Окказионализмларнинг ясалиши хусусида

Автор: Ходжаева Д., Тхтасинова О.Ю.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 7 (86), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада олимларнинг окказионал сўзларнинг ясалиши ҳақида фикрлари ва окказионал сўзларнинг нутққа боғликлиги ҳақида фикр юртилади.

Бадиий матн, окказионал сўз, окказионализм, сўз ясаш қоидалари, унум ёки камунум ясовчи асослар, ясовчи асос

Короткий адрес: https://sciup.org/140259827

IDR: 140259827

Текст научной статьи Окказионализмларнинг ясалиши хусусида

Таянч сўзлар : бадиий матн, окказионал сўз, окказионализм, сўз ясаш қоидалари,унум ёки камунум ясовчи асослар, ясовчи асос

Бадиий нутқ (матн)да қўлланадиган окказионализмлар тадқиқотчилар томонидан турлича номланган. В.В.Лопатин уларни

“Ёзувчиларга хос окказионализмлар (писателъские окказионализмы)” деса [1.67], Б.А.Белова сифат окказионализмларни “Индивидуал-муаллиф қўшма сифатлари (индивидуально - авторские сложные прилагательные)” деб ишлатади [2.3]. Бу қўллашлардан кўринадики, уларнинг бирида фақат ёзувчиларга хос окказионализмлар чегаралаб олинган бўлса, иккинчисида окказионализмларнинг сўз туркуми билан муносабати назарда тутилган. Е.А.Земская эса окказионализмларни сўз ясалиш нуқтаи назаридан ўрганган. Тадқиқотчи окказионализмларни ясалишига кўра 2 гуруҳга бўлади:

  • 1.    Сўз ясаш қоидаларига мос келмаган ҳолда вужудга келган окказионализмлар.

  • 2.    Тилдаги сўз ясалиши қоидаларига биноан унумли ёки камунум ясовчилар асосида ясалган окказионализмлар.

Е.А.Земская биринчи гуруҳ окказионализмларини сўз ясалиш қоидаларининг мутлақо бузилиши асосида вужудга келадиган сўзлар сифатида талқин қилади. Иккинчи гуруҳдагилар эса сўз ясалиш қоидаларининг умумий жиҳатлари бузилиши натижасида пайдо бўлганини кўрсатиб ўтади [3.229].

Ўзбек тилшунослигида ҳам бадиий нутқ окказионализмларига ижодкорнинг сўз танлаш маҳоратини ўрганиш доирасида йўл-йўлакай тўхтаб ўтилган. Б.Умурқулов аффикслар ёрдамида ва сўзларни қўшиб сўз ясаш асосида вужудга келган окказионализмларни тадқиқ этади [4.48-49]. А.Маматов ҳам сўз ясаш асосида яратилган окказионализмларга тўхталиб, уларни уч гуруҳга бўлади:

  • 1 .Структураси тилдаги сўз ясалиш системасига асосланган окказиона - лизмлар.

  • 2 .Сутруктураси умуман сўз ясалиш системасига асосланган, лекин у ёки бу даражада систем қонуниятлардан четга чиққан окказионализмлар.

  • 3 .Икки ёки ундан ортиқ ҳар хил ўзакли ва турли маъноли сўзларнинг бирикувидан ташкил топган, яъни контаминациялашган окказионализмлар [5.202].

С.Тошалиева ҳам окказионализмларни ясалиш нуқтаи назаридан кенг ва махсус тадқиқ этади. Тадқиқотчи окказионал сўз ясалишининг қуйидаги усулларини кўрсатади:

  • 1.    Маҳсулдор сўз ясалиш андозасига мувофиқ яратилса ҳам, унга

  • 2.    Ясовчи асосни синонимик ва антонимик муносабатдаги сўз

  • 3.    Ясовчи асосни унга яқин маъноли сўз билан алмаштириш ортали ( тийинхур ).

  • 4.    Тилда мавжуд фразеологик ибора, тасвирий ифодалар, аналитик сўз шакллари ва сўз бирикмаларини ихчамлаштириш орқали ( боFланмоц ) .

  • 5.    Ўзбек тилда мавжуд сўзлардан арабча, русча-байналмилал сўзлар, илмий-техник терминлар андазасидаги окказионал ясовчи морфемалар ёрдамида гибрид ясаш ( арпатехника ) .

  • 6.    Ғайриодатий гибрид сўзлар ясаш ( телехушомад )[6.46-50].

хос ясалишнинг    грамматик    ёки    семантик    шарт-шароити бузилади (шеъристон).

билан алмаштириш туфайли ( тўғригўй, ёлғонгўй ).

Биз окказионализмларни нутқ бирлиги сифатида семантик тамойил асосида ўргандик.

Окказионализмларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири уларнинг муайян матн билан мустаҳкам боғлиқлигидир. Ҳар қандай сўзнинг маъносини реаллаштиришда матн муҳим роль ўйнайди. Окказионализмларнинг маъносини матнсиз реаллаштириб бўлмайди. Матн бўлмаса, бу сўзларнинг қандай тушунчани ифодалашини англаш қийин.

Мисоллар: Бузуц уйларни лек шайтон бошимга дyллаFOн (юборган, йуллаган) эрди. (А.Обиджон) Гоуи буйтеракдек, дирдов (мевасиз) цолибман, на гул ва на мева тугиб, уз-узим билан. (О.Матжон) ... Анови лабчок (лаби тикилган) бола йуц-ку! (Н.Аминов) Салом, Фаруод, ошицларнинг сийначок (калби яраланган) пири . (М.Шайхзода) □ Гуллапушни денг-э! (Зорбой туFма кал булгани учун хам "  кал " буFини билан бошланадиган барча сўзларни " гул" тарзида айтарди.). ─ Колхоздан келдингизми? — Кечира-сиз, уозир гулхоздан келяпмиз. — Бир нарсани коллектив булиб...— Гуллектив булиб, - деди у . (Н.Аминов)

Нутқ бирликларининг муҳим хусусиятларидан бири уларнинг маълум бир нутқ вазиятига боғлиқлигидир. Ҳар қандай хабар шунчаки маълумот бериш бўлмай, у нутқ вазияти билан берилаётган маълумотнинг ўзаро яхлитлигидан дарак беради. Нутқ иштирокчилари учун нутқ предмети қанчалик таниш бўлса, берилаётган маълумот шунчалик кенг қамровли бўлади. Сўзловчи шу предмет билан боғлиқ бўлган барча вазиятларни тасаввур қила олади. У энди предметларга хос бўлган доимий белгиларни ҳаммага маълум ва тушунарли бўлган бирликлар билан эмас, балки умумийрок, мавхумрок маъноли бошка бирлик билан боFлангандагина кузда тутилган максадни руёбга чикариш мумкин. Демак, ҳар қандай бирлик гап таркибида нафақат лингвистик, балки экстралингвистик хусусиятларни ҳам ўзида мужассамлаштиради. "Ҳар қандай сўз киши хотирасидаги ўзи билан мужассамлана олиш имкониятига эга бўлган барча тушунчаларни, нарсаларни қўзғата олади," [7.158] - дейди Ф.де Соссюр. Зеро, “Биргина вокеа турлича тасвирланиши мумкин, бунда вазият элементларидан кайси бири ва шунга боғлиқ ҳолда гапдаги қайси бўлак, қайси сўз асосга олиниши мухимдир.” [8.111]

Юқоридаги мисолларда окказионализмлар у ёки бу нутқ вазиятининг асосини ифодалайди. Шу асосга урғу берилади. Бу асос луғатда ҳисобга олинган сўзлар орқали ифодаланса, сўзловчининг кўзда тутган мақсади аниқ ифодаланмай қолади. Шунинг учун тасвир объекти асосининг худди кўзланган қиррасини очиш учун сўз танлана бошлайди. Танлаш имконияти чекланган бўлса, яъни луғатдаги сўз ижодкорнинг талабига мос келмаса, янги сўз унинг мақсадига хизмат қиладиган янги шакл яратилади. Қуйидаги мисолларда ижодкорлар ўз мақсадларига хизмат қиладиган сўзлар яратиб, матн тузишган. Назаримизда, бу матнлар фақат ўз муаллифларига тушунарли. Улар кенг оммага тушунарсиздир. Ундай ҳолатда сўз ўзининг хабар, маълумот бериш вазифасини бажармайди. Тирик бўлсам сирилай. (С.Акбарий) Қийноқлар, тепкилар, обдор қилич, ўқ. (Миртемир) Чивинхаробда чақчайма палидлар, Чалчиққа катак қурган махлуқ аёллар. (А.Қутбиддин) Тангри ҳукмидан чиқма, эй илҳом париси Ранжидахотир бўлма, тожу гулчамбардан кеч. (О.Бобожонов) Тулакзода жувонларга бўйин эгманг бўлиб лодон, Наҳот дилни овчига Сиз газзанинг ғози қилгайсиз. (А.Обиджон) Мисолларни яна давом эттириш мумкин. Лекин улардаги окказионализмларни тушуниш мушкул бўлиб қолаверади. Сўз яратиш ─ ижобий ҳодиса, агар бундай сўзлар номи бор нарса, тушунчаларнинг маълум бўлмаган бошқа қирраларини очиб, шу орқали одам эътиборидан четда қолган хусусиятларни ҳам намоён эта олса. Бу ўринда Б.В.Томашевскийнинг қуйидаги фикри эътиборлидир: "Шундай сўзлар танланиши керакки, улар сўзловчининг айтмоқчи бўлган фикрига мос тушсин. Сўзловчи ўйлаб кўрсин: тасаввуридаги тушунча шу сўзлар орқали тўғри ифодаланадими? Жумлани шундай тузиш лозимки, талаб қилинганидан бошқача маъно чиқиб қолмасин.. Мана шулар тўғри, талаб даражасидаги услубни таъминлайди ва услубни тарбиялаш системасига киради" [9.185].

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Лопатин В.В. Рождение слова // Неологизмы и окказиональное словообразование. ─М.: Наука, 1973.─с. 67.

  • 2.    Белова Б.А. Об особенности компонентного состава индивидуальноавторских сложных прилагательных (на материале поэзии В.Луговского) // Русское слово и языке и речи. ─ Кемерово: Кемеровского ГУ, 1976. ─ с. 3.

  • 3.    Земская Е.А. Современный русский язык. Словообразование─ М.:

  • 4.    Умурқулов Б. Поэтик нутқ лексикаси. ─ Т.: Фан, 1990. ─ Б.48-49.

  • 5.    Маматов А. Ҳозирги ўзбек адабий тилида лексик ва фразеологик норма муаммолари: Филол. фанлари д-ри ... дис. ─ Т., 1991. – Б.202.

  • 6.    Тошалиева С. Маромсиз ясамалар ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти . ─ 1993, ─№3. ─ Б. 71-74; Ўша муаллиф. Илм-фан ривожининг

    лисоний аломати // Ўзбекистон адабиёти ва саньати.─ 1993, 1 окт.. Ўша муаллиф. Ўзбек тилида окказионал сўз ясалиши:   Филол.

  • 7.    Фердинанд де Соссюр. Труды по языкознанию. ─ М.: 1977. ─С.158.

  • 8.    Гак.В.Г. Теоретическая грамматика французкого языка. Синтаксис. ─ М.: 1981. ─С.111.

  • 9.    Томашевский Б.В.Стилистика и стихосложение.─ М.: 1959. ─ С.185

Просвещение, 1973. ─ с. 229.

фанлари номзоди ... дис. ─ Т., 1998. ─ Б. 46-50.

"Экономика и социум" №7(86) 2021

Список литературы Окказионализмларнинг ясалиши хусусида

  • Лопатин В.В. Рождение слова // Неологизмы и окказиональное словообразование. ─М.: Наука, 1973.─с. 67.
  • Белова Б.А. Об особенности компонентного состава индивидуально-авторских сложных прилагательных (на материале поэзии В.Луговского) // Русское слово и языке и речи. ─ Кемерово: Кемеровского ГУ, 1976. ─ с. 3.
  • Земская Е.А. Современный русский язык. Словообразование─ М.: Просвещение, 1973. ─ с. 229.
  • Умурқулов Б. Поэтик нутқ лексикаси. ─ Т.: Фан, 1990. ─ Б.48-49.
  • Маматов А. Ҳозирги ўзбек адабий тилида лексик ва фразеологик норма муаммолари: Филол. фанлари д-ри.. дис. ─ Т., 1991. - Б.202.
  • Тошалиева С. Маромсиз ясамалар ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти. ─ 1993, ─№3. ─ Б. 71-74; Ўша муаллиф. Илм-фан ривожининг лисоний аломати // Ўзбекистон адабиёти ва саньати.─ 1993, 1 окт. Ўша муаллиф. Ўзбек тилида окказионал сўз ясалиши: Филол. фанлари номзоди.. дис. ─ Т., 1998. ─ Б. 46-50.
  • Фердинанд де Соссюр. Труды по языкознанию. ─ М.: 1977. ─С.158.
  • Гак.В.Г. Теоретическая грамматика французкого языка. Синтаксис. ─ М.: 1981. ─С.111.
  • Томашевский Б.В.Стилистика и стихосложение.─ М.: 1959. ─ С.185
Статья научная