Озиқлантиришнинг сифатли дон етиштиришдаги ўрни

Автор: Шоймурадов А., Аманов О.

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 3-1, 2020 года.

Бесплатный доступ

Aзотли ўғитлар меъёрини назорат (ўғитсиз) вариантдан N150 кг/га оширилганда, дондаги оқсил миқдори кескин ортиб, экиш меъёрларига мос ҳолда 14,4; 14,8; 15% га ошган бўлса, 1 гектар майдондан олинадиган оқсил ҳосили 3,2; 3,3; 3,5 ц/га ни ташкил этди. Ўғитлаш меъёрини N150 кг/га дан N180 кг/га оширилганда, дондаги оқсил миқдори экиш меъёрларига мос ҳолда, 15,8; 16,4; 16,3%, 1 гектар майдондан олинадиган оқсил миқдори кескин ошиб, 3,7; 4,0; 4,0 ц/га ни ташкил этди. Ўғитлаш меъёрини N180 кг/га дан N210 кг/га оширилганда, дондаги оқсил миқдори экиш меъёрларига мос ҳолда 17,2; 17,4; 17,2%, 1 гектар майдондан олинадиган оқсил ҳосили 4,2; 4,3; 4,3 ц/га ни ташкил этди.

Еще

Қаттиқ буғдой, оқсил, азотли ўғит, гектар, экиш меъёри, ўғитлаш меъёри

Короткий адрес: https://sciup.org/14125762

IDR: 14125762   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10124

Текст научной статьи Озиқлантиришнинг сифатли дон етиштиришдаги ўрни

Озуқа ҳам ер омилига киради ва тупроқнинг унумдорлигини ташкил этади, уни бошқариш инсоннинг қўлида. Ўсимлик озиқланишида ҳаводан органоген элементларни (СО 2 ) ва ердан илдизи орқали минерал элементларни олади. Ўсимлик таркибида 85 дан ортиқ кимёвий элементлар мавжуд, улардан 16 таси энг асосийлари ҳисобланади, уларнинг 10 таси-карбон, кислород, водород, азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт, темир-макроэлементлар ва 6 таси: бор, молибден, мис, марганец, рух, кобальт-микроэлементлардир. Ўсимлик қуруқ массасининг асосий қисмини (94%)ни учта органоген элементлар-карбон (45%), кислород (42%), водород (7%) ташкил этади, қолган 6% кул элементларига тўғри келади [1].

Азот-ўсимликлар учун зарур озуқа элементлардан бири. У барча оддий ва мураккаб оқсиллар, нуклеин кислоталар (RNK ва DNK), хлорофилл, фосфатидлар, алкалоидлар, айрим дармон-дорилар ва ферментлар таркибига киради. Ўсимликлар озиқланишида азот манбаи бўлиб, аммоний (NН+ 4 ) ва нитрат (NО- 3 ) тузлари хизмат қилади [2].

Тадқиқот натижалари. ДДЭИТИ Қашқадарё филиалида, ҚХ-А-ҚХ-2018-83 “Суғориладиган ва лалмикор майдонларда қаттиқ буғдойнинг ташқи муҳит омилларига чидамли манба ва навлар яратиш ҳамда етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида тадқиқот ишлари олиб борилди.

Тадқиқотлар 3 қайтариқда, кузги қаттиқ буғдойнинг маҳаллий Зилол, Насаф ва андоза учун Крупинка навлари танлаб олинди. Назорат ўғитсиз, азотли ўғит меъёри N 150, N 180, N 210, кг/га вариантларда дала тажрибалари олиб борилди. Ўғитлаш мақбул меъёрдан ортиши билан ҳосилдорлик қисман кўпайиб боради, дон таркибидаги оқсил ва клейковина миқдори кескин ошиб боради. Аммо, бир гектар майдондан олинадиган энг юқори оқсил ва клейковина ҳосили мақбул ўғитлаш меъёрларида кузатилди.

Крупинка, Зилол, Насаф навларида мақбул ўғитлаш меъёрларига нисбатан бир гектардан олинадиган оқсил ҳосили навларга мувофиқ ҳолда 1,1; 0,7; 1,4 ц/га. ошди.

Тадқиқотда ўрганилган Крупинка нави дони таркибидаги оқсил миқдори экиш меъёри 4 млн. дона унувчан уруғ экилиб, назорат (ўғитсиз) вариантда 13,5% ни ташкил қилганда бир гектар майдондан олинадиган оқсил ҳосили 2,8 ц/га ни ташкил этди. Экиш меъёрини 4 млн. донадан 5 млн. ва 6 млн. донага оширилганда дон таркибидаги оқсил миқдори мос равишда 13,6-13,5% ни ташкил этган бўлса, 1 га майдондан олинадиган оқсил ҳосили ҳам мос равишда 3,2-2,9 ц/га ошганлиги кузатилди (1-расм).

Азотли ўғитлар меъёрини назорат (ўғитсиз) вариантдан N150 кг/га оширилганда дондаги оқсил миқдори кескин ортиб, экиш меъёрларига мос ҳолда 14,4; 14,8; 15% га ошган бўлса, 1 гектар майдондан олинадиган оқсил ҳосили 3,2; 3,3; 3,5 ц/га ни ташкил этди. Ўғитлар меъёрини N150 кг/га дан N180 кг/га оширилганда дондаги оқсил миқдори экиш меъёрларига мос ҳолда 15,8; 16,4; 16,3%, 1 гектар майдондан олинадиган оқсил миқдори кескин ошиб, 3,7; 4,0; 4,0 ц/га ни ташкил этди. Ўғитлаш меъёрини N180 кг/га дан N210 кг/га оширилганда дондаги оқсил миқдори экиш меъёрларига мос ҳолда 17,2; 17,4; 17,2%, 1 гектар майдондан олинадиган оқсил ҳосили 4,2; 4,3; 4,3 ц/га ни ташкил этди.

Азотли ўғитлар меъёрини назорат (ўғитсиз) вариантдан N 150 кг/га оширилганда дондаги клейковина миқдори кескин ортиб, экиш меъёрларига мос ҳолда 29,8; 30,2; 31,2% га ошган бўлса, 1 гектар майдондан олинадиган клейковина ҳосили кескин ошиб, 14,4; 14,8; 15 ц/га ни ташкил этди. Ўғитлаш меъёрини N 150 кг/га дан N 180 кг/га оширилганда дондаги клейковина миқдори экиш меъёрларига мос ҳолда 31,4; 32,6; 32,0%, 1 гектар майдондан олинадиган клейковина ҳосили 7,4;

8,0; 7,8 ц/га ни ташкил этди. Ўғитлаш меъёрини N 180 кг/га дан N 210 кг/га оширилганда дондаги клейковина миқдори экиш меъёрларига мос ҳолда 31,5; 32,2; 32,3%, 1 гектар майдондан олинадиган клейковина ҳосили 7,7; 8,0; 8,0 ц/га ни ташкил этди.

8,2

,80, 1

7,2 7,4 8,0 7,8 7,7 8,0 8,0

я я S

я я

S

Ш

я я S

я я S

я я

S ш

я я S

я я S

я я

S ш

я я S

я я S

я я

S ш

я я S

я я S

я я

S ш

я я S

я я S

я я

S ш

я ч

S

я я S

я я

S ш

я я S

я я S

я я

S ш

я я S

я я S

я я

S ш

я я S

я я S

я я

S ш

я я S

я я S

я я

S ш

я я S

я я S

я я

S ш

я я S

ЎғитсизN-150 кгN-180 кгN-210 кгЎғитсизN-150 кгN-180 кгN-210 кгЎғитсизN-150 кгN-180 кгN-210 кг

Крупинка

Зилол

Насаф

Дондаги оқсил миқдори,%

1 га дан олинадиган оқсил, ц/га

Дондаги клейковина миқдори, %

1 га дан олинадиган клейковина, ц/га

Список литературы Озиқлантиришнинг сифатли дон етиштиришдаги ўрни

  • Шахобов Сафо -Деҳқончилик (Муаммоли маърузалар матнлари тўплами) 22-бет Қарши 2007 йил.
  • 2.Мусаев.Б.С., Қосимов.У.С - Агрокимё касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қўлланма. Тошкент - 2007 й. 60 бет.
Статья научная