Маҳсулдорлик кўрсаткичлари бўйича арпа нав ва намуналарини танлаш
Автор: Жраев Дир Турдиулович, Уйлийев Нурислом Даврон Ли
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи бўлган ғаллачиликда бошоқли дон экинларидан бири арпадан мўл ҳосил олиш мамлакатимиз деҳқончилигида муҳим аҳамиятга эга бўлган вазифалардан биридир. Ўзбекистонда арпа суғориладиган ва лалми ерларда етиштириладиган асосий ем-хашак экини ҳисобланади. Шунингдек, арпа озиқ-овқат саноатида ҳам кенг қўлланилади. Мамлакатимиз эхтиёжини қондириш учун авваламбор юқори ва сифатли ҳосил берадиган арпа навларини яратиш зарурдир. Мазкур мақолада арпанинг янги нав ва намуналарини яратишда уларнинг морфологик кўрсаткичлари ва ҳосилдорлиги таҳлили изоҳланган.
Кузги арпа, нав, намуна, ўсимлик бўйи, бошоқ, дон, ҳосилдорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125678
IDR: 14125678 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10101
Текст научной статьи Маҳсулдорлик кўрсаткичлари бўйича арпа нав ва намуналарини танлаш
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Арпа хўжалик аҳамиятига кўра дон экинлари ичида буғдойдан кейин иккинчи ўринни эғаллайди. Арпа энг муҳим дон экинларидан бири. У ем-хашак ва озиқ-овқатга ишлатилади. Арпа дони ҳамма қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун тўйимли ем сифатида ишлатилади. Айниқса, ҳайвонларни бўрдоқига боқишда унинг аҳамияти бениҳоят катта. Сомони ҳам чорва моллари учун яхши пичан ҳисобланади. 100 кг арпа дони ўртача 126 озиқ бирлигига ва 8,1 кг, ҳазм бўладиган протеин, 100 кг сомони 36 озиқ бирлиги ва 1,2 кг ҳазм бўладиган протеин сақлайди. Кузги арпанинг ўртача ҳосилдорлиги суғориладиган майдонларда 45-50 ц/га ташкил этади. Интенсив типдаги навларнинг экилиши, замонавий технологияларнинг қўлланиши хисобига сўнги йилларда республикамизда дон ҳосилдорлигининг сезиларли ўсиши кузатилди.
Доннинг сифат кўрсаткичларига жавоб берадиган арпа навлари ҳар қандай шароитда ҳам ўсавермайди. Бундай навлар ўсадиган минтақанинг иқлим шароити ўзига хос мўтадил кечиши дон етилишган вақтда ҳаво ҳарорати 24-26 оС, ҳавонинг нисбий намлиги эса 50-60% атрофида бўлишини талаб этади [1].
Маълумки, ҳозирда республикамизнинг суғориладиган майдонларига экиш учун давлат реестирига киритилган арпа навлари, ўртапишар ва кечпишар навлар гуруҳига бўлинади. Аввало, эртапишар хусусиятга эга бўлган бирламчи материалларни ўрганиш ва уларни дурагайлаш ишларига жалб қилиш ҳамда ота-она шаклларига хос бўлган ирсий белгиларини дурагайлаш орқали битта генотипда мужассамлаштириш керак [2].
Ҳозирги пайтда бошоқли дон экинлари селекциясида асосий эътибор ҳар бир минтақа учун алоҳида хусусиятга ва ташқи муҳит шароитларига тез мослашадиган, ҳар қандай шароитда ҳам ҳосилдорлигини пасайтирмайдиган навлар яратилишига қаратилган. Бунинг учун эса арпа генофондини ўрганиш долзарб масала ҳисобланади[3].
Тадқиқот объекти ва услублари. Тадқиқот тажрибаларини жойлаштириш, дала ва лаборатория шароитида фенологик кузатувлар, баҳолаш ва таҳлил қилиш Б.А. Доспехов (1985) ва Қишлоқ хўжалик экинлари Давлат нав синаш комисиясининг (1985, 1989) услубий қўлланмаларидан фойдаланилди.
Тадқиқот обекти сифатида Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг марказий тажриба даласидаги назорат кучатзорида 8 та нав ва намуналари 3 қайтариқда экиб ўрганилди.
Андаза нав сифатида ҳозирги кунда республикамизнинг катта майдонларида экиб келинаётган арпанинг Воҳа нави олинди.
Тадқиқот натижалари. Ўрганилган нав ва намуналарда ўсимлик бўйини тахлил қилинганда, 84,0-101,0 см оралиқда бўлганлиги кузатилди.Андоза “Воҳа” навида ўсимлик бўйи 96,5 см ни ташкил этиб, андоза навдан ўсимлик бўйи баланд бўлган намуналар сони 3 тани, KR18_IBYT-1 намунасида 101,0 см, KR19_SEL 50-27 намунасида 97,5 см, KR18_BYT101,0 см бўлишикузатилди. Қолган нав намуналарида ўсимлик бўйи андоза навга нисбатан пастлиги аниқланди (1-жадвал).
Маълумки, бошоқли дон экинларида охирги бўғин узунлиги генотипнинг иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамлилик хусусиятларини белгиловчи факторлардан бири ҳисобланади. Нав ва намуналарнинг морфологик белгиларидан бири - охирги бўғин узунлиги таҳлил қилинганда, андоза Воҳа навида охирги бўғин узунлиги 35,7 см ни ташкил этгани ҳолда, KR18_IBYT-1, KR19_SEL 50-27 ва KR18_BYT намуналарида мос равишда 39,1 см, 37,3 см ва 38,2 см ни ташкил қилди.
Нав ва намуналарнинг бошоқ узунлиги ҳам ҳосилдорлик билан узвий боғлиқ кўрсаткич ҳисобланади. Тадқиқотларданав ва намуналарда охирги бўғин узунлиги 6 см дан 6,9 см гача бўлганлиги кузатилди. Андоза Воҳа навининг бошоқ узунлиги 6,7 см бўлиб, KR18 _ IBYT-1, KR18 _ IBYT-2, KR19 _ SEL 50-27, KR18 _ BYT ва KR19 _ SEL 50-13
намуналарида андоза навга нисбатан юқори (6,8—8,0 см) бўлиши, қолган намуналарда эса назорат навга нисбатан паст кўрсаткичда бўлиши аниқланди.
1-жадвал
Суғориладиган ерларда арпанинг назорат кўчатзори биометрик тахлил натижалари.
(ДДЭИТИ Қашқадарё филиали 2019)
№ |
Навноми |
Ўсимлик бўйи, см |
Охирги бўғин узунлиги, см |
Бошоқ узунлиги, см |
Бошоқдаги бошоқчалар сони, дона |
Ҳосил-дорлик, ц/га |
1 |
Воҳа (назорат) |
96,5 |
35,7 |
6,7 |
24 |
41,5 |
2 |
KR18_IBYT-1 |
101 |
39,1 |
8,5 |
26 |
43,5 |
3 |
KR18_IBYT-2 |
84 |
30,5 |
6,8 |
22 |
38,2 |
4 |
KR19_SEL 50-22 |
96 |
28 |
6,5 |
23 |
25,5 |
5 |
KR18_IBYT-3 |
87 |
34,5 |
6 |
20 |
29,9 |
6 |
KR19_SEL 50-27 |
97,5 |
37,3 |
7,5 |
26 |
43,3 |
7 |
KR18_BYT |
101 |
38,2 |
8 |
27 |
45,5 |
8 |
KR19_SEL 50-13 |
92,5 |
35,5 |
6,9 |
22 |
39,9 |
Ўртача кўрсаткич |
94,4 |
34,9 |
6,9 |
23 |
38,4 |
Энг баланд кўрсаткич |
101 |
39,1 |
8,5 |
27 |
45,5 |
Энг паст кўрсаткич |
84 |
28 |
6 |
20 |
25,5 |
Шунингдек, ўртача бир бошоқда шаклланган бошоқчалар сони ўрганилганда, нав ва намуналарда ўртача 23 та бошоқчалар бўлиши, андоза навда 24 та, KR18_IBYT-1, KR19_SEL 50-27 ва KR18_BYT намуналарида 26-27 та бошоқча шаклланиши кузатилди.
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра нав ва намуналарнинг энг муҳим кўрсаткичи бўлган ҳосилдорлик ўртача 38,4 ц/га бўлган бўлса, андоза Воҳа навининг ҳосилдорлиги 41,5 ц/га эканлиги аниқланди. Андоза навдан ҳосилдорлик кўрсаткичи юқори бўлган KR18_IBYT-1, KR19_SEL 50-27 ва KR18_BYT намуналарида мос равишда 43,5 ц/га, 43,3 ц/га ва 45,5ц/га ни ташкил қилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, KR18_IBYT-1, KR19_SEL 50-27 ва KR18_BYT намуналарининг ўсимлик бўйи, оҳирги бўғин узунлиги, ўртача бир бошоқ узунлиги, бошоқчалар сони ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичлари бўйича андоза навига нисбатан юқори кўрсаткичга эга бўлиши аниқланди.
Мазкур нав намуналар келгусида янги нав ва бошланғич манбалар яратиш мақсадида селекциянинг кейинги босқичига ўтказилди.
Адабиётлар:
-
1. Н.Туфлиев., Ш.Сарманов., Д.Жўраев. / Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. 2011-й 12 сони 21 Б
-
2. Т.Ходжақулов., У.Ш.Қаршиева., Ж.Разоқов., О.Х.Турақулов.Арпа селекциясида эртапишар нав ва намуналарининг аҳамияти / Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида бошоқли дон экинлари селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари. Халқаро илмий-амалий конференция. Қарши ш. – 2018 й. – Б 127-128.
-
3. Ш.Сарманов., Т.Ходжақулов., Н.Ф.Мирзаев.Жанубий минтақалар учун тезпишар ва маҳсулдор арпанинг янги нав ва намуналарини танлаш / Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида бошоқли дон экинлари селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари. Халқаро илмий-амалий конференция. Қарши ш. – 2018 й. – Б 91-93.
Список литературы Маҳсулдорлик кўрсаткичлари бўйича арпа нав ва намуналарини танлаш
- Н.Туфлиев., Ш.Сарманов., Д.Жўраев. / Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. 2011-й 12 сони 21 Б.
- Т.Ходжақулов., У.Ш.Қаршиева., Ж.Разоқов., О.Х.Турақулов.Арпа селекциясида эртапишар нав ва намуналарининг аҳамияти / Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида бошоқли дон экинлари селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари. Халқаро илмий-амалий конференция. Қарши ш. - 2018 й. - Б 127-128.
- Ш.Сарманов., Т.Ходжақулов., Н.Ф.Мирзаев.Жанубий минтақалар учун тезпишар ва маҳсулдор арпанинг янги нав ва намуналарини танлаш / Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида бошоқли дон экинлари селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари. Халқаро илмий-амалий конференция. Қарши ш. - 2018 й. - Б 91-93.