Миллий анъаналар ва тарбиявий хусусиятларни ривожлантиришда педагогик маорат

Автор: Куйчиева З.У., Хомидов З.Д.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада хар бир санъат соҳасидаги ўқитувчи-устоз давлат ва халқ олдидаги маъсулиятини яхши англаб олиши, хусусан у келажак авлодни тарбиялай оладиган, касби бўйича етарлича билим бера оладиган мутахассис қилиб тарбиялаши зарурлигини, илмий педагогик маҳорати акс эттирилган.

Педагог, мусиқа, ҳамкорӣ, хор, санъаткор, ҳофиз, устоз, ижро, қўшиқчилик санъати, мерос

Короткий адрес: https://sciup.org/140300426

IDR: 140300426

Текст научной статьи Миллий анъаналар ва тарбиявий хусусиятларни ривожлантиришда педагогик маорат

Замонавий устоз бу мусиқа педагогика олий ўқув юртида бўлажак мусиқа ўқитувчиларини педагогик фаолиятига тайёрловчи, ўз касбини пухта эгаллаган, таълим-тарбия ишларини ташкил этувчи, шогирдлар олдида юксак инсоний фазилатга эга булган шахс хисобланадн.

Ёшлар тарбияси билан шуғуланувчи кишилар ўқитувчи, устозгина бўлиб колмай, ота-она, махалла-куй, каpиндош-уpуF ва бошка маъсул кишилар хам уларнинг тарбияси билан шуFулланадилаp. Устоз-укитувчи эса таълим-тарбия ва ўз касби бўйича профессионал билимга эга бўлган инсон бўлиб, у талабаларни ўз касбига кизиқтириб, уларга махсус касбий билим бериш, профессионал йуналиш бера олиш билан ажралиб туради.

Хусусан мусиқа бўйича дарс берувчи устозлар нафақат ўз касбининг усталари бўлиши, балки мусиқа бўйича кенг билим ва тушунчага эга бўлиш педагогика ва психология, сиёсат, маънавият, этика, эстетикадан ҳам пухта билимга эга бўлган инсон ҳисобланади. Шунинг учун ҳам улар махсус билимга эга бўлганлиги ҳақидаги хужжатга эга бўлиши ва қолаверса ўз касби буйича тажрибага эга булиши хам талаб этилади.

^а^икий устоз уз билим ва савияси жихатидан шогирдларига нисбатан бир-неча карра устунрок булиши лозим ва у шундагина талабаларнинг

ҳурматига сазовор бўла оладилар.

Укитувчи-устоз давлат ва халк олдидаги маъсулиятини яхши англаб олиши, хусусан у келажак авлодни тарбиялай оладиган, касби бўйича етарлича билим бера оладиган мутахассис қилиб тарбиялаши зарурлигини унутмаслиги лозим. Зеро, бугунги талабалар эртанги кунда минг-минглаб

ўқувчиларга устозлик қиладилар ва айнан улар халқимизнинг порлоқ келажагини таъминловчи шахслар хисобланади.

Устоз-укитувчининг асосий вазифаси талабаларга уз “билим ва укувини сингдиришдан иборат бўлар экан, аввало бу вазифани қай тарзда амалга ошириш лозим деган савол тугилади.

Педагог олимларнинг таъкидлашларича устоз-укитувчининг асосий функцияси, яъни олиб борадиган ишининг мазмуни тўрт муҳим вазифани амалга оширишдан иборат булади:

Биринчидан: талабага бериладиган билимнинг йуналишини белгилаб бериш. Бунда билимни туFридан-туFри етказиш эмас балки талабанинг билим олишидаги мустақил ҳаракатини тўғри йўналтиришдан иборат бўлиши лозим.

Иккинчидан: бериладиган тарбияни аник тушунчалар бериш оркали эмас, балки бу тушунчаларнинг мазмунини талабаларнинг мустақил англаб олишларини таъминлашдан иборат булади.

Учинчидан: талабага бериладиган малака ва куникмаларни, аник йўлланма бериш орқалигина эмас, балки маълум машқлар қилдириш, кўрсатмалар бериб, уни бажартириш, яъни талабанинг мустақил ҳаракати оркали амалга ошириш талаб этилади.

Туртинчидан: талабада маълум билим, курсатма ва малакалар оркали ҳосил бўладиган янги хусусиятларнинг шаклланиш жараёнини синчиковлик билан кўрсатиб бориш ва янги хусусиятларнинг шаклланишига эришгунча буладиган иш жараёнини тугри йуналтиришга боFлик.

Бўлажак мусиқа бакалаврларини мусиқа ўқитувчисининг асосий фаолиятларидан бири бўлган ўқувчиларга ўргатиш жараёнини олдиндан тайёрлаб бориш учун талабаларни ихтисослик фанлари машғулотлари жараёнида тайёрлаб бориш тавсия этилади.

Масалан: Маълум асарни хор жамоасига ўргатиш учун бўлажак хормейстр (яъни дипломат) ўзига катта тайёргарлик кўриб келади. Ҳар бир хор партияси учун алоҳида ноталарни тайёрлайди, ҳар бир овознинг мативини аник урганиб олади, куйлаш учун кийинчилик тугдириши мумкин булган жойларини кайта-кайта такрорлаб билиб олади. Шунинг учун хар бир хор партиясига асарни ўрганиш учун зарур бўладиган, «диққат», ижрони давом эттириш ва «тўғрилаш», учун қилинадиган дирижёрлик ҳаракатларини билиб, у з кул харакатларимиз уни пишитиб олади. Партияларни куйлашда учраши мумкин бўлган қийинчиликларни ўз қўл ҳаракатларида аниқ курсатиб бериш устида иш олиб боради.

Дарс жараёнида талаба асарни хорга мустақил ўргатишни бошлайди. Устоз эса унинг йўл қўяётган камчиликларни тузатишга ёрдам бериб боради ва бунда талабанинг раҳбарлик ролини камситмасдан кўплик билан иш жараёнига аралашиб хорга ўзи бошқариб кетиш каби холларга йўл хуймаслиги лозим.

Устоз ва шогирд ҳамкорлигидаги дўстона муносабат, иш жараёнида шогирднинг мустақил ишлашини, имконият яратиб бериш талабини, хор билан ишлашида ўргатишда муҳим рол ўйнайди. Асар сўзларида берилган Fояни талабаларга TyFpugaH-myFpu сингдиришга уринмасдан уни хорга хос овоз элементларига соз ансамбль ва пъесаларига таҳлил қилиш зарурияти билан бевосита билиб олиб бориши, уларга берилган тарбияни бевосита эмас балки билвосита амалга ошириш имконини беради.

Устоз ва шогирд ҳамкорлигидаги иш жараёнининг бундай олиб борилиши бўлажак мутахассис талабанинг дирижёрлик касбига бўлган хурматини янада ошириб юборади.

Хор жамоаси олдида энди у нўнок уқувсиз талаба сифатида эмас, балки хор раҳбари, қўлидан иш келадиган ўқувли ва шаклланган мутахассис сифатида узини хис хила бошлайди.

Хор жамоаси билан ишлаш жараёнида талабани ўз касбига тайёрлаш устоздан ҳам катта профессионал касбий компитентлигини ўқиши талаб хилинади.

Мусиха ухитувчиси хар доим ухувчиларининг, уларнинг ота-оналари, жамоатчилик назоратида ҳамда бошқа фанлар бўйича дарс берувчи ўқитувчиларнинг ҳам назоратида бўладилар. Чунки ҳар бир ўқитувчи ўз синфида маълум тадбирни ўтказишни режалаштирар экан, у мусиқа ухитувчисининг ёрдамидан фойдаланишни хам режалаштириб хуяди.

Олий ухув юрти ухитувчиси-устоз уз талабаларини хандай холатларни бошидан ўтказишини олдиндан режалаштирган ҳолда унга ўз фани бўйича юхори даражадаги талабларни хуйиб бориши лозим.

Юқори даражали ўқитувчини тайёрлашда унинг чолғу созида яхши чала олиши, хор жамоаси билан қийналмасдан ишлай олиш, концерт репертуарини ақл билан танлаб олиши, бой репертуарга эга бўлиши, ҳар бир тадбирни уқув билан ташкил қила олиш талаб этилади. У фақат мусиқа дарсини ўтиш билан шуғулланиб қолмасдан, мактабда бўладиган барча тадбирларда фаол иштирок этишни ҳам режалаштириши лозим.

Олий ўқув юртига, педагог бўлиш мақсадида кираётган абитурентларнинг ҳаммаси ҳам ўқитувчи бўлишини ҳоҳлаганликлари ёки ўқитувчилик касбига иқтидори бўлганлиги учун эмас, балки мутлақо касбга алоқадор бўлмаган сабабларни кўрсатишнинг гувоҳи бўлдик.

Хусусан мусиқа йўналишига кириш учун хужжат топширган абитурентлар билан бир неча йиллар давомида олиб борган суҳбатлар шуни кўрсатдики, уларнинг бу йўналишга тасодифан келиб қолишларига қуйидагилар сабаб бўлганлигини айтишди:

  • 1.    Хужжат топширган абитурентларнинг кам бўлганлиги;

  • 2.    Олинадиган имтиҳонлар енгиллиги;

  • 3.    Таниш-билишларнинг берган маслахати;


  • 5.    Таваккал қилганлиги ва хоказо;

Ўзида мусиқага бўлган иштиёқининг кучлилиги;

Бундай абитурентлар биринчи-иккинчи имтихондаёк ўзларининг мусиқага билими етарли даражада эмаслигини кўрсатади.

Ўқитувчилик касбига бўлган уқув ва қобилиятини аниқлашда бўлажак ўқитувчи олдига қуйиладиган бир қатор талаблар-олимлар томонидан аниқлаб берилган. Бу қобилият йўналишларини қуйидагича белгилаш мумкин:

1.Ташкилотчилик қобилияти ўқитувчининг ўқувчилар жамоасини қовуштира олиш, уларга маълум топшириқлар бера олиш ва уни натижаларини якунлаб, умумий хулосалар чиқара олишга бўлган уқувнинг мавжудлиги.

  • 1.    Дидактик қобилият маълум ўқув материалларини тайёрлай олиш ва

  • 2.    Переспектив у^ув т ингловчиларни психологик жикатдан укишга тайёрлай олиш, уларнинг психологик ҳолатларини билиб олиш ва уларда эмоционал, киссий кутаринкилик косил кила олиш.

  • 3.    Коммуникативлик кобилият бунда укитувчи уз укувчилари билан, уларнинг ота-оналари, педагогик жамоа ва унинг ракбарлари билан яхши муносабат урната олиши назарда тутилади.

  • 4.    Илмий тадкикот олиб бора олиш кобилияти кар бир педагогик колат ва жараённи чукур кис килган колда илмий фикр юрита олиш.

  • 5.    Аналитик таҳлил қила олиш қобилияти ҳар бир вазиятни қимталаб таҳлил қила олиш ва уларни умумлаштирган ҳолда якуний фикр чиқара

танлай олишга бўлган уқувнинг мавжудлиги. Ўқув материалини тушунарли, аник, равон тушунтириб бера олиш. Материалларнинг кетма-кетлиги ва осондан мураккаблашиб бориши асосида танланиши, уларни онгли идрок килишга имкон яратиб бера олиш.

олиш.

Устоз ўқитувчи энг аввало бир қатор ижобий сифатларни ўзида мужассамлаштирган колда уни уз шогирдларига кам сингдириб бера олиш устида тинимсиз иш олиб бориш тавсия килинади.

Бу ҳиcлатларга меҳнатсеварлик, меҳнат қилишга ўқувлилик, маъсулятлилик, тарFиб билан иш юрита олиш, аник максад куя олиш ва уни амалга ошириш йўлларини қидириб топа олиш, ўз малакасини ошириш устида тизимли ва режали иш олиб бора олиш, шу сафатни ошириш устида тинимсиз иш олиб бориш каби кислатлар киради.

Айни пайтда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўқитувчининг ички маънавий кислатлари юкоридаги вазифаларини беками-куст битиришга имкон беради.

Бундай ички, ботиний тартиблиликни-инсонийлик, мекр-окибатлилик, қўли очиқлилик, ҳаққонийлик, ҳақиқатгўйлик, ботартиблилик, инсонларга мекр-окибатли булиш, кайрикоклик, уз асабини жиловлай олиш, ватанпарварлик каби аҳлоқий ҳислатларга эга бўлиш ҳам ҳақикий устознинг садоқатли бурчи ҳисобланади.

Шуни алохида эътиборга олиш лозимки, таълим-тарбияда уч мухим юксаклик мавжуд бўлиб, бу ўқитувчи устоз ва ўқувчи (шогирд) ўртасидаги мулоқотга асосланади. Бунда ўқитиладиган фаннинг тақдири, унинг уцувчилар томонидан эъзозланиш устоз-шогирд уртасидаги муносабатнинг цай даражада ташкил цилинганига боFлик булади.

Устоз ва шогирд ўртасидаги педогогик жараёнининг сифати кўп жихатдан уцитувчининг педогогик махоратига боглик булади.

«Бизнинг педогогик ишимизда ҳамма нарсани охир оқибатда маҳорат хал цилади,- деб ёзади профессор Ю.П.Азаров-Аммо махоратга олиб борадиган йўл ўқитувчи учун ниҳоятда ўзок ва машаққатлидир».

Ўқитувчи педогогик маҳоратга эришиш учун кўп ўқиши, катта билим эгаси бўлиши уқув ва маҳоратга эга бўлиши лозим.

Бунинг учун уцитувчи уцув-тарбиявий иш жараёни технологиясини мукаммал билиб олиш ва ундан цийналмасдан фойдалана олиши талаб этилади.

Одатда юксак маҳоратга эга бўлган педагог бўлиш учун алоҳида уқув ва қобилиятга эга бўлиши зарур. Баъзан, яхши устоз бўлиш учун болаликдан ўқитувчи бўлиб туғилиш зарур деб эътироф этишади. Ўзбекистонда мусиқий таълим тизимига катта ҳисса қўшган П.Ф.Н. профессор Қ. Мамиров кўп йиллик педагогик ва психологик тадқиқотлари асосида ҳақикий педагог бўлиб тўғилганлар умумий педагогларнинг 12%нигина ташкил қилиши

ҳақида ёзади. Қолган ўқитувчилар эса фақат ўзининг кўп йиллик машаққатли меҳнат туфайли педагогик касбига эришганлар деб ҳисоблайдилар

Ўқувчининг педагогик маҳорати энг аввало унинг ўқув жараёнини моҳирона ташкил қила олишда ўз ифодасини топади. Ҳар қандай шароитда ҳам ўқитувчи таълим, тарбия ва билим бера олишни етарли даражада ташкил цила олса уни махоратли уцитувчи деса булади.

Иккинчидан маҳоратли ўқитувчи энг янги замонавий методлардан фойдаланиб дарс утиши лозим.

Учинчидан талабага бериладиган асосий билимни дарс жараёнида ўтиб бўлиши. қолган вақтда эса талаба ўз устида ишлаб олишга имкон бериши лозим.

Тўртинчидан маҳоратли ўқитувчи ўз талабаларининг ўқувини фаоллаштира олиши, қобилиятини ўстириш, талабанинг фикрини фаоллаштира олиши лозим.

Бешинчидан таълим жараёнида тарбиявий ишларини ҳам муваффакиятли амалга ошира олиши лозим. Ақлий, ахлокий ва эстетик тарбияни амалга ошира олиши талаб этилади.

Юқорида баён этилган талабларни амалга ошириш жараёни устознинг кундалик ҳаётга тайёргарлик кўришини ҳам таъминлай олиши мумкин деб ҳисоблаш га имкон беради.

Шунинг учун биз ўз тадқиқот ишимизни самарали бўлиши учун талабаларимизга мавзумиз юзасидан Марғилон хофизлик мактаби ҳақида қўйидаги маълумотларни беришга ҳаракат қилдик:

Азал-азалдан Марғилон ҳунармандлар шаҳри яъни, тўқувчи, тикувчи, кандакор, заргар, читкар, косиб ва албатта ҳофизлар юрти эканлиги барчага маълум. Дарҳақиқат ҳар бир юрт ўзининг касбикори ҳамда етиштирадиган маҳсулоти билан довруғ топади. Хонанда ва ҳофизлар нуқтаи-назаридан бу масалага ёндашадиган бўлсак, Марғилон азал-азалдан ҳофизлар юрти эканлигини гувоҳи бўламиз.

Фарғона водийсида яшаб ижод этган ва энг сapa санъаткорлар ном чиқарганларнинг кўпчилиги ҳам айнан Марғилон юрти фарзандларидурлар.

Буни биз тарих зарварақларида битилган ҳамда тарихий баёзларида қолаверса, устоз санъаткорларнинг берган маълумотларига асосланиб идроклашимиз лозим. Албаттта санъат доимо ўз оқимида шаклланиб ривожланиб келган. Ҳар бир намоянда ана шу ривожланиш жараёнига ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилган. Бу ёўлда қайсики ҳофиз ўзининг забардастлиги, билимдонлиги, устозлиги ва моҳирлиги билан эл ҳурматини қозонган бўлса, у албатта тарихдан жой олади ва жонли жараён ривожига

ўзини улушини қўшади. Лекин, бунда ҳар томондан асосий мезон забардастлик ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар:

Список литературы Миллий анъаналар ва тарбиявий хусусиятларни ривожлантиришда педагогик маорат

  • Педагогика тарихи "Олий ўқув юртлари учун дарслик", "Шарқ нашриёти" Тошкент шаҳри 2000-йил 10-11-бетлар.
  • Ҳ.Ҳамидий Авестодан "Шоҳномага" Тошкент "Шарқ" 2007 й. 70-бет.
  • Авестодан Шоҳномага-Ҳ.Ҳамидий-Тошкент "Шарқ" 2007 й. 220-б.
  • Е.Е.Романовская "Статьи и доклады, записи музыкикольного фолькори"-Т.1997 стр 179.
  • Ризоуддин Бин Фахриддин "Шогирдлик одоби" Т. Устоз нашриёти 2008, 15-бет 6, Ризоуддин Бин Фахриддин "Шогирдлик одоби" Т. Устоз нашриёти 2008, 16-бет 7, 19. Karimov.I.A. Yuksak ma'naviyat-yengilmas kuch.-T. "Ma'naviyat", 2008. 61-62-bет.
  • И.Ражабов. "Мақомлар масаласига доир". -Т., 1963 йил. 268-бет.
  • Ф.М.Кароматов. "Ўзбек xaлқ мусикаси мероси". -Т., "Ғ.Ғулом" номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 1978 йил. 7-бет.
  • Отаназар Матёқубов "Мақомот" Тошкент-2004йил 34-бет.
  • Азаров Ю.Т. "Мастерство воспитания". М.1971г.-19.
  • Т.Алиматов "Соз васфи" Шарқ юлдузи - 1996-1-сон 193 бет.
Статья научная