On the issues of preventing the pasture crisis in Nurota mountain landscapes

Автор: Назаров Х.Т., Халилов Х.Т., Жраев Ж.С., Муминжонова С.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (85), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада Нурота адирлари яйловларининг инсон фаолиятининг таъсири натижасидаги кучли инқирозга учраганлиги ва инқироз жараёнларининг олдини олиш ҳамда яйловлар ҳолатини яхшилашда истиқболли яйлов ўсимликларидан фойдаланиш масалалари баён қилинган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140259630

IDR: 140259630

Текст научной статьи On the issues of preventing the pasture crisis in Nurota mountain landscapes

Маълумки чорва моллари йиллик озуқа заҳираларининг 65-75 фоизи доирасида фойдаланган тақдирдагина яйлов ўсимликлари мўтадил қайта тикланиш ва хосил тўплаш қобилиятига эга.Бу жараёниннг бузилиши эса ўт-ўланларнинг сийраклашишига, ўз уруғи, куртакларидан қайта тикланишнинг кучсизланишига, оқибат натижада яйловлар махсулдорлигининг камайишига олиб келади. Шунингдек, табиий яйловлар хосилдорлиги об-хаво шаройтлари билан бевосита боғлиқ бўлиб, нафақат йиллар балки йил мавсумлари бўйлаб ҳам ўзгариб туради. Чунончи, яйловдаги озуца мицдори киш мавсумига келиб 2-2,5 маротаба камаяди. 100 кг озуцаси таркибида бахорда 70-80 озуца бирлиги мавжут булса, циш мавсумида бу кўрсатгич 18,3 % дан ортмайди. Бундай салбий холатлар аҳоли нисбаттан зич яшайдиган адир минтақасида кўпроқ кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаби аҳоли сонинг ортиб бориши ва шунга боғлиқ равишда антропогин соннинг кучайиши билан боғлиқ. Чорва моллари сонинг тобора ортиб бориши ҳамда тартибсиз боқилиши бута ва ярим бута ўсимликларининг хўжалик эхтиёжлари учун аёвсиз ишлатилиши, хар-хил техногин омиллар туфайли инцироз жараёнлари кундан-кунга кучаймоцда. Шу боис инцироз жараёнларининг олдини олиш учун яйлов холатини яхшилаш ва хосилдорлигини оширишга қаратилган фитомилиоратив тадбирларни амалга ошириш ўта долзарб муаммоларданбири хиссобланади.

Тадкикот манбаи ва услублари. Тадцицот манбаи сифатида Нурота адирларининг оч буз тупроцлари, эфемер-эфемероид типли яйлов майдонлари, шунингдек бута ярим буталар ва кўп йиллик ўтлардан иборат истиқболли фитолиморантлар танланди.

Режалаштирилган дала тажрибалари биометирик ўлчовлар, озўқа заҳиралари тўплаш жараёни ва бошқа туркум масалалар ўсимликшунослик геоботаникада умум цабул цилинган. Услуб (1) дан фойдаланиш асосида амалга оширилди.

Тадкикот натижалари ва уларнинг тахлили. Тадцицотлар Нурота тоF тизмаларининг тог олди майдонларида олиб борилди, Нурота тоглари Помир-Олой тог тизмасининг энг гарбий цисми хиссобланиб, улар шимол ва шимолий-гарбдан ^изилцум чули билан чегарадош, шарцда эса Туркистон тизмаси билан цушилган. Ицлими кескин континентал ва цургоцчил куп йиллик уртача харорат 13,80С булиб узгарувчан абсолют максемум +46,70С ва абсолют минимум -240С атрофида цайд этилган. Уртача куп йиллик ёFингарчилик мицдори 206 мм булиб асосан циш ва баҳор мавсумларида кузатилади. Ҳавонинг йиллик ўртача нисбий намлиги 35,4 % ни ташкил этади.

Нурота адирларининг тупроғи оч ва типик буз тупроқлар бўлиб, унда майда заррали соз ва пишиқ таркибли ётқизиқлар тупроқ ҳосил қилувчи жинслар ҳисобланади.

Ўсмиликлар қоплами асосини ранг, қўнғирбош, читирлар, нўхатак, ялтирбош, арпағон, карралар, қирқасоч, қўзиқулоқ, шувоқлар, янтоқ ва чорва моллари томонидан қониқарсиз истеъмол қилинадиган исириқ аччиқмия ва бошқалар ташкил этади.

Нурота тоғ тизмаларига кирувчи Оқтоғ тоғ олди майдонларида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тоғ этакларидаги қишлоқлар аҳолисининг кўпайиши уларда чорва молларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда, натижада чорва моллари яйловда мол боқиш сиғимига нисбаттан 4-5 маротаба ортиқ боқилмоқда. Бу ҳолат яйловларда кучли инқироз жараёнларини келтириб чиқармоқда. Ушбу масалага аниқлиг киритиш учун ушбу ҳудудда 4 йил давомида табиий яйловлар хосилдорлигини аниқладик.Бута, ярим бута, йирик пояли утчил турлар ҳосилдорлигини аниқлаш учун "Трансект" услубидан утчил ўсимлик турлари ҳосилдорлигини аниқлаш учун майдончалар (1х1 м миқ рамкачада) услубидан фойдаландик. Тадқиқотлардан маълум бўлдики ўртача қум йиллик 3,0 ц/га ни (қуруқ хашак хисобида) ташкил этди. Ушбу ҳудудда чорва молларининг қишлоқлардан бир кунлик узоқлашиб бориши 6 км ни ташкил этади. Чорва моллари кун буйи яйловда боқилади ва кеч бўлгач қишлоққа хайдаб келинади шунингдек чорва молларининг энг кўп боқиладиган қисми қишлоқларга яқин 2-3 км масофадаги яйловлар ҳисобланади. Ушбу майдонларнинг ўртача кўп йиллик ҳосилдорлиги эса бор йўғи 1,5-2,0 ц/га ташкил этди холос.

Маълумки бир бош қоракўл қўйи учун йил давомида 9 цинтинер пичан (қуруқ хашак) ёки озуқа бирлигида хисобласак 425 озуқа бирлиги талаб этилади. Сигир, от, туя учун бу кўрсатгич қоракўл қўйига нисбаттан 6 баробар кўп яъни 54 цинтинирга тенг. Оқтоғ тоғ олди яйловларидаги ҳосилдорлик 3 ц/га ни ташкил этса демак бир бош қоракўл қўйи учун 3 гектар яйлов майдони керак бўлади.

Вахолангки Оқтоғ этакларидаги яйловларда боқиладиган чорва молларининг сони талаб этиладиган меъёрларига нисбаттан 5-6 маротаба кўпдир. Шунинг учун Оқтоғ этакларидаги табиий яйловларида фитомелорация ишлари олиб борилиши яъни юқори ҳосили сунъий яйловлар барпо этилса чорва моллари учун етарли даражада ем-хашак етиштириш мумкин.

Қоракўлчилик ва чўл экалогияси илмий тадқиқот институтининг "Нурота" тажриба даласида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, таббий яйловларнинг ҳосилдорлигини оширишни кўп таркибли агрофитоценозлар (бирқанча ўсимлик турлари аралашмаси) барпо этиш орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқлиги исботланди. Бунда ҳар-хил вариантлар (Б 50%+ЯБ25%+Ў25%: Б25%+ЯБ50%+Ў25%: Б25%+ЯБ25%+Ў50%) синаб кўрилиб энг қулай вариант буталар 25%+ярим буталар50%+ўтлар25% эканлиги аниқланди. Тадқиқотларда барпо этилган агрофитоценозлардаги ҳарбир ўсимлик турининг яшовчанлиги ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорлиги аниқланди, шунингдек гектар ҳисобида ялпи ҳосилдорлик қайд этилди. Яйлов озуқабоп ўсимликларнинг ўсиши ҳосилдорлиги улар вегетатциясининг 4-йилда энг юқори поғонасига чиқади, кейинги йиллардаги ўсиш ривожланиш ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари об-ҳаво шаройтларига боғлиқ равишда кўброқ ёки камроқ бўлишини назарда тутиб уларнинг хўжаликбоб хусусиятлари кўрсатгичларининг 4 йил вегетация даврини (жадвалда) таҳлил қиламиз.

Жадвал маълумотларига кўра ўсимликларнинг яшовчанлик кўрсатгичлари 63,8-73,4% ортиғида бўлиб ушбу кўрсатгичлар қурғоқчил шаройтида усувчи яйлов озуқабоп ўсимликлари учун меъёрий ҳисобланади ва танлаб олинган ўсимлик турларининг қурғоқчил шаройтга мос эканлигидан далолат бермоқда.

Агрофитоценозлар таркибидаги ўсимликларнинг бўйи вегетациясининг 3-йилида ўсимлик турлари бўйлаб 69,3-129,4 см ни ташкил этди. Ушбу кўрсатгичлар уларнинг таббий холда ўсаётган манзилидагидан икки баробар ортиқ эканлиги қайд этилди.

Яйлов агрофитоценозлар таркибидаги ўсимликларнинг хўжалик боб хўсусиятлари (ўсимликлар вегетациясининг 4/2020) йилги.

Нурота тажриба даласи :

Ўсимликларнин г ҳаётий шакиллари ва улушлари

Фитоценоз

Яшовчанлигии суратда ўсимликлар сонинг донага махражда %

Ўсимликла р бўйи, см

Пичан ҳосилдор лиги, ц/га

Буталар 25 %

Саксовил

25%

0,7 ± 0,04

66,2

129,4±4,1

2,4±0,06

Ярим    буталар

50%

Изин 12,5%

2,1 ± 0,09

72,6

95,3±3,4

3,3±0,08

Чўғон

12,5%

2,0 ± 0,06

65,3

98,1±3,6

3,1±0,05

Терескен 12,5%

2,3 ± 0,07

68,1

82,3±2,9

3,2±0,09

Куйровук 12,5%

1,8 ± 0,06

63,8

75,6±2,5

2,6±0,07

Утлар 25%

Астрагал 12,5%

3,9 ± 0,1

73,4

89,3±3,0

3,6±0,1

Эркакўт

12,5%

6,9 ± 0,2

68,4

69,3±2,8

1,4±0,09

Жами:

19,6 ц/га

Табиий яйловларнинг х,осилдорлиги ута паст (1,5-3,0 ц/га) булганлиги учун уларнинг ҳосилдорлигини ошириш асосий вазифа эканлиги сабаби сўнъий яйловлар барпо этишдаги асосий мақсад яйловлар ҳосилдорлигини ошириш ҳисобланади. Турли ҳаётий шакли бута (саксовул) ярим буталар (Изин, Чуғон, Терескен, Куйровук,) ва ярим куп йиллик утлар (Астрагал, Эркак ут) дан барпо этилган яйлов агрофетоценознинг ҳосилдорлиги гектор хисобида 19,6 центенерни ташкил этди. Сунъий барпо этилган агрофетоценознинг ҳосилдорлиги таббий яйловлар косилдорлигидан 5-6 маротаба ортик эканлиги аникланди.

Хулосалар:

  • 1.    Досбехов Б.А. методика полевога опыта М. "Колос" 1979-416 с.

  • 2.    Махмудов М.М. Халилов Х.Р. Научныс основы по улучшению карасулеводченихпастбиц. Зооветеринария, 2015, №10.-С.39-41

  • 3.    Рахматуллаев А. Ландшафты хребта Актау, их рациональное хозяйственной использование и охрана. Ташкент, Издательетво "Фан", 1991-108 С.

"Экономика и социум" №6(85) 2021

Список литературы On the issues of preventing the pasture crisis in Nurota mountain landscapes

  • Досбехов Б.А. методика полевога опыта М. "Колос" 1979-416 с.
  • Махмудов М.М. Халилов Х.Р. Научныс основы по улучшению карасулеводченихпастбиц. Зооветеринария, 2015, №10.-С.39-41
  • Рахматуллаев А. Ландшафты хребта Актау, их рациональное хозяйственной использование и охрана. Ташкент, Издательетво "Фан", 1991-108 С.
Статья научная