Марказий осиёда фуаролик жамиятининг тарихий илдизлари

Автор: Рустамова Н.Б.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2 (47), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада Ўрта Осиёда фуқаролик жамиятининг тарихий илдизлари ҳақида сўз боради. Авесто ва фуқаролик жамияти, исломда давлат ва ҳуқуқ тушунчалари, “Темур тузуклари”да давлат бошқарувининг ўзига хос хусусиятлари каби масалаларга алоҳида урғу берилган.

Давлат, фуқаролик жамияти, "тангри суди", саркотиб, уламо, зардушт

Короткий адрес: https://sciup.org/140265954

IDR: 140265954

Текст научной статьи Марказий осиёда фуаролик жамиятининг тарихий илдизлари

Фуқаролик жамиятига доир илк қарашлар узоқ вақт яшаб келди. Шахс эркинлиги ғоясини тинмай тарғиб қилган Ж.Локк, И.Кант сингари файласуфлар ҳамфуқаролик жамияти деганда, аввало, «давлат»ни тушунишга мойил бўлдилар. Аммо бора-бора фуқаролик жамияти билан мутлақ давлат маҳкамалари (институтлари) ўртасидаги тафовут кўзга яққолроқ ташланаверди. T.Гоббс. Ш.Л.Монтеске каби олимлар ҳимоя қилган индивидуализм концепсияси эса кун тартибига жамият фуқароси бўлган шахс эркинлиги масаласини қўйди. Европада фуқаролик жамияти тўғрисидаги дастлабки ғоялар XVII аср ўрталарида Томас Гоббснинг

«Табиий ва сиёсий қонунлар унсурлари», «Фуқаро ҳақида», шунингек, бошқа давлат ва ҳокимият ҳақидаги асариарларида ўз ифодасини топганидан кейин пайдо бўлди. Шу даврдан бошлаб фуқаролик жамияти долзарб ижлимоий-сиёсий тасаввур ва тушунча сифатида такомиллашиб бормоқда. Шубхасиз, фуқаролик жамияти ва давлат муносабатиарини жуда мукаммал ишлаб чиққан мутафаккирлардан кўзга кўринарлиси Гегелдир. Унинг қарашича, фуқаролик жамияти фаолияти қонун билан бошқариладиган шахслар, синфлар, гуруҳлар ва бошқа институтларнинг мажмуаси ҳисобланиб, бу мажмуа тўғридан-тўғри сиёсий давлат бошқарувига боғлиқ эмас. Шунингдек, Гегел бу хақда қуйидагича фикрни билдиради: «Фуқаролик жамиятининг табиати шундайки, унда ҳар бир алоҳида инсоннинг ҳуқуқи давлатнинг шахсий ҳуқуқига айланишга улгурган бўлиб, унда давлат ўзининг зиммасига менинг ҳуқуқларимни худди ўзининг ҳуқуқларидек ҳимоя қилиш ва қарор топтириш мужбуриятини олади». Бу ғоя ХХ асрнинг 80-йилларида авж олган демократиялаштириш жараёнлари натижасида алоҳида мазмун касб этди ва у тоталитар давлатларга қарама-қарши бўлган ижтимоий андоза сифатида талқин қилина бошланди.

Тарихий нуқтаи назардан ёндашадиган бўлсак фуқаролик жамиятининг моҳияти ва шаклланишига мос келувчи айрим ғоялар эзгу сўз, эзгу фикр ва эзгу амал қоидаларига асосланган қадимий муқаддас бойлигимиз «Авесто»да кўзга ташланади. Бу буюк китобда инсоният тараққиётида эзгулик билан ёвузлик, адолат билан зулм, гўзаллик билан жирканчлик ўртасидаги муросасиз кураш ифодаланади, «Авесто»да ифодаланган яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш жараёнида ҳар бир инсонга ўз ўрнини топишга ёрдам беради. Инсон ҳаётий фаолияти 3 та омилга асосланиши керак. «эзгу сўз, эзгу фикр, эзгу амал». Маълумки, фуқаролик жамияти ғояси инсоният цивилизасиясининг илк босқичлариданоқ «идеал давлат». „Идеал шоҳ” тушунчалари негизида моҳиятан шакллана бошлаган. Ғоя ўз кейинчалик, яъни милоддан аввалги VII-VI асрларда «Авесто» китобининг мазмун даражасида муайян тизимий яҳлитлик касб этган.

Фукаролик жамиятининг биринчи хусусияти - одамларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллиги ҳисобланади. «Авесто»да тасвирланган жамият аҳли тўрт табақага коҳинлар, ҳарбий йўлбошчилар, чорвадорлар ва хунармандларга булинади. «Авесто»да мехнат килиб моддий бойликлар яратиб ташландик ерларга ишлов бериб, суFориб, обод килган, сут, гушт-ёF, дон етиштириб жамият фаровонлигини таъминлаган деҳқонлар, чорвадорлар, овчилар, косиб-хунармандлар улугланиб шундай дейилган, „илохий конунга буйсунадиган яхши киши якин одамга мехрибон булиш, мухтожлик ва хавф-хатар остида колганда кумаклашишга шайлик, кишилар бахти саодати учун ёвузликка карши фаол курашга тайёр булиши, хамма билан ахил тотувликда, биродарликда яшашга интилишда намоён булади.

Инсоният фикран хам хаётан хам хасадгуй булмаслиги лозим. Яхши ниятли киши хеч качон дарFазаб булмайди, чунки жохиллик холатида у яхши ниятни йўқотади бурч ва адолатни унутиб ножўя ҳаракатлар қилади. Шу боис Яхшилик таълимни ва садоқатини амалга ошириб, Яхши ҳокимлар ҳукм юритаверсинлар одамларга ва уларнинг авлодларига бахт-саодат келтирадиган адолатли конунларни амалга оширсинлар” (Ясна 48.)

Фукаролик жамиятининг иккинчи асосий хусусияти - инсон хукукларини устиворилиги хисобланади.

«Авесто» да суд ва суд ишларини куриш масалаларига катта эътибор берилган. Олий судя вазифасини оксоколлар кенгашининг мутабар уламоси -коҳинлар бажарган. Суд жараёни маълум маросимда асосан дуолар ўқиш шаклида айтилиши билан утказииган. Манбаларда «Авесто» жамиятида «Тангри суди» борлиги хакида маълумот берилган.

Фукаролик жамиятининг учинчи хусусияти - кишиларнинг хусусий мулкка эга бўлиши ҳисобланади. «Авесто»даги мулкий муносабатлар эркин жамоа аъзоларининг кучмас ва урнидан кузгатиб буладиган мол-мулклари булганлигидан далолат беради.

Фукаролик жамиятининг туртинчи хусусияти - фукароларнинг давлат ва жамият бошкарувида фаол иштирок этиши хисобланади.

«Авесто»да Хоразм, Суғд, Марв, Балх, Нисоя, Ҳирот, Парфия, Паркана, Шош (Чоч) каби Олий тангри яратган 16 та (давлат) улканинг худудий-маъмурий ва сиёсий бошқарув тизими ҳақида малумот берилади. Давлатни шох -„кави” бир неча оилаларнинг бириашмаси - „нмана”, уй, оила жамоаси - „динана”, катта оила жамоаси - „нма” ёки „напата”, уруF жамоаси бошлиFи (вис), катта кишлок ахолиси - „виспата”, кабила бошлиги - „занпупати”, вилоят хокими ва кабиланинг харбий кумондони - „дахию састар”, уруF ва қабилалар жамоаси томонидан сайлаб қўйилган Оқсоқоллар Кенгаши – „арзанапатиз” ёки „ханжамона”, Халк Мажлиси - „въяха” иштирокида сиёсий-хукукий тамойиллар асосида бошкарган. Куринадики, жамоа ахлининг асосий кисми давлат бошкарувида фаол катнашган.

Ислом таълимоти асосида ишлаб чиқилган адолатли фуқаролик жамияти ва барча инсонлар тенг ҳуқуқли бўлиб яшаши тўғрисидаги ғоялар салкам 14 асрдан бери ўзининг ҳаётийлигини исботлаб келмоқда жумладан, Қуръони Каримнинг „Бақара” сурасида Оллоҳ томонидан фаришталарга хитоб этилган: Мен (одамни) ер юзида халифа қилиб яратмоқчиман” дейилади. Оллоҳ инсонни ер юзида ўзининг ваколатли намоёндаси сифатида яратиб, унга дунёни ободонлаштириш, адолатли жамият қуриб тинч тотув ҳаёт кечириш вазифасини топширган. Шунингдек бу сурада инсоннинг шону-мақомини янада кўтариб „биз одам болаларини азиз ва мукаррам қилдик” дcб таъкидланади. Куръони каримда барча инсонлар уларнинг ижтимоий мавкеи, дини, миллати, тили ва ирқидан қатъий назар тенг ҳуқуқли ва бараварликлари зикр этилган «Эй одамлар, дарҳақиқат, биз сизларни бир эркаку бир аёлдан яратдик хамда бир-бирингиз билан топишиб дустлик ва биродарликда яшашингиз учун сизларни турли туман кабила ва элатлар килиб куйдик». Шу йусинда инсонларнинг тенг хукукли булиб бир-биридан устун эмаслиги хазрати Муҳаммад пайғамбар хадисларида ҳам таъқидлаб ўтилган. Шарқ мутафаккири Абу Наср Форобий илк бóр фозил жамоани вужудга келтиришга доир ўз илмий изланишлари билан фуқаролик жамияти назариясининг шаклланишига катта хисса кушди. Аллома «Фозил шахар одамлари қарашлари» асарида жамиятнинг келиб чиқиши ҳақида шундай ёзади: «Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун кишилик жамоасига эҳтиёж туғилади, шу сабабли яшаш учун зарур бўлган, кишиларни бир-бирига етказиб берувчи ва ўзаро ёрдамлашувчи кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина одам ўз табиати бўйича интилган етукликка эришуви мумкин. Шунинг учун инсон кўпайди ва ернинг аҳоли яшайдиган қисмига ўрнашди, натижада инсон жамоаси вужудга келди».

Амир Темур салтанатида 2 турдаги суд тизими муҳим ўрин тутган. Бири «раият қозилиги» деб аталиб у фуқароиарнинг хўжалик ва маиший турмуш тарзига оид ишларни тартибга солган. Иккинчиси «шариат ишлари қозилиги» деб номланган бўлиб уни шайхул ислом бошқарган. Бу диний ишларнинг тўғри бажарилиши ва фуқароларнинг унга доир мурожаатларини тартибга солган. Амир Темур давлатидаги 2 суд тизими шаклан бизнинг икки тузилмада бўлиниб фаолият кўрсатаётган бугунги суд тизимидаги фуқаролик ишлари ва жамият ишлари судига ўхшаб кетади.

Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асарида фуқаролик жамиятининг ўз даврига хос асослари баён қилинади. Амир Темур давлатининг қурилмасини фуқароларнинг 12 табақаси ташкил қилган ва ҳар бир табақа кишилари ўз касб-ҳунар мавқеи ҳамда вазифаларга эга бўлган.

  • 1.    Авесто. Т. “Шарқ”, 2001 йил.

  • 2.    Қуръони Карим. Т. “Чўлпон”, 1993 йил.

  • 3.    Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. Т. Адабиёт ва санъат. 1993.

  • 4.    Темур тузуклари. Т. Адабиёт ва санъат. 1994 йил.

Список литературы Марказий осиёда фуаролик жамиятининг тарихий илдизлари

  • Авесто. Т. "Шарқ", 2001 йил.
  • Қуръони Карим. Т. "Чўлпон", 1993 йил.
  • Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. Т. Адабиёт ва санъат. 1993.
  • Темур тузуклари. Т. Адабиёт ва санъат. 1994 йил.
Статья научная