Оила солом экан, жамият мустакам, мамлакат барарордир

Автор: Ахмедова М.М., Давлатбоева Г.Х.

Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (88), 2022 года.

Бесплатный доступ

Mақолада оила - жамиятнинг бирламчи бўғини ҳисобланиши, у фуқаролик жамиятининг таянч нуқтаси, барқарор ва тинч тузилмасилиги,бу муқаддас даргоҳда нафақат инсон дунёга келади, балки у маънавий ва ахлоқий тарбия ҳам топиши хақида фикрлар юритилган. Оила кишиларнинг тарбиявий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муносабатларга асосланган ижтимоий бирлиги ҳисобланиб, у қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва тез ривожланади. Жамият асоси - оиланинг моддий ва ижтимоий жиҳатдан мустаҳкамланиб бориши муҳим аҳамиятга эга. Оила - жамият ҳимоясида. Биз қураётган инсонпарвар демократик-ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятида оила ўзига хос ижтимоий бирлашмани ташкил этиб, унинг асосий хусусияти жамият манфаатлари билан боғлиқлиги ижтимоий вазифаларда ифодаланади.

Еще

Оила, маънавият, фарзанд, анъана, жамият, мустаҳкамӣ, мурувват, одоб, ахлоқ

Короткий адрес: https://sciup.org/140295794

IDR: 140295794

Текст научной статьи Оила солом экан, жамият мустакам, мамлакат барарордир

Оила деганимизда кўз олдимизга ота-она, фарзандлар, бобо-бувилар ва бир хонадонда яшовчи бошқа шахслар келади. Оила катта-кичик бўлиши мумкин. Масалан, ота-она, фарзандлари, келинлари ва бир нечта набиралари, ёки ота-она ва битта фарзанд бўлиши мумкин. Оила-ватан ичра кичик ватандир. Бизнинг мамлакатимизда оила-муқаддас даргоҳ, никоҳ эса бузилмас ришта сифатида қаралади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV боби оилага бағишланган. 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат мухофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” деб таъкидланган. Конституция белгилаган ижтимоий тузум билан оила ўртасида узвий боғланиш мавжуд.

Халқимиз янги оила барпо бўлар экан, уни икки ёшга, яъни янги эр-хотинларга ташлаб қўймайди. Янги оилага ота – оналар, қариндошлар, маҳалла, жойлардаги хотин-қизлар кўмиталари, “Оила” илмий-амалий маркази, шунингдек мутасадди ташкилотлар ҳам эътибор қаратади. Яъни бизнинг давлатимизда оила масаласига давлат сиёсати даражасида қаралиб келинмоқда. – авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминлавчи омилдир. Шу туфайли оилани қўллаб-қувватлаш масаласи давлатмизнинг доимий диққат эътиборида турибди.

Оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва ривожланади. Шунинг учун ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотниниг Бош Ассамблеяси 1994 йилдан эътиборан ҳар йили 15 май кунини Халқаро оила куни сифатида нишонлашга қарор қилгани бежиз эмас. “Инсон хуцуцлари умумжахон декларацияси”нинг 16-моддасида шундай дейилган: Балоғатга етган эркаклар ва аёллар ирқи, миллати ва динига қараб бирор бир чекловларсиз никоҳдан ўтиш ва оила қуриш ҳуқуқига эгадирлар. Улардан никоҳдан ўтаётганларида ҳам, никоҳда бўлган вақтда ҳам ва никох бекор цилинаётганда хам бир хил хукуклардан фойдаланадилар.

Энг аввало фарзанднинг келажаги ва тақдири учун ўзини жавобгар деб чукур хис этган ота-она шахсий намуна булиши лозим. Зеро, боланинг хулц-атвори, хатти харакатига цараб, унинг ота-онасига бахо берилади. Оилада болани туFри тарбиялашда ота-она биргаликда каЙFуришлари, қийинчиликларни биргаликда бартараф этишлари лозим. Мамлакатимизда ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг турмуш фаровонлигини, фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашга қаратилган дастурий мақсадларга асосланиб фаолият юритилмоқда. Бугунги кунда республикамизда ўн мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари оилалар билан жамоатчилик асосида ташкилий ва оммавий ишларни олиб борган ҳолда оилаларни саклаб колиш ва уларни мустахкамлашга, воя-га етмаган болалар манфаатларини ҳимоя қилишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Оила жамият муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга дейилганда, мамлакатимизда мавжуд бўлган жамиятлар ва жамғармалар, нодавлат, нотижорат ташкилотларнинг оилага моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериши тушунилади. Бу қоида мустақил мамлакатимиз Конституциясида илк бор белгиланган янги қоидалардан биридир. Ҳаммамизга маълумки, айни вақтда Ўзбекистонда 5 мингдан зиёд нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатиб келиш билан бир қаторда оилани мустаҳкамлаш, болалар манфаатини химоя цилиш борасида турли моддий ва маънавий

ёрдамларни амалга оширмоқдалар. Таъкидлаш муҳимки, оила – давлат муҳофазасида экан, унга мунтазам ғамхўрлик қилиш, ҳар томонлама моддий ва маънавий кўмак бериш инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим вазифаларидан биридир.

Маълумки, жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, шундагина давлат тинч ва барқарор равнақ топиши мумкин. Шу жиҳатдан, оила қўрғонининг мустаҳкамлиги ва унда маънавий жиҳатларнинг шаклланиши ҳамда амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин оила деб аталмиш муқаддас маконда фарзандлар камолга етади, улғаяди. Шундай экан, жамиятда юзага келаётган оилалар қанчалик мустаҳкам қурилмоқда, пойдевори чи? Дарҳақиқат, оиланинг барпо этилишида кимлар ёки нималар муҳим роль ўйнайди, ташқи таъсирлар чи? Мавжуд оилалар ва янги барпо этилаётган кичик бир оила ўз мавқеини қанчалик асрамоқда? Оила – муқаддас қўрғон, оила – маънавий камолот маскани ва бошқа бир қанча сўз ва иборалар билан оиланинг мавқеини белгилаймиз. Албатта, жамиятда намунали оилалар талайгина. Намунали оила деганда, оилавий муносабатлар маънавий мезонлар асосида қурилган, яхши ва ахлоқли фарзандлар тарбиялаган, нурли, пиру бадавлат отахон ва онахоналар кўз олдимизга келади. Уларнинг борлиги бошқалар учун ибрат мактабидир. Аммо, афсус, бизни ўйлантирган масала бу – оила қўрғонининг бузилишига салбий таъсир кўрсатаётган бир қанча ташқи ва ички омиллардир. Ташқи омил сифатида ғарбона яшаш тарзининг ўзлаштирилиши бўлса, ички омил сифатида эса, ёшларнинг оилага маънавий жиҳатдан этарли тайёргарликка эга бўлмаслик масаласидир.

Оила мустаҳкамлигини таъминлашда тажрибали, кўпни кўрган отахон ва онахонлар ўгити, пурмаъно насиҳатлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзи ҳам муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан олганда, жамиятда юзага келаётган янги оилаларга улар турмуши ибрат бўлса, тажрибасидан ўрганишса,

ўйлаймизки, оила янада мустаҳкам ва вояга этаётган фарзандлар тарбияли бўлади. Бинобарин, оила қўрғони маънавий етуклик ва бой тажриба асосида янада мустаҳкамланиб борилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Болалар ва ёшлар ижтимоий таъминоти ва ҳимояси. Ғаниева М.Х. Тошкент, 2020.

  • 2.    Оила социологияси. Услубий кўрсатма. Фарғона, 2007.

  • 3.    Nurmatova, I. A. (2022). Trends in Social Reality and Moral Outlook. CENTRAL ASIAN JOURNAL OF THEORETICAL & APPLIED SCIENCES , 3 (8), 7-9.

  • 4.    Nurmatova, I., Tillaboeva, S., Vaxobova, G., Mamatobilova, A., & Abdubannopova, S. (2021). THEORETICAL AND METHODOLOGICAL FUNDAMENTALS OF INCREASING THE EXPORT POWER OF THE REGION. Экономика и социум , (3-1), 215-217.

  • 5.    Nurmatova, I., Nabieva, H., & Sirojiddionova, M. (2020). Challenges of child personality in a defective family. In Наука сегодня: теоретические и практические аспекты (pp. 39-40).

  • 6.    Нурматова, И. А. (2022). Роль этической нормализации в стабильности духовной среды общества. In Социальные институты в правовом измерении: теория и практика (pp. 59-64).

  • 7.    Karimov, U. U. (2021). Scientific and Theoretical Foundations of the Formation of the Social Environment in the Family. Oriental Journal of Social Sciences , 37-40.

  • 8.    Rayimov, A. A., & Karimova, G. Y. (2021). Social Aspects Of The Formation Of Social Activity In Youth. Oriental Journal of Social Sciences , 2932.

  • 9.    Nurmatova, I., Amirqulova, O., & Qayumov, E. (2021). INNOVATION IN EDUCATION REFORM YOUTH IN SOCIAL DEVELOPMENT. Экономика и социум , (1-1), 208-209.

Список литературы Оила солом экан, жамият мустакам, мамлакат барарордир

  • Болалар ва ёшлар ижтимоий таъминоти ва ҳимояси. Ғаниева М.Х. Тошкент, 2020.
  • Оила социологияси. Услубий кўрсатма. Фарғона, 2007.
  • Nurmatova, I. A. (2022). Trends in Social Reality and Moral Outlook. CENTRAL ASIAN JOURNAL OF THEORETICAL & APPLIED SCIENCES, 3(8), 7-9.
  • Nurmatova, I., Tillaboeva, S., Vaxobova, G., Mamatobilova, A., & Abdubannopova, S. (2021). THEORETICAL AND METHODOLOGICAL FUNDAMENTALS OF INCREASING THE EXPORT POWER OF THE REGION. Экономика и социум, (3-1), 215-217.
  • Nurmatova, I., Nabieva, H., & Sirojiddionova, M. (2020). Challenges of child personality in a defective family. In Наука сегодня: теоретические и практические аспекты (pp. 39-40).
  • Нурматова, И. А. (2022). Роль этической нормализации в стабильности духовной среды общества. In Социальные институты в правовом измерении: теория и практика (pp. 59-64).
  • Karimov, U. U. (2021). Scientific and Theoretical Foundations of the Formation of the Social Environment in the Family. Oriental Journal of Social Sciences, 37-40.
  • Rayimov, A. A., & Karimova, G. Y. (2021). Social Aspects Of The Formation Of Social Activity In Youth. Oriental Journal of Social Sciences, 29-32.
  • Nurmatova, I., Amirqulova, O., & Qayumov, E. (2021). INNOVATION IN EDUCATION REFORM YOUTH IN SOCIAL DEVELOPMENT. Экономика и социум, (1-1), 208-209.
Еще
Статья научная