Одам сийдик ажратиш йўллари деворидаги лимфоид тугунлари анатомияси

Автор: Қахаров Зафар Абдурахманович, Абдулазизов Сарварбек Абдулазиз угли

Журнал: Re-health journal.

Статья в выпуске: 4 (16), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу тадқиқот хар хил ёшдаги 105 та инсон мурдаларидан олинган сийдик йўли аъзолари препаратларида олиб борилди. Тадқиқотлар шуни курсатдики, лимфоид туқималар тўпламлар, тугунлар кўринишида сийдик йўли шиллиқ пардасининг турли жойларида жойлашган бўлиб, уларнинг миқдори ва ўлчамлари турлича бўлиши инсон ёшига боғлиқдир. Лимфоид тугунларнинг энг кўпайиши инсон хаётининг болалик ва ўсмирлик даврига туғри келади.

Лимфа тугунлари; лимфа тугунлари туплами; сийрак лимфа туқимаси

Короткий адрес: https://sciup.org/14125176

IDR: 14125176

Текст научной статьи Одам сийдик ажратиш йўллари деворидаги лимфоид тугунлари анатомияси

Тадқиқот долзарблиги. Инсон иммун тизими экзо-эндоген ёт таъсирлардан химоя қилиши муаммолари тиббиёт амалиёт учун энг марказий масаладир.

Бу борада ички аъзолар шиллиқ қаватда жойлашган периферик иммун аъзолар ёт генетик моддаларни организмга шиллиқ қават орқали кириш йўлларидаги тўсиқлар хисобланади.(Сапин М.Р.)

Хозирги даврда нафас йўллари ва ошқозон ичак системаси шиллиқ қавати иммун тизими функционал анатомиясини ўрганишда бир қатор ютуқларга эришилган. (Хатамов Э.А., Юнусов Р.М.). Адабиётларда сийдик ажратиш йўлларидаги лимфа тўқималарга бағишланган тадқиқотлар кам учрайди. Бу муаммо сийдик ажратиш тизими шиллиқ қавати лимфа тўқималарининг анатомо-топографик хусусиятларини чуқур тахлил қилинишига ундайди. Шундагина ички аъзолар шиллиқ қавати лимфа тизими хақида тўлиқ тасаввурга эга бўлинади.

Тадқиқот мақсади. Сийдик ажратиш йўллари деворидаги лимфоид тугунларининг морфометрик кўрсаткичларини аниқлаш.

Материаллар ва усуллар. Сийдик пуфаги, сийдик найлари, сийдик канали лимфоид тугунларини гемотоксилин - эозин билан бўяб ўрганиш.

Натижалар. Сийдик ажратиш йўлларининг тузилишини ўрганиш шуни кўрсатдики, сийдик йўллари деворларида, сийдик пуфаги ва сийдик йўллари бўйлаб лимфоид тўқималарининг кўп миқдорда тўпланиши мавжуд. Ушбу лимфоид тўпламлар бола туғилгандан кейин 7-10 кунларда шакиллана бошлайди. Лимфоид тугунлари ёшга қараб сон жихатдан ошиб боради ва ўсмирларда максимал миқдорга етади. Кейин эса ўсмирлик ёшидан кекса ёшгача (75 ёшдан ошган) лимфоид тугунлари ҳажми сезиларли даражада камаяди. Постнатал онтогенезда сийдик йўллари деворларида лимфоид тугунлари сони камроқ даражада ўзгаради.

Материаллар ва текшириш усуллар. Хозирги бажарилган текширувлар Сеченов нимидаги Москва давлат университети базасида турли ёшдаги одамларнинг тасодифий сабабларга кўра вафот этган ва ўлим вақтида сийдик ажратиш системасида яллиғланиш касалликлари ва шикастланиши бўлмаган 105 нафар инсонлар жасадидан олиниб таёрланган препаратларда бажарилган. Барча препаратлар Т. Хеллман усули бўйича бўялиб гистологик кесмалар Ван Гисон усулида, гематоксилин - эозин бўйича бўялган. Рақамли морфометрик маълумотлар ўзгарувчанлик статистикаси усули билан ўртача арифметик ( Х ) ва унинг хатосини ( Сх ) олиш билан қайта ишланган.

Натижалар ва унинг муҳокамаси. Тадқиқот натижасида сийдик йўлларининг деворлари гистологик кесмасида лимфоид тўқималарнинг тўпланиши аниқланди, ушбу органларнинг шиллиқ ости қаватида шакиллари овал ёки ясмиқсимон бўлади, уларнинг узун ўлчамлари орган девори бўйлаб йўналган. Ушбу лимфоид тўқималар тўпламидан ҳосил бўлган лимфоид тугунчалар жойлашган (турли даража етукликдаги лимфоцит ҳужайралари, плазматик ҳужайралар) ретикуляр строманинг ҳалқаларидаги макрофагларда жойлашган. Чақалоқлик даврида биринчи 10 кунилигидан бошлаб шиллиқ ости қаватида лимфоцитлар тўплами кўринишида йиғила бошлайди, биз уларни диффуз лимфоид тўпламлари деб атадик. Болаликнинг биринчи ва иккинчи даврларида лимфоид хужайралар зичлиги ортиб боради ва улар тугунча шаклини олади, биз уларни лимфоид тугунчалар деб атадик.

Усмирлик даврида лимфоид тугунчаларнинг марказий қисмлари зичлиги унинг периферик қисмига қараганда ортиб боради. Бундай тугунчалар етук лимфоид тугучалар хисобланади ва уларнинг зич марказлари кўпайиш марказлари деб аталади.

Кексалик даврига келиб лимфоид тугунчаларнинг марказий қисмларида хужайралар зичлиги камайиб боради. Тугунчаларнинг таўқи чегаралари нотеккис булади. Бу холат тугунча инволюцияси деб аталади. Болаларнинг сийдик пуфаги девори энг кўп лимфоид тўқималар тўплам тугунчалари бўлади (орган шиллиқ қавати юзасида уларнинг зичлиги 1см2 майдонида 8-11 гача) сийдик найи шиллиқ қаватида (1см2 майдонида 3-4 гача) бўлади. Сийдик пуфаги танаси ва гумбаз деворида, сийдик пуфаги учбурчак қисмидан сийдик канали ички тешик қисмгача лимфоид тугунлари тартибсиз жойлашганлиги кузатилади.

Лимфоид тўқималарнинг биринчи кичик тўплами бола туғилгандан кейин 7-10 кунларда сийдик пуфаги бўйин қисмида топилади. Чақалоқ ҳаётининг (10 кундан - 1 ёшгача), сийдик пуфаги деворларида лимфоид тугунчалар сони тез кўпаяди. Бир неча ой ичида лимфоид тугунлари сони бир неча бор ортади. Ҳаётнинг биринчи йилида лимфоид тугунлари сийдик пуфагининг барча қисмларининг деворларида пайдо бўлади; сийдик пуфаги учбурчаги, бўйин, танаси ва гумбаз қисмида. Эрта болалик даврида (1-3 ёш) лимфоид тугунлар сони ўсишда давом этади. Натижада, чақалоқлик даврига нисбатан эрта болалик даврида сийдик пуфаги деворидаги лимфоид тўпламларининг ўртача сони 1,6 баробар ортади. Лимфоид тўпламлар сонининг барқарор ўсиши билан бу кўрсаткич ўсмирларда (12-15 ёш) максимал даражага етади ва кейин етукликнинг биринчи даврида (21-35 ёш) жуда тез пасаяди.

Ва 61-74 ёшга бориб кекса одамларда сийдик пуфаги деворидаги лимфоид тўпламлар сони камайишда давом этади, 75 ёшдан ошганларда анча камаяди.

Туғруқдан кейинги онтогенез даврида сийдик пуфаги деворида лимфоид тўпламларининг зичлиги ҳам ўзгаради (шиллиқ қават юзасининг 1 см2 майдонидаги миқдори). Чақалоқлик даврида энг юқори зичлик (3,5±0,2) сийдик пуфаги бўйни сохасида, энг пасти (2,6±0,1) гумбаз қисмида қайд этилган. Кейинчалик бу кўрсаткичлар ўсмирлик давригача ошиб боради, сийдик пуфаги бўйин қисмида лимфоид тугунчалар сони 8,8±0,4 ва гумбаз қисмида эса 6,8±0,2 бўлади. Бу лимфоид тўпламлари орасидаги масофа 200 мкм дан 1600 мкм гача бўлади. Ўсмирлик давридан кейин сийдик пуфаги деворидаги лимфоид тугунчалар камайиб боради ва қарилик даврида 3,7-3 гача, лимфоид тугунчалари орасидаги масофа эса 200 мкм - 2900 мкм гача бўлади.

Сийдик пуфагидаги лимфоид тугунчалар ҳажми ҳам постнатал онтогенезда ўзгариши кузатилади. Сийдик пуфаги тана қисмида лимфоид тугунчаларининг максимал ҳажми чақалоқларда ўртача 301±31 мкм га етади, ўсмирларда 471,0±66,7 мкм гача, кекса одамларда 675±53,1 мкм бўлади. Шунингдек, ўнг ва чап сийдик найлари деворида лимфоид тўқималарининг тўпланиши аниқланади. Сийдик найлари чаноқ қисмида лимфоид тўпламлари кам миқдорда қорин қисми деворида фақат битта лимфоид тўпламлари топилди.

Туғилгандан кейинги дастлабки 10 кун ичида (неонатал даврда) сийдик найлари девоир шиллиқ ости қаватида лимфоид тўпламлари аниқланмаган. Улар бироз кейинроқ, ҳаётнинг биринчи йилида (чақалоқлик даврида) битта сийдик найларида 2-3 дан 10-11 тагача пайдо бўлади. Кейин уларнинг сони тез ўсиб боради ва кейинги ёш даврида (эрта болалик) чақалоқлик давридагидан деярли 1,5-2 бараварга ошади. 4-7 ёшли болаларда лимфоид тугунчалар сони бироз кўпаяди ва кексалик даврига қадар тахминан бир хил даражада қолади (ўртача 11-14 дона). Ва фақат 75 ёшдан кейин лимфоид тугунчалар сони чап сийдик найида 8 тагача ва ўнгда 7 гача камаяди.

Инсон ҳаёти давомида ўнг ва чап сийдик найларининг деворидаги лимфоид тугунчалар сонининг сезиларли даражада кўпайиши билан уларнинг жойлашиши зичлиги ҳам бироз ўзгаради. Чақалоқларда 1,8±0,2 дан, етукликнинг иккинчи даврида 3,7±0,3 гача ва кекса одамларда 1,8±0,1 гача ўзгаради.

Сийдик найлари деворидаги шунингдек, сийдик пуфагидаги лимфоид тўпламлар, тугунчалар ҳажми жуда кенг доирада ўзгариб туради. Сийдик найлари лимфоид тугунчаларнинг кўндаланг ўлчамлари узунлигига мос келади 100мкм дан 900мкм гача бўлади. Турли ёш даврларида минимал ўлчам 200 мкм дан ошмайди ва чақалоқлик даврида максимал 400-600 мкм гача ва бошқа ёш даврларида 700-900 мкм гача бўлади. Шуниси эътиборга лойиқки, ўрта ёш ва кексаларда лимфоид тугунчаларининг максимал ҳажми 800 мкм, чап сийдик найида 485,0±53,1 мкм, ўнгда 437,0 ± 53,1 мкм бўлади. Кўпгина ёш гуруҳларида чап ва ўнг сийдик найлари деворларидаги лимфоид тугунларнинг сони ва ҳажмида сезиларли фарқи аниқланди. Шу билан бирга, эрта болалик даврида чап сийдик найи лимфоид тугунчалар сони ўнгдагига қараганда кўпроқ бўлади, чапда тугунчалар сонини кўп бўлишини фақат етуклик, кексалик ва қарилик даврида кузатиш мумкин.

Ва шунингдек сийдик канали деворларида ҳам лимфоид тугунчалар мавжуд бўлиб, етарлича кўп миқдорда (3 дан 17 гача) улар қизларда (13,0±2,1) ва ўғил болаларда (11,9±1,9) пайдо бўлади. Кейинчалик ўсмирлик даврига қараб лимфоид тугунлар сони ўсиб бориш кўрсаткичи қизларда ҳам, ўғил болаларда ҳам ортади (16 тага тенг). Ушбу ёшдаги иккала жинсдаги одамларда сийдик каналининг деворларидаги лимфоид тугунчаларнинг максимал сони ўртача 16-21 тагача, қизлар ва ўғил болаларда 19,5±3,1 бўлди.

Ўсмирлик ва етуклик даврида уретранинг деворларида лимфоид тугунчалар сони бироз ўзгаради. Кексаликда бу рақам эркакларда 13,5±2,1 (10-18) га камайди; бу ёшдаги аёлларда уларнинг сони 15.0±2.4 (9-20)га камайди. Кекса одамларда лимфоид тугунчалар сони эркакларда 9,6±1,5 гача, аёлларда 9,8±1,6 гача кескин камаяди. Постнатал онтогенезда сийдик чиқариш канали деворларида лимфоид тугунчаларнинг ўлчами камроқ ўзгаради.

Чақалоқларда лимфоид тўпламлар ҳажми 100мкм - 500 мкм оралиғида бўлади. Биринчи ва иккинчи болалик даврида лимфоид тугунчаларнинг катталиги 200 мкм - 700 мкм гача ва кейинчалик эса қарилик даврига қадар уларнинг катталиги тахминан бир хил даражада қолади (100 мкм - 800 мкм).

Хулоса . Шундай қилиб, неонатал даврдан қариликгача инсон сийдик йўллари (сийдик найлари, сийдик пуфаги, сийдик канали) деворларининг шиллиқ ости қаватида сезиларли миқдордаги лимфоид тугунчалар аниқланди. Бу болалик ва ўсмирлик даврида лимфоид тугунчаларнинг ўлчамлари кам ўзгаради, уларда кўпайиш марказлари топилмайди.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Азизова Ф.Х., Ахмедова Х.Ю., Юлдашев М.А. Кинетика популяций лимфоцитов лимфатического узелка подвздошной кишки крыс. Рос. морф. ведомости. 2001; 1-2: 121-122.

  • 2.    Григоренко Д.Е. Динамика межклеточных взаимоотношений в структурных зонах пейеровой бляшки человека в онтогенезе. Морфологические ведомости. 2009; 3-4: 21-24.

  • 3.    Гусейнов Т.С. Морфологические изменения лимфоидных узелков тонкой кишки при дегидратации. Морология. 2010; 75: 44 -45.

  • 4.    Гусейнов Т.С. Дискуссионные вопросы анатомии пейеровых бляшек тонкой кишки. Saratov journal of Medical Scientific Research. 2012; 8 ( 1 ) : 687-691.

  • 5.    Eрохин В.В. Функциональная морфология респираторного отдела лёгких. Клеточная биология лёгких. М., 2000 : 46-63.

  • 6.    Зуфаров К.А., Юлдашев А.Ю. Ультраструктурная организация пучковых клеток эпителия тонкой кишки . Бюл экс биол. мед. 1981; 91; 6: 759-762.

  • 7.    Зуфаров К.А., Юлдашев А.Ю. Тонкая кишка: Руководство по гистологии. СПб . 2001 ; 2: 115-140.

  • 8.    Лакин Г. Ф. Биометрия. М.: Высшая. Школа. 1990.

  • 9.    Серышева О.О., Брюхин Г.В. Морфофункциональная характеристика эпителия крипт двенадцатиперстной кишки у потомства самок крыс с экспериментальным поражением печени. Морфология. 2013; 4: 36-40.

  • 10.    Юлдашев А.Ю., Каххаров З.А., Юлдашев М.А., Ахмедова Х.Ю. Функциональная морфология иммунной системы слизистых оболочек тонкой кишки. Ташкент; Янги аср авлоди.

  • 11.    Юлдашев А.Ю., Каххаров З.А., Ахмедов А.Г., Исаева Н.З., Эшанкулова Б.Д. Морфологические и морфометрические особенности тонкой кишки при экспериментальном механическом холестазе. журн. Теоретической и клинической медицины. 2015, 3 : 26-28.

  • 12.    Ярыгин А.А. Иммунные процессы в желудочно - кишечном тракте. Рос. журн. гастроэнтерол., гeпaтoл., колопроктологии. 2003; 4 : 46-51.

  • 13.    Хороших Т.П., Вяльцин А.С. Морфофункциональные изменения тонкой кишки в раннем постгеморрагическом периоде. Морфология. 2011; 55: 124.

  • 14.    Orda P.L., Mestecky J., Lamm M.E. Handbook of mucosal immunology - San Diego: Academic Press, 1998.

Список литературы Одам сийдик ажратиш йўллари деворидаги лимфоид тугунлари анатомияси

  • Азизова Ф.Х., Ахмедова Х.Ю., Юлдашев М.А. Кинетика популяций лимфоцитов лимфатического узелка подвздошной кишки крыс. Рос. морф. ведомости. 2001; 1-2: 121-122.
  • Григоренко Д.Е. Динамика межклеточных взаимоотношений в структурных зонах пейеровой бляшки человека в онтогенезе. Морфологические ведомости. 2009; 3-4: 21-24.
  • Гусейнов Т.С. Морфологические изменения лимфоидных узелков тонкой кишки при дегидратации. Морология. 2010; 75: 44 -45.
  • Гусейнов Т.С. Дискуссионные вопросы анатомии пейеровых бляшек тонкой кишки. Saratov journal of Medical Scientific Research. 2012; 8 ( 1 ) : 687-691.
  • Eрохин В.В. Функциональная морфология респираторного отдела лёгких. Клеточная биология лёгких. М., 2000 : 46-63.
  • Зуфаров К.А., Юлдашев А.Ю. Ультраструктурная организация пучковых клеток эпителия тонкой кишки . Бюл экс биол. мед. 1981; 91; 6: 759-762.
  • Зуфаров К.А., Юлдашев А.Ю. Тонкая кишка: Руководство по гистологии. СПб . 2001; 2: 115-140.
  • Лакин Г. Ф. Биометрия. М.: Высшая. Школа. 1990.
  • Серышева О.О., Брюхин Г.В. Морфофункциональная характеристика эпителия крипт двенадцатиперстной кишки у потомства самок крыс с экспериментальным поражением печени. Морфология. 2013; 4: 36-40.
  • Юлдашев А.Ю., Каххаров З.А., Юлдашев М.А., Ахмедова Х.Ю. Функциональная морфология иммунной системы слизистых оболочек тонкой кишки. Ташкент; Янги аср авлоди.
  • Юлдашев А.Ю., Каххаров З.А., Ахмедов А.Г., Исаева Н.З., Эшанкулова Б.Д. Морфологические и морфометрические особенности тонкой кишки при экспериментальном механическом холестазе. журн. Теоретической и клинической медицины. 2015, 3 : 26-28.
  • Ярыгин А.А. Иммунные процессы в желудочно - кишечном тракте. Рос. журн. гастроэнтерол., гeпaтoл., колопроктологии. 2003; 4 : 46-51.
  • Хороших Т.П., Вяльцин А.С. Морфофункциональные изменения тонкой кишки в раннем постгеморрагическом периоде. Морфология. 2011; 55: 124.
  • Orda P.L., Mestecky J., Lamm M.E. Handbook of mucosal immunology - San Diego: Academic Press, 1998.
Еще
Статья научная