси 1,2-1,3 г/см3 булиши курсатиб утилган.
Ц.М.Мирзажонов ва Х.Юсуфжонов [2] лар ФарFOна вилояти, Кува туманида ўтказилган тажрибасида кузда жавдарни ўзини алоҳида ҳамда жавдар билан рапс уруFларини аралаштирилган х,олда Fуза цатор орасига сидерат экин сифатида экишган. Олиб борилган тажрибаларнинг якунига кўра жавдар ўзи экилган ва жавдарни рапс билан аралаш экилган Fуза цатор ораларида тупроцнинг х,ажм массаси 1,23-1,37 г/см3 дан 1,13-1,25 г/см3 гача камайганлиги кузатилиб ва шу билан бир цаторда тупроцнинг структураси ва сув утказувчанлиги х,ам яхшиланган.
Тупроқнинг ҳажм массаси экинларнинг илдиз тизимини ҳамда ер устки поясини ривожланишига бевосита боғлиқ ҳисобланади. Шунингдек ўсимлик илдизларининг ривожланиш даражаси ҳам ўз навбатида тупроқнинг ҳажм массасига таъсир этади.
Тадқиқотларимизда чигит экишдан олдин оралиқ экинларни тупроқ ҳажм массасига таъсири ўрганилиб, олинган маълумотлар 1-жадвалда келтирилган.
Оралиқ экин экилмасдан қолган назорат вариантининг 0-30 см қатламида тупроқнинг ҳажм массаси ўртача 1,352 г/см3 ни ташкил қилган бўлса оралиқ экин рапс ва викадан кейин ўртача 1,346 г/см3 ни, вика ва рапс қўшиб экилганда эса 1,312 г/см3 ни ташкил қилган. Тупроқ ҳажм массасини ўзгариши вика ва рапс қўшиб экилганда қолган вариантларга нисбатан 0,04 – 0,03 г/см3 га камайганлиги ва шунга мос равишда тупроқнинг ғоваклиги ҳам ижобий ўзгарганлиги кузатилган. Тажриба майдонида вика ва рапс қўшиб экилганда тупроқ таркибида қолдирилган анғиз ва илдиз қолдиқлари тупроқнинг ҳажм массасини ижобий ўзгаришига сабаб бўлган.
Олиб борган илмий тадқиқотларимиздаги оралиқ экин рапс ва вика қўшиб экилганда энг мақбул ҳажм массани юзага келганлиги аниқланиб, парваришланган ғўзани ўсиб ривожланиши учун мақбул шароит яратилиб, тупроқ аэрацияси мўътадиллашиб, ҳаво меъёри яхшиланган, тупроқнинг микробиологик ва нитрификация жараёнлари фаоллашган.
Кузги буғдойдан кейин экилган вика ва рапсни тупроқнинг сув ўтказувчанлигига таъсири. Тупроқ сувни ўзига сингдириб олиб ва уни пастки қатламларга ўтказиш хусусиятига сув ўтказувчанлиги дейилади.
Тупроқнинг агрофизик хусусиятларидан бири бўлган сув ўтказувчанлиги ўсимликларнинг ўсиб ривожланишида мухим ахамиятга эга хисобланади. Шунинг учун тупроқ унумдорлигини ошириш билан боғлиқ бўлган илмий тадқиқот ишларида тупроқнинг сув ўтказувчанлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Ф.Намозов [1] нинг тадқиқотларида кузги буғдойдан сўнг соя, соядан кейин оралиқ экинлар сули, кўк нўхат, жавдарнинг ўзаро аралашмалари экилиб улардан сўнг икки йил давомида ғўза парвариш қилинган вариантларда, ғўзани амал даври охирида (2008 йил, куз) тупроқнинг сув ўтказувчанлиги дастлабки кўрсаткичга (2005 йил, куз) нисбатан тегишли равишда 120-135 м3/га миқдорда юқори бўлган.
Тажрибани ўтказиш давомида оралиқ экинларни тупроқнинг сув ўтказувчанлигига таъсири ҳам аниқлаб борилди. Оралиқ экинларни экиш олдидан тажриба даласи тупроғининг дастлабки сув ўтказувчанлиги 6 соат мобайнида 701 м3/га бўлганлиги аниқланган (1-жадвал).
1-жадвал
Оралиқ экинларнинг тажриба даласи тупроғининг сув ўтказувчанлигига таъсири, (м3/га)
Аниқланган вақт, соат |
Оралиқ экинлар экишдан олдин |
Чигит экиш олдидан, ғўза амал даври бошида |
|||
Кузги буғдойдан кейин экин экилмаган назорат |
Оралиқ Рапс экилган майдонда |
Оралиқ Вика экилган майдонда |
Оралиқ экин Рапс+вика экилган майдонда |
||
1 |
218 |
231 |
246 |
264 |
268 |
2 |
144 |
156 |
174 |
172 |
195 |
3 |
121 |
133 |
122 |
136 |
124 |
4 |
78 |
86 |
86 |
84 |
96 |
5 |
72 |
72 |
78 |
72 |
72 |
6 |
68 |
64 |
59 |
68 |
64 |
Жами 6 соатда |
701 |
742 |
765 |
796 |
819 |
Оралиқ экинлардан кейин чигит экиш олдидан вариантлар бўйича 6-соат мобайнида ўртача тажриба даласининг сув ўтказувчанлиги аниқланганда тупроқнинг сув ўтказувчанлик қобилияти рапс билан вика қўшиб экилган вариантда юқори бўлганлиги кузатилди. Яъни, жами 6 саот давомида назорат вариантда 742 м3/га ни ташкил этган бўлса, вариантларга мутаносиб равишда 765, 796, 819 м 3/га ни ташкил этиб, рапс ва вика қўшиб экилган вариантда 77 м3/га сув ўтказувчанлик юқори бўлганлиги аниқланди (1-жадвал) [3] .
Хулоса. Тадқиқот натижаларидан хулоса қилиб айтиш мумкинки, навбатлаб экишнинг 1:1 тизимида, кузги буғдойдан бўшаган майдонларга оралиқ экинлар (рапс+вика) аралаш экилганда тупроқда 58,6 ц/га анғиз ва илдиз қолдиқлари қолганлиги, бунинг натижасида тупроқнинг ҳажм массаси 0,04 – 0,03 г/см3 га камайганлиги ва сув ўтказувчанлик қобилияти юқори бўлганлиги аниқланди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Намозов Ф. Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда қисқа навбатлаб экиш тизимларини такомиллаштириш. қ.х.ф.доктори илмий даражасини олиш учун диссертация, Ташкент,2016 йил. Б.200
-
2. Мирзажонов К.М, Юсупжонов К.М. Влияние сидеральных культур на повышение плодородия почв, подверженных ветровой эрозии. Труды СоюзНИХИ, вып. 46, Ташкент 1981, С. 76
-
3. Турсунов И.А. “Ўтлоқи бўз тупроқларда экинлардан эртаки ва юқори ҳосил етиштириш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш элементларини такомиллаштириш” // қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа докторлик диссертация иши. Тошкент -2019 йил. Б. 120
-
4. Абдуазимов Акбар Мухторович АРАЛАШ ЭКИНЛАРНИНГ АЛМАШЛАБ ЭКИШДАГИ ЎРНИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
5. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич ЮМШОҚ БУҒДОЙДА ЎТКАЗИЛГАН ОДДИЙ ВА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШ ИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
6. Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Азизова Адиба Қосим Қизи ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОНЛАРГА ТУРЛИ ЭКИШНИНГ ДУККАКЛИ МОШ ҲОСИЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
7. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Қобилов Нурбек Эркинович ҚУРҒОҚЧИЛИККА БАРДОШЛИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
8. Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАР ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
9. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛДОР ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
10. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович РАҚОБАТЛИ НАВСИНАШ КЎЧАТЗОРИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
11. Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Ўғли ТАКРОРИЙ МОШ ЭКИНИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
12. Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИНГ ИССИҚЛИККА БАРДОШЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
Список литературы Кузги буғдойдан кейин вика ва рапс экишнинг тупроқнинг агрофизик хусусиятларига таъсири
- Намозов Ф. Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда қисқа навбатлаб экиш тизимларини такомиллаштириш. қ.х.ф.доктори илмий даражасини олиш учун диссертация, Ташкент,2016 йил. Б.200.
- Мирзажонов К.М, Юсупжонов К.М. Влияние сидеральных культур на повышение плодородия почв, подверженных ветровой эрозии. Труды СоюзНИХИ, вып. 46, Ташкент 1981, С. 76.
- Турсунов И.А. "Ўтлоқи бўз тупроқларда экинлардан эртаки ва юқори ҳосил етиштириш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш элементларини такомиллаштириш" // қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа докторлик диссертация иши. Тошкент - 2019 йил. Б. 120.
- Абдуазимов Акбар Мухторович АРАЛАШ ЭКИНЛАРНИНГ АЛМАШЛАБ ЭКИШДАГИ ЎРНИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
- Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич ЮМШОҚ БУҒДОЙДА ЎТКАЗИЛГАН ОДДИЙ ВА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШ ИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.