Кузги жавдар бўйининг баландлигига турли омилларнинг таъсири

Автор: Дгоров Н.Г., Хасанов Б.Р.

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Сельскохозяйственные науки

Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги жавдар навлари бўйининг узунлигига, экиш муддати, меъёри ва ўғитлар меъёрининг таъсири қисқача ёритилган.

Кузги жавдар, нав, экиш муддати ва меъёри, ўғит меъёри етиштириш агротехнологияси

Короткий адрес: https://sciup.org/14125718

IDR: 14125718   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10044

Текст научной статьи Кузги жавдар бўйининг баландлигига турли омилларнинг таъсири

Кузги жавдар тез ўсиши ва бўйининг баландлиги билан кузги дон экинларидан ажралиб туради. Жавдарнинг бўйи бошқа кузги бошоқли дон экинларига нисбатан юқори бўлади. Яъни навга боғлиқ ҳолда 80-180 см гача ва ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Кузги жавдар бошоқлаш фазаси олдидан жуда тез, суткасига 5 см ўсади.

Жавдар Россияда, Марказий Осиё ва Кавказортида дони учун экилади. Жавдар донида ўртача 8,0-18,7% оқсил, 51,8-69% крахмал, 1,6-2,6% ёғ мавжуд. Оқсил таркибида лизин кўплиги туфайли кузги жавдар донининг биологик қиммати юқоридир. Суғориладиган ерларда илғор хўжаликлар жавдардан 60-70 ц/га дон ҳосили олишмода.

Мамлакатимизда сўнги йилларда жавдар экини етиштиришга бўлган эътибор камайиб кетди. Жавдардан юқори ва сифатли дон етиштириш бўйича илмий-тадқиқотлар эса деярли олиб борилмаяпти. Республикамиз тупроқ-иқлим шароитининг турлича эканлигини назарда тутган ҳолда ҳар бир минтақанинг иқлим-шароитларига мос, серҳосил, ҳар хил касалликларга, шўрланишга, қурғоқчиликка ва иссиқликка чидамли ҳамда дон сифати юқори бўлган жавдар навларини етиштириш агротехникасини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.

Илмий тадқиқот ДДЭИТИ Қашқадарё филиали Қарши тумани Яхши Омонов ҳудуди тажриба майдонида, кузги жавдарнинг “NS-SAVO” ва “Вахшская 116” навларини икки муддатда эрта (5 – окт) ва ўрта (1 – ноя), ҳамда 4, 5 ва 6 млн.дона/га экиш ва N 160 P 80 K 60 ; N 200 P 100 K 75 ; N 240 P 120 K 90 кг/га ўғит меъёрларида олиб борилди. Тадқиқотларда кузги жавдар навларининг бўйи баландлигига турли омиллар таъсири тажриба вариантларда яққол кузатилди.

Изланишларда кузги жавдар навлари турли муддатларда экилган вариантларда ўсимлик бўйида кескин фарқ кузатилди. Бунда, эрта муддатда экилган вариантларда ўрта муддатда экилган вариантларга нисбатан кузги жавдар “NS-SAVO” ва “Вахшская 116” навларининг бўйи ўртача 4,9 - 10 см гача бўлганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, маъдан ўғит меъёрининг ошиб бориши билан кузги жавдар навларида ўсимлик бўйи ҳам ортиб бориш тенденцияси яққол кузатилди. Бунда эрта муддат N 240 P 120 K 90 кг/га фонда экилган вариантда навлар кўрсаткичларига мос равишда энг юқори 152-153 ва 149,4-151 см гача бўлган бўлса, ушбу муддатда N 160 P 80 K 60 кг/га ўғит меъёрида экилган вариантларда кўрсаткичларга мос равишда 4,65,4 ва 1,8-5 см га, N 200 P 100 K 75 кг/га меъёрда экилган вариантга нисбатан эса 1,6-4 ва 0,93,1 см га юқори бўлганлиги кузатилди.

Ушбу қонуният ўрта муддатда экилган вариантларда ҳам кузатилди. Ўғит меъёри N 240 P 120 K 90 кг/га фонда экилган вариантда навларга мос равишда 145-146,5 ва 143-145,4 см гача бўлган бўлса, ушбу муддатда N 160 P 80 K 60 кг/га ўғит меъёрида экилган вариант ўсимликлар бўйига нисбатан навларга мос равишда 1,8-6,2 ва 1,6-5,8 см га, N 200 P 100 K 75 кг/га меъёрда экилган вариантга нисбатан эса навларга (“NS-SAVO” ва “Вахшская 116”) мос равишда 0,8-2,5 ва 0,5-3,6 см га юқори бўлганлиги кузатилди.

Тадқиқотда эрта (15.окт) муддатда N 160 P 80 K 60 кг/га фонда экилган кузги жавдар навлари ҳудди шундай фонда ўрта (1.ноя) муддатда экилган вариантларга нисбатан навларга (“NS-SAVO” ва “Вахшская 116”) мос равишда 4,6-8,1 ва 4,6-8 см га, N 200 P 100 K 75 кг/га экилган варинатлар нисбатан навларга (“NS-SAVO” ва “Вахшская 116”) мос равишда 5-8,8 ва 5,4-6,7 см га, N 240 P 120 K 90 кг/га фонда эса навларга (“NS-SAVO” ва “Вахшская 116”) мос равишда 5,7-8,2 ва 4-8 см га юқори бўлганлиги олиб борилган изланишлар натижаларига кўра аниқланди.

Кузги жавдар навларининг бўйи, эрта (15.окт) муддат, N 240 P 120 K 90 кг/га ўғит меъёри, “NS-SAVO” навида энг юқори ўртача 149,4-153 см ни ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткич эса ўрта (1.ноя) муддат, N 160 P 80 K 60 кг/га ўғит меъёри, “Вахшская 116” нави экилган вариантларда ўртача 139,6-143 см ташкил этди. Шунингдек, “NS-SAVO” нави N 240 P 120 K 90 кг/га фонда экилган баъзи вариантларда ўсимликлар бўйининг энг юқори бўлиши билан бирга ўсимликлар ётиб қолиши ҳам кузатилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, кузги жавдар бўйининг баланд бўлиши бегона ўтлар билан рақобатда устунлиги билан аҳамиятлидир, ётиб қолиш эхтимолининг ошиши билан эса аксинчадир. Яъни, ўсимликларнинг ётиб қолиши навга, суғоришлар сони, минерал ўғитлар меъёрига, эрта экиш ва экиш меъёрига боғлиқ. Бизнинг тадқиқотларда эса ўсимликларнинг ётиб қолиши фақат кузги жавдарнинг “NS-SAVO” навида N 240 P 120 K 90 кг/га ўғит меъёрида экилган вариантларда кузатилди. Бошқа вариантларда ўсимликларнинг ётиб қолиши ҳар иккала (эрта 15.окт ва ўрта 1.ноя) муддатларда ҳам деярли кузатилмади.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Л.И. Кедровой и др “Преспиктивная ресурсосберегаюшая технология производства озимой ржи” Москва 2010 г. – С. 1 – 5.

  • 2.    Rye Cereal,written by: The editors of Encyclopaedia Britannica See Article History, https://www.britannica.com/plant/rye.

  • 3.    Р.Орипов, Н.Халилов “Ўсимликшунослик” Т. 2006 й. – Б. 130-136.

  • 4.    О.Якубжонов, С.Турсунов, Ж.Муқимов “Дончилик” Т. 2009 й. – Б. 106-114.

  • 5.    Исмоилов Вохид Исропилович, Ҳамзаев Абдушукур Худайқулович ВЛИЯНИЕ СРОКОВ ПОСЕВА И НОРМ МИНЕРАЛЬНЫХ УДОБРЕНИЙ НА УРОЖАЙНОСТЬ ЗЕРНА И СТУКТУРУ КОЛОСА НОВОГО СОРТА ОЗИМОЙ РЖИ “ШАЛОЛА” // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.

Список литературы Кузги жавдар бўйининг баландлигига турли омилларнинг таъсири

  • Л.И. Кедровой и др. "Преспиктивная ресурсосберегаюшая технология производства озимой ржи" Москва 2010 г. - С. 1 - 5.
  • Rye Cereal,written by: The editors of Encyclopaedia Britannica See Article History, https://www.britannica.com/plant/rye.
  • Р.Орипов, Н.Халилов "Ўсимликшунослик" Т. 2006 й. - Б. 130-136.
  • О.Якубжонов, С.Турсунов, Ж.Му?имов "Дончилик" Т. 2009 й. - Б. 106-114.
  • Исмоилов Вохид Исропилович, ?амзаев Абдушукур Худай?улович ВЛИЯНИЕ СРОКОВ ПОСЕВА И НОРМ МИНЕРАЛЬНЫХ УДОБРЕНИЙ НА УРОЖАЙНОСТЬ ЗЕРНА И СТУКТУРУ КОЛОСА НОВОГО СОРТА ОЗИМОЙ РЖИ "ШАЛОЛА" // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
Статья научная