Пахта чигити ва соя уруғини бир вақтда экиш схемасини танлаш
Автор: Худойбердиев Т.С., Болтабоев Б.Р., Турсунов Б.Н., Юлдошев Р.Р.
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Pахтачилик сохасида чигитни соя уруғи билан бир вақтда ёнма-ён экиб экин майдонларидан унумли фойдаланишда янгилик бўлиб, унинг технологиясини ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланмоқда. Мақолада ушбу ўсимликларни бирга парваришлаб,улардан юқори хосил олишда соя навини тўғри танлаш учун алохида эътибор бериладиган хусусиятлари ва мезонлари келтирилган. Шунингдек, ўсимликлар кўчатларинингбир гектардаги сони, уларни парваришлашда техника билан ишлов бериш хамда уруғларни бир вақтда экиш учун техник воситасини ишлаб чиқишқулайлигини хисобга олган холда, экиш мумкин бўлган схемаларининг вариантлари тахлил қилиниб, экиш схемасини энг мақбулини танлаш бўйича тавсиялар келтирилган.
Соя уруғи, пахта чигити, экиш схемалари, суғоришнинг қулайлиги, пушта орасига экиш, экилган уялар орасидаги масофа, қаторларнинг кенглиги, гектарига туплар сони
Короткий адрес: https://sciup.org/14125734
IDR: 14125734 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10111
Текст научной статьи Пахта чигити ва соя уруғини бир вақтда экиш схемасини танлаш
Мухтарам Президентимизнинг Фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг қарорлари асосида Республикамизнинг қишлоқ хўжалик сохасида кенг кўламда ислохатлар олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалигининг бошқариш услубларидаги кластерларни ташкил этилиши, ҳар хилўсимликлар ҳосилдорлигининг орттиришдаги янги технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш, фермерлар ва ахолини даромадини орттириш мацсадида паррандачилик, цуёнчилик, балиқчилик, асаларичилик каби сохаларни ривожлантириш шулар жумласидандир. Пахтачилик сохасида чигитни соя уруFи билан биргаликда ёнма-ён экиш яна бир янгилик бўлиб, унинг технологиясини ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалик ходимлари, мутахассислари ва олимлари олдига цуйилган мухим вазифа деб кабул цилинди.
Пахта чигити ва соя уруFини бир вацтда ёнма-ён экиш ва уларни етиштириш мураккаб масалалар қаторига кириб, кенг кўламда махсус илмий тадқиқот ишларини олиб боришни тақозо қилади, чунки ўсимликларнинг тури ҳар хил ва сўзсиз, уларни етиштириш технологияси ҳам бир биридан фарқ қилади. Шунинг учун утказилаётган тадцицотлар асосида уларни етиштириш технологиясини бир бирига яқин бўлган навларини танлашдан иборат бўлиши керак. Бунда, соя ўсимлигининг қуйидаги бирламчи хусусиятларига эътибор бериш зарур деб хисоблаймиз:
-
- соя усимлигини пишиб-етилиш муддати;
-
- соя пояларининг баландлиги ва тупларининг эгаллаш хажми;
-
- соя ва пахтани етиштиришдаги суFориш режимларини яцинлиги;
-
- пахта чигити соя уруги билан ёнма-ён экилганда усимликларнинг ривожланишига ва пахта хосилдорлигига салбий таъсир этмаслиги.
Соя усимликларини пишиб-етилишини хисобга олинишининг сабаби, пахта ҳосилини йиғиштириш жараёнининг бошланишидан камида 20...25 кун олдин соя ҳосилини йиғиштирилиши керак бўлади вапахта ҳосилини уз вақтида йиFиштиришга имконият яратилади.
Соя ўсимлиги пояларининг баландлиги ғўзаларникидан паст бўлиши мақсадга мувофиқдир, чунки ғўзанинг тупларини соя ўсимлигининг туплари қисибқўймаслиги, улар орасида хавонинг харакатига қаршилиги ортмаслиги керак бўлади, акс ҳолда пахтанинг ҳосилорлигини камайишига сабаб бўлиб қолади. Бунинг учун соя уруFини пахта чигити билан бир вацтда экиш схемасини ва Fуза қатор ораларининг кенглигини хамда уруғлар орасидаги масофани тўғри танлаш зарур.
Булардан ташқари, ғўза ва соя ўсимликларининг суғориш режимларини тўғри танлаш хам пахта ва соянинг ҳосилдорлигига таъсир этади. Шунинг учун пахта чигити билан соя уруғининг бир вақтда экиб, парваришлаш ва ҳосилни орттириш учун соя ва ғўза навларининг суғориш режимлари яқин бўлганини танлаш ёки мутахассислар томонидан соянинг гузага мос булган нави яратилиши керак булади.
Пахта чигити билан соя уруFини бир вацтда ёнма-ён экиш схемаларининг тахлили. Амалиётда хар хил уруғларни экиш схемалари ва сеялкалар мавжуд [1,2,3], лекин икки хил усимликларнинг уруFини бир вацтда ёнма-ён экиш янги технология бўлиб, схемалари хали ўрганилмаган. Қуйида,пахта чигити билан соя уруғини бир вацтда ёнма-ён экиш мумкин булган схемаларининг вариантлари куриб чицилади( 1-расм ).

Nf - гуза кучатлар сони, Nc - соя кучатларининг сони,*-----* пахта чигити экилган уялар,Д-----Д сояуруги экилган уялар.
1-расм. Пахта чигити билан соя уруFини бир вацтда ёнма-ён экилишининг вариантлари.
Юқоридаги вариантлар бўйича ғўза ва соя уруғлари бир вақтда экилганда бир гектарга (тахлил учун 100 м х 100 м олинди) туплар сони хисобланди.Бунда: ғўза
қаторларининг оралари - 76 ва 90 см, чигит уруғлари уяларининг ораси - 15 см, соя уруғлари уяларининг ораси - 15 см ва сийрак ҳолда экилишида - 40...45 см вачигит уруғлари қатори билан соя уруғларининг қатори орасидаги масофа 8...10 см га тенг деб қабул қилинди. Натижалар 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвалҒўза ва соя кўчатларининг 1 га майдондаги сони.
s я кг 5 s а я о Ф ч 2 а * о Н |
S S S £е ч г н |
кг s' X и а ч а ^ |
ч и © 5 Ei О bf а |
1 га майдондаги ўсимликлар сони, дона |
|||||||
Ей S S а м тН |
Ei Я S N |
Ei S Я S сс |
Ей Я S м |
Ей S Я S in |
Ei S Я s хО |
Ei S S м i> |
Ei S S а м со |
||||
Ғўзаларнинг сони |
|||||||||||
76 |
15 |
131,5 |
666,6 |
87666 |
65750 |
87666 |
|||||
90 |
15 |
111,5 |
666,6 |
74553 |
55915 |
74553 |
|||||
Соя кўчатларининг сони |
|||||||||||
76 |
15/40 * |
131,5 |
666,6/25 0* |
17633 3 |
6575 0 |
8766 6 |
3287 5 |
8766 6 |
3287 5 |
21916 |
87666 |
90 |
15/40 * |
111,5 |
666,6/25 0* |
14868 1 |
5575 0 |
7433 3 |
2787 5 |
7433 3 |
2787 5 |
18638 |
74553 |
Изох: * - соя уруғи сийраклатиб экилганда уялар орасидаги масофа ва бир қатордаги туплар сони.
Қуйида, пахта чигити билан соя уруғини бир вақтда ёнма-ён экиш мумкун бўлган схемаларининг вариантларини, қаторлар орасидаги масофани ва шунга биноан кўчатлар сонларини(расмга ва жадвалга қаранг), ўсимликларни парваришлашда техника билан ишлов бериш қулайлигини хамда уруғларни экиш учун техник воситасини ишлаб чиқиш мумкинлигини хисобга олган холда, тахлил қилиб чиқамиз.
1-вариант . Бу вариантда соя уруғичигит қаторнинг икки томонига экилади. Бунда соя уруғи экилган уяларнинг сони чигит экилган уялар сонидан икки баробарга кўп бўлиб, соя тупларининг сони хам икки баробарга кўп бўлади. Бундайхолдатда соя кўчатлариғўзани икки томондан қисади ва уни салқинда қолдириб, ўсимликлар орасида ҳавонинг харакати ёмонлашади.Шунинг учун,уруғларни экиш бўйича бу вариантни қўллаш маълум муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
2-вариант . Бу вариантда соясийракланган ҳолда 1-вариантга ўхшаб экилади. Ғўза ўсимлигини соя ўсимлиги томонидан қисиб қуйилиши(соя кўчатларининг сони хисобига)1-вариантга нисбатан кам бўлади ва шунинг учун ғўзаларнинг эркин ривожланиши хам нисбатан яхши бўлади.
-
3 - ва 4-вариантлар . 3-вариантда соя уруғичигит қаторининг бир томонига экилади,4-вариантда эса соя уруғи 3-вариантга ўхшаш, лекин сийракланган ҳолда экилади. Бу вариантларда, олдинги вариантларга нисбатан,соя ўсимлиги ғўзаларнинг ривожланишига нисбатан кам салбий таъсир этади ва қатор ораларига техник воситалар билан ишлов беришга қулай шароит яратилади.
-
5 ва 6 вариантлар . 5-вариантда соя уруғибиринчи чигит қатор орасининг икки томонига экилади, иккинчи қатор орасига эса экилмайди , яъни, соя уруғи қатор
оралатиб экилади. 6-вариантда соя уруғи 5-вариантга ўхшаш, лекин сийракланган ҳолда экилади. Бу вариантларда соя уруғлари ғўза қатор ораларининг икки томонига, лекин оралатиб экилгани учунсуғориш суви соя экилган эгатлардан берилади, яъни, суғориш ҳам оралатиб амалга оширилади .
7-вариант .Бу вариантда пахта чигити билан соя уруFи бир раторга аралаштирилиб,хар учтаёки иккита пахта чигитидан кейин битта соя уруғи экилади . Бунда, ғўза ва соя кўчатларининг ривожланиши, уларнисуғориш хамда қатор ораларига ишлов беришнуқтаи назардан бошқа вариантларга нисбатан самарали деб ҳисоблаймиз. Лекин, жадвалдан кўриниб турибдики, ғўза кучатларнинг сони камаяди, айниқса соя ўсимлиги кўчатларинингсони кескин камаяди.
8-вариант . Бу схема буйича, соя уруги руза ратор ораларига ва кучатларининг сони ғўза кўчатлари сони билан тенг миқдорда (ёки сийраклатиб) экилади. Бунда ўсимликларни бир бирига салбий таъсири нисбатан кам бўлади.Бу вариантни пахта ва ва соя ўсимликларини парваришлаш,яъни,суғориш ва ўғитлаш, тупроқ остидан суғориштизимимавжуд бўлган хамда эгатларнибегона ўтлар босмайдиган чоралари кўрилган ҳоллардагина ишлатилса яхши самара бериши мумкин. Чунки, соя уруғини эгатнинг ўртасига экилиши қатор ораларига ишлов берувчи агрегатинингюришиничегаралайди.Агарда, соя уруғи чигит қаторларини оралатибэкилса (лекин, соя кўчатларининг сони икки баробарга камаяди), у ҳолда тракторнинг ғилдирак формуласи 4х2 га эга ва қишлоқ хўжалик машинаси хам шунга мос бўлиб, ўсимликларга техника билан қатор ораларига ишлов бериш мумкин бўлади.
Юқоридаги тахлиллар асосида экиш схемасини энг мақбулини танлаш бўйича қўйидаги тавсияларни келтирамиз:
-
- ўсимликлар тупларининг бир гектардаги сони яқин бўлиши хисобга олинса – 2-, 3- ва 5- вариантларни танлаш мақул бўлади;
-
- ўсимликларни экиш ва парваришлаш қулайлигини хамда пахта хосилининг камаймаслиги, лекин, соя хосили кўчатлар сони хисобига камайиши хисобга олинса 4- ва 6- вариантларни танлаш мумкин бўлади;
-
- пахта хосилини камаймаслиги, ўсимликларни суғориш хамда уларга ишлов бериш қулайлиги хисобга олинса 3-, 4-, 5-, 6- ва 8- вариантларни танлаш мумкин;
-
- пахта чигити билан соя уруғини бир қаторга аралаштириб экишда (яъни, соя уруғини сийраклатиб) ғўза ва соя тупларининг сонини камайши ҳисобга олинмаса, уруғларни экиш, ўсимликларни суғориш ва парваришлаш қулайлиги бўйича 7-вариантни танлаш мумкин;
-
- пахта чигити ва соя уруғларини ғўза қатор ораларининг ўртасига экиладиган 8-вариант танланса, юқорида айтилганидек, бу схемани тупроқ остидан суғориштизимимавжуд бўлган холларда қўллаш мумкин. Агар қатор ораларига техника билан ишлов беришга шароит яратиш керак бўлса, унда соя уруғини оралатиб экиш керак бўлади.
Шунингдек, пахта чигити ва соя уруғини бир вақтда ёнма-ён экиш схемасини энг мақбулини танлашда, бизнинг фикримизча, қуйидагиасосий мезонларга хам амал қилиш керак бўлади:
-
- ғўза ва соя ўсимликларини суғориш жараёнлари бир хил бўлиб, агротехник талабларга жавоб бериши керак;
-
- танланган соя ва ғўза навлари хамда экиш схемалари қўлланилганда пахтанинг ҳосилдорлигига салбий таъсир этмаслиги керак;
-
- ўсимликларнинг қатор ораларига техник воситалар биланишлов беришнинг имконияти мавжуд бўлиши керак;
-
- танланган схемалар бўйича чигит ва соя уруғини бир вақтда ёнма-ён экиш учун техник воситасини ишлаб чиқишга асос яратилиши керак.
Хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки – тавсия қилинганэкиш схемалар бўйича кенг тажриба-синовлари ўтказилгандан сўнг амалий хулосаларни қабул қилишга имконият яратилади.
Список литературы Пахта чигити ва соя уруғини бир вақтда экиш схемасини танлаш
- Н.И.Кленин, В.А.Сакун. Сельскохозяйственные и мелиоративные машины. Учебник. Москва, "Колос", 1980. 671 с.(156 стр).
- М.Шоумарова, Т.А.Абдуллаев. Қишлоқ хўжалик машиналари. Дарслик. Тошкент. Ўкитувчи. - 2002.-424 б.
- А.Хамидов. Қишлоқ хўжалик машиналарини лойихалаш.Тошк. Ўқитувчи.- 1991.-276 б.