Кузги буғдойнинг бошоқлаш фазасига суғориш тартиби ва минерал ўғитлар меъёрининг таъсири
Автор: Дгоров Нормумин Уломович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада, Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг маҳаллий ва интенсив типдаги навларини яхши ўсиб ривожланиши учун тупроқ намлиги ва минерал моддалар билан мақбул миқдорда таъминланиши ўсимликнинг ўсув даврларига ҳамда ҳосил структурасига таъсир қилиши келтирилган.
Кузги буғдой, нав, ўғит меъёри, суғориш тартиби, етиштириш технологияси
Короткий адрес: https://sciup.org/14125749
IDR: 14125749 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10100
Текст научной статьи Кузги буғдойнинг бошоқлаш фазасига суғориш тартиби ва минерал ўғитлар меъёрининг таъсири
Кузги буғдой ривожланиш фазаларининг давомийлиги жуда кўп омилларга – ҳарорат, намлик, ёруғлик, озиқ моддалар билан таминланиши, навнинг биологик хусусиятларига ва албатта қўлланилган агротехнологик тадбирларга боғлиқ ҳолда ўзгариши кузатилди.
Дала тажриба майдонида экиш учун танлаб олинган кузги буғдойнинг «Гром», «Бунёдкор» ва «Ғозғон» навлари 1 синф уруғлари минтақа учун мақбул муддатда 10 октябрда экилди. Тажриба вариантидаги 1 та назорат (ўғитсиз) ва 3 та (N 120 P 80 K 60 ; N 180 P 120 K 90 ; N 240 P 160 K 120 ) маъдан ўғит меъёрларига суғориш ЧДНСнинг (70-70-60) ва ЧДНС (75-80-70) тартиблари белгиланди.
Дала тажрибасида фосфорли ва калийли ўғитлар шудгордан олдин тажриба схемасида кўрсатилган меъёрларда қўлланилди. Азотли ўғитларни кузги буғдойнинг ўсув даври давомида 3 хил меъёрда (100; 180 ва 250 кг/га) қўлланилди.
Суғориш муддатларини аниқлаш мақсадида тажриба даласида тупроқнинг чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) тупроқ қатламлари бўйича тупроқ вазнига нисбатан аниқланди. Тажриба даласи тупроғининг чекланган дала нам сиғими оғирликка нисбатан 22,1 % ни ташкил этди. Суғориш муддати тажриба схемасига мувофиқ белгиланди ва меъёри тупроқнинг ЧДНС ва суғоришлардан олдинги намлиги (Рыжов С.Н. бўйича) фарқи орқали аниқланди.
Тадқиқотлардан маълум бўлдики, турли суғориш тартиби ва маъдан ўғит меъёрлари кузги буғдой навларининг бошоқлаш фазасига сезиларли таъсир кўрсатди. Суғориш муддатлари ва сони ошиши кузги буғдой навларининг вегетация даврининг узайишига олиб келди.
Биз ўз изланишларимизда кузги буғдойнинг ўсиши ва ривожланишини уларнинг ривожланиш даврлари (фазалар) бўйича тадқиқотлар олиб бордик. Кузги буғдойнинг ўсиб ривожланиши бўйича олинган маълумотларни таҳлил қилсак, тадқиқотлардан олинган дастлабки феналогик кузатув натижаларига кўра, (18 октябрь) вариантлар орасида бир-биридан кескин фарқ қилмаган ҳолда, кузги буғдой навларининг экилган кундан униб чиқишигача бўлган кун 8 кунни ташкил этди.
Олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, кузги буғдойнинг униб чиқиш-туплаш даври ЧДНСнинг (70-70-60) суғориш режимида назорат (ўғитсиз) бўлган 1-вариантда «Гром» нави 44 кун, «Бунёдкор» нави 46 кун, «Ғозғон» нави 45 кун давом этган бўлса, кузги буғдой навларининг кўрсаткичларига мутаносиб равишда униб чиқиш-найчалаш даври 147; 145; 144 кунни ташкил этди, маъдан ўғитлар меъёри N 120 P 80 K 60 кг/га бўлган 2-вариантда кузги буғдойнинг «Гром», «Бунёдкор» ва «Ғозғон» навларида униб чиқиш-туплаш даври 42; 45; 44 кун, униб чиқиш-найчалаш даври 145; 143; 142 кун бўлган бўлса, маъдан ўғитлар меъёри N 180 P 120 K 90 кг/га бўлган 3-вариантда кўрсаткичларга мутаносиб равишда униб чиқиш-туплаш даври 41; 44; 43 кун, униб чиқиш-найчалаш даври 144; 142; 141 кунни, 4-вариантда (N 240 P 160 K 120 кг/га) униб чиқиш-туплаш даври 40; 42; 41 кун, униб чиқиш-найчалаш даври 143; 141; 140 кунни ташкил этди.
Тадқиқотнинг кейинги ЧДНСнинг (75-80-70) суғориш режимида назорат (ўғитсиз) бўлган 5-вариантда кузги буғдойнинг униб чиқиш-туплаш даври «Гром» нави 43 кун, «Бунёдкор» нави 44 кун, «Ғозғон» нави 43 кун давом этган бўлса, кузги буғдой навлари кўрсаткичларига мутаносиб равишда униб чиқиш-найчалаш даври 146; 144; 143 кунни, тажрибамизда ЧДНСнинг (75-80-70) суғориш режимида маъдан ўғит меъёрларининг ортиб бориши билан ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши ҳам ортиб борганлиги аниқланди. Бунда маъдан ўғитлар меъёри N 120 P 80 K 60 кг/га бўлган 6-вариантда кузги буғдойнинг «Гром», «Бунёдкор» ва «Ғозғон» навларида униб чиқиш-туплаш даври 41; 43; 42 кун, униб чиқиш-найчалаш даври 144; 142; 141 кун бўлган бўлса, маъдан ўғитлар меъёри N 180 P 120 K 90 кг/га бўлган 7-вариантда кўрсаткичларга мутаносиб равишда униб чиқиш-туплаш даври 40; 42; 41 кун, униб чиқиш-найчалаш даври 143; 141; 140 кунни, 8-вариантда (N 240 P 160 K 120 кг/га) униб чиқиш-туплаш даври 39; 41; 40 кун, униб чиқиш-найчалаш даври 143; 140; 139 кунни ташкил этди.
Тадқиқотлар натижаларига кўра, кузги буғдойнинг униб чиқиш-бошоқлаш даври ЧДНСнинг (70-70-60) суғориш режимида назорат (ўғитсиз) бўлган 1-вариантда «Гром» нави 198 кун, «Бунёдкор» нави 196 кун, «Ғозғон» нави 197 кунни ташкил этган бўлса, дала тажрибасида кузги буғдойнинг суғориш режими ва маъдан ўғит меъёрларининг ортиб бориши билан ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши ҳам ортиб борди. Бунда маъдан ўғитлар меъёри N 120 P 80 K 60 кг/га бўлган тажрибанинг 2-вариантида кузги буғдойнинг «Гром», «Бунёдкор» ва «Ғозғон» навларида униб чиқиш-бошоқлаш даври 200; 198; 199 кун бўлган бўлса, маъдан ўғитлар меъёри
N 180 P 120 K 90 кг/га бўлган 3-вариантда кўрсаткичларга мутаносиб равишда униб чиқиш-бошоқлаш даври 202; 200; 201 кунни, 4-вариантда (N 240 P 160 K 120 кг/га) униб чиқиш-бошоқлаш даври 204; 202; 203 кунни ташкил этди (1-расм).
1-расм
Суғориш тартиби ва минерал ўғит меъёрларининг кузги буғдой навлари бошоқлаш даврига таъсири, кун.

Олиб борилган тадқиқот натижаларнинг кейинги ЧДНСнинг (75-80-70) суғориш режимида назорат (ўғитсиз) бўлган 5-вариантда кузги буғдойнинг униб чиқиш-бошоқлаш даври «Гром» нави 197 кун, «Бунёдкор» нави 195 кун, «Ғозғон» нави 196 кунни ташкил этган бўлса, тажрибамизда ЧДНСнинг (75-80-70) суғориш режимида маъдан ўғит меъёрларининг ортиб бориши билан ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши ҳам ортиб борганлиги. Бунда маъдан ўғитлар меъёри N 120 P 80 K 60 кг/га бўлган 6-вариантда кузги буғдойнинг «Гром», «Бунёдкор» ва «Ғозғон» навларида униб чиқиш-бошоқлаш даври 199; 197; 198 кун бўлган бўлса, маъдан ўғитлар меъёри N 180 P 120 K 90 кг/га бўлган 7-вариантда кўрсаткичларга мутаносиб равишда униб чиқиш-бошоқлаш даври 201; 199; 200 кунни, 8-вариантда (N 240 P 160 K 120 кг/га) униб чиқиш-бошоқлаш даври 203; 201; 202 кунни ташкил этганлиги маълум бўлди.
Феналогик кузатув натижаларидан маълум бўлдики, кузги буғдой навларининг ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % суғориш режимида назорат (ўғитсиз) 1-вариантга нисбатан маъдан ўғитлар меъёри N 180 P 120 K 90 кг/га бўлган 3-вариант ва 4-вариантда (N 240 P 160 K 120 кг/га) униб чиқиш-туплаш даври 3-4 кун, униб чиқиш-найчалаш даври 3-5 кунга эртароқ давом этган бўлса, униб чиқиш-бошоқлаш даврига келиб, кузги буғдой навларига мутаносиб равишда 4-6 кунга кечикганлиги маълум бўлди.
Ушбу қонуният кузги буғдой навларининг ЧДНСга нисбатан 75-80-70% суғориш режимида ҳам сақланиб қолди. Яъни, назорат (ўғитсиз) 1-вариантига нисбатан маъдан ўғитлар меъёри N 180 P 120 K 90 кг/га бўлган 7-вариант ва 8-вариантда (N 240 P 160 K 120 кг/га) униб чиқиш-туплаш даври 3-4 кун, униб чиқиш-найчалаш даври 3 кунга эртароқ давом этган бўлса, униб чиқиш-бошоқлаш даврига келиб, кузги буғдой навларига мутаносиб равишда 4-5 кунга кечикганлиги аниқланди.
Демак, турли суғориш тартибида, маъдан ўғитлар меъёрларида ўстирилган кузги буғдойнинг маҳаллий ва интенсив типдаги навларини яхши ўсиб ривожланиши учун тупроқ намлиги ва минерал моддалар билан мақбул миқдорда таъминланиши уларнинг тупланиш даражасига, найчалаш ва бошоқлаш даврларига ҳамда ҳосил структурасига ижобий таъсир қилади. Лекин, кузги буғдой навларида маъдан ўғитлар меъёрларини ошириш, ўсимлик вегетатив органларига таъсир қилиб, амал даври узайишига олиб келади.
Адабиётлар:
-
1. Сиддиқов Р. Суғориладиган ерларда кузги буғдой навлари ва уларни етиштириш технологияси. –Тошкент: «Tafakkur qanoti», 2011. -107 б.
-
2. Умарова М. Мўл ва сифатли буғдой етиштириш // Ўзбекистонда буғдой селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш технологиясига бағишланган биринчи миллий конференция: - Тошкент. 2004. -Б. 289-294.
-
3. Халилов Н.Х. Научные основы возделывания пшеницы осеного посева на орошаемых землях Узбекистана: Автореф. дисс.... док. с-х. наук.- Самарқанд., 1994. – 37 с.
Список литературы Кузги буғдойнинг бошоқлаш фазасига суғориш тартиби ва минерал ўғитлар меъёрининг таъсири
- Сиддиқов Р. Суғориладиган ерларда кузги буғдой навлари ва уларни етиштириш технологияси. –Тошкент: «Tafakkur qanoti», 2011. -107 б.
- Умарова М. Мўл ва сифатли буғдой етиштириш // Ўзбекистонда буғдой селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш технологиясига бағишланган биринчи миллий конференция: - Тошкент. 2004. -Б. 289-294.
- Халилов Н.Х. Научные основы возделывания пшеницы осеного посева на орошаемых землях Узбекистана: Автореф. дисс. ... док. с-х. наук.- Самарқанд., 1994. – 37 с.