Олий таълим муассасаси профессор ўитувчисининг маъруза ўтиш услуби ва ўзини тутиши
Автор: Юлдашев Ж., Каюмов Д., Жураев У.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 1-2 (80), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мазкур илмий мақолада ўқув жараёнини илмий асосда ташкил этишда ўқитувчи ва ўқувчи талаба ёшларнинг ўзаро ҳамкорликдаги таълим жараёнига боғлиқ равишда амалга оширилиши мумкин бўлган муносабатлар тўғрисида тўхталиб ўтилган. Жумладан, Олий таълим муассасаси профессор ўқитувчисининг ўқитувчиларининг педагогик ва психологик сифатлари, ўқув жараёнини илмий асосда ташкил этишдаги вазифалари тўғрисида фикр юритилган.
Таълим сифати, педагогик технология, маъруза
Короткий адрес: https://sciup.org/140260278
IDR: 140260278
Текст научной статьи Олий таълим муассасаси профессор ўитувчисининг маъруза ўтиш услуби ва ўзини тутиши
Ўқув жараёнини илмий асосда ташкил этишда тадқиқотлар шуни кўрсатадики, анъанавий маъруза методини сақлаб қолган ҳолда, уни талабалар фаолиятини фаоллаштирадиган турли-туман методлар билан бойитиш талабаларнинг ўзлаштириш даражасини тарилишига олиб келар экан.Бунинг учун маъруза ўқиш жараёнини оқилона ташкил қилиш, талабаларнинг қизиқишларини орттириб, уларнинг маъруза жараёнида фаоллигини рағбатлантириб туриш, ўқув материалининг мазмунини очишда мунозара, ақлий хужум, баҳс, тадқиқот методлари ҳамда мультимедиа воситаларидан фойдаланиш талаб этилади.
Олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларида олим, педагог ва етарли даражада моҳир маърузачи сифатлари мужассам бўлмоғи зарур. Ҳақиқий олим-педагог ўз предметини қилади. Маърузани малакали мукаммал билишдир. Бироқ
эътиқод позициясидан, берилиб баён ўқиш шартларидан бири предметни маъруза учун фақатгина предметни, айтилаётган маълумотларнинг талабалар билимига айланишининг педагогик ва психологик йўлларини билишнинг ўзи етарли бўлмайди, шу билан бирга илмий ҳолатларни, атамаларни қийинчиликларсиз, етарлича образли ва эмоционаллик билан баён қиладиган ривожланган нутқ зарур бўлади.
Маърузада жуда кўп нарса педагогик мулоқотнинг самарадорлигига боғлиқ бўлади. Машҳур психолог А.А. Леонтьев тўлақонли маърузавий мулоқотга эришиладиган қуйидаги шароитларни аниқлади:
-
1) маъруза ўқиладиган жойни тез ва тўғри мўлжаллаш;
-
2) маъруза мазмунини тўғри режалаштириш;
-
3) материал мазмунини тингловчиларга йўқотишсиз етказиб берадиган қ воситаларни топиш;
-
4) тингловчилар билан мустаҳкам контакт ўрнатиш.
Ўқитувчининг контакти талабалар билан мантиқий, психологик ва ноанънавий бўлиши мумкин. Мантиқий контакт – бу педагог ва талаба фикрларининг контакти. Психологик контакт талабалар диққатини жамлаш, улар томонидан баён қилинаётган материални тушуниш ва қабул қилиш, ўқитувчи фаолияти ва ундан келаётган ахборотга жавоб тариқасида ички фикрлаш ва эмоционал фаолликдан иборат бўлади. Маънавий контакт талаба педагогнинг ҳамкорлигини таъминлайди. Ушбу контакт амалга ошмаса, масалан, конфликтлар шароитида, билиш-ўрганиш жараёни қийинлашади, ёки қисман содир бўлмаслиги мумкин.Аудитория маърузачини бутун диққатини жамлаган ҳолда ва ишга тўлиқ ёрлик, у билан бирга фикрлаш билан ёки олдиндан маъруза ўта зерикарли, дарсликни тўлиғича сўзлаб беришдан иборат бўлишини сезиб бефарқлик билан кутиб олади. Баъзида аудитория сабр қилиш, кўпинча эса предмет ва маърузачига нисбатан салбий кайфиятда бўлиш позициясини эгаллайди. Агар ўқитувчи аудиторияга киргач талабаларни «кўрмаса», улар билан контакт ўрнатишга ҳаракат қилмаса, уларнинг дарсга қандай тайёргарлик кўрганлигига эътибор бермаса, унга мавзу ва режани айтмаса, у ҳолда талабалар қандай қилиб предметга қизиқишлари ва жиддий ишга ўзларини созлашлари мумкин. Баъзи маърузачиларнинг аудитория олдида ўзларининг «интеллектуал жиҳатдан устунлигини» кўрсатишга уринишлари, материални мураккаб тилда баён қилишлари методик жиҳатдан асоссиз ҳисобланади. Худди шундай Маъруза тилини ҳаддан ташқари соддалаштириш ҳам мақсадга мувофиқ эмас.Педагогнинг предмет моҳиятини билиши, ўзи шуғулланадиган илм-фан тараққиётининг диалектик асосларини тушуниши – зарурий бўлиб, ўқув жараёнининг самарадор бўлиши учун етарли эмасдир. Ўқитувчи ўз тингловчиларига илгари сурилаётган назарий билимларнинг ^акконийлигини кур сата олиш уқувларига эга бўлиши, олинган билимларни амалиётда қўллашга ургатиши шарт. Маъруза одатда маърузачи томонидан жонли нутк куринишида баён килинади. Маърузани хотиржам, сал баландок овозда баён қилиш, товуш баландлигини ўзгартириб, асосий ва аҳамиятлиларни таъкидлаб, хулоса килиш, саволлар бериш, муаммолар куйиш чоFида нуткни пастлатиш тавсия килинади. Шундай коида мавжуд: «маърузаларни етарлича баланд овозда ш керакки, уни эшитишсин, ва шу билан бир вақтда етарлича паст укиш лозимки, токи уни тинглашсин». Масалан, дакикасига 60-80 суз укиш сурати нормал ^исобланади. Маълумки, маърузавий укитиш фикрларнинг аник ва ихчамлигини, нуткнинг ифодалилигини, сузсиз унинг тил ва имло жи^атдан туFрилигини талаб килади. Маърузада нуткка эътиборсизлик ва уни керак булмаган кириш сузлари, жаргонлар, вульгаризм билан булFалашга йул куйилмайди. Агар маърузачи формал логика ва уни укувли куллаш коидаларини билса, материални такдим килиши шунча муваффакиятли булади. Логикада исботланиши лозим булган ^ар бир фикр-мулох,аза маълум конунларга буйсунади. У аник-равшан бўлиши, икки хил маънога эга бўлмаслиги ва бутун исботлаш жараёнида узгармасдан шакллантирилиши зарур. Маърузада материални баён килиш жараёнида илгаб олиш эх,тимолий характерга эга: одатда, тингловчи гапнинг нима билан тугашини олдиндан топиш максадида гапирувчидан фикран олдинга кетиб колади. Бирок мунтазам равишда олдиндан укиб олиш тингловчининг диккатини сусайтиради. ^ар бир матн -ахборот (тахминан 30%) ва тўйинган, зич қисмдан иборат бўлади. Тўйинганлик барқарорликни ва уқиб олишнинг ишончлилигини таъминлайди. Айнан битта маърузанинг ^ар бир аудитория учун туйинганлик ва информативлик нисбати турлича булишини мутахассислар аниқлашди. Оғзаки чиқишлар учун 1:3 нисбат оптимал бўлади. Агар бутун матн тўйинган бўлса, хабар маъноси йўқолади. Маърузанинг табиий динамикаси тўртта фазани ўз ичига олади (1 расм): бошланғич қабул қилиш – 4-5 дақ (1); қабул қилишнинг оптимал фаоллиги – 25-30 дақ (2); зўриқиш фазаси – 10-15 дақ (3); сезиларли чарчаш фазаси (4)

Одатда педагог охириги фазани сезади, бу нотўғри. Чорани олдинроқ -зўриқиш фазасида кўриш зарур. Бу ерда маъруза материалини хилма-хиллаштириш, юқори қизиқиш уйғотадиган материалга ўтиш, тингловчиларнинг зўриқиш даражасини ўзгартириш зарур. Манфаатдорлик ва ишонч муҳити бўлмаган жойда зўриқиш ва чарчаш фазалари олдинроқ
ҳосил бўлади. Зерикарли ва бир хилдаги маърузалар талабаларнинг фикрий фаолиятларини сўнгдириб қўяди. Жуда мураккаб, абстракт предмет бўйича маърузада озгина юмор, маърузачининг мазмунга мос равишда ҳазил-мутоибаларига йўл қўйилади. Бироқ ўткир фикрлар ва ҳазиллар меъёрида бўлиши ва уларни моҳирона тортиқ қилиш талаб
қилинади. Уларнинг ортиқча бўлиши қарама-қаршиликка олиб келади ва маъруза ўзининг илмий қимматини осонгина йўқотиб қўйиши мумкин. Яхши маърузачи, гўзал нутқ соҳиби бўлишни истаган ҳар бир педагог учун нотиқлик санъати муҳим аҳамият касб этади. Олий ўқув юрти маърузасида ўқитувчи шахсан гоҳ у, гоҳ бу талабага ва ҳаммага мурожат қилгандек бутун аудиторияга қараши керак.
Маърузачининг педагогик ва психологик сифатлари тўғрисида гапирганда иродасини ривожлантириш ва аудиторияни ўзига бўйсундириш ўқувларига эътиборни қаратиш зарур. Аввал ўзини аудиториядан қўрқмасликка мажбур қилиш керак. Яхши тайёргарлик кўрилганда бу одатга айланиб қолади, сўнгра ўз билимларига ишонч ҳосил қилинади, бу эса аудиторияга таъсир қилишнинг энг муҳим шартидир. Барча айтилганларга шуни қўшимча қилиш мумкинки, яъни маърузачи ўз ҳаракатларида сиқилган бўлиши керак эмас, бироқ ортиқча ярашмаган ёки театрлашган жестларга берилмаслиги лозим. Тингловчилар маърузачидаги осойишта ҳулқ, унинг ихчамлиги, ундаги ишонч ва соддаликни қадрлашади. Маърузачи аудиторияни ҳар доим кузатиб бориши зарур, барча тингловчиларни кўз қири остида ушлаши, аудиторияни диққат билан эшитиши ва тинглаши, ҳар қандай чалғитувчи ҳолатларда зарур муҳитни тиклаб олиши талаб қилинади. Маърузачи ҳамманинг кўз ўнгида бўлади, шунинг учун унинг ташқи қиёфаси ҳам муҳим аҳамият касб этади. У аудитория томонидан жисмоний, функционал ва ижтимоий белгиларнинг мажмуаси сифатида қабул қилинади. Маърузачи қиёфасидаги бирор нарса талабалар диққатини ўзига жалб қилиши (кийими, соч турмаги, зеб-зийнатлари), ортиқча қизиқиш, ҳайрат ва кулги уйғотмаслиги керак. Талабалар аудиторияси олдида маърузачи ўзини қандай тутиши лозимлиги тўғрисидаги қуйидаги қоидаларни билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди:
-
1. Маърузачининг педагогик интизоми. Маърузанинг аниқ боши ва охирини яширадиган ҳар қандай сабабларни бутунлай йўқотиш керак. Маъруза – олий ўқув юрти педагоги ҳаётидаги энг муҳим нарсадир.
-
2. Ўз-ўзига нисбатан ўта талабчанлик. Маърузачи ҳар доим
қуйидагиларга риоя қилиши лозим:
-
- доскада ёзиш техникасига – ёзувларнинг изчил ва аниқлиги, яхши мел ва ҳ.к.;
-
- маъруза тилининг тўғрилиги ва қатъийлиги – жаргон сўзлардан қочиш, урғуларни тўғри қўйиш ва ҳ.к;
-
- аудиторияни доимий кузатиш ва уни ҳис қилиш;
-талабалар учун жуда муҳим бўлган «Бу нима учун керак?» деган
саволга жавобни ҳозирлаб қўйиш;
-
- маърузачи ўзи яхши билмаган предметларни аудитория олдида муҳокама қилмаслиги;
-
- маърузачи ўзи ишонмайдиган ва ҳаётда бажармайдиган шиор ва
сабоқлар билан маърузани безамаслиги;
-
- талабаларнинг ички дунёсини бойитиб, аудиторияга дам бериш;
-
- талабалар аудиторияси олдида ўзини юқори тутиб, кекайиш керак эмас. Маъруза бу педагог ва талабаларнинг жамоавий йўналган тафаккури ва асосий масала – ушбу тафаккурни фаол ва маҳсулдор қилиш. Бунга педагогнинг билими, тажрибаси ва педагогик маҳоратига боғлиқ бўлган интерфаол маърузалар ўқиш жараёнида эришилади.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1 . Зиямуҳамедов Б., Абдуллаева Ш. Янги педагогик технология: Назария ва амалиёт. –Т.: «Абу Али Ибн Сино», 2001.
-
2 . Сайидаҳмедов Н. Янги педагогик технологиялар. Т.: «МОЛИЯ» -2003.
-
3 . Ишмуҳамедов Р.Ж. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари. Т.: 2003.
-
4 .Yuldashev J. METHOD OF LECTURE OF PROFESSOR-TEACHER HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTION AND BEHAVIOR //Theoretical & Applied Science. – 2020. – №. 2. – С. 647-649.
-
5 .Yuldashev J., Otaxonov O. TECHNOLOGIES OF TEACHING SENIOR STUDENTS IN HIGHER EDUCATION SYSTEM ON THE BASIS OF TARGETED PROGRAMS //НАУКА И ТЕХНИКА. МИРОВЫЕ
ИССЛЕДОВАНИЯ. – 2020. – С. 13-15.
-
6 .Yuldashev J., Otaxonov O. THE IMPORTANCE OF PEDAGOGICAL KNOWLEDGE AND ITS NECESSITY IN ELIMINATING NEGATIVE MANIFESTATIONS ENCOUNTERED IN TODAY'S YOUTH //Мировая наука. – 2019. – №. 5. – С. 91-94.
"Экономика и социум" №1(80) 2021
Список литературы Олий таълим муассасаси профессор ўитувчисининг маъруза ўтиш услуби ва ўзини тутиши
- Зиямуҳамедов Б., Абдуллаева Ш. Янги педагогик технология: Назария ва амалиёт. -Т.: "Абу Али Ибн Сино", 2001.
- Сайидаҳмедов Н. Янги педагогик технологиялар. Т.: "МОЛИЯ" - 2003.
- Ишмуҳамедов Р.Ж. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари. Т.: 2003.
- Yuldashev J. METHOD OF LECTURE OF PROFESSOR-TEACHER HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTION AND BEHAVIOR //Theoretical & Applied Science. - 2020. - №. 2. - С. 647-649.
- Yuldashev J., Otaxonov O. TECHNOLOGIES OF TEACHING SENIOR STUDENTS IN HIGHER EDUCATION SYSTEM ON THE BASIS OF TARGETED PROGRAMS //НАУКА И ТЕХНИКА. МИРОВЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ. - 2020. - С. 13-15.
- Yuldashev J., Otaxonov O. THE IMPORTANCE OF PEDAGOGICAL KNOWLEDGE AND ITS NECESSITY IN ELIMINATING NEGATIVE MANIFESTATIONS ENCOUNTERED IN TODAY'S YOUTH //Мировая наука. - 2019. - №. 5. - С. 91-94.