Оралиқ экинларнинг тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқлари миқдори ва унинг тупроқ сув ўтказувчанлигига таъсири

Автор: Турсунов Иброҳимжон Абдуҳалимович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 4 (12), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада кузги буғдойдан кейин оралиқ экинларни экилиши, тупроқда кўп миқдорда органик массани (анғиз ва илдиз) тўпланишидаги ахамияти атрофлича таҳлил қилинган. Бу эса ўз навбатида тупроқ унумдорлигини, агрофизик ва агрокимёвий хоссаларини яхшиланишига олиб келади.

Ўтлоқи бўз тупроқ, тупроқ унумдорлиги, оралиқ экин, рапс, вика, анғиз ва илдиз қолдиқлари, сув ўтказувчанлик

Короткий адрес: https://sciup.org/14125189

IDR: 14125189

Текст научной статьи Оралиқ экинларнинг тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқлари миқдори ва унинг тупроқ сув ўтказувчанлигига таъсири

Кириш. Бугунги кунда дунё бўйича оралиқ ва сидерат экинлардан рапс 33,7 млн. гектар, вика 550 минг гектар майдонда экилиб, рапсдан 64,1 млн. тонна, викадан 838,8 минг тонна уруғ ҳосили етиштирилмоқда ва қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг қўлланилиб келинмоқда. БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг 2016 йилдаги маълумотига кўра, рапс етиштириш Канадада 18,4 млн.т, Хитойда 15,3 млн.т, Ҳиндистонда 6,8 млн.т, Францияда 4,7 ^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^и млн.т, Германияда 4,6 млн.т, вика етиштириш эса Эфиопияда 297,1 минг.т,

Россияда 148,3 минг.т, Мексикада 119,8 минг.т, Испанияда 63,1 минг.т,

Белоруссияда 43,2 минг.т.ни ташкил этади 1 .

Ўтказилган

тадқиқотларда оралиқ экинларнинг экилиши

натижасида

тупроқда биологик жараёнларнинг жадаллашишига, тупроқнинг агрофизик ва агрокимёвий хусусиятлари яхшиланишига эришилган. Шунинг учун оралиқ экинлар орқали тупроқ унумдорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар шарҳи. Қишлоқ хўжалигида экинларни ҳосилдорлиги аввало тупроқ унумдорлигига боғлиқ, лекин тупроқ унумдорлиги умрбод сақланиб турмайди турли таъсирлар остида доимо ўзгариб туради. Бу борада Республикамизда ҳам такрорий, оралиқ ва сидерат экинларни танлаш, самарадорлигини аниқлаш юзасидан кўплаб илмий изланишлар олиб борилмоқда, жумладан, Р.Орипов, Х.Н.Атабаева, О.Махмудов, М.Тожиев, Н.Ўразматов, Р.Тиллаев, Б.М.Халиков, Ф.Хасанова, М.Маннопова, И.Хошимов, И.Карабаев, Ф.Намозов, А.А.Иминов, Г.Ўринбоева И.Исроилов, Н.Н.Ўразматов ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.

Тупроқнинг энг муҳим хоссаси - унинг унумдорлигидир. Унумдорлик бу тупроқни озиқа моддалар билан таъминланганлиги, сув ўтказувчанлиги, нам сиғими, механик таркиби, физикавий, кимёвий хоссаларини ўзида мужассам этади.

М.Тожиев, К.Таджиев [1;Б.28] лар олиб борган тадқиқотларда такрорий, оралиқ ва сидерат экинлардан кейин чигит экиш олдидан ва ўсув даври охирида тупроқ намлиги, зичлиги ва сув ўтказувчанлиги ўрганилган. Такрорий, оралиқ экинлардан кейин чигит экиш олдидан тупроқнинг сув ўтказувчанлиги назорат вариантга нисбатан 4-13 м3 га ва сидерат экинлардан кейин эса 32-91 м3 га юқори бўлган.

Р.О.Орипов [2;Б.60-64] фикрига кўра такрорий ва оралиқ экинлар тупроқдаги фосфатларнинг эрувчанлик қобилиятини оширади. Рапс, перко ва бошқа оралиқ экинлар экилганда тупроқнинг ҳайдов қатламида фосфорнинг миқдори 11,8-16,6 мг/кг ни ташкил этган.

Тадқиқот объекти ва услубияти. Дала тажрибаси 2014-2017 йилларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Янги зафар мақсад” фермер ҳўжалигида олиб борилган. Тажриба даласи тупроқлари қадимдан суғориладиган, шўрланмаган ўтлоқи бўз тупроқ бўлиб, сизот сувларининг сатхи 1,5-2 метр чуцурликда жойлашган.

Тажрибаларда тупроқнинг агрофизикавий таҳлилларини ўтказишда «Методы агрофизических исследований» цулланмасидан фойдаланилди.

  • - тупроцнинг хажм массаси Н.А.Качинский усулида тарозида тортиш йули билан аницланди.

  • - тупроцнинг сув утказувчанлиги амал даври бошида ва охирида квадрат ром ёрдамида 6 соат давомида ҳар бир вариантда алоҳида С.Н.Рыжов усулида аницланди.

  • - тупроц намлигини узгариши термостат тарози усулида хар бир суFоришдан олдин 0-100 см чуцурликнинг хар 10 см цатламидан намуналар олиниб аницланди.

Оралиқ экинларнинг тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири бўйича тажриба 4 та вариантдан иборат бўлиб, 4 та қайтариқда тажрибалар олиб борилган. Бир вариантнинг умумий майдони 1440 м2, шундан хисобга олинадиган майдон 720 м2 ни ташкил этган.

Тадкикот натижалари . Бизнинг олиб борган тадцицотларимизнинг мацсади ҳам айнан навбатлаб экиш тизимларида кузги буғдойдан кейин оралиқ экинларни экиб, уларни илдиз ва анғиз қолдиқларини кузда шудгорлаш натижасида тупроқ унумдорлигини ошириш хисобланади. Натижада унумдорлиги оширилган майдонларда асосий экин хисобланган ғўзадан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш булиб бу борада ижобий натижалар олинди.

Ф.Намозов [4; Б.30] маълумотларида навбатлаб экишнинг 1:2 тизимида кузги буғдойдан кейин соя, соядан кейин икки компонентли оралиқ экинлар (сули, кўк нўхат) экилганда тупроқда қоладиган органик (илдиз ва анғиз) қолдиқлар миқдори, кузги буғдой ва анғизга экилган соянинг биргаликдаги органик цолдицларига нисбатан 38-40% (4,4 т/га), уч компонентли оралиц экинлар (сули, кук нухат, жавдар) эса 45-47% (5,2 т/га) купроц органик цолдицлар цолдирганлигини аницлаган.

О.Ибрагимов, М.Ботиров [5;Б.29-30] лар олиб борган тадцицот натижаларига кўра, оралиқ сидерат экинлар сифатида рапсни кўк ўғит қилиниши хисобига тупроцда эримай цолган фосфор моддалари 56-61%, калийни 12-13%, нитратли азотни 18% гача ва чиринди мицдорини эса уртача 8-18% гача купайиши аницланган.

Тадцицотларимизда олинган маълумотларга (1-жадвал) кура, рапс экилган вариантда жами 35,6 ц/га, вика экилган вариантда эса жами 31,8 ц/га анғиз ва илдиз қолдиқлари тўпланган бўлса ушбу кўрсаткич рапс билан вика аралаш экилган вариантда 58,6 ц/га ни ташкил этиб, рапс ва викани такрорий экин сифатида бир компонентли қилиб экишдан кўра икки компонентли қилиб экиш, тупроқда органик массани кўп тўплашда самарали эканлиги аниқланди.

Кузги буғдойдан бўшаган майдонларда июль ойининг биринчи ярмида рапс ва викани аралаш (икки компонентли) экиб, экинлар алохида экилганда ўғитлар меъёри NРК 60-40-30 кг/га, аралаш экилганда эса NРК 100-70-50 кг/га меъёрини қўллаб, ўсув даврида 4 маротаба сув берилганда рапсдан 119,1 ц/га, викадан 112,4 ц/га ва экинлар аралаш (икки компонентли) экилганда эса 224,3 ц/га кўк масса етиштирилди ва шунга мос равишда 35,6; 31,8; 58,6 ц/га анғиз ва илдиз қолдиқлари қолиши аниқланди [9; 2037-2041].

1-жадвал

Кузги буғдой ва такрорий экинларнинг анғиз ва илдиз қолдиқлари, ц/га

Вариантлар

Ўғитларнинг йиллик меъёр, кг/га

Анғиз қолдиқлари

Илдиз қолдиқлари

Анғиз ва илдиз қолдиқларининг ҳаммаси

N

P 2 O 5

K 2 O

0-30 см

30-50 см

Кузги буғдой

1-6

200

140

100

18,4

15,4

1,6

35,4

7-10

200

140

100

19,2

14,8

1,2

35,2

11-14

200

140

100

21,7

16,2

2,0

39,9

15-18

200

140

100

20,2

15,4

1,6

37,2

Рапс

7-10

60

40

30

14,3

19,9

1,4

35,6

Вика

11-14

60

40

30

11,7

18,3

1,8

31,8

рапс+вика

15-18

100

75

50

21,4

35,0

2,2

58,6

Тадқиқотларимизда тупроқда қолган анғиз ва илдиз қолдиқларини кўп миқдорда тўпланиши ҳисобига тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ҳам яхшилангани кузатилди, (2-жадвал).

Такрорий рапс ва вика экишдан олдин (ёзда) тажриба даласи тупроғининг дастлабки сув ўтказувчанлиги 6 соат мобайнида 701 м3/га бўлганлиги аниқланган бўлса, рапс ва вика парваришланиб ўрнида чигит экишдан олдин (баҳорда) в ариантлар кесимида тажриба даласининг сув ўтказувчанлиги 6-соат мобайнида

742,765,796 ва 819 м3/га бўлганлиги аниқланди. Олиб борилган кузатувларимизнинг натижаларига асосан экин экилмаган назорат вариантга нисбатан тупроқнинг сув ўтказувчанлиги оралиқ рапс ва вика экилган вариантларда юқори бўлганлиги кузатилди. Яъни, жами 6 саот давомида назорат вариантда 742 м3/га ни ташкил этган бўлса, вариантларга мутаносиб равишда 765, 796, 819 м3/га ни ташкил этди.

Тадқиқотларимизда тажриба даласи тупроқларининг сув ўзказувчанлиги оралиқ экин экилмаган назорат вариантимизга нисбатан рапс ва вика экилган вариантларда 23, 54, 77 м3/га юқори бўлганлиги кузатилди.

2-жадвал

Такрорий экилган рапс ва виканинг тажриба даласи тупроғининг сув ўтказувчанлигига таъсири, (м3/га).

Аниқланган вақт, соат

Оралиқ экинлар экишдан олдин

Чигит экиш олдидан, ғўза амал даври бошида

Кузги буғдойдан кейин экин экилмаган назорат

Рапс экилган майдонда

Вика экилган майдонда

Рапс+вика экилган майдонда

1

218

231

246

264

268

2

144

156

174

172

195

3

121

133

122

136

124

4

78

86

86

84

96

5

72

72

78

72

72

6

68

64

59

68

64

Жами 6 соатда

701

742

765

796

819

Хулоса: Кузги буғдойдан бўшаган майдонларда июль ойининг биринчи ярмида рапс ва викани аралаш (икки компонентли) экиб, экинлар алохида экилганда ўғитлар меъёри NРК 60-40-30 кг/га, аралаш экилганда эса NРК 100-7050 кг/га меъёрини қўллаб, ўсув даврида 4 маротаба сув берилганда рапсдан 119,1 ц/га, викадан 112,4 ц/га ва экинлар аралаш (икки компонентли) экилганда эса 224,3 ц/га кўк масса етиштирилди ва шунга мос равишда 35,6; 31,8; 58,6 ц/га анғиз ва илдиз қолдиқлари қолиши ҳамда тупроқда кўп миқдорда органик қолдиқлар қ олдириши хисобига тупроқнинг сув ўтказувчанлиги яхшиланганлиги аниқланди.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Тожиев М, Таджиев К. “Оралиқ ва сидерат экинлардан сўнг тупроқнинг агрофизикавий хусусиятларини ўзгариши” Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. 2015. №1-сон Б.28

  • 2.    Орипов Р.О. “Ўзбекистон деҳқончилигида қишки оралиқ экинларнинг истиқболлари”. Тупроқ унумдорлигини оширишни илмий ва амалий асослари. Тошкент. Халқаро илмий Амалий конференция материаллари 2007й Б.60-64

  • 3.    Намозов Ф. Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда қисқа навбатлаб экиш тизимларини такомиллаштириш. қ.х.ф.д. илмий даража олиш учун ёзилган диссертация автореферати, Тошкент, 2016. Б.30.

  • 4.    Ибрагимов О, Ботиров М. Тупроқ, гумус ва ҳосилдорлик. Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалиги журнали.. 2011 й. №7. Б. 29-30.

  • 5.     http://www.fao.org.

  • 6.     https://www.sciencedirect.com.

  • 7.     http://agro.uz.

  • 8.    Tursunov Ibrokhimjon Abdukhalimovich - PhD, Atabaeva Ma`murakhon Sadirdin qizi - PhD, Qodirov Odiljon Salomovich Senior Lecturer, Tukhtabaev Alijon XXX-dotsent, Impact of cultivation of intermediate crops of vetch and rapeseed on soil fertility. JOURNAL OF CRITICAL REVIEWS 2020 ; 7(6): 2037-2041 (SCOPUS)

Список литературы Оралиқ экинларнинг тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқлари миқдори ва унинг тупроқ сув ўтказувчанлигига таъсири

  • Тожиев М, Таджиев К. “Оралиқ ва сидерат экинлардан сўнг тупроқнинг агрофизикавий хусусиятларини ўзгариши” Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. 2015. №1-сон Б.28
  • Орипов Р.О. “Ўзбекистон деҳқончилигида қишки оралиқ экинларнинг истиқболлари”. Тупроқ унумдорлигини оширишни илмий ва амалий асослари. Тошкент. Халқаро илмий Амалий конференция материаллари 2007й Б.60-64
  • Намозов Ф. Тупроқ унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда қисқа навбатлаб экиш тизимларини такомиллаштириш. қ.х.ф.д. илмий даража олиш учун ёзилган диссертация автореферати, Тошкент, 2016. Б.30.
  • Ибрагимов О, Ботиров М. Тупроқ, гумус ва ҳосилдорлик. Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалиги журнали.. 2011 й. №7. Б. 29-30.
  • http://www.fao.org.
  • https://www.sciencedirect.com.
  • http://agro.uz.
  • Tursunov Ibrokhimjon Abdukhalimovich - PhD, Atabaeva Ma`murakhon Sadirdin qizi - PhD, Qodirov Odiljon Salomovich Senior Lecturer, Tukhtabaev Alijon XXX-dotsent, Impact of cultivation of intermediate crops of vetch and rapeseed on soil fertility. JOURNAL OF CRITICAL REVIEWS 2020 ; 7(6): 2037-2041 (SCOPUS)
Статья научная