Ўн икки бармоқли ичак яраси ва дисбиоз билан касалланган беморларда транскраниал электростимуляция (ТЭС) ва сантиметр диапозонидаги микротўлқин (СДМТ) терапиясининг турмуш сифати кўрсаткичига таъсири

Автор: Мадумарова Алмаза Анваровна, Хамрабаева Феруза Ибрагимовна

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Морфология

Статья в выпуске: 2 (14), 2022 года.

Бесплатный доступ

Тадқиқот мақсади ЎИБИЯ ва Д билан касалланган беморларнинг яшаш тарзи сифати кўрсаткичини баҳолаш ва МТ нинг даволаш имкониятларини аниқлашдан иборат. ЎИБИЯ ва Д билан касалланган 70 бемор 29-64 ёш бўлиб, 41 аёл (58,5%) ва 29 эркак (41,4%)дан иборат. Диагноз бемор анамнези, физик, клиник, биохимик ва инструментал усуллар билан текширишга асосланган. Биринчи гуруҳ – назорат гуруҳи – 34 кишидан иборат бўлиб, уларда даволашнинг стандарт усули – 14 кун давомида эрадикация квадротерапияси қўлланган. Иккинчи гуруҳ – таққослаш гуруҳи – 34 киши бўлиб, стандарт даволаш усулидан ташқари ТЭС ва СДМТ терапияси билан даволаш қўлланилган. Кузатишлар натижасида, ЎИБИЯ ва Д бор беморларни даволашда ҳар иккала гуруҳда оғриқ интенсивлиги пасайган, айниқса назорат гуруҳида анча сезиларли камайган. ЎИБИЯ ва Д билан оғриган беморларда даволашдан олдин капрологик ўзгаришлар ва йўғон ичак облигат микробиотасини пасайиб кетиши кузатилди. Даволаш жараёнида ўзгарган кўрсаткичи яхшиланди. Яшаш сифати тестига кўра назорат гуруҳида даволашнинг 2 хафтасида жисмоний фаоллик субсфераси, яъни беморда жисмоний босим хажмининг ортиши, интенсив оғриқнинг пасайиши, эмоционал ҳолатнинг яхшиланиши ва психологик кайфиятнинг кўтарилиши кузатилди. Тадқиқот натижаларига кўра ЎИБИЯ ва Д билан оғриган беморларни даволашда ТЭС ва СДМТ терапия қўллаган ҳолда даволаш кўрсаткичлари ижобий натижага ва пациентлар турмуш тарзи сифати сезиларли даражада яхшиланган.

Еще

Ўн икки бармоқли ичак яраси, дисбиоз, эрадикация, ТЭС терапия, СДМТ терапия

Короткий адрес: https://sciup.org/14124669

IDR: 14124669

Текст научной статьи Ўн икки бармоқли ичак яраси ва дисбиоз билан касалланган беморларда транскраниал электростимуляция (ТЭС) ва сантиметр диапозонидаги микротўлқин (СДМТ) терапиясининг турмуш сифати кўрсаткичига таъсири

Ўн икки бармоқли ичак яраси ва дисбиоз (ЎИБИЯ ва Д) – сўнгги йилларда кенг тарқалган каслликлардан бири бўлиб, овқат хазм қилиш органлари касалланиши тизимида 9 фоизни ташкил қилади. Бу касаллик билан, асосан, меҳнатга лаёқатли ёшдаги кишилар бетобланиб, ўрта ҳисобдан 39 ёшдан бошлаб кузатилади (1).

Вахрушев Я.М. таъкидлашича, сўнгги уч йил давомида ЎИБИЯ ва Д билан касалланган беморлар сони 21 фоизга ортган. Ҳар қандай шароитда ЎИБИЯ ва Д да рецидив оғриқ, диспепсик синдром кузатилиб, доимий прогрессия кузатилади. Бу жараён бемордан мунтазам диета тутиш, оғриқ қолдирувчи, спазмолитик ва фермент препаратлардан фойдаланишни талаб қилади (5,6).

Натижада ЎИБИЯ ва Д доимий ҳаёт ритмини ўзгартириб, кўп ҳолларда эмоционал ўзгаришлар, яъни кўп учрайдиган хавотирлик ва астено-депрессив синдромга олиб келади (3,7).

Касалликнинг доимий прогрессда бўлиши организмда тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларга олиб келади. Ривожланишнинг барча босқичларида салбий оқибатлар келиб чиқиб, уларнинг 2,04% ўлим билан, 17% ногиронлик билан тугайди.

Бунда оғриқли абдоминал синдромни пасайтириш, диспепсия симптомларини йўқотиш, ўн икки бармоқли ичак асосий фаолиятини тиклаш биринчи навбатда амалга ошириладиган вазифа бўлади. ЎИБИЯ ва Д да “тўлиқ” тузалиш деганда “яшаш тарзи”ни яхшилаш тушунилади. Лазебник Л.Б. таъкидлашича, яшаш тарзи – тузалиш, яъни ремиссия ҳақида гапириш ўринсиз бўлган ички касалликлар клиникаси сирасига кирувчи тушунчалар назарда тутилади (2,4,8).

Юқорида айтиб ўтилганлар ЎИБИЯ ва Д профилактик даволашнинг янги схемаларини излаш, хусусан, психологик ҳолатни коррекциялашга ундайди. Бу борада физиотерапия муолажалари, хусусан ТЭС ва СМВ терапия билан даволашни самарали деб ҳисоблаш мумкин. Тадқиқот мақсади ЎИБИЯ ва Д билан касалланган беморларнинг яшаш тарзи сифати кўрсаткичини баҳолаш ва ТЭС-, СДМТ терапия нинг даволаш имкониятларини аниқлашдан иборат.

Тадқиқот материали ва усуллари. Очиқ тадқиқот назоратида бўлган ЎИБИЯ ва Д билан касалланган 70 бемор 29-64 ёш бўлиб, 41 аёл (58,5%) ва 29 эркак (41,4%)дан иборат. Касалланиш давомийлиги 4-18 йилни ташкил қилади. Диагноз бемор анамнези, физик, клиник, биохимик ва инструментал усуллар билан текширишга асосланган. Текшириш беморнинг ёзма розилик билан амалга оширилган. Барча беморлар 2 гуруҳга бўлинган.

Биринчи гуруҳ – назорат гуруҳи – 34 кишидан иборат бўлиб, уларда даволашнинг стандарт усули – 14 кун давомида эрадикация квадротерапияси қўлланган.

Иккинчи гуруҳ – таққослаш гуруҳи – 34 киши бўлиб, стандарт даволаш усулидан ташқари ТЭС ва СДМТ терапия билан даволаш қўлланилган.

Назорат гуруҳини турли ёш ва жинсга мансуб 15 киши ташкил қилди.

Беморлар ўзларидаги оғриқни биз томондан ишлаб чиқилган баллар билан баҳоладилар: 0 балл – касаллик авжи вақтида оғриқ бўлмаган, 1 балл – ўз-ўзидан босилган енгил оғриқ, 2 балл – спазмолитик ёки аналгетик талаб қилувчи қисқа муддатли оўриқ, 3 балл – беморни узоқ вақт безовта қилувчи, наркотик бўлмаган анальгетик ва спазмолитик дорилар билан босилган оқриқ, 4 балл – наркотик моддалар белгиланишини талаб қилувчи узоқ муддатли сурункали оғриқ.

Даволанишдан олдин ва кейин қонда биохимик ва инструментал (ЭФДС) текширувлар ўтказилди.

SF-36 сўровномаси бўйича яшаш тарзи баҳоланди. Сўровномада 8 субсфера бўлиб, соғлиқнинг қуйидаги жиҳатлари текширилади:

  • 1)    физик компонент: физик ҳолат билан белгиланган физик функцияланиш, оғриқ интенсивлиги, соғлиқнинг умумий ҳолати;

  • 2)    психологик компонент: психик соғлиқ, эмоционал ҳолат, ижтимоий фаолият, ҳаётий фаоллик.

Эмоционал-психологик статус даражаси Спилберг-Ханин шкаласи ёрдамида текширилди. Натижага кўра 34 балл – хавотирнинг қуйи босқич, 35-45 балл – хавотирнинг ўрта босқич, 46 ва ундан юқори – хавотирнинг юқори даражаси.

Статистик таҳлил С.Гланц тиббий-биологик статистикаси бўйича бажарилди. Ҳисоб китоблар Microsoft Excel 2003 дастури ёрдамида амалга оширилган.

Натижага статистик ишлов беришда

М – гуруҳнинг ўртача арифметик катталиги;

  • m    - ўртача арифметик катталикдаги хатолик.

Даволашдан олдинги ва кей1инги ҳолатни таққослашда Стьюдентнинг t-критерийси ёки Фишернинг аниқ усули қўлланди.

Тадқиқот натижалари . Тадқиқот бошида назорат гуруҳидаги 31 кишида (91,2%), таққослаш гуруҳида 31 кишида (86,1%) оғриқ кузатилди. Бир ҳафта даволашдан сўнг назорат гуруҳидаги 21 кишида (61,7%) ва таққослаш гуруҳида 17 кишида (47,2%) оғриқ давом этди. Даволанишнинг 4 ҳафтасида назорат гуруҳидаги 7 киши (20,5%), таққослаш гуруҳида 9 киши (25%) оғриқдан шикоят қилди. Даволанишнинг 12 ҳафтасида назорат гуруҳидаги 4 киши (11,8%), таққослаш гуруҳида 7 киши (19,4%) оғриқ сақланиб турди.

Оғриқ интенсивлиги кўрсаткичи назорат гуруҳида 21,7 балл, таққослаш гуруҳида 2,8 балл эди. 4 ва 12 ҳафталик даволашдан сўнг оғриқ интенсивлиги камайиб, назорат гуруҳида 2,0 ва 2,2, таққослаш гуруҳида 2,1 ва 2,4 баллни ташкил қилди.

Яшаш тарзи сифатини текшириш уч марта: даволашдан олдин, даволаш бошлангандан 4 ҳафта ва 12 ҳафтадан сўнг амалга оширилди. Текшилган соғлом кишиларда юқори физик активлик кузатилди. Ҳаёт фаолиятида жисмоний муаммолар энди бошланганини билдирувчи РФФ кўрсаткичи баландлиги кўринди. Энергия, кайфият ва психологик ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичлар ҳам паст бўлиб, 72,9+5,2 ва 78,5+5,4 баллни ташкил қилди. Ижтимоий фаоллик, яъни эмоционал ва жисмоний қобимлиятлар ўрта ҳисобда 70,3+5,6 баллдан ошмади (2-жадвал).

2-жадвалдан кўринишича, назорат ва таққослаш гуруҳи беморларининг яшаш сифати кўрсаткичи SF-36 шкаласи бўйича соғлом шахсларга нисбатан паст. Айниқса, РФФ ва РЭФ субсфераларида намоён бўлиб, кундалик ва меҳнат фаолиятни чекловчи жисмоний ва эмоционал ролнинг ортишини акс эттиради. Ижтимоий фаоллик, психолок ҳолат кўрсаткичларининг пасайиши кузатилди.

Даволашнинг 4 ҳафтасида ҳаёт сифат кўрсаткичлари кўтарилиб, айниқса, назорат гуруҳида яхшиланди.

Таққослаш гуруҳида 4 ҳафта даволашдан сўнг жисмоний ҳолат, оғриқ даражаси, ҳаёт фаоллиги ва эмоционал ҳолат каби субсфералар бўйича ҳаққоний натижалар олинди. Даволашнинг 12 хафтасида жисмоний фаоллик, ҳаётий фаоллик каби субсфералар бўйича кўрсаткичлар ўзгармади.

Шахсий ва ҳолат хавотири кўрсаткичи бошида таққослаш гуруҳига нисбатан назорат гуруҳида баланд эди. 4 ҳафта муолажадан сўнг беморларда ҳолат хавотири 12,1%га, 12 хафта даволашдан сўнг 24,2%га пасайган бўлса, таққослаш гуруҳида 4 ҳафта муолажадан сўнг беморларда ҳолат хавотири 5,2%га, 12 хафта даволашдан сўнг 15,6%га пасайган.

Шахсий хавотир назорат гуруҳида 4 ҳафта муолажадан сўнг беморларда ҳолат хавотири 6,2%га, 12 хафта даволашдан сўнг 11,7%га пасайган бўлса, таққослаш гуруҳида 4 ҳафта муолажадан сўнг беморларда шахсий хавотир 2,8%га, 12 хафта даволашдан сўнг 6,3%га пасайган.

Олинган натижалар муҳокамаси. Кузатишлар натижасида, ЎИБИЯ ва Д бор беморларни даволашда ҳар иккала гуруҳда оғриқ интенсивлиги пасайган, айниқса назорат гуруҳида анча сезиларли камайган. ЎИБИЯ ва Д билан оғриган беморларда даволашдан олдин капрологик ўзгаришлар ва йўғон ичак облигат микробиотасини пасайиб кетиши кузатилди. Даволаш жараёнида ўзгарган кўрсаткичи яхшиланди.

Шунингдек, касалланиш даврида хавотирлик даражаси ҳам кўратилди. Ҳолат хавотири даволашнинг 2 хафтасида камайиб, айниқса, ТЭС ва СДМТ терапия билан даволанган гуруҳда кўпроқ пасайган. Шахсий хавотир ҳар иккала гуруҳда даволаш даврида ўзгармади.

Яшаш сифати тестига кўра назорат гуруҳида даволашнинг 2 хафтасида жисмоний фаоллик субсфераси, яъни беморда жисмоний босим хажмининг ортиши, интенсив оғриқнинг пасайиши, эмоционал ҳолатнинг яхшиланиши ва психологик кайфиятнинг кўтарилиши кузатилди.

Тадқиқот натижаларига кўра ЎИБИЯ ва Д билан оғриган беморларни даволашда ТЭС ва СДМТ терапия қўллаган ҳолда даволаш кўрсаткичлари ижобий натижага ва пациентлар турмуш тарзи сифати сезиларли даражада яхшиланган.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Всемирная организация здравоохранения. Усиление контроля над табаком в Центральной и Восточной Европе. Труды учебного семинара. Варшава,1995.-С. 231.

  • 2.    Смирнов, В.К. Клиника и терапия язвенной болезни двенадцатиперстной кишки, Москва: 2000. - 95 с.

  • 3.    Флейс, Дж. Статистические методы для изучения таблиц долей и пропорций:перевод с англ. - М. :Финансы и статистика, 2009. - 319 с.

  • 4.    Эффективность терапии язвенной болезни / М.Н. Бендингер, У.Г. Бердиев, У.К. Камилова и др. // Актуальные проблемы диагностики, лечения и медицинской реабилитации заболеваний внутренних органов: Тез. республ. науч. - практ. конф. (20-21 сент. 2007 г., г. Ташкент). - Т., 2007. - C. 112

  • 5.    Helicobacter pylori. Basic Mechanismas to Clinical Cure 1998 / Eds. R. H. Hunt, G.J. Tytgat.-Dordrecht; Boston; London,1998.-153 p.

  • 6.    Helicobacter pylori: A review of the World Literature // Axan Pharma.-2009.-N 18.-P.69-88

  • 7.    Helicobacter pylori infection and gastric metaplasia in the duodenim in China / H. T. Yang, M.F. Dixon, Z.S. Zuo et al // Clin. Gastoenterol.-2005.-N20.-P.110-112

  • 8.    High rate of post-therapeutic resisitance after failure of macrolide-nitroimidazole triple therapy to cure Helicobacter pylori infection: Impact of two second-kine therapies in a randomized study / U. Peitz, M. Sulliga, K. Wolle et al // Aliment. Pharmacol. Ther.-2002.-N16.-P.315-322

Список литературы Ўн икки бармоқли ичак яраси ва дисбиоз билан касалланган беморларда транскраниал электростимуляция (ТЭС) ва сантиметр диапозонидаги микротўлқин (СДМТ) терапиясининг турмуш сифати кўрсаткичига таъсири

  • Всемирная организация здравоохранения. Усиление контроля над табаком в Центральной и Восточной Европе. Труды учебного семинара. Варшава,1995.-С. 231.
  • Смирнов, В.К. Клиника и терапия язвенной болезни двенадцатиперстной кишки, Москва: 2000. - 95 с.
  • Флейс, Дж. Статистические методы для изучения таблиц долей и пропорций:перевод с англ. - М.:Финансы и статистика, 2009. - 319 с.
  • Эффективность терапии язвенной болезни / М.Н. Бендингер, У.Г. Бердиев, У.К. Камилова и др. // Актуальные проблемы диагностики, лечения и медицинской реабилитации заболеваний внутренних органов: Тез. республ. науч. - практ. конф. (20-21 сент. 2007 г., г. Ташкент). - Т., 2007. - C. 112
  • Helicobacter pylori. Basic Mechanismas to Clinical Cure 1998 / Eds. R. H. Hunt, G.J. Tytgat.-Dordrecht; Boston; London,1998.-153 p.
  • Helicobacter pylori: A review of the World Literature // Axan Pharma.-2009.-N 18.-P.69-88
  • Helicobacter pylori infection and gastric metaplasia in the duodenim in China / H. T. Yang, M.F. Dixon, Z.S. Zuo et al // Clin. Gastoenterol.-2005.-N20.-P.110-112
  • High rate of post-therapeutic resisitance after failure of macrolide-nitroimidazole triple therapy to cure Helicobacter pylori infection: Impact of two second-kine therapies in a randomized study / U. Peitz, M. Sulliga, K. Wolle et al // Aliment. Pharmacol. Ther.-2002.-N16.-P.315-322
Еще
Статья научная