Мустаил Ўзбекистонда пофессионал таълимнинг ривожланиш тарихи

Автор: Тошев С.А., Ҷолдасов И.С.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-1 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада Ўзбекистонда профессионал таълимнинг ривожланиш тарихи ва хусусиятлари таҳлил қилинган. Касб-ҳунар педагогикасининг самарадорлиги учун керакли усул ва йўналишлар таклиф қилинган.

Касбий маҳорат, профессионал таълим, касб-ҳунар педагогикаси, таълим ислоҳотлари

Короткий адрес: https://sciup.org/140289031

IDR: 140289031

Текст научной статьи Мустаил Ўзбекистонда пофессионал таълимнинг ривожланиш тарихи

Калит сўзлар: Касбий маҳорат, профессионал таълим, Касб-ҳунар педагогикаси, таълим ислоҳотлари

HISTORY OF DEVELOPMENT OF PROFESSIONAL EDUCATION IN INDEPENDENT UZBEKISTAN

Toshev Solijon Ahmatjonovich

Chirchik Pedagogical Institute, Tashkent region, teacher of history

Joldasov Ikhtiyor Suyindikovich

Chirchik Pedagogical Institute, Tashkent region, teacher of history

Annotation: The article analyzes the history and features of the development of vocational education in Uzbekistan. Necessary methods and directions for the effectiveness of professional pedagogy are proposed.

Калит сўзлар: Касбий маҳорат, профессионал таълим, Касб-ҳунар педагогикаси, таълим ислоҳотлари

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган “Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш” устувор вазифалари таълим муассасаларида таълим олувчи шахсини ривожлантириш масалалари долзарблигини кўрсатади. Таълим жараёнида шахсий ривожланиш масалалари эса асосан, коллективизмни тарбиялаш, шахснинг ва жамоанинг ўзаро алоқаси асносида талқин қилинган эди. Ҳозирги вақтда таълим мазмунини ижтимоийлаштириш оммалашмоқда, шахслараро муносабатларда шахс маънавиятининг қиммати кўтарилмоқда. Шунингдек, “шахс” тушунчасига берилган таърифларнинг ўзи унинг ривожланишини назарда тутади.

Жаҳонда касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда уларнинг шахсий ва касбий сифатлари (рефлексивлик, уз-узини фаоллаштириш, яратувчанлик, ижобий “Менконцепцияси” ва мақбул ахборотларни излаб топиш ва уларга ишлов бериш ҳамда ахборот технологияларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш)ни ривожлантиришга қаратилган вариатив таълим технологиялари асосида уларда мустакил х,аракат килиш ва уз-узини ривожлантиришга ургатиш катта ах,амият касб этади. [1]

^ар кандай жамиятнинг равнаки, ижтимоий, сиёсий, иктисодий барқарорлиги унинг фуқароларининг ақлий ва аҳлоқий салоҳиятини юксак даражада ривожланганлигига боғлиқ. Зеро, жамиятимизнинг маънавий янгиланишида, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришда жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат қуриш кадрлар тайёрлашнинг миллий масаласи устувор мезон сифатида мух,им роль уйнайди.

Айтиш мумкинки, баркамол инсоннинг шаклланиши унинг муносиб касб-корни эгаллаши жамият тараккиёти учун ба^оли кудрати уз х,иссасини қўшиб яшаши ва шу орқали жамиятда ўзлигини намоён этиши яъни шахснинг камол топиши назарга олинади. Комиллик сари интилиш шахснинг касбий шаклланиши билан биргаликда яхлит ҳолда кечадиган ва деярли бир умр давом этадиган мураккаб жараёндир. Кенг маънода касбий шаклланиш деганда инсоннинг ўз ақлий қобилиятлари жисмоний имкониятлари у ёки бу соҳага бўлган лаёқатлари, қизиқиш ва интилишлари, шунингдек қадрият ва дунёқарашларига кўра бирор бир касб соҳасида таълим олиш кейинчалик шу соҳага киришиб, мослаша бориши ва ниҳоят йиллар давомида етук ва малакали мутахассис етишиши тушунилади.[2]

Касбий майорат ва лаёкат шахснинг шундай сифатларики, улар булажак мутахассиснинг ҳаётий ва меҳнат муввафақиятларини белгилаб беради. Мустақил Республикамизда таълимни ривожлантиришнинг янги босқичида профессионал касб-хунар таълимининг асосий вазифаси сифатида жахон талаблари даражасида янгиланиб бораётган ишлаб чиқариш шароитларига мослаша оладиган, мамлакатимиз иқтисодиётини буюк давлат даражаснга кўтарадиган мутахассисларни тайёрлаш, ва бу жараёнда асосий омил сифатида бериладиган ахборотлар ҳажмини эмас, балки ижодий ёндошувни шакллантириш, мустақил фикрлаш ва тадбиқ қилиш сифатларини тарбиялашга эътибор қаратиш лозим. Шу сабабли бугунги кунда барча фан соҳалари бўйича, жумладан касб таълимига оид дарсликлар, ўқув қўлланма ва тавсияларнинг янги авлодини яратиш муҳим аҳамиятга эга бўлмокда. Профессионал касб-хунар таълими укув юртлари укувчиларининг таълими, тарбияси, ўқиши ҳамда ривожланиш қонуниятларини ўрганади, таълим ва тарбия, педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш мезонларини ишлаб чиқади, касб таълими муассасалари турларини ва уларни бошқариш тизимиии асослайди.

^ар кандай фан сохасида булгани каби касбий таълим педагогикаси уз категориялари ва тушунчаларига, сифат курсаткичларига эгаки, булар фаннинг асосини ташкил килади. [3]

Профессионал таълимига булган эътиборнинг ортиб бораетганлигини куйидагилар билан изохлаш мумкин:

  • 1.    Таълим ислоҳотлари натижасида умумий ўрта таълим мактабларида технологик таълим фанини укитишни такомиллаштирилгани, касб-хунар

  • 2.    Олий ўқув юртларида иқтисодий ва профессионал таълимни ташкил қилиш, алоҳида бўлим ва факультетларнинг ташкил этилиши;

  • 3.    Иқтисодий ва профессионал таълимнинг бошқа фанлар билан янада жипсроқ боғланиб бориши, истиқболда амалга оширилиши кўзда тутилган, билим соҳалари туташувида янги концепция ва назарияларнинг юз ага келиши;

  • 4.    Иқтисодий таълим муассасаларининг аҳолига таълим хизматларини кўрсатиш турларининг ортиб бориши, ўз базасида тайѐр маҳсулот ишлаб чиқариш ва унга хизмат кўрсатишни йўлга қўйиши, меҳнатни ташкил қилишнинг илғор шаклларини жорий этиши ва бошқалар.

мактаблари, коллеж ва бошқа турдаги янги ўқув муассасаларининг шакллантирилиши ва ривожлантирилиши;

Профессионал таълим узоқ даврлар мобайнида ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялашга йўналтирилиб борилди, бироқ ушбу тадбир битирувчиларнинг касбий маҳоратини шаклланиш даражасини пасайиши ҳисобига амалга оширилди. Бу ҳолат касбий маҳоратни ва лаѐқатни ошириш, инсоннинг бутун умри давомида ўз билимини такомиллаштириб бориш ва ўз-ўзини тарбиялаш эҳтиѐжини оширишга хизмат қилмас эди. Республикамиз таълим тизимидаги ислоҳатлар натижасида касбий таълим ишчи касбларига махсус тайѐрлаш масаласига, таълим олувчи шахсида касбий маҳорат ва лаѐқат сифатларини шакллантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Касбий маҳорат ишчи кучларининг юқори даражада мослашувчанлигини ва янгиликларни тез ўзлаштириши, янги ишлаб чиқариш шароитларига оз вақт ичида ўта олиши, фаолият соҳасини мустақил танлай олиши каби сифатлар билан белгиланади.

В.П.Беспалько ўқитувчининг касбий-педагогик ривожланишни унинг педагогик масалаларни ечишнинг тўртта даражасини ўзлаштириш жараёни сифатида қараб чиқади [4]:

  • I    – педагог аввал ҳал қилинган муаммони мустақил ҳал қилади;

  • II    – педагогик вазиятнинг мақсадини билган ҳолда ва уни тушуниб ҳаракат қилишнинг ўзлаштирилган усулларидан фойдаланиб муаммони ҳал қилади;

  • III    – педагог фаолиятнинг мақсадини кўради, лекин унга педагогик ҳолат унча равшан эмас, чунки у умумий эмас; бу даража педагогдан эвристик фаолиятни, ўзлаштирилган билимлар ва кўникмаларнинг фаол шакл алмаштирилишини талаб этади;

IV– ёрқин ифодаланган тадқиқотчилик асосига эга ижодий даража.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, бугунги педагогнинг инновацион таълим технологиялардан самарали фойдаланиш, асосан, педагогнинг касбий тайёргарлигига ҳамда унинг шахсий тажрибасига боғлиқлиги кўринади. Бу эса педагогда шахсий тайёргарлигининг етарли эмаслиги, янгиликлар ҳақида тасаввурларининг ва шахсий имкониятларининг торлиги ўқув муаммосин англаб етилмасдан қолишда намоён бўлиши мумкин

idey i podxodov [Moscow methodological circle: development of ideas and approaches]. Moscow: Russian way.

osnovy). Retrieved from

С.     Совершенствование     механизмов организаций,проектровований и моделирований учебного процесса. Ўқув

қўлланма. – Тошкент, «Ishonchli hamkor», 2021. Б. 280

"Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы Мустаил Ўзбекистонда пофессионал таълимнинг ривожланиш тарихи

  • Shedrovitskiy G.P. (2004) Moskovskiy metodologicheskiy krujok: razvitie idey i podxodov [Moscow methodological circle: development of ideas and approaches]. Moscow: Russian way.
  • Bespalko, V.P. (1970). Programmirovannoe obuchenie (didakticheskie osnovy). Retrieved from https://vikent.ru/enc/458/
  • Olimov K.T. Kasb ta'limi metodikasi. Tashkent: Science and technology. (2016)
  • Alimov A.T. Maxsus fanlarni mustaqil harakatga yo‘naltirilgan o‘qitish texnologiyasi. Pedagogik mahorat 2. pp. 24-28 (In Uzb). (2013)
  • Joldasov Ixtiyor.O’zbekistonda hunarmandmandchilikning rivojlanishi tarixi// Экономика и социум, 2021. Volume 9, Issue 88, рр.600-604
  • Жолдасов И. С. Совершенствование механизмов организаций,проектровований и моделирований учебного процесса. Ўқув қўлланма. - Тошкент, «Ishonchli hamkor», 2021. Б. 280
Статья научная