Минерал ўғитларнинг доривор артишок (Cynara scolymus L) ўсимлигининг ўсиб – ривожланишига таъсири
Автор: Аясов Хушбек Айбуллаевич, Исроилов Бахтир Абдуллаевич
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Агрономия
Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақолада доривор артишок ўсимлигининг ўсиши ва ривожланишига минерал ўғитларнинг таъсири ёзилган. Бунда ўсимлик уруғларини 90х30-1, 90х40-1 ва 90х50- 1 схемаларида экиб, минерал ўғитлардан азот, фосфор ва калий ўғитлари қўлланилиб, азотли ўғитларнинг ҳар хил меъёрларининг ўсимликка таъсири тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Доривор артишок, 90х30-1, 90х40-1, 90х50-1 экиш схемалари, минерал ўғит, азот, фосфор, калий, артишок бўйи, артишок барги, саватчалар, етилган саватчалар, уруғ сони, умумий уруғ сони
Короткий адрес: https://sciup.org/14125701
IDR: 14125701 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10021
Текст научной статьи Минерал ўғитларнинг доривор артишок (Cynara scolymus L) ўсимлигининг ўсиб – ривожланишига таъсири
Мавзунинг долзарблиги. Маълумки, айни пайтда кўпчилик мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам озиқ-овқат, фармацевтика, енгил саноатларининг жадаллик билан ривожланиши кузатилмоқда. Ўзбекистон табиий ва географик жиҳатдан доривор ўсимликларга бой ҳудуддир. Бу худудда табиий ҳолда 4500 турга яқин юксак ўсимликлар учрайди. Шулардан 1200 га яқин ўсимлик турлари дориворлик хусусиятига эга бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар дунёсининг бойлигидан далолат беради.
Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, мавжуд дори-дармонларнинг 60% ни доривор ўсимликлар хом-ашёларидан олинган препаратлар ташкил этади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида 112 тур доривор ўсимликлар расмий табобатда фойдаланишга рухсат берилган бўлиб, ушбу доривор ўсимликларнинг 80 % ни табиий ҳолда ўсувчи ўсимликлар ташкил этади. Табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларнинг ҳам хом-ашё заҳираси чегараланган бўлиб, уларни муҳофаза қилиш, биоэкологик хусусиятларини ўрганиш, хом-ашё заҳирасидан тўғри фойдаланиш ва кўпайтиришнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан биридир. Шунинг учун Ўзбекистон Республикасида фармацевтика саноатининг эҳтиёжларини доривор ўсимликлар хом-ашёси билан таъминлаш, маҳаллий флорани янги интродуцент ўсимлик турлари билан бойитиш ва уларни етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш зарур.
Жаҳон маданиятига улкан ҳисса қўшган олим Абу Али ибн Сино доривор ўсимликларга алоҳида эътибор берган. Унинг шоҳ асари бўлган «Китоб ул-қонун фитт-тиб» («Тиббиёт қонунлари») асарида таърифланган доривор ўсимликларнинг 165 таси ҳозирги замон табобатининг даволаш амалиётида қўлланилмоқда [8].
Республикамизда фармацевтика саноати учун хом ашёси четдан келтирилаётган артишок ўсимлиги ўзида биологик фаол моддалардан флавоноидлар гуруҳига мансуб бўлган рутин, кверцитин ва бошқа моддаларни синтез қилади. Шунинг учун ҳам ушбу ўсимликни мамлакатимизда етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади.
Мазкур ўсимликни етиштиришда минерал ўғитлардан самарали фойдаланилмаслик, унинг ўсиши, ривожланишининг сустлашиши,
ҳосилдорлигининг пасайиши ва унинг хом ашёси таркибидаги флавоноидларнинг миқдорини камайишига сабаб бўлади. Бироқ ўсимликларни, шу жумладан доривор ўсимликларнинг ҳам, азотли ўғитларнинг қайси турлари билан озиқлантириш мақсадга мувофиқ бўлиши масаласи шу вақтгача ўз ечимини топган эмас.
Тадқиқотнинг мақсади. Олиб борилган илмий тадқиқот ишларида доривор артишокнинг экиш схемаси ҳамда минерал ўғитларнинг турли меъёрларининг бу ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва доривор маҳсулотнинг ҳосилдорлиги ҳамда сифатига таъсирини ўрганишни мақсад қилиб олинди.
Тошкент вилоятиниг типик бўз тупроқлари шароитида доривор артишок ўсимлигининг энг мақбул экиш схемасини аниқлаш; азотли ўғитларнинг қулай меъёрини аниқлаш; азотли ўғитларинг турли меъёрларининг артишокнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш; ўрганилаётган омилларнинг доривор маҳсулотнинг сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. СИ. Вавилов ва бошқ. [1], С.М. Вокулов [2] ва В.Н. Лукянецлар [5] фикрига кўра, артишок сабзавот экини ҳисобланиб, унинг йуғонлашган гулларини овқат сифатида ишлатилади. Унинг тангачасимон ўрама барглари этлик, мазали ва турли витаминларга бой бўлганлиги сабабли пиширилиб ёки хомлигича истеъмол килинади. Англия, Франция, Испания ва Европанинг бошқа мамлакатларида унинг янги ўсиб чиққан ёш барглари овқатга таъм берувчи зиравор сифатида ишлатилади. Шунингдек, артишокнинг гул нектари асаларилар учун тўйимли озуқадир.
П.Ф. Медведев, А.И. Сметанниковаларнинг [6] кўрсатишича, артишок юнон ва римликларда қадимдан маълум бўлган ҳамда уни инсонлар соғлигини тиклайдиган, ишчанлик қобилиятини оширадиган озиқ-овқат ўсимлиги сифатида жуда ҳам қадрлашган.
И.А. Дамиров ва бошқаларнинг[3] фикрича, ўсимликнинг саватчалари, ширалари, гуллари, барглари, илдизлари ва унинг бошқа қисмларидан олинган суюқликлар буйрак, қорин ва ичак сурункали касалликлари, хусусан, ич қотиши, жигар патологияларида(сарик касаллиги, ҳолецистит ва бошқ.) сийдик ҳайдовчи восита сифатида ишлатилган. Унинг ширасини асал билан аралаштирилиб, стоматит, болаларнинг тил оқариш, ёрилиш касалликларини даволашда фойдаланганлар.
Республикамизда фармацевтика саноати учун хом ашёси четдан келтирилаётган доривор артишок ўсимлигининг биомассаси оғирлиги ва ундаги биологик фаол моддалардан флавоноидлар гуруxига мансуб бўлган рутин, кверцитин ва бошқа моддаларни синтез қилувчи ушбу ўсимликни етиштириш муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади.
Ушбу ўсимликни етиштиришда минерал ўғитлардан самарали фойдаланилмаслик, унинг ўсиши ва ривожланишининг сустлашиши, xосилдорлигининг пасайиши ва унинг хом ашёси таркибидаги флавоноидларнинг миқдорини камайишига сабаб бўлади. Бироқ ўсимликларни, шу жумладан доривор ўсимликларнинг ҳам, азотли ўғитларнинг қанча меъёри билан озиқлантириш мақсадга мувофиқ бўлиши масаласи шу вақтгача ўз ечимини топган эмас. Шундан келиб чиққан xолда илмий тадқиқот ишларимизда артишокнинг экиш схемаси ҳамда минерал ўғитлариниг турли меъёрларининг бу ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва доривор маxсулотнинг xосилдорлиги ҳамда сифатига таъсирини ўрганиш мақсадга мувофиқ хисобланади.
Тадқиқот объекти ва услубияти. Илмий тадқиқот ишлари 2017-2019 йилларда Тошкент вилоятининг бўз тупроқлари шароитида 9 та вариант 4 та такрорлашда олиб борилди (1-жадвал). Тажрибаларни қўйиш, кузатишлар, ҳисобга олишлар ва таҳлилларни амалга оширишда Б.А.Доспеховнинг «Методика полевого опыта» (1979) ва ЎЗПИТИда ишлаб чиқилган “Дала тажрибалари услубияти”дан (2007) фойдаланилди.
Тажриба бўлакларининг ўлчами 45 м2. Доривор артишок ўсимлиги учта, 90х30-1, 90х40-1 ва 90х50-1 экиш схемасида жойлаштирилди. Азотли ўғитлар 120; 150 ва 180 кг/га меъёрларда солинди. Ҳамма вариантларда фосфор 110 кг/га, калий 75 кг/га меъёрда қўлланилди.
Тажрибаларда доривор артишок ўсимлигининг ўсиши ва ривожланиши бўйича фенологик кузатувлар ҳар ой (июн, июл, август ва сентябр) нинг биринчи санасида ўтказилди. Бунда ўсимликларнинг бўйи ва бир тупдаги барглар сони ҳисобга олинди.
-
1- жадвал
Тажриба тизими (2017-2019й)
Вариантлар т.р. |
Ўғитларни қўллаш меъёрлари |
Экиш схемаси |
1 |
N 120 P 110 K 75 |
90х30-1 |
2 |
N 150 P 110 K 75 |
90х30-1 |
3 |
N 180 P 110 K 75 |
90х30-1 |
4 |
N 120 P 110 K 75 |
90х40-1 |
5 |
N 150 P 110 K 75 |
90х40-1 |
6 |
N 180 P 110 K 75 |
90х40-1 |
7 |
N 120 P 110 K 75 |
90х50-1 |
8 |
N 150 P 110 K 75 |
90х50-1 |
9 |
N 180 P 110 K 75 |
90х50-1 |
Тажрибаларда артишок ўсимлигининг ўсиши ва ривожланиши бўйича фенологик кузатувлар ҳар ой (июн, июл, август ва сентябр) нинг биринчи санасида
ўтказилди. Бунда ўсимликларнинг бўйи ва бир тупдаги барглар сони ҳисобга олинди.
Тадқиқот натижалари. Кузатувда биринчи июнда ўсимликларнинг бўйи ва барглар сони орасида катта фарқ бўлмади. Вариантлар орасида фарқланиш вегетациянинг кейинги даврларидаги кузатувларда ошиб борганлиги маълум бўлди (2-жадвал).
Олинган натижаларга кўра артишок ўсимлиги 90х30-1 схемада экилиб, азот 120 кг/га меъёрда қўлланилган 1-вариантда 1-август ҳолатига ўсимлик бўйи 35,1 см бўлган бўлса, битта ўсимликда барглар сони барглари 19,9 донани ташкил қилди. Ушбу экиш схемада азот 150 кг/га меъёрда солинган 2 -вариантда – ўсимлик бўйи 39,1 см, барглар сони 23,4 дона бўлган бўлса, азот 180 кг/га меъёрда қўлланилган 3 -вариантда артишокнинг бўйи 41,1 см ва барглар сони 25,2 донани ташкил этди.
Артишок ўсимлиги 90х40-1 схемада жойлаштирилган вариантларда 1-сентябрда азот 120 кг/га меъёрда қўлланилган вариантда ўсимлик бўйи 36,5 см, барглар сони 22,4 дона, азот 150 кг/га солинган вариантда ўсимлик бўйи 42,4 см, барглар сони 24,6 дона ҳамда азот 180 кг/га солинганда ўсимлик бўйи 43,4 см ва барглар сони 26,6 донага тенг бўлди. Артишок уруғлари 90х50-1 схемада экилган вариантларда ҳам деярли шунга ўхшаш маълумотлар олинган. Вариантлар орасидаги фарқ бўйича бу қонуният вегетация охиригача ҳам сақланиб қолди. Баргларнинг қуруқ массаси азот 150 кг/га меъёрда қўлланилган вариантда юқори бўлиб, бошқа вариантларга нисбатан кўпроқ доривор маҳсулот олинган.
-
2- жадва
л Доривор артишокнинг асосий поясининг бўйи ва барглари сони
№ |
Вариантлар |
1.VI |
1.VII |
1.VIII |
1.IX |
|||||
Ўғит меъёри |
экиш схемаси |
бўйи, см |
барги, дона |
бўйи, см |
барги, дона |
бўйи, см |
барги , дона |
бўйи, см |
барги, дона |
|
1 |
N 120 P 110 K 75 |
90х30-1 |
11,6 |
5,9 |
15,0 |
8,1 |
24,3 |
14,2 |
35,1 |
19,9 |
2 |
N 150 P 110 K 75 |
13,4 |
6,8 |
18,0 |
10,1 |
27,5 |
17,3 |
39,1 |
23,4 |
|
3 |
N 180 P 110 K 75 |
15,4 |
7,5 |
19,5 |
11,5 |
29,0 |
19,0 |
41,1 |
25,2 |
|
4 |
N 120 P 110 K 75 |
90х40-1 |
11,2 |
5,8 |
15,7 |
9,6 |
24,8 |
13,8 |
36,5 |
22,4 |
5 |
N 150 P 110 K 75 |
13,0 |
6,9 |
18,4 |
10,8 |
28,5 |
18,8 |
42,4 |
24,6 |
|
6 |
N 180 P 110 K 75 |
15,6 |
7,8 |
19,8 |
12,0 |
30,5 |
20,0 |
43,4 |
26,6 |
|
7 |
N 120 P 110 K 75 |
90х50-1 |
10,2 |
5,7 |
16,4 |
10,7 |
26,0 |
15,3 |
38,8 |
22,4 |
8 |
N 150 P 110 K 75 |
13,8 |
7,0 |
18,8 |
11,5 |
29,3 |
19,8 |
43,7 |
26,2 |
|
9 |
N 180 P 110 K 75 |
16,5 |
8,0 |
20,6 |
13,0 |
32,5 |
21,8 |
45,4 |
27,6 |
Артишокнинг саватчаларини йиғиштириб олишдан олдин ўртача битта поянинг ҳўл оғирлиги ва қуруқ оғирлигини, саватчалар сони ҳамда етилган саватчалар сонини аниқланди. Битта саватдаги уруғ сони, битта ўсимликда уруғларнинг умумий сонини, артишокни 90х30-1 схемада экиб минерал ўғитларни N150P110K75 меъёрда қўллаган вариантда саватчаларнинг умумий сони 13,2 дона, етилган саватчаларнинг сони 9,65 донага тенг бўлди. Минерал ўғитларнинг меъёри N180P110K75 қўлланилган вариантда 15,4 дона, етилган саватчаларнинг сони эса 12,2 донага тенг бўлган. Артишок 90х40-1 схемада экилган вариантларда минерал ўғитларнинг иккинчи ва учинчи меъёрларида битта ўсимликнинг ҳўл оғирлиги, ундаги саватчаларнинг умумий ва етилган саватчаларниг сони бироз юқори бўлган. Масалан, минерал ўғитлар меъёри N150Р110K75 қўлланилган вариантда поянинг ҳўл оғирлиги 1,58 кг, қуруқ оғирлиги 317,8 г бўлди. Шу билан бирга, ўсимлик 90х50 -1 схемада жойлаштирилиб, минерал ўғитлар N150P110K75 қўлланилган вариантда поянинг ҳўл оғирлиги 1,87 кг, қуруқ оғирлиги 377,7 г ташкил қилди.(3 -жадвал)
Демак артишокнинг саватчаларининг умумий сони ва етилган саватчаларнинг сони ўғитларнинг меъёрини ошиши ва кўчат қалинлигини сийраклашиши билан секин аста ошиб боради.
3- жадвалДоривор артишокнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари № Ўғит меъёри, кг/га Экиш схемаси Битта ўсимликда Поянинг ҳўл оғирли-ги, кг Поянинг қуруқ оғирли-ги, г Сават-чалар сони Етилган саватча -лар Битта саватдаг и уруғ сони, дона Уруғлар-нинг умумий сони, дона 1 N120P110 K75 90х30-1 1,16 230,4 10,1 7,5 280,5 2833,1 2 N150P110 K75 1,30 266,5 13,2 9,65 286,3 2762,8 3 N180P 110 K75 1,38 275,6 15,4 12,2 291,2 3552,6 4 N120P 110 K75 90х40-1 1,56 310,5 12,2 8,25 285,2 2352,9 5 N150 Р 110 K75 1,58 317,8 16,2 11,2 292,4 3274,9 6 N180 Р 110 K75 1,65 332,5 17,6 13,2 298,3 3937,6 7 N120P 110 K75 90х50-1 1,45 292,4 13,4 9,50 287,2 2728,8 8 N150P 110 K75 1,87 377,7 16,4 10,2 295,3 3012,1 9 N180P 110 K75 2,10 422,1 18,5 13,2 301,2 3975,8
Шунингдек битта саватдаги ва битта ўсимликдаги уруғларнинг сони аниқланди. Бунда артишокни 90х30-1 схемада экиб, миенерал ўғитларни N 120 P 110 K 75 меъёрда қўллаган вариантда битта саватчада уруғларнинг сони 280,5 дона ва битта ўсимликдаги уруғлар сони 2833,1 донага тенг бўлди. Юқоридаги экиш схемасида минерал ўғитларнинг меъёри N 180 P 110 K 75 қўлланилган вариантда 291,2 ва 3552,6 донага тенг бўлган. Минерал ўғитларнинг меъёри ошиши ва кўчат қалинлиги камайиши билан бу кўрсаткичлар битта ўсимлик ҳисобида ошиб боради. Энг юқори кўрсаткич минерал ўғитлар N 180 P 110 K 75 меъёрда солинган ва 90х50-1 схемада экилган вариантда қайд қилинди. Бу вариантда битта саватдаги уруғ сони 301,2 дона ва уруғларнинг умумий сони 3975,8 донани ташкил қилди.
Хулоса. Демак юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, доривор артишок ўсимлигининг ўсиши, ривожланиши, поя қуруқ моддасининг ошишида ва уруғ тўплашида экиш cхемаларининг ҳамда минерал ўғитлар мақбул меъёрларини қўлланиш катта аҳамият касб этади. Бунда доривор артишок ўсимлигидан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун уни 90х40-1 схемада экиб миенерал ўғитларни N 150 P 110 K 75 ва N 180 P 110 K 75 қўллаш, артишокни 90х40-1 схемасида жойлаштириб миенерал ўғитларни N 180 Р 110 K 75 меъёрда қўллаш ем-хашак учун энг кўп кўк масса ҳосили олишни таъминлайди ҳамда артишокдан юқори ва сифатли уруғ ҳосили олиш учун уни 90х40-1 ва 90х50-1 схемаларда жойлаштириб миенерал ўғитларни N 180 Р 110 K 75 меъёрда қўллаш керак бўлади.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Вавилов С.И., Аничков Н.Н., Бардин И.П. Артишок. Большая Советская Энцик. Т.З. - М.: Большая Советская Энцик. 1970.- с. 147.
-
2. Вокулов С.М. Артишок «Плодоовощное хозяйство» М.: №1.- 1938. с.18-19.
-
3. Дамиров И.А., Применко Л.И., Шукюров Д.З. Лекарственные растения Азербайджана. - Баку. Маориф, 1982.- с.11-230.
-
4. Ипатьев А.Н. Овощные растения земного шара. Высшая школа, Минск: 1966. - с. 210-212.
-
5. Лукянец В.Н. Календарь огородника. - Алма-Ата: Кайнар. Саржайлау, 1992. - с. 57-59.
-
6. Медведов П.Ф., Сметанникова А.И. Кормовые растения Европейской части России. Справочник. -Л.: Колос, 1981. - с. 21-22.
-
7. Панов М.А. Артишок «Сад и огород», 1949. -№12. -с.10-11.
-
8. Холматов .Ҳ.Х., Қосимов А.И. Доривор ўсимликлар. “Ибн Сино” нашриёт-матбаа бирлашмаси, Т.: -1994.
-
9. Хайдаров Р.С. Опыты по введению в культуру (Cynara scolymus L.) в условиях Самарканда. Самарканд: 1967. - с.49-52.
-
10. Хайдаров Р.С. Артишок. Сельское хозяйство Узбекистана. Т.: 1971. -№10.-с.50-51.
-
11. Rocchietta S. Stopia farmaceutica e terapeutica der carciofo [Cynara ".olymus L.] dall'antichita ai giorni hostm. Minerva fapmac. Vol.: 1959. 8 1-2.-с.274.
-
12. http://www.abcslim.ru/articles/346/artishok.
-
13. http://kafe-5.narod.ru/artishoke.htm.
-
14. http://samsebelekar.ru/index/artishok/0-513 .
Список литературы Минерал ўғитларнинг доривор артишок (Cynara scolymus L) ўсимлигининг ўсиб – ривожланишига таъсири
- Вавилов С.И., Аничков Н.Н., Бардин И.П. Артишок. Большая Советская Энцик. Т.З. - М.: Большая Советская Энцик. 1970.- с. 147.
- Вокулов С.М. Артишок «Плодоовощное хозяйство» М.: №1.- 1938. с.18-19.
- Дамиров И.А., Применко Л.И., Шукюров Д.З. Лекарственные растения Азербайджана. - Баку. Маориф, 1982.- с.11-230.
- Ипатьев А.Н. Овощные растения земного шара. Высшая школа, Минск: 1966. - с. 210-212.
- Лукянец В.Н. Календарь огородника. - Алма-Ата: Кайнар. Саржайлау, 1992. - с. 57-59.
- Медведов П.Ф., Сметанникова А.И. Кормовые растения Европейской части России. Справочник. -Л.: Колос, 1981. - с. 21-22.
- Панов М.А. Артишок «Сад и огород», 1949. -№12. -с.10-11.
- Холматов .Ҳ.Х., Қосимов А.И. Доривор ўсимликлар. “Ибн Сино” нашриёт-матбаа бирлашмаси, Т.: -1994.
- Хайдаров Р.С. Опыты по введению в культуру (Cynara scolymus L.) в условиях Самарканда. Самарканд: 1967. - с.49-52.
- Хайдаров Р.С. Артишок. Сельское хозяйство Узбекистана. Т.: 1971. -№10.- с.50-51.
- Rocchietta S. Stopia farmaceutica e terapeutica der carciofo [Cynara ".olymus L.] dall'antichita ai giorni hostm. Minerva fapmac. Vol.: 1959. 8 1-2.-с.274.
- http://www.abcslim.ru/articles/346/artishok.
- http://kafe-5.narod.ru/artishoke.htm.
- http://samsebelekar.ru/index/artishok/0-513.