Мактабгача ёшдаги болаларда билиш жараёнларининг ривожланиш компетенсияси
Автор: Муталипова Ферузабону Мухаммадбек Изи, Тоджибоева Гулхумор Рахмонжоновна
Журнал: tecHика.
Статья в выпуске: 4, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақолада мактабгача ёшдаги болалар билиш жараёнларининг ривожланиши, компетенцияси, боғча ёшдаги болаларни ташқи муносабатларни, воқеликларни, ранг ва шаклларини идрок қилиш усуллари тадқиқ қилинган. Турли суратлар, таълимий ўйинлар ва сўзлаб берилган хикояларда воқелик қабул қилиниши орқали боланинг ҳулқ-атвори шаклланиш жараёни келтирилган.
Компетенция, сезги, идрок, диққат, хотира, тасаввур, тафаккур, нутқ, билим, кўникма
Короткий адрес: https://sciup.org/14125835
IDR: 14125835 | DOI: 10.24411/2181-0753-2020-10027
Текст научной статьи Мактабгача ёшдаги болаларда билиш жараёнларининг ривожланиш компетенсияси
Мактабгача ёшдаги болаларнинг билиш жараёнларини ривожланишини ўрганишда, боғча ёшидаги болалардаги сезги, идрок, диққат, хотира, тасаввур, тафаккур, нутқ, хаёл, хиссиёт ва ироданинг ривожланишини жадал кечиши инобатга олинади. 3-4 ёшли бола рангларни ҳали бир-биридан яхши фарқ қила олмайди. Унга рангларнинг фарқини билишга
ёрдам берадиган ўйинчоқлар берилиши лозим. Ранг баранг кийимлар кийдириш, рангли халқалар, қушчалар ва шу сингари ўйинчоқлар билан қизиқтириш керак. Боғча ёшидаги болаларнинг турли нарсаларни идрок қилишида уларнинг кўзга яққол ташланиб турувчи белгиларига (ранги ва шаклига) асослансалар ҳам, лекин чуқур таҳлил қила олмайдилар. Боғча ёшидаги болалар катталарнинг ёрдами билан суратларни аналитик равишда идрок қилиш қобилиятига эга бўладилар. Болалар суратларни идрок қилаётганларида катталар турли хил саволлар билан уларни тахлил қилишга ўргатишлари лозим.
Бунда, асосан, болалар диққатини:
-
1. Суратнинг мазмунини (сюжетини) тўғри идрок қилишга;
-
2. Суратнинг умумий кўринишида ҳар бир тасвирланган нарсаларнинг ўрнини тўғри идрок қилишга;
-
3. Тасвирланган нарсалар ўртасидаги муносабатларни тўғри идрок қилишга қаратиш керак.
Диққат - ҳар қандай фаолиятамизнинг доимий йўлдошидир, шунинг учун диққатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти бениҳоя каттадир. Боғча ёшидаги болалар диққати асосан ихтиёрсиз бўлади. Боғча ёшидаги болаларда ихтиёрий диққатнинг ўсиб бориши учун ўйин жуда катта аҳамиятга эга. Ўйин пайтида болалар диққатларини бир жойга тўплаб, ўз ташаббуслари билан маълум мақсадларини илгари сурадилар. Бу ёшдаги боланинг хотираси янги фаолиятлар ва боланинг ўз олдига қўйган янги талаблари асосида такомиллаша боради. Боғча ёшидаги болалар ўзлари учун аҳамиятга эга бўлган, уларда кучли таассуротлар қолдирадиган ва уларни
қизиқтирадган нарсаларни беихтиёр эсларида олиб
қоладилар. Боғча ёшидаги болаларнинг тафаккури ва унинг ривожланиши ўзига хос хусусиятга эга. Тафаккур боланинг боғча ёшидаги даврида жуда тез ривожлана бошлайди. Бунинг сабаби, биринчидан, боғча
ёшидаги болаларда турмуш тажрибасининг нисбатан кўпайиши, иккинчидан, бу даврда болалар нутқининг яхши ривожланган бўлиши, учинчидан эса, боғча ёшидаги болаларнинг эркин, мустақил ҳаракатлар қилиш имкониятига эга бўлишларидир. Боғча ёшидаги болаларда ҳар соҳага доир саволларнинг туғилиши улар тафаккурининг фаоллашаётганлигидан дарак беради. Бола ўз саволига жавоб топа олмаса ёки катталар унинг саволига аҳамият бермасалар, ундаги қизиқув шакллана бошлайди. Одатда, ҳар қандай тафаккур жараёни бирон нарсадан таажжубланиш, ҳайрон қолиш ва натижада турли саволларнинг туғилиши туфайли пайдо бўлади. Кўпгина ота-оналар ва айрим тарбиячилар агарда болалар ортиқроқ савол бериб юборсалар, «кўп маҳмадона бўлма», «сен бундай гапларни қаердан ўргандинг», деб койиб берадилар. Натижада бола ўксиниб, ўз билганича тушунишга ҳаракат қилади. Aйрим тортинчоқ болалар эса ҳеч бир савол бермайдилар. Бундай болаларга турли машғулотлар ва саёҳатларда катталарнинг ўзлари савол ҳам беришлари ва шу билан уларни фаоллаштиришлари лозим. Ҳар қандай тафаккур, одатда бирон нарсани таққослаш, анализ ва синтез қилишдан бошланади. Шунинг учун биз ана шу таққослаш, анализ ва синтез қилишни тафаккур жараёни деб атаймиз. Саёҳатлар болалардаги тафаккур жараёнини фаоллаштириш ва ривожлантиришга ёрдам беради.
Болалар табиатга қилинган саёҳатларда турли нарсаларни бир-бири билан таққослайдилар, анализ ҳамда синтез қилиб кўришга интиладилар. Aгар 2 яшар боланинг сўз бойлиги тахминаи 250 тадан 400 тагача бўлса, 3 яшар боланинг сўз бойлиги 1000 тадан 1200 тагача, 7 яшар боланинг сўз заҳираси 4000 тага етади. Демак, боғча ёши даврида боланинг нутқи ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан анча такомиллашади. Боғча ёшидаги болалар нутқининг ўсиши оиланинг маданий савиясига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Катталар болалар нутқини ўстириш билан шуғулланар эканлар, боғча ёшидаги болаларнинг баъзи ҳолларда ўз нутқ сифатларини тўла идрок эта олмасликларини унутмасликлари керак. Бундан ташқари, болаларда мураккаб нутқ товушларини бир-биридан фарқ қилиш қобилияти ҳам ҳали тўла такомиллашмаган бўлади. Тили чучукликни тузатишнинг енг муҳим шартларидан бири, бола билан тўла ва тўғри талаффуз этиб, равон тил билан гаплашишдир.
Бола компетенсияси -маълум бир ёш даврига хос бўлган вазифаларни мақсадли бажариш учун етарли бўлган боланинг билими, кўникмаси ва малакалари, ҳамда қадриятлари йиғиндиси.
Машҳур рус педагоги Лесгафтнинг фикрича, инсоннинг боғча ёшидаги даври шундай бир босқички, бу даврда болаларда характер хислатларининг намуналари шаклланиб, аҳлоқий характернинг асослари юзага келади.
Боғча ёшидаги бола атрофидаги нарсалар дунёсини билиш жараёнида шу нарсалар билан бевосита амалий мунособатда бўлишга интилади. Бу ўринда шу нарса характерлики, бола билишга ташналигидан атрофдаги ўзининг ҳадди сиғадиган нарсалари билангина эмас, балки катталар учун мансуб бўлган, ўзининг кучи ҳам етмайдиган, ҳадди сиғмайдиган нарсалар билан ҳам амалий муносабатда бўлишга интилади.
Боланинг билиш жараёнларини компетенсия
с е з г и |
тафаккур |
идрок |
нутқ |
диққат |
хаёл |
хотира |
хиссиёт |
тасаввур |
ирода ривожланиши |

Компетенсиялар
Билимлар
Масалан: бола автомашинани ёки трамвайни ўзи ҳайдагиси, ростакам отта миниб юргиси, учувчи бўлиб, самолётда учгиси ва ростакам милиционер бўлгиси келади. Табиийки бола ўзидаги бундай эҳтиёжларнинг биронтасини ҳам ҳақиқий йўл билан қондира олмайди. Бу ўринда савол туғилади.
Болаларнинг тобора ортиб бораёттан турли эҳтиёжлари билан уларнинг тор имкониятлари ўртасидаги қарама - қаршилик ҳар қандай йўл билан ҳал қилинади? Бу қарама -қаршилик фақатгина фаолият орқали, яъни, боланинг ўйин фаолияти орқалигина ҳал қилиниши мумкин. Буни қуйидагича изоҳлаб бериш мумкин:

+ компетенсия шароит комп лик
-
- биринчидан, болаларнинг ўйин фаолияти қандайдир моддий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолият емас. Шунинг учун болаларни ўйинга ундовчи сабаб (мотив) келиб чиқадиган натижа билан эмас, балки шу ўйин жараёнидаги турли ҳаракатларнинг мазмунига боғлиқдир;
-
- иккинчидан эса, болалар ўйин жараёнида ўз иҳтиёрларидаги нарсаларни,
AДAБИЁТЛAР
ўзларини қизиқтирган, аммо катталаргагина мансуб бўлган нарсаларга айлантириб, хоҳлаганларича эркин фаолиятда бўладилар.
Хулоса, қилиб айтганда мақолада мактабгача ёшдаги болаларни билиш жараёнларини ривожлантиришда, ахборотлар йиғиндиси асосидаги билимларни ўзлаштиришда уларниг ёш хусусиятларини инобатга олган холда ўйин фаолиятини ахамияти мухимлиги кўрсатилган.
-
1. Aлхимова М.В.Трубников В.И. Психигенетика агрессивности. Вопросы психологии,
2000, № 6, стр. 112 – 121.
-
2. Aмбрумова A.Г., Пустовалова Л.И. Семейная диагностика в суицидологической
практике. М., 1988.
-
3. Aндреева A.Д., Вохмянина Т.В., Воронова A.П., Чуткина Н.И. / под ред. Дубровиной
М.В. / Руководство практического психолога. Психическое здорове детей и подростков. М., 1995. 42
-
4. Бандура A., Уолтерс Р. Подростковая агрессия. М.: Aпрел Пресс. 2000, 512 с.
-
5. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т.: «Шарқ» 1997. 64 б.
-
6. Беличева С.A. Основы превентивной психологии. Москва, 1993.
-
7. Биологические и физиологичский пролемы психологии. М.: 1966. 422 с.
-
8. Бобнева М.И. Социологический нормы и регуляция поведения. М.: «Наука» 1978. 311
-
9. Бочкарева Г.Г. Психология характера мотивационной сферы. М.: 1972.
-
10. Братус Б.С. Aномалия личности. М.: Мўсл, 1988, 304 с.
-
11. Братус Б.С. Закономерности развития деятелности и проблемы психоло-
педагогического воздействия на личност. М.: МГУ, 1982.
-
12. Буянов М.И. Ребенок из неблагополучной семи: Записки децкого психиатра: кн. Для учителей и родителей. М.: Просвеҳение, 1988. 207 с.
-
13. Василев В. П. Юридическая психология. – СПб: «Питер», 1998. 656 с. 24. Вейн A.М. Лексии по неврологии неспецифических систем мозга. М.: И Моск. мед. инс-т, 1974.
-
14. Величковский Б.М. Современная когнитивная психология. М.: МГУ. 1982. 336 с. 26. Влюнас В.К. Психология механизмы биологические мотивации. Москва. МГУ. 1986-206 с.
-
15. Волков Б.С. Мотивы преступлений. Казан. 1982.
-
16. Вогоцкий Л.С. Проблемы развития психики. / Собр. Соч.: в 6-ти т. Т. 3. 1983, 367 с.
-
17. Газиев Е. Г., Тулагонова Г. К. Методические указания по «Возрастной и
педогогической психологии» к разделу «Психология подросткового возроста». (для непсихологических факултетов). Ташкент, ТагГУ, 1990, 25 с. Газиев Е.Г., Тўлаганова Г.К. Тарбияси «қийин» ўсмирлар. Тошкент. «Ёш гвардия», 1989. 46-бет. 43 33. Ганнушкин П.Б. Типологические модели психопатий. / Психология и психоанализ характера. Самара, 1997.
-
18. Арипова, Гулнора Шухратуллаевна. "ОИЛАДА ТОЛЕРАНТЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МУХИМ ОМИЛ СИФАТИДА." TECHика 1 (2020).
с.
Список литературы Мактабгача ёшдаги болаларда билиш жараёнларининг ривожланиш компетенсияси
- Aлхимова М.В.Трубников В.И. Психигенетика агрессивности. Вопросы психологии, 2000, № 6, стр. 112 - 121.
- Aмбрумова A.Г., Пустовалова Л.И. Семейная диагностика в суицидологической практике. М., 1988.
- Aндреева A.Д., Вохмянина Т.В., Воронова A.П., Чуткина Н.И. / под ред. Дубровиной М.В. / Руководство практического психолога. Психическое здорове детей и подростков. М., 1995. 42.
- Бандура A., Уолтерс Р. Подростковая агрессия. М.: Aпрел Пресс. 2000, 512 с.
- Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т.: "Шарқ" 1997. 64 б.