Педагогнинг креативлик қобилияти талаба- ёшларнинг илмий изланишларидаги ўрни ва аҳамияти
Автор: Бойжигитов Ш.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11-1 (90), 2021 года.
Бесплатный доступ
Замонавий педагогикада креатив педагогика бўлажак кашфиётчиларнинг равнақ топишида катта пойдевор вазифасини ўтайди. Шахснинг мутахассис сифатида касбий камол топиши, ривожланиши ўз моҳиятига кўра педагогнинг яратувчанлик қобилиятига ҳам боғлиқ. Дарсни мукаммал даражада янгилик ярата олган педагог келажакда етук олимлар сафини кенгайишида ўз хиссасини қўшади. Мақолада педагогнинг шу каби хислатларини ривожлантиришда креатив педагогика фанининг долзарблиги ва амалий аҳамияти хусусида сўз юритилади.
Креативлик, қобилият, яратувчанлик, педагогика, талаба-ёшлар, ўқувчи.
Короткий адрес: https://sciup.org/140261267
IDR: 140261267
Текст научной статьи Педагогнинг креативлик қобилияти талаба- ёшларнинг илмий изланишларидаги ўрни ва аҳамияти
Кириш
Бошини стол устига қўйиб мизғиётган талабанинг хатти-ҳаракатидан
ўқитувчи парво қилмайди. Унинг сафи кўпайди. Бошқалар ҳам бир-бир мизғишга тушди. Ўқитувчининг овозининг беўхшовлиги, секин гапириши маърузани ҳам зерикарли ўтишидан бутун аудитория уйқуга кетишга озгина қолди. Натижада талабаларнинг фанларни ўзлаштиришларида юқори даражадаги ижобий натижалар кузатилмаяпти. Кўпчиликнинг таълим олишга қизиқиши йўқолган. Энг ёмони ўқитувчилар ҳам аввалгидек завқу шавқ билан касбий фаолияти давом этмади. Аҳвол ўзгаришсиз қолмоқда. Вазиятни чамалаб кўрилганда бундай маърузалар талаба учун қизиқ эмас. Масалани чуқурроқ ўйлаб кўрилганда ўқув машғулотларининг аввалдан режалаштирилиши юқоридаги ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Уни бартараф этиш учун анъанавий дасрлардан воз кечиш, талабаларда танқидий, креатив тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш, уларни ижодий фикрлаш, янги ғояларни ўйлаб топишга мажбур қилиш таълим олишга бўлган муносабатни ўзгартириш, уларни ютуқларга эришишга рағбатлантиришда асосий омилдир. Ўқув машғулотларида етишмаётган бу масала албатта, – креативликдир.
ADABIYOTLAR TAHLILI VA METODOLOGIYA
Аввало, педагогнинг креативлик соҳасига фикр билдирилар экан, мавзу юзасидан ғарб, шарқ педагогларнинг адабиётларига эътибор қаратиш лозим. Хусусан, шахсда креативлик сифатларини ривожлантириш жараёнининг умумий моҳиятини тўлақонли англаш учун дастлаб “креативлик” тушунчаси Кен Робинсоннинг фикрларига мурожаат қилинади. Унинг фикрига кўра, “креативлик – ўз қийматига эга оригинал ғоялар мажмуи” саналади. Гарднер эса ўз тадқиқотларида тушунчани шундай изоҳлайди: “креативлик – шахс томонидан амалга ошириладиган амалий ҳаракат бўлиб, у ўзида муайян янгиликни акс эттириши ва маълум амалий қийматга эга бўлиши лозим”. Эмебайл (1989 й.)нинг ёндашуви нуқтаи назаридан ифодаланса, креативлик “муайян соҳа бўйича ўзлаштирилган пухта билимлар билан бирга юқори даражада ноодатий кўникмаларга ҳам эга бўлиш” демакдир. “Креативлик” тушунчаси ўзида маданий хилма-хилликни акс эттиради. Ғарб кишилари учун креативлик, умуман олганда, янгилик саналади. Улар креативлик негизида ноанъанавийлик, қизиқувчанлик, тасаввур, ҳазил- мутойиба туйғуси ва эркинлик мавжуд бўлишига эътиборни қаратадилар (Мёрдок, Ганим, 1993 й.; Штернберг, 1985 й.). Шарқликлар эса, аксинча, креативликни эзгуликнинг қайта туғилиш жараёни, деб тушунадилар (Хуи, Стернберг, 2002 й.; Рудович, Хуи, 1997 й.; Рудович, Йуе, 2000 й.). Гарчи ғарблик ва шарқликларнинг креативлик борасидаги қарашлари турлича бўлса-да, бироқ, ҳар икки маданият вакиллари ҳам мазкур сифат ва унга эгаликни юқори баҳолайдилар (Кауфман, Лан, 2012 й.). Патти Драпеау нуқтаи назарига кўра креатив фикрлаш, энг аввало, муайян масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш саналади. Яна у: ” ҳар томонлама фикрлаш талабалардан ўқув топшириғи, масаласи ва вазифаларини бажаришда кўплаб ғояларга таянишни талаб этади. Бундан фарқли равишда бир томонлама фикрлаш эса биргина тўғри ғояга асосланишни ифодалайди”
дейди. Унинг фмкрича мушоҳада юритишда масала юзасидан бир ва кўп томонлама фикрлашдан бирини инкор этиб бўлмайди. Бинобарин, бир ва ҳар томонлама фикрлаш креативликни шакллантиришда бирдек аҳамият касб этади. Яъни, топшириқни бажариш, масалани ечишда талаба ечимнинг бир неча вариантини излайди (кўп томонлама фикрлаш), кейин эса энг мақбул натижани кафолатловчи биргина тўғри ечимда тўхталади (бир томонлама фикрлаш).
MUHOKAMA VA NATIJALAR
Танганинг иккинчи томони. Ўқитувчи дарсга киргак талабалар сергак тортишди. Энди зерикарли дарс ўрнига жиддий, мулоҳазаларга, дебатларга бой дарс соати бошланишига ишора қилиб диққатлар бир нуқтага педагогга қаратилди. қитувчи дарс мавзусини доскага ёзгач бир талаба чиқиб бугунги мулоҳаза мавзусини ўртага ташлади. Дарс кейс-стади талабларига биноан ўтказилди. Дарҳақиқат педагогнинг креатив қобилиятини оширишда янги педагогик техноогияларнинг аҳамияти беқиёс. Хусусан кейс стади методи ҳам креатив ҳам янги маълумотлар асосидир. Педагогик креативлик хусусида гап кетганда методнинг амалий аҳамиятига тўхталиш лозим. Дарҳақиқат “Кейс-стади” ёрдамида талабаларда энг аввало т аҳлилий кўникмалар яъни маълумотларни ахборотлардан ажрата олиш, уларни туркумлаштириш, маълумотларни зарур ва нозарурга бўлиш, таҳлил қилиш, тақдим этиш, аниқ, мантиқий фикрлай олиш қобилиятлари ривожланади. Шунингдек уларда а малий кўникмалар- муаммонинг мураккаблигидан келиб чиқиб, реал вазиятни таҳлил қила олиш, энг муҳим назария, метод ва тамойилларни қўллай билиш иқтидори ривожланади. Ижодий кўникмалар- бунда мантиқийлик асосида вазият (муаммо)ни ечиш муҳим эмас, балки ижодий ёндашув асосида муаммонинг бир неча ечимларини топиш ва уларни таҳлил қилиш талаб этилади. Мулоқот кўникмалари- унга кўра талаба баҳс-мунозара олиб бориш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш, қарорига бошқаларни ишонтириш, жуда қисқа ва ишонарли ҳисоботни тайёрлаш кўникмаларини ўзлаштира билади. Ижтимоий кўникмалар қарорни муҳокама қилиш жараёнида талабалар бошқаларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш, бошқаларни тинглай билиш, баҳсда ўзгаларнинг фикрларини қўллаб-қувватлаш, илгари сурилган фикрга қарама-қарши фикрни билдира олиш ва ўзини бошқара олади. Бундан ташыари, щ з-ўзини таҳлил (баҳс-мунозара жараёнида ўзини тута билиши, бошқаларга намуна бўла олади. аввало, Креативлик (лот., инг. “create ” – яратиш, “creative” – яратувчи, ижодкор) – индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни тавсифловчи ва мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи ижодий қобилиятидир.
Бундан ташқари, Педагог креативлик потенциалига эга бўлиши учун касбий фаолиятида қуйидагиларга эътиборини қаратиши зарур:
-
- касбий фаолиятига ижодий ёндашиш;
-
- янги-янги ғояларни яратишда фаоллик кўрсатиш;
-
- илғор педагогик ютуқ ва тажрибаларни мустақил ўрганиш;
-
- ҳамкасблар билан педагогик ютуқлар хусусида фикр алмашиш
Педагогнинг креатив потенциали анъанавий тафаккур юритишдан фарқли равишда қуйидагиларда намоён бўлади: - тафаккурнинг тезкорлиги ва эгилувчанлиги;
-
- янги ғояларни яратиш қобилияти;
-
- бир қолипда фикрламаслик;
-
- ўзига хослик;
-
- ташаббускорлик;
-
- ноаниқликка тоқат қилиш;
-
- заковатли бўлиш
Педагогик фаолиятни ташкил этишда ахборот технологиялари имкониятларидан ижодий фойдаланиш.
Таълим жараёнида тобора фаол қўлланилаётган замонавий воситалардан бири – ахборот технологиялари саналади. Уларнинг техник, технологик имкониятлари таълим жараёнини қизиқарли, жонли, самарали ташкил этишда педагоглар учун ниҳоятда қўл келади. Бугунги кунда таълимда радио эшиттириш, телекўрсатувлар, фильмларни намойиш имкониятлари мавжуд. Улардан фойдаланиш ўқитиш сифатини яхшилайди, шахснинг креатив сифатлари, касбий малакаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Ахборот технологиялари орасида компьютерларнинг алоҳида ўрни бор. Замонавий ўқитишда компьютер технологияси педагоглар учун энг яқин “ёрдамчи” бўлмоқда.
Таълим жараёнида улардан фойдаланиш қуйидаги имкониятларни юзага келтиради:
-
1) реал ишлаб чиқариш фаолиятига мос келувчи ҳажм, психологик
ва мантиқий- таркибий тузилма моҳиятга кўра ўқув ахборотини тўла тақдим этилишини таъминлайди;
-
2) ўқув ахборотларининг тезкор янгиланишини инобатга олган ҳолда
уларни тақдим этиш тезлигини зарур даражада бўлишига кўмаклашади; 3) ўқувчиларга бажарилаётган иш -ҳаракат ёки фаолият сифати ҳақидаги маълумотни беришда тезкорликни таъминлайди;
-
4) ишлаб чиқариш устасига ўқувчи фаолиятини назорат қилиш ва унга зарур
ўринларда маслаҳат, йўналиш ҳамда кўрсатмалар бериш имкониятини яратади
Хулоса
Дарвоқе, креатив ёндашув асосида ўқув фанлари бўйича назорат-синов топшириқларини тайёрлаш, кейс ва даражали тестлар тўпламини шакллантириш лозим. Маълумки, замонавий таълимда талабаларга тайёр билимларни бериш эмас, балки уларни билимларни мустақил ўзлаштиришга йўналтириш тобора муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, тайёр билимларни ўзлаштириш гарчи талабаларнинг борлиқни англашларии, ижтимоий муносабатлар мазмунини, у ёки бу кўринишдаги кишилик фаолияти моҳиятини тушунишларига ёрдам беради. Бироқ, борлиқ ва ижтимоий муносабатларнинг мавжуд ҳолатини ифоаловчи ҳодиса, воқелик, жараённинг таркибий элементлари ўртасидаги ўзаро бирлик, алоқадорликни тушуниш, сабаб-оқибатларини таҳлил қилиш, фаолият мазмуни, йўналиши ва энг муҳими, натижасини кафолатловчи омилларни таҳлил қилиш малакаларини самарали ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу каби салбий ҳолатнинг олини олишда талабаларни “муаммо вазиятлар”га рўпара қилиш методик жиҳатдан самарали саналади. Муаммоли вазиятларнинг дидактик имкониятлари талабаларни ўрганилаётган масала (мавзу, муаммо) юзасидан фикрлаш, масала моҳиятини ёритувчи таркибий элементлар ўртасидаги ўзаро бирлик ва алоқадорликни англаш, “муаммо-муаммони ҳал қилиш жараёни-ечим”
тизими асосида масалани таҳлил қилиш, ечим борасида фаразларни илгари суриш, уларнинг мақбуллигини текшириш, ечимни баён этиш ва уни ҳимоя қилиш каби амалий ҳаракатларни ташкил этишга мажбур қилади. Қолаверса, муаммоли вазиятлар ёрдамида талабалар ўз билимларини мустақил таҳлил қилиш, ўқув-билиш фаолиятига танқилий ёндашиш, ўрганилаётган масала (мавзу, муаммо) юзасидан ижодий фикрларни илгари суриш каби имкониятларга эга бўладики, худди шу ҳолат жамият томонидан таълим тизими олдига қўйилаётган ижтимоий буюртманинг тўлақонли бажарилишини таъминлайди. Яъни, муаммоли ўқитиш, уни ўқитиш жараёнида қўлланиладиган технологиялар республика узлуксиз таълим тизими томонидан ўз олдига қўйилган ҳар томонлама (ақлий, ахлоқий, жисмоний, ҳиссий жиҳатдан) ривожланган баркамол шахс ва малакали мутахассисни тайёрлашдан иборат ижтимоий буюртманинг бажарилишини таъминловчи зарур педагогик шарт-шароитни вужудга келтиради. Шу сабабли бугунги кунда таълим тизимида муаммоли таълимдан фойдаланиш, муаммоли таълим технологияларини самарали қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда олий таълим муассасаларида умумий ва мутахассислик фанларини ўқитишда муаммоли таълим технологиялари орасида муҳим ўрин эгаллаган “Кейс- стади” технологиясини қўллаш тажрибаси шаклланмоқда. Шундай қилиб, малака ошириш курсларида “Креатив педагогика” модули (фани)ни ўқитиш педагогларда уларга хос креатив сифат ва ижодий- педагогик фаолият малакаларини самарали ривожлантириш имконини беради. Қолаверса, педагогларда креативлик сифатларини шакллантириша устувор тамойиллар асосида иш кўриш аниқ мақсага йўналтирилган фаолият самарадорлигини кафолатлайди. Малака ошириш курсларида амалий машғулотлар жараёнида педагогларнинг креативлик имкониятларининг аниқ мезонлар асосида аниқлаш, даража кўрсатичларини баҳолаш асосида бу борадаги ютуқ ва камчиликларни белгилаш, ютуқларни бойитиш, камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш мумкин бўлади.
Адабиётлар рўйхати:
-
1. Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014.
-
2. Инновацион таълим технологиялари /Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт”
-
3. Муслимов Н.А. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий шакллантириш /Монография. – Т.: Фан, 2004.
-
4. Муслимов Н.А., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси/ Монография. – Т.: “Фан ва технология” нашриёти, 2013.
-
5. Педагогика назарияси / ОТМ учун дарслик. Муал.:
-
6. Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб / Методик қўлланма.
-
7. Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол методлар:
-
8. Сайидаҳмедов Н. Педагогик маҳорат ва педагогик технология. – Т.: Олий педагогика институти, 2003.
-
9. Султонова Г.А. Педагогик маҳорат. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ,
-
10. Толипов Ў., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари. – Т.: Фан, 2006.
-
11. Толипов Ў.Қ., Усмонбоева М. Педагогик технология: назария ва
амалиёт. – Т.: “Фан”, 2005.
-
нашриёти, 2015
М.Х.Тохтаходжаева ва б. Проф. М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – Т.: “Iqtisod-moiya”, 2010
У.И.Иноятов, Н.А.Муслимов, М.Усмонбоева, Д.Иноғомова. – Т.: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 2012. –
моҳияти ва қўлланилиши / Мет.қўлл. – Т.: Низомий номли ДТПУ, 2013. –
"Экономика и социум" №11(90) 2021
Список литературы Педагогнинг креативлик қобилияти талаба- ёшларнинг илмий изланишларидаги ўрни ва аҳамияти
- Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014.
- Инновацион таълим технологиялари /Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриёти, 2015
- Муслимов Н.А. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий шакллантириш /Монография. – Т.: Фан, 2004.
- Муслимов Н.А., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси/ Монография. – Т.: “Фан ва технология” нашриёти, 2013.
- Педагогика назарияси / ОТМ учун дарслик. Муал.: М.Х.Тохтаходжаева ва б. Проф. М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – Т.: “Iqtisod-moiya”, 2010
- Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб / Методик қўлланма. У.И.Иноятов, Н.А.Муслимов, М.Усмонбоева, Д.Иноғомова. – Т.: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, 2012. –
- Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол методлар: моҳияти ва қўлланилиши / Мет.қўлл. – Т.: Низомий номли ДТПУ, 2013. –
- Сайидаҳмедов Н. Педагогик маҳорат ва педагогик технология. – Т.: Олий педагогика институти, 2003.
- Султонова Г.А. Педагогик маҳорат. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2005.
- Толипов Ў., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари. – Т.: Фан, 2006.
- Толипов Ў.Қ., Усмонбоева М. Педагогик технология: назария ва амалиёт. – Т.: “Фан”, 2005.