Пахта етиштиришда экин майдонидан унумли фойдаланиш
Автор: Эшмуродова Мавлуда Қодиралиевна, Кулдашов Бобомурод Хусанович, Орипов Раззоқ Орипович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 1 (9), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ғўза парваришида ресурстежамкор мақбул қатор оралиқларини ишлаб чиқиш, ғўза илдиз тизимининг зарарланиши орқали унга тупроқдан ўтувчи бактериал ва замбуруғли касалликларни юқишини олдини олишга имкон берувчи қатор оралиғини, туп сон қалинлиги ва ғўзани озиқлантиришни мақбул меъёрлари устида иш олиб борилган.
Бўз тупроқ, ресурстежамкор технология, қўшқатор, бактериял, коеффитсиент, замбуруғ
Короткий адрес: https://sciup.org/14124730
IDR: 14124730
Текст научной статьи Пахта етиштиришда экин майдонидан унумли фойдаланиш
ПАХТА ЕТИШТИРИШДА ЭКИН МАЙДОНИДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ.
Ғўза парваришида ресурстежамкор мақбул қатор оралиқларини ишлаб чиқиш, ғўза илдиз тизимининг зарарланиши орқали унга тупроқдан ўтувчи бактериал ва замбуруғли касалликларни юқишини олдини олишга имкон берувчи қатор оралиғини, туп сон қалинлиги ва ғўзани озиқлантиришни мақбул меъёрлари устида иш олиб борилган.
Калит сўзлар: бўз тупроқ, ресурстежамкор технология, қўшқатор, бактериял, коеффитсиент, замбуруғ.
Кириш. Республикамиз пахтачилигини кенг кўламда ривожлантириш масаласида илғор фан техника ютуқлари ва инновацион технологияларни тадбиқ этиш, мавжуд суғориладиган майдонларни нумдорлигини сақлаган холда хар бир қаричидан унумли фойдаланиш хозирги куннинг кечиктириб бўлмас вазифасидир.
Дехқончиликда суғориладиган майдон тупроқларининг унумдорлигини ва экинлар хосилдорлигини ошириш, серхосил, эртапишар, бозорталаб, рақобатбардош, саноат талабларига жавоб бераоладиган навларни яратиш ва уларни тупроқ иклим шароитларига мос агротехникасини мукаммал ишлаб чиқиш ва уни амалда тадбиқ этиш тезкор суратларда ривожланаётган давр талабидир.
Ғўзанинг ўсиб-ривожланиши, хосилининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари турли омиллар таъсирида ўсимликда содир бўладиган биокимёвий жараёнларнинг натижасидир. Булар муаян ғўза нави парвариш қилинаётган тупроқнинг иқлим шароити, физик кимёвий хусусияти ва унумдорлигига, намлигига, ҳароратига, вегетация давомида қўшимча озуқа моддаларни қўллаш меъёрига, шунингдек, куннинг узун ва қисқалигига боғлиқ жараёнлардир.
Ушбу талабларни бажариш ва сифатли пахта ҳосили етиштириш эса юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бера оладиган янги ғўза навларини яратиш ва уларнинг агротехникаси устида илмий тадқиқот ишларини мунтазам кучайтириш ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чикаришга кенг жорий этиб боришни такозо этади.
Мавзунинг долзарблиги: Юкорида курсатилган талаблар олимларимиз олдига ғўзанинг ўсув даврида қатор ораларига ишлов бериш, озиқлантириш тартиблари ҳамда туп сон қалинлиги каби қатор агротадбирларни ўрганиш ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш вазифасини қўймоқда. Айни дамда ушбу тадбирларга қаратилган илмий тадқиқот ишларини жадал ривожлантириш хозирги куннинг долзарб талабидир.
Яратилаётган янги Fуза навларининг барчаси уам республикамиз турли минтакалари экологик шароитларига мос келавермаслиги мумкин. Бу эса ўз новбатида навларнинг шу минтакага мос агротехник тадбирларини ишлаб чикиш зарур эканлигин курсатади.
Самарканд вилояти жуда хилма хил табиий-географик шароитлари билан ажралиб туради. Вилоятнинг табиий-географик шароитларида турли тупрок тип ва типчалари таркалган [ 3 ] .
Самарқанд вилоятида асосан сизот сувлари чуқур қатламларда жойлашган ўртача ва енгил қумоқли типик бўз тупроқлар кенг тарқалган бўлиб, ушбу тупроқлар вилоят умумий майдонининг 38% ни ташкил этади. Қолган қисми деярли оч тусли бўз тупроқлар уисобланиб, вилоятнинг гарбий ва жануби-гарбий кисмида учрайди. Бундан ташкари утлоки, утлоки-буз, буз-утлоки тупроклар уам кенг таркалган. [4 ] .
Ескитдан суFориладиган типик буз тупроклар уртача калинликда, уртача маданийлашган енгил қумоқ ва қум қатлами мавжуд қумоқда шаклланган энгил кумоксимон меуаник таркибга эга [5].
Республикамизнинг табиий об-уаво шароитида кишлок хужалик экинларидан эртанги юқори сифатли ҳосил олишда янги инновацион технологияларни қўллаш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири уисобланади.
Пахта етиштиришда кам меҳнат ва харажат сарфлаб мўл ҳосил олиш муҳим аҳамиятга эга. Экилган ғўза навларининг чигитларини эрта униб чиқишини ва ниҳолларнинг илдиз чириш, гоммоз ва вилт касалликларига чалинмасликларини таъминловчи агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб муаммосидир.
Тадкикот натижалари: Самарканд вилоятининг эскитдан сугориладиган типик буз тупроқлари шароитида «Омад» ғўза навини якка қатор ва қўшқатор усулида пуштага экиб парваришлашда туп сон қалинликлари ва уни ғўза ҳосилдорлигига таъсири бўйича етарлича илмий изланишлар олиб борилмаганлиги сабали , ресурс тежовчи агротехнологияларни эътиборга олган ҳолда, гектарига мақбул туп сон миқдорини яратиш мақсадида Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг Усто Темир АТМ га қарашли хўжалик далаларида тажриба ўтказдик. Дала тажрибалари эскитдан суғориладиган типик бўз тупроқ шароитида олиб борилди. Тажрибада ғўзанинг давлат реестрига киритилган Омад нави ўрганилди. Барча агротехнологик жараёнлар хўжаликда қабул қилинган режа асосида бажариб борилди.
Тадкикот аввалида тажриба даласи тупрOFининг сув-физик уусусиятлари, уусусан механик таркиби, агрегат таркиби, ҳажм массаси, ғоваклиги, чекланган дала нам сиғими ва сув ўтказувчанлиги дастлабки маълумот сифатида ҳамда тажриба даласи тупроғининг умумий тавсифи сифатида аникланди.
Вахоланки, С.Н.Рыжов [1] малумотларига кўра, қадимдан деҳҳқончилик билан шугулланиб келинган хужаликларда олиб бориладиган илмий-тадкикот ишлари тупрокнинг сув-физик уоссаларини урганишдан бошланиши мууимлиги таъкидланган.
Утказилган тадкикотларда тажриба даласи тупроFининг механик таркибида 1,0-0,1мм.ли заррачалар кам, 0,1-0,05 мм.ли заррачалар купрок булганлиги аникланди. Шунинг учун, тажриба даласи тупроғининг оғир қумоққа мойиллигига қарамасдан, пастки катламларнинг тула лойланиши юз бермаган.
Қолаверса, тажриба хўжалиги экин майдонларининг мақбул мелиоратив холати, 5-7 м сизот сувлари чуқурликда жойлашганлиги ҳам тупроқнинг механик таркибига ижобий таъсир кўрсатган.
Демак, тажриба даласининг тупроғи эскитдан суғориладиган типик бўз тупроқ, механик таркиби ўртача қумоқ деб қабул қилинишига асосимиз етарли деб ҳисоблаймиз.
Тажриба даласи тупроғининг агрегат таркиби тупроқнинг 0 – 230 см қатламида аниқланди.
Бизга маълумки, минерал заррачаларнинг чиринди ва бошқа бирикмалар таъсирида донадор ҳолатга ўтиш жараёнида агрегатлар ёки структурали тупроқлар ҳосил бўлади.
Тупроқларда 70-80 фоизни ташкил этадиган микроагрегатларнинг аҳамиятига алоҳида баҳо бериб, углерод, азот ва фосфорнинг энг кўп миқдори айнан шу агрегатларда тўпланиши, шунинг учун суғорма деҳқончиликда бу агрегатларнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидланган [1].
Умуман олганда, тажриба даласи тупроғида агрономик нуқтаи-назаридан мақбул ҳисобланган 10 – 0,25 мм.ли агрегатлар миқдори 63 – 71% ни ташкил этади.
Ушбу тадқиқотларда аниқланишича, тупроқ ҳажм массаси хайдов қатламида 1,2 – 1,3 г/см3 ни ташкил этиб, ғўзанинг мақбул ўсиб ривожланиши учун қулай тупроқ шароити вужудга келган. Худди шундай тупроқ шароитида ғўза илдизи яхши ривожланган. Тупроқ аеорацияси мўтадиллашиб, ҳаво режими яхшиланган, тупроқнинг микробиологик ва нитрификатсия жараёнлари фаоллашган.
Шу сабабли мазкур тадқиқотда экиш усулларини тупроқнинг агрофизик ҳусусиятларига таъсири ўрганилди. Тажриба йилларида чигит экиш усулларининг тупроқ ҳажм массасига турлича таъсири натижасида ўсимликлар тегишли равишда ўзига хос ўсиб, ривожланди. Чунки, пушталарга қўшқаторлаб чигит экиш усули тупроқнинг ҳажм массасига бевосита боғлиқ бўлган суғориш миқдори ва сонига, техникада ишлов беришлар сони ва муддатларига таъсир этди.
Олинган маълумотларга кўра, тажриба даласи тупроғининг ҳажм массаси чигит экишдан, то ғўзанинг амал даври оҳиригача ортиб борди. Бу қонуний ҳолат, албатта. Чунки, ғўзанинг амал даври мобайнида ўтказилган суғоришлар, далага техниканинг бир неча бор киритилиши бу кўрсаткичга таъсир этмай қолмайди.
Хусусан, 2019 йил тажриба натижаларига қараганда, назорат сифатида қабул қилинган, текис ерга экиш усулида чигит экилган 1-вариантда амал даврининг бошида экин майдонининг 0-30 ва 0-50 см тупроқ қатламларида ҳажм масса 1,29 ва 1,30 г/см3 ни ташкил этди. Амал даври оҳирида (сентябр) эса 1,41-1,43 г/см3 гача қайд этилиб, ўртача 3-йилда амал даврининг оҳирида 1,40 г/см3 гача зичлашган.
Пушталарга якка қатор ва қўш қатор экилган вариантларнинг 0-30 ва 0-50 см. ли тупроқ қатламларида эса бу рақам ўртача 3 йилда тегишли равишда амал даврининг бошида 1,27 г/см3 ва 1,29 г/см3 ташкил этгани ҳолда, амал даврининг оҳирида якка қаторларда 1,391,41 г/см3 гача зичлашиб борган бўлса, қўш қаторларда эса 1,34-1,36 г/см3 гача зичлашганлиги кузатилди..
Тажриба даласида чигит экиш усулини тупрқнинг ҳажм массасига тасири тупроқнинг хар 10 см қатламида ўрганилиб чиқилди.
Қўшқаторлаб чигит экиш усулларини тупроқнинг ҳажм массасига таъсири, г/см3 (ўртача 3 йиллик)
Тупроқ қатламлари, см |
Амал даври бошида |
Амал даври оҳирида |
||
Текис ер |
Якка қатор |
Қўшқатор |
||
0-10 |
1,27 |
1,40 |
1,37 |
1,33 |
10-20 |
1,28 |
1,39 |
1,39 |
1,34 |
20-30 |
1,27 |
1,41 |
1,40 |
1,36 |
30-40 |
1,32 |
1,41 |
1,41 |
1,37 |
40-50 |
1,33 |
1,43 |
1,43 |
1,39 |
50-60 |
1,35 |
1,43 |
1,42 |
1,42 |
60-70 |
1,36 |
1,45 |
1,44 |
1,40 |
70-80 |
1,40 |
1,47 |
1,45 |
1,43 |
80-90 |
1,40 |
1,50 |
1,46 |
1,46 |
90-100 |
1,41 |
1,51 |
1,51 |
1,48 |
0-50 |
1,29 |
1,41 |
1,40 |
1,36 |
0-70 |
1,31 |
1,41 |
1,41 |
1,37 |
0-100 |
1,34 |
1,44 |
1,42 |
1,39 |
Олинган натижаларга кўра, чигитлар якка қатор экилган вариантларда тупроқнинг зичлашиши текис ерга нисбатан 0,02-0,03 г/см3 га камайганлиги кузатилди. Қўш қаторлаб экилганда бу кўрсаткич бошқа вариантларга нисбатан сезиларли даражада камайганлиги бу вариантларда тупроқ ғоваклигининг ҳам яхшиланишига сабаб бўлди.
Шу боис бу вариантларда тупроқнинг ҳаво ва иссиқлик ҳоссалари ҳамда сув ўтказувчанлик ҳусусиятларининг ошиши натижасида ғўзанинг ўсиш ва ривожланиши учун қулай тупроқ шароити яратилди.
Тупроқнинг ғоваклиги унинг қаттиқ қисми заррачаларидан ташқари бўшлиқлари бўлиб тупроқ умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида белгиланади. Кўпчилик қишлоқ хўжалик экинлари, жумладан ғўза учун тупроқнинг ғоваклиги 50-60% атрофида бўлиши мақбул ҳисобланади. Тажриба йилларида чигит экиш усулларининг тупроқ донадорлигига ва зичлигига таъсир этиши натижасида унинг ғоваклигида ҳам ўзгаришларюзага келганлиги кузатилди.
Ғўза парваришида ресурстежамкор мақбул қатор оралиқларини ишлаб чиқиш,чигитни пушталарга қўшқаторлаб экиш натижасида экин майдонларига техника ёрдамида ишлов беришнинг камайиши ғўза илдиз тизимининг зарарланиши орқали унга тупроқдан ўтувчи бактериал ва замбуруғли касалликларни юқишини олдини олишга имкон беради.
Хулоса. Тажрибада кўрсатиб ўтилган чигитлар пушталарга якка қатор ва қўш қатор экилган вариантларнинг қатор ораларига ишлов беришдаги фарқларга кўра, тупроқнинг ғоваклик ҳусусиятида ҳам тегишли фарқлар кузатилди. Чигитлар якка қатор экилган вариантларда тупроқ ғоваклигининг ўзгариши чигитлар текис ерга экилган вариантлар билан бир ҳил бўлди.
Чигитлар пушталарга қўш қатор экилган вариантларда эса аксинча, тупроқнинг ғоваклик хусусиятлари 51,9-52,2% ни ташкил этиб, вегетация давомида унинг физик ҳолатлари яхши сақланди. Ҳар иккала вариантга нисбатан унинг ғоваклиги хусусиятлари эса 1,4-1,5% га юқори бўлганлиги аниқланди.
Чигитларни пушталарга қўшқаторлаб экиш усули якка қатор экиш усулига нисбатан ғўзанинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда турли замбуруғ, баcтериал касалликларга чалинмаслиги учун қулай тупроқ шароитини яратиши аниқланди. Шунинг учун, ердан самарали фойдаланиш ҳамда юқори пахта ҳосили етиштиришда ғўзани пушталарга қўшқаторлаб экиш энг самарали усул деб хисоблаймиз.
Ғўза парваришида ресурстежамкор мақбул қатор оралиқларини ишлаб чиқиш, ғўза илдиз тизимининг зарарланиши орқали унга тупроқдан ўтувчи бактериал ва замбуруғли касалликларни юқишини олдини олишга имкон беради.
АДАБИЁТЛАР
-
1. Рыжов С,Н. И другие Агрономическые значеные структуры и сложения почвы . [Теорическые вопросы обработкы почвы. Л. 1968. Стр. 53-60.]
-
2. Ибрагимов Г.А. [Определеные густоты стояния хлопчатника. Агротехника хлопсатныка и култур хлопкового комплекса .Труды СоюзНИХИ, вып. 39,Ташкент-1978 г стр 64-67.]
-
3. Узоқов П.У., Ортиқов Т.Қ. Зарафшон воҳаси ҳар хил ўзлаштирилганлик ва унумдорлик даражасига эга бўлган гидроморф тупроқларида ғўза ўстиришда ўғитларнинг самарадорлиги. [Фермер хўжаликларини ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг эчимлари. Профессор-ўқитувчиларнинг ХВИ илмий-амалий конференсияси материаллари тўплами. ИИ-қисм. 2008 йил 30 апрел – 2 май. –Самарқанд, 2008. –Б. 9-13.]
-
4. Қўзиев Р. Тупроқ унумдорлигини тиклаш омиллари ёки кузги-қишки мавсумдаги зарур тадбирлар хусусида. [ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 2015. -№ 11. –Б. 6-7]
-
5. Ж.Сатторов, Ш.Ҳолиқулов, Д.Эшмуродов. [Самаарқанд вилояти суғориладиган тупроқларининг ҳолатини яҳшилаш ва унумдорлигини ошириш йўллари. Тошкент-2010й. 21-бет]
Список литературы Пахта етиштиришда экин майдонидан унумли фойдаланиш
- Рыжов С,Н. И другие Агрономическые значеные структуры и сложения почвы . [Теорическые вопросы обработкы почвы. Л. 1968. Стр. 53-60.]
- Ибрагимов Г.А. [Определеные густоты стояния хлопчатника. Агротехника хлопсатныка и култур хлопкового комплекса .Труды СоюзНИХИ, вып. 39,Ташкент-1978 г стр 64-67.]
- Узоқов П.У., Ортиқов Т.Қ. Зарафшон воҳаси ҳар хил ўзлаштирилганлик ва унумдорлик даражасига эга бўлган гидроморф тупроқларида ғўза ўстиришда ўғитларнинг самарадорлиги. [Фермер хўжаликларини ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг эчимлари. Профессор-ўқитувчиларнинг ХВИ илмий-амалий конференсияси материаллари тўплами. ИИ-қисм. 2008 йил 30 апрел – 2 май. –Самарқанд, 2008. –Б. 9-13.]
- Қўзиев Р. Тупроқ унумдорлигини тиклаш омиллари ёки кузги-қишки мавсумдаги зарур тадбирлар хусусида. [ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 2015. -№ 11. –Б. 6-7]
- Ж.Сатторов, Ш.Ҳолиқулов, Д.Эшмуродов. [Самаарқанд вилояти суғориладиган тупроқларининг ҳолатини яҳшилаш ва унумдорлигини ошириш йўллари. Тошкент-2010й. 21-бет]