Оч тусли бўз тупроқнинг физик хоссаларига турли қатлам чуқурлигининг таъсири
Автор: Норов Илхом Чори Ли, Амирулов Отабек Сайдуллаевич, Мейлиев Акмал Хушватович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақолада тупроқ таркибида умумий фосфор миқдори 0,180% ни калий эса 2,51% ни ўсимликлар озиқланишининг асосий манбаи бўлган ҳаракатчан фосфор бўлса (30,0 мг-кг) ва калий (380,0 мг-кг) билан текширилган тупроқлар ўртача даражада таъминланганлиги, фосфор ва калийнинг миқдори тупроқ профили бўйлаб пастга томон бир маромда камайиб борганлиги кўрсатилган.
Тупроқ, фосфор, калий, даража, оч тусли, ўсимлик, сув, шўрланган, шўрланмаган, қаттиқ, зичлашган, ғоваклик, гумус, механик, оғир қумоқ
Короткий адрес: https://sciup.org/14125757
IDR: 14125757 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10120
Текст научной статьи Оч тусли бўз тупроқнинг физик хоссаларига турли қатлам чуқурлигининг таъсири
Мавзунинг долзарблиги. Республикамизда қишлоқ хўжалик экинларини суғориладиган шароитда етиштириш, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда тупроққа жадаллаштирилган ишлов бериш усулларини қўлланилиши тупроқда тўпланган табиий чиринди захирасининг жадал суръатларда парчаланиб, камайишига олиб келмоқда. Натижада тупроқнинг биологик хоссалари ёмонлашиб, тупроқда бактерияли ва замбуруғли касалликларни қўзғатувчи микроорганизмлар қўпайиб, экинлар ҳосилдорлиги пасайиб кетмоқда. Шунинг учун тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш бугунги куннинг энг долзарб муаммоси ҳисобланади.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Деҳқончилик тизимининг асосий вазифаси суғориладиган ерларнинг ҳар гектаридан юқори даражада ҳосил олиш, тупрокни минерал ҳамда органик моддалар билан бойишини. Бунда, тупроқ стуктураси яхшиланиб, унинг таркибидаги гумус миқдори кўпайган сари, тупроқ нам сингдириш қобилияти ортиб боришини кўргина олимлар Ж.Егоров ва Е.Гореловлар С.И.Коржов, В.А.Маслов, Е.С.Орехова, М.А.Сорокин, Б.Бўриев, С.О.Конопкин, И.Н.Кудряшовларнинг тадкикотлар олиб боришган.
Аммо, бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда илгари такрорий экинлар девирсификацияси ишлаб чиқилмаган ва такрорий экинларни етиштиришда тупроқ унумдорлигини оширувчи, такомиллашган ресурстежамкор технологиялар ишлаб чикилмаган.
Ўзбекистонда тупроққа асосий ишлов бериш, шудгор куз ойида ўтказилиб, бундай усулда тупроқнинг устки қатлами пастга ағдарилиб ташланади. Натижада тупрокнинг Fоваклиги ортади, сув-физик хоссалари, озика режими яхшиланади, ўғитлар, бегона ўтларнинг уруғлари, зараркунанда ва касаллик тарқатувчилар тупроқ юза қисмидан пастки қатламга ағдариб ташланади. Пастки қатламдан структураси бузилмаган, озика моддаларга бой, сув-физик хоссалари яхши тупрокни юзага олиб чицилади [1; 11-12-б, 2; 46-47-б].
Яхши физик ҳолатдаги тупроқ кулолчилик учун ишлатиладиган лой каби зич эмас, балки ғовак бўлади. Ғовак тупроқ ўсимликлар ривожи учун бир қатор афзалликлар яратади: ўсимликларнинг илдизи тупроқ ичига тўсқинликсиз тарқала олади (тарқалишга қаршиликнинг камайиши), зичлашиш (тупроқнинг зичлиги) пасаяди, ҳаво, сув ва озиқ моддалар тупроқда нисбатан енгил ҳаракатланади, ёмғир ёки суғориш суви юзалаб оқиш ўрнига тупроққа сингади (сингишнинг яхшиланиши), ўсимликлар ва ҳайвонлар қолдиқларининг парчаланиши ва минераллашуви жараёнида иштирок этувчи тупроқ организмлари тез кўпаяди ва тупроқ ичига таркалади [3; 40-б].
Тадцицотнинг мацсади. Тупрок унумдорлигини оширувчи, экинларнинг ривожланиш даврларини тулик уташини таъминловчи сув, ёкилFи-мойлаш ва бошца ресурсларни иқтисод қилишни таъминловчи такомиллашган такрорий экинларни етиштириш технологияларини ишлаб чикиш ва ишлаб чикаришга жорий килиш.
Тадцицот усуллари. Худудни асосий тупрок хосил булиш шароитлари хусусиятлари аниклаш, морфо-генетик шароити урганиш; Агрохимик шароитлар (гумус, NPK, ўзлаштириладиган PK, СО2 карбонатлар, рН); Тупроқнинг кимёвий ва физик-кимёвий хоссалари (сувда эрувчи тузларнинг микдори ва захираси, шурланиш тури ва даражаси, зарарли тузлар, тупроқнинг микроэлемент таркиби ва бошқалар). Тупроқ гумус ҳолати (гумус захираси ва тарқалиши, гумуснинг гурух ва фракцион таркиби, оптик зичлиги, коагуляция ва бошқалар); Тупроқнинг физик хоссалари (механик таркиб, зичлиги, ғоваклиги, таркибий тузилиши, Тупроқнинг сув хоссалари (гигроскоплиги, юқори гигроскоплик, нам сиғими, сув ўтказувчанлиги, тупроқдаги ўзлаштириладиган намлик захираси, намланиш контури ва бошқалар) Такрорий экинлар дони таркибидаги оғир металларни таҳлил қилиш; Такрорий экинлар таркибидаги озуқа миқдорини (оқсил, кальций, магний, крилчатка, кул, умумий туз микдори ва микро элементларни) аниклаш.
Тадцицот натижалари. Цашкадарё вилояти Царши туманидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадкикот институти Цашкадарё филиали тажриба учаскаси тупроклари сувориладиган оч тусли буз тупроклар х,исобланади.
Дала тажриба майдони тупроқлари морфологик белгиларини ўрганиш учун В.В.Докучаев услубида Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали Тупроқшунослик ва Агрокимё лабораториясида таҳлил қилинди. Ах 0-28 см. Хайдалма катлам оч сур, курук, Fоваклиги юкори, паст кисми томонга кучсиз зичлашган, механик таркиби оғир қумоқ, умурткасиз ҳайвонлар кам учрайди, тупроқ таркибида чириган ўсимлик қолдиқлари ва маданий ўсимликлар, бегона ўт илдизлари кенг тарқалган. Аҳ.о 29-42 см. Ҳайдалма ости қатлам, оч сур рангли, қаттиқ, кам намланган, зичлашган, ғоваклиги йирик, механик таркиби оғир қумоқ, ўсимлик қолдиқлари учрамайди, лекин маданий ўсимликлар ва бегона ўтлар илдизлари учрайди. Кейинги қатламга зичлиги, намлиги ва ранги ўзгариб ўтади. В 43-87 см. Олдинги қатламга нисбатан оч сур рангли, занг доғлар бор, юмшоқ, зичлашмаган, нам, механик таркиби қумлоқ, ўсимлик ва бегона ўт қолдиқлари учрамайди, лекин маданий ўсимликлар ва бегона ўтлар илдизлари учрайди. Кейинги қатламга зичлиги ва ранги ўзгариб ўтади.
В 1 88-104 см. Олдинги қатламга нисбатан тўқроқ сур рангли, занг ва кул ранг доғлар бор, механик таркиби енгил қумоқ, намлик даражаси ошганлиги сезилиб турибди, майда ўсимлик томирлари учрайди, ғоваклиги паст, кейинги қатламга ранги ўзгариб ўтади. В 2 105-126 см. Олдинги қатламга нисбатан тўқ сур рангда, занг ва кул ранг доғлар бор, ўрта қумоқ, нам, зичлашмаган, юмшоқ, ғовак, ўсимлик илдизининг майда изларини ўрни мавжуд, кейинги қатламга ранги ўзгариб ўтади. ВС 0 127-180 см. Тўқ сур рангда, занг ва кул ранг доғли, ғоваклиги жуда паст, кучсиз зичлашган, ўртача намланган, кейинги қатламга механик таркиби ва ранги ўзгариб ўтади. С 1 181-208 см. Тўқ сур рангда, оқ, қўнғир, занг ва кул ранг доғли, зичлашган, кучли намланган, лой, ғоваксиз, карбонатли, кейинги қатламга намлиги ўзгариб ўтади.
С 2 209-244 см. Тўқ сур рангда, оқ, қўнғир ва кул ранг доғлар кўп, зичлашган, кучли намланган ғоваксиз, пластинкасимон палахсали, карбонатли. Тажриба майдони тупроқлари ҳажмий массаси бўйича ўтказилган таҳлил натижалари (1-жадвал) маълумотларига қараганда суғориладиган оч тусли бўз тупроқларнинг ҳажмий массаси тупроқ профили бўйлаб ўзгариб туради. 0-28 см қалинликдаги ҳайдалма қатлам ғовак бўлгани учун зичлиги ҳам паст - 1,29 г / см3. Ҳайдалма ости қатлами сезиларли даражада зичлашган бўлиб, унинг катталиги 1,34 г / см3 ни ташкил қилади. Ундан пастки қатламларда тупроқларнинг ҳажмий массаси ўртасида сезиларли даражадаги узгармаганлиги маълум булди.
1-жадвал
Тажриба майдони тупроцлари физик хоссалари
(ДДЭИТИ Қашқадарё филиали дала тажриба майдони 2018-2019 йй.).
Катлам чуцурлиги, см |
Ҳажмий массаси, гП /см3 |
Солиштирма масса, гП /см3 |
Fоваклик, % |
0-28 |
1,29 |
2,71 |
51 |
29-42 |
1,34 |
2,73 |
44,6 |
43-87 |
1,28 |
2,72 |
49,2 |
88-104 |
1,27 |
2,72 |
49 |
105-126 |
1,28 |
2,71 |
46,7 |
127-180 |
1,33 |
2,72 |
44,5 |
181-208 |
1,34 |
2,73 |
42,9 |
Тупроқнинг солиштирма массаси унинг минерал ва кимёвий таркибига боғлиқ бўлиб, 0-28 см қатламда 2,71 г / см3 кузатилган бўлса, тажриба майдони тупроқларида солиштирма массаси профил бўйлаб деярли бир хил миқдорда учрайди. Тажриба майдони тупроқларида ғоваклик профил бўйлаб 44,6-51,0% оралиғида ўзгариши кузатилди. Тупроқнинг ҳажмий массаси нисбатан кичик бўлган ҳайдалма қатлам ғовак
ҳисобланиб, унинг кўрсаткичи 51,0% ни нисбатан зичроқ бўлган ҳайдалма ости қатламида эса 44,6% ни ташкил қилганлиги маълум бўлди.
Хулоса. Тадқиқотдан шуни таъкидлаш жоизки, тажриба майдони тупроқ таркибида умумий фосфор миқдори 0,180% ни калий эса 2,51% ни, ўсимликлар озиқланишининг асосий манбаи бўлган ҳаракатчан фосфор (30,0 мг / кг) ва калий (380,0 мг / кг) билан текширилган тупроқлар ўртача даражада таъминланганлиги, фосфор ва калийнинг миқдори тупроқ профили бўйлаб пастга томон бир маромда камайиб борганлиги аниқланди.
Адабиётлар:
-
1. Муҳаммаджонов М.В. Плотность сложения и плодородия орашемых почв // Хлопководство. – Ташкент, 1983. С. 11-12.
-
2. Назаренко М.И., Тиминский И.А. О возможности применения безотвальной обработки почвы на Подолье // Земледелие. – Москва, 1990.-№9. С. 46-47.
-
3. Нурбеков А. Ўзбекистонда тупроқни муҳодавр қилувчи ва ресурстежмкор қишлоқ хўжалигини юритиш бўйича қўлланма. – Тошкент.: Ўзбекистон, 2008. 40 б.
Список литературы Оч тусли бўз тупроқнинг физик хоссаларига турли қатлам чуқурлигининг таъсири
- Муҳаммаджонов М.В. Плотность сложения и плодородия орашемых почв // Хлопководство. - Ташкент, 1983. С. 11-12.
- Назаренко М.И., Тиминский И.А. О возможности применения безотвальной обработки почвы на Подолье // Земледелие. - Москва, 1990.-№9. С. 46-47.
- Нурбеков А. Ўзбекистонда тупроқни муҳодавр қилувчи ва ресурстежмкор қишлоқ хўжалигини юритиш бўйича қўлланма. - Тошкент.: Ўзбекистон, 2008. 40 б.