Наманган вилоятида ишло хўжалиги ва мева сабзавотчиликнинг ривожланиш жараёнлари

Автор: Нишонов А.Ж., Сойибжонов И.С.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқариши самарадорлигини белгиловчи ички ва ташқи омиллар мавжуд. Ички омилларга ер ресурслари салоҳияти билан бирга қишлоқ хўжалиги корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, ресурсларни тақсимлаш, техник-технологик имкониятлар ва меҳнатни ташкил этиш кабилар киради.

Агроиқлимий омил, технологик имконият, ноу-хау, инфратузилма, фермерлик, қишлоқ хўжалиги

Короткий адрес: https://sciup.org/140292932

IDR: 140292932

Текст научной статьи Наманган вилоятида ишло хўжалиги ва мева сабзавотчиликнинг ривожланиш жараёнлари

Наманган вилоятининг ер майдони 7,44 минг кв.км. бўлиб, 48 фоизи деҳқончилик учун ноқулай ҳисобланишига қарамай, вилоятнинг географик урни сезиларли даражада унинг ижтимоий-иктисодий ривожланишига кулайликлар яратади. Агроиклимий омиллар эса вилоятда кишлок хужалиги ишлаб чикариши ихтисослашувининг асоси хисобланади.

Айниқса, табииий омиллардан қишлоқ хўжалигининг ривожланиши ва ихтисослашувида ер ва сув ресурслари муҳим ўрин тутади. Ҳозирги пайтда деҳқончилик интенсив ривожланган ҳудудларда илғор агротехник тадбирларни шу жумладан, пахта ва ғаллани алмашлаб экиш асосида хориж тажрибалари, илFор технологиялар, “ноу-хау” ютуклари тизимини куллаш тобора кенг ёйилмокда.

Бугунги кунда кулай агроиклимий шарт-шароитлар таъсирида минтака қишлоқ хўжалигида ўзига хос тармоқлар ва ҳудудлар ишлаб чиқариши вужудга келди. Наманган вилоятида асосан суғорма деҳқончилик ривожланган бўлиб, пахтачилик, дончилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ва полизчилик тармоқлари устувор ҳисобланади. Айни вақтда, чорвачилик тармоғида қўйчилик ва эчкичилик, қорамолчилик, паррандачилик сезиларли ўрин тутади. Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибида ва ҳосилдорлик кўрсаткичларида жиддий ўзгаришлар кўзга ташланди. Бу жараён ғалла мустақиллигига эришидан иборат аграр сиёсат билан боғлиқ бўлди, жумладан, пахта майдонлари қисқарди. Ғалла майдонлари кенгайди.

^ишлок хужалигини ишлаб чикариши самарадорлигини белгиловчи ички ва ташқи омиллар мавжуд. Ички омилларга ер ресурслари салоҳияти билан бирга қишлоқ хўжалиги корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқариш хажми, ресурсларни таксимлаш, техник-технологик имкониятлар ва меҳнатни ташкил этиш кабилар киради. Бу омилларни маълум даражада олдиндан режалаштириш ва назорат килиш мумкин. Ташки омиллар эса бозор конъюнктураси ва рақобат муҳити, аҳоли сони ва уларнинг миграцияси, табиий-иклимий шароитлар, сиёсий ва ижтимоий омиллар, хукукий асос ва давлат бошкаруви жараёнлари билан боглик.

Сўнгги уч йилда мамлакатимиз агросаноат мажмуаси, жумладан унинг асосий тармоғи ҳисобланувчи қишлоқ хўжалигида бир қатор ижобий ўзгаришлар рўй берди. Бу энг аввало давлат томонидан аграр тармоқ ривожланишига берилаётган эътиборнинг ортиши, соҳанинг ривожлантириш бораси қабул қилинаётган давлат дастурлари, қишлоқ хўжалиги давлат томонидан куллаб-кувватлашнинг хукукий асосларини такомиллашиб бориши билан боғлиқ. Олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида республикамизда ва шу жумладан Наманган вилотида ҳам бир катор ютуклар кулга киритилмокда.

Наманган вилояти аҳолиси ўзига хос менталитетга эга ва унинг истеъмоли таркибига кирувчи озик-овкат махсулотларига кура бир катор анъаналарга эга. Жумладан, гўшт маҳсулотлари, шунингдек сут маҳсулотларидан табиий сутнинг ўзи, қатиқ, қаймоқ ҳам водийдаги қўшни вилоятларга нисбатан кўпроқ истеъмол қилинади. Сабзи, картошка, карам, пиёз, помидор, бодринг каби сабзавотлар нисбатан кўпроқ истеъмол килинади. Кузги-кишки мавсумда турп, шолFOм, бахорда редиска каби резаворлар истеъмоли даражаси ортади. Мевалардан олма, гилос, ёнғоқ кабилар деярли кундалик рационда қатнашади. Бу мазкур маҳсулотлар аҳоли томорқа хўжаликларида оммавий тарзда етиштирилиши билан ҳам боғлиқ бўлиб, масалан Чуст деҳқон бозорида мева нархи пойтахтдагидан икки баравар арзонлиги мунтазам равишда кузатилади.

Вилоят ҳудудида деҳқон ва томорқа хўжаликларининг экин майдонлари таркиби бир-биридан фарк килади. Бошкача килиб айтганда, хар бир туман ёки ҳудуд маълум бир турдаги маҳсулот етиштириш учун ихтисослашган. Ихтисослашишнинг омиллари - бевосита шу жойда яшаётган ахолининг менталитети, табиий-иклим ва тупрок шароити хамда махаллий бозор талаби кабилардир.

^ишлок хужалиги вилоят учун энг асосий тармокларида бири ҳисобланади. Тармоқ ривожи нафақат иқтисодий, балки ижтимоий масалаларни ал этишда хам мухим урин тутади.

Вилоятда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари йил сайин ортиб бормоқда, жумладан 2016 йилга нисбатан 2019 йилда деярли икки маротаба ортди. Вилоятнинг Мингбулоқ, Поп ва Учқурғон туманлари қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ер майдонлари, пахта ва ғалла экинлари бўйича етакчи ўринга эга. Айниқса

Мингбулоқ ва Поп туманларида асосан пахта ва ғалла экинлари етиштириш имкониятлари юқори баҳоланади. Лекин вилоятда мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш имкониятлари ҳам жуда юқори

. Ўтган 2018-2019

йиллар давомида айнан боғдорчилик ва сабзавотчилик соҳасига берилаётган катта эътибор туфайли, вилоятнинг Янгиқўрғон ва Тўрақўрғон етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми мос равишда 12,5 ва 15,0 фоизга ортди.

Наманган вилоятида анъанавий тарзда Янгиқўрғон, Чортоқ ва Чуст туманлари картошка етиштириш бўйича етакчи бўлиб ҳисобланган, жумладан 2016 йилда вилоятда етиштирилган ушбу турдаги маҳсулотнинг 32,2 фоизи Янгиқўрғон тумани, 12,9 фоизи Чуст тумани ва 8,4 фоизи Чортоқ туманида етиштирилган. Бошқача қилиб айтганда вилоятда етиштирилган картошка маҳсулотининг қарийиб ярмидан кўпроғи айнан юқорида санаб ўтилган учта туман ҳиссасига туғри келади. Бунинг сабаби сифатида санаб ўтилган туманлардаги табиий иқлим шароитларининг бирмунча қулайлиги келтиришимиз мумкин. Шу билан бирга, Чуст ва Янгиқўрғон туманларида фойдаланиладиган ер майдонларининг катта қисми тоғ ён бағрида жойлашган адирликликлардан иборат бўлиб, вегетация даври бошқа туманларга нисбатан бирмунча қисқароқ ҳисобланади. Таҳлил қилинган 2016-2019 йиллар оралиғида ҳам ушбу тенденция деярли сақланиб қолди. Фақатгина 2019 йил якуни бўйича картошка экин бўйича ер майдонларининг вилоят бўйича улуши бирмунча қисқарганлиги кўришимиз мумкин. Шунинг билан бирга ушбу туманда картошка экин бўйича ер майдонлари 2017 ва 2018 йилга нисбатан сезиларли равишда ортди. Яна бир жиҳат вилоятнинг Чуст туманида мазкур экин бўйича экин майдонлари 2018 йилга нисбатан 3

мартадан купрок ортганлиги таъмидлаб утиш зарур. Худди шундай вазият Чортоқ туманида ҳам кузатилади. Туманда экин картошка майдони 2018 йилга нисбатан карийиб 2,5 марта купайди.

Мамлакатимиз ва хусусан вилоятимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида картошка маҳсулоти бошқа сабзавотларга нисбатан кўпроқ истеъмол қилинади. Ушбу маҳсулот тури бўйича экин майдонларининг ортиб бориши, биринчидан вилоятда аҳоли сонининг ортиб бораётганлиги ва шунинг билан параллел равишда истеъмол ҳажми ҳам ортиши билан изоҳланса, иккинчидан ҳосилни пишиб етитилиши давридаги экспорт х,ажмининг ортиб бораётганлиги билан изо^ланади.

Вилоятда картошка экинига ажратилган ер майдонлари сўнгги ўтган 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 71,8 фоизга ошди. Бу албатта пахта ва ғалла экинларига ажратилган ер майдонларининг қисқартирилиши ҳисобига рўй берди.

Вилоятда аграр ишлаб чиқарувчилар дуч келаётган муаммоларнинг асосий қисми барча турдаги қишлоқ хўжалик корхоналари учун умумийдир. Бундай вазият куйидагиларда ифодаланади:

  • -    кишлокдаги бандлик муаммоси ва унинг ечимларини ишлаб чикиш зарурияти;

  • -    кишлокда ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш зарурияти, бу жараёнда фермерлик (тадбиркорлик) тузилмаларининг иштироки;

  • -    кишлок хужалигидаги ва унга алокадор барча субъектларда шартнома интизомига тула риоя этилишини таъминлаш;

  • -    кишлок хужалиги субъектларида ишлаб чикарилаётган мах,сулот таннархини пасайтириш зарурияти, шунингдек бу маҳсулот харид баҳолари қишлоқ хўжалик корхоналарининг етарли даражада фойда олишини таъминлаши лозимлиги;

  • -    кишлок хужалиги субъектларини замонавий моддий-техника ресурслари билан таъминланиш;

  • -    қишлоқ хўжалиги корхоналарига нисбатан давлатнинг молиявий ва солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш зарурлиги;

  • -    қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тўлов қобилиятини доимий равишда қўллаб туриш бўйича таъсирчан чоралар талаб этилаётганлиги;

  • -    қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида ҳисоб-китоб механизми ҳозирга қадар ҳам бозор эркинликлари талабларига мос равишда ташкил этилмаётганлиги кабиларда ифодаланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    K.I.Sirojiddinov. R.Botirova A. Toxtaboyev. Development of food oriented of agricultural production. Academicia (An International Multidisciplinary Research Journal), Vol.9 Issue 3, March 2019. Pages: 42-45.

  • 2.    K.I.Sirojiddinov. Development the food orientation of agricultural production and the need to develop agromarketing. International Scientific Journal. Theoretical and Applied Science, Vol 79, Issue 11, November. 2019.Pages:268-272.

  • 3.    К.Сирожиддинов Р.Ботирова.Агромаркетинг – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим хусусияти Biznes-Эксперт, №1, 2019

  • 4.    К.Сирожиддинов, А.Сиддиқов Мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги устунликлари таҳлили НамДУ илмий ахборотномаси. 2019 йил 3-сон. 113-117 бетлар.

  • 5.    К.Сирожиддинов. Аграр тармоқда маркетинг тадқиқотларини ташкил этишни ривожлантиришнинг устивор йўналишлари НамДУ илмий ахборотномаси. 2019 йил 8-сон. 144-149 бетлар.

  • 6.    К.Сирожиддинов. Аграр тармоқда маркетинг тадқиқотларини бошқаришнинг муҳим жиҳатлари. НамДУ илмий ахборотномаси. 2019 йил 8-сон. 130-136 бетлар.

"Экономика и социум" №4(95) 2022

Статья научная