Кузги буғдойнинг занг касаллигига турли кимёвий моддаларнинг таъсири

Автор: Мусаева Гулбахор Максудовна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.

Бесплатный доступ

Ғалланинг зарарли организмлари тарқалиши ва ривожланишини прогнозлаш, уларнинг иқтисодий зарар келтириш даражасини камайтириш ва кимёвий ишлов ҳажмларини режалаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга калийли ўғитлар кузги буғдойни қишга чидамлилигини оширади, доннинг етилишини тезлаштиради. Поянинг ётиб қолишидан ва турли касалликлардан сақлайди.

Кимёвий ишлов, замбуруғ, пустула, чидамлилик

Короткий адрес: https://sciup.org/14125676

IDR: 14125676   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10088

Текст научной статьи Кузги буғдойнинг занг касаллигига турли кимёвий моддаларнинг таъсири

Дунё миқёсида буғдой ўсимлиги муҳим донли ва ем-хашак экини бўлиб, йилига 230 млн. гектар атрофида экилиб келинади. Унинг ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 28-30 центнерни, ялпи ҳосил эса 600 млн. тоннани ташкил этмоқда. ФАО нинг маълумотларига кўра дунё аҳолисини дон ва ун маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун етиштирилаётган дон ҳосили миқдорини йилига 2-2,5% га орттириш талаб этилади1. Шунга кўра, етиштирилаётган буғдой ҳосилини зараркунанда ва касалликлар зараридан ҳимоя қилиш ва бу соҳада замонавий ахборот технологияларини қўллаш долзарб муаммолардан ҳисобланади.

Ғалланинг зарарли организмларига қарши ўтказиладиган ҳимоялаш ишловларининг ҳажмларини оқилона режалаштириш экинларни профилактик ҳимоялашнинг муҳим омилларидан биридир. Республикамиз шароитларида ғалла экинининг зарарли организмларига қарши ўтказиладиган ҳимоялаш ишловларининг ҳажмларини режалаштиришнинг иккита турини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Булар бир йилга ёки мавсумга мўжалланган, жорий ва узоқ муддатларга мўлжалланган кўп йиллик режалаштириш турларидир. Режалаштиришнинг бу иккита тури ҳам ғалланинг зарарли организмларининг тарқалиши ва ривожланишининг тегишли прогнозларига таянади. Аммо,

ҳимоялаш ишловлари ҳажмларини режалаштириш учун санаб ўтилган прогнозларнинг ҳар бири дастлабки шарт сифатида хизмат қилади ва шу билан бирга бошқа маълумотларни ҳам ҳисобга олишни тақазо этади.

Ўзбекистонда қулай об – ҳаво шароитларида занг қўзғатувчилари бир мавсумда 7-10 ёки ундан ҳам қўпроқ авлод бериб ривожланиши мумкин. Бу эса экин зарарланиш даражаси тез ортишига олиб келади. Ўлчами кичиклиги ва ташқи мухит факторларига чидамлилиги туфайли урединиоспоралар ҳаётчанлигини йўқотмаган ҳолда, юзлаб ва минглаб километр масофаларга ҳаво орқали тарқалиши мумкин.

Суғориладиган майдонларда Тошкент Давлат Аграр Университетининг Андижон филиали 2017-2019 йилларда ушбу муаммони хал қилиш учун Фарғона водийсининг вилоятлари шароитида экилиб келинаётган Чиллаки нави танлаб олиниб, турли кимёвий моддалар қўлланилганда занг касаллигини қўзғатувчи Puccinia striiformis замбуруғининг тарқалишини ҳисобга олиш бўйича тажриба олиб борилди.

Тажриба ўтказилган майдоннинг тупроғи ўтлоқи бўз тупроқдан ташкил топган бўлиб, сизот сувининг сатхи 1,0-1,5 метр чуқурликда жойлашган. Барча вариантда қайтариқлар бир ярусда жойлаштирилган, ўсимликларни озиқлантириш N-200, P 2 O 5 -90 кг/га, K 2 O минерал ўғитини вариантлар бўйича 60-80-100 кг/га ҳисобида тақсимланиб, P 2 O 5 ,K 2 O ни ўғитларнинг йиллик меъёрини хайдовдан олдин тупроққа солинган. Азотли ўғитини тўрт муддатда экиш билан 20 фоизи, тупланиш даврида 35 фоизи, найчалаш 30 фоизи, бошоқлаш даврида 15 фоиз миқдорида қўлланилди. Суғориш ишлари 5 марта олиб борилди.

Барча кўрсаткичлар бўйича юқори натижа 4- вариантдаги ўсимликларда қайд этилди. Шундай бўлсада бу вариант туплардаги доннинг сифатига турли кимёвий препаратларнинг таъсири турлича бўлган: жумладан калий минерал ўғитининг меъёрини ортиши ва DRUNK 300 EC қўлланилиши соғлом ўсимликларнинг сони ортиши ҳисобига бошоқлар сони назорат вариантдаги тупларга нисбатан 4,5 донадан 10,9 донагача ортишига олиб келган.

Шундай бир-бирини тасдиқловчи маълумотларни 1000 дона доннинг вазнларида қайд этилди.

Бу кўринишда ҳам энг юқори кўрсаткич 4-вариантдаги ўсимликларида кузатилди, бу вариантдаги ўсимликлардаги 1000 дона донларнинг оғирлиги назорат вариантдаги донларнинг оғирлигига қараганда 2,3 гр ортиқ бўлганлиги билан фарқланди. Шуни айтиш жоизки, DRUNK 300 EC кимёвий препаратини занг касаллигига қарши қўлланилиши ҳисобига ўсимликларни касалликка чидамлилиги ва ҳосилдорлигини сақлаб қолиниши кузатилади.

Бундан ташқари кузги буғдойни калий ўғити билан озиқлантирилиши ҳисобига ҳам ўсимлик пояларининг занг касаллиги билан касалланиши 6-8 кунга кечиккан, шуни айтиш жоизки ўсимликнинг 1- ва 2-ярусдаги барг сатхидаги Puccinia striiformis пустулалари сони назоратдаги ўсимлик барглардаги ёстиқчалар сонига қараганда 2-4 донагача кам бўлган ва уларнинг ранги қўнғир кейинчалик қорайиб кетиш холлари кузатилди.

Ўсимликларни касалланиши бўйича олинган маълумотлардан кўриниб турибдики 1-жадвалда касалланиш аввало назорат вариантдаги ўсимликларда намоён бўлди, касалликнинг характерли белгилардан барг сатхида юзага келган пустулалар билан ажралиб турди. Олиб борилган тажрибанинг қиймати шунда намоён бўлдики, DRUNK 300 EC кимёвий препарати билан ишлов берилганда энг оз пустулалар сони аниқланган бўлса, бошқа вариантларга нисбатан соғлом ўсимликлар сони хам назорат вариантидаги ўсимликларда кузатилди.

1-жадвал

Турли кимёвий моддаларни кузги буғдойнинг занг касаллигига ва хосилдорлигига таъсири

Тажриба вариантлари

Баллар бўйича барг сатхидаги пустулалар сони

s я -

, 4

S

5 xo s м s 3

s s s

S s fa1 Ч Я >» я я

id

id

4

>>

я

Я и

я ^

Я e

X if

0

Баллар

1

2

3

4

1

Назорат

16

21

32

16

15

39,4

42,5

-

2

Альто супер 33% э.к

32

17

24

13

14

28,9

45,2

+2,7

3

Энтоликур 25,5% э.к

54

13

16

10

7

21,7

48,6

+6,1

4

DRUNK 300 EC

84

7

3

4

2

12,3

53,8

+11,3

Эслатма: 0-соғлом ўсимликлар сони

Агарда баллар бўйича олинганда 2 балли пустулалар сони назорат вариантидаги ўсимликларда кўп бўлган. Тажрибада хосилдорликка эътибор берилганда энг юқори меъёрда DRUNK 300 EC ўсимликларга кимёвий ишлов берилганда занг касаллигига бўлган чидамлилик даражаси ортиши ҳисобига кузги буғдойдан олинган энг юқори хосилдорлик 4-вариантдаги ўсимликлардан 11,3 ц/га назоратга нисбатан ортиқ олинган.

Бошқа вариантларда эса бу кўриниш (2-3 вариантлар) 2,7 ц/га дан 6,1 ц/га қўшимча ҳосил олгинан.

Ҳулоса қилинганда DRUNK 300 EC кимёвий препарати билан ишлов бериш кузги буғдой ўсимликларнинг сариқ занг билан касалланиши 2,5-3,0 баробарига камайишига олиб келган. Калий минерал ўғитини меъёрини 100 кг/га орттирилгани ҳам ўсимлик хужайрасида патогенга бўлган чидамлилик қобилияти ортиши ҳисобига ўсимликнинг барг сатхида бошқа вариантдагиларга қараганда пустулалар сони кам бўлган.

Адабиётлар:

Список литературы Кузги буғдойнинг занг касаллигига турли кимёвий моддаларнинг таъсири

  • Хамраев А.Ш., Хасанов Б.А., Очилов Р.О. ва б. Ғалла ва шолини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш. -Тошкент. -1999. -123 б.
  • 2.Яхяев Х.К., Холмурадов Э.А. Экологический мониторинг // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. - Тошкент. 2005. - № 12. - 28 б.
  • 3.Яхяев Х.К., Алимухамедов С.С. Разработка высокоэффективных методов и средств защиты зерновых культур от вредных организмов в республике Узбекистан. / Мат. второго Всероссийского съезда по защите растений "Фитосанитарное оздоровление экосистем". - СПб., 5-10 декабря 2005 г., том. 1, - С. 7-8.
  • Aliev Sh. Musaeva G. Investigation of the influence of various chemical substances on the field of natural damage to the cold disease of the autumn wheat. Indоnesian Journal of Innovation Stadies vol8, 2019 October 114-116 p.
  • Мусаева Г.М. Влияние различных доз калийных минеральных удобрений на биоэкологию желтой ржавчины Агрокимёҳимоя ва ўсимликлар карантини илмий-амалий журнали. 2019 й, №6, 52-53 бет.
Статья научная