Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик кўрсаткичларини ўрганиш
Автор: Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Селекция и семеноводство
Статья в выпуске: 1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада юмшоқ буғдойнинг рақобатли навсинаш кўчатзорида 35 та нав ва тизмаларнинг биометрик кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Қимматли хўжалик белги ва ҳусусиятларига тавсиф берилди ҳамда селекция жараёнида танлаш ишлари амалга оширилди.
Юмшоқ буғдой, тизма, ўсимлик бўйи, ҳосилдорлик, бошоқ узунлиги, бошоқчалар сони, поя
Короткий адрес: https://sciup.org/14125691
IDR: 14125691 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10003
Текст научной статьи Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик кўрсаткичларини ўрганиш
Жахонда бугунги кунда юмшоқ буғдой (Triticum aestivum L.) ўртача 215,7 миллион гектар майдонга экилиб 627 миллион тонна маҳсулот етиштирилиб келинса шундан Осиёда 96,4 миллион гектар майдонга экилиб 255 миллион тонна махсулот етиштирилиб келинмокда [1].
Жорий 2019 йилда республикамизда 7 миллион 130 минг тонна Fалла хирмони жамFарилди [2]. Ахоли сонининг йилдан-йилга ортиб бориши билан озик-овкатга булган талаб хам ортиб бормокда, бунда хасилдорликни янада оширишимиз таълаб этилади.
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали Қарши бўлими Марказий тажриба дала майдонида рақобатли нав синаш кўчатзорига 35 та нав ва тизмалар экилиб, ҳар томонлама қимматли хўжалик белги ва ҳусусиятларига тавсиф берилди ҳамда селекция жараёнида танлаш ишлари амалга оширилди. Тажрибани жойлаштириш ва тажриба давомида фенологик кузатиш, ҳисоб ва таҳлиллар (Бутуниттифоқ Ўсимликшунослик институти ВИР, 1984) услуби буйича амалга оширилди.
Буғдой ўсимлиги маҳсулдорлиги селекцияда муҳим ахамият касб этади. Махсулдорлик ҳосилдорликни белгилашда энг муҳим белги хусусиятларни узида мужассам килган ва улар бир-бири билан узвий боғлиқдир. Маълум бир унсурлар навдорлик хусусиятига мутаносиб равишда ирсиятга боғлик ва унчалик катта бўлмаган ўзгаришлар орқали ўзгариши мумкин (бошоқ узунлиги, бошокдаги дон сони) ва ташқи шароит омиллари ва йиллар (махсулдор тупланиш) мобайнида, ўсимликнинг ривожланиш шароитига қараб ўзгариши мумкин. Ҳосилдорлик бир хил бўлганлиги билан унинг структуравий тузилиши ҳар хил бўлиши мумкин ва махсулдорликни оширишда бошланғич манбаларга куйилаётган талаб узгачадир.
Ўсимликлар бўйи навга хос типик белгидир. Ўсимлик қанча баланд бўлса, биомасса ва дон ҳосилдорлиги ҳам юқори бўлиши адабиётларда келтирилган.
Fаллачиликда усимлик буй курсаткичи 3 грухга; баланд буйи (100 см дан баланд), калта буйли (80-100 см) ва пакана буйли (80 см дан паст) турларга эга.
Нав ва тизмаларнинг бўйи генетик ҳусусияти, йиллик ёғин микдори ва температурага боFлик холда 91,7 - 116 см ораликда бўлганлиги қайд қилинди. Андоза гром навининг бўйи паст кўрсаткичга эга бўлиб, 95,3 см ни ташкил этган бўлса, Ғозғон навининг 113,3 см, Шамс 105,7 см, Бунёдкор нави 103,7 см ни ташкил қилди. Тажрибада ўлчов натижаларига кўра, паст бўйли ва узун бўйли тизмаларда ҳосилдорлик кўрсаткичлари паст бўлганлиги кузатилди. Ўсимлик бўйи ва ҳосилдорлик ўртасида ижобий (r=0,18) коррелятив боғлиқлик борлиги аниқланди. Нав ва тизмалардан нисбатан узун бўйли ва ётиб
қолишга чидамли тизмалар танлаб олинди ва селекция ишларига жалб қилинди.
Буғдой ўсимлигида поя 5–7 бўғинлари билан ажратилган бўғин оралиқларидан иборат. Поянинг ўсишида хамма бўғин оралиқлари иштирок этади. Дастлаб энг пастки бўғин оралиқлари, кейин навбатдагиси ўсиб бошлайди. Кейин ҳосил бўлган оралиқлари ўзидан олдингисидан узунроқ бўлади ва энг охирги бўғин оралиғи бошқаларига нисбатан энг узун ҳолатда бўлади.
Буғдой селекциясида қурғоқчиликка чидамли навни яратишда ўсимликнинг охирги бўғин узунлиги инобатга олинади. Охирги бўғин узунлиги қанча узун бўлса, қурғоқчиликка чидамлилик даражаси юқори бўлиши селекционер олимларимиз томонидан аниқланган.
Тажрибада охирги бўғин узунликлари 25,7–41,7 см оралиқда бўлганлиги кузатилди. Андоза Ғозғон нави ва 10 та тизмаларда охирги бўғин узунлиги 35 см дан юқори бўлганлиги қайд қилинди. Ўрганилаётган нав ва тизмалар орасида охирга бўғин узунлиги KR17-FWWPYT-1597 тизмасида 41,7 см ни ташкил қилди ва ушбу тизма бошқа ўсимликларга нисбатан охирги бўғин узунлиги узун эканлиги аниқланди.
Нав ва тизмаларнинг бошоқ узунликлари ва бир бошоқдаги бошоқчалар сони кўрсаткичлари ҳам аниқланди ва бу кўрсаткичлар ҳосилдорликка ижобий боғлиқликда эканлиги қайд қилинди (1-жадвал).
Бошоқдаги бошоқчалар сони муҳим биометрик кўрсаткичлардан бири бўлиб, юқори ҳосил берувчи навларда бошоқчалар сони нисбатан кўпроқ бўлади ва бу белги навнинг генетик хусусиятларига киради [3].
Бошоқ қанчалик узун ва бошоқчалар сони кўб бўлса ҳосилдорликнинг юқори бўлишига ўз таъсирини кўрсатади. Бунга кўра бошоқ узунлиги KR17-F6-BWYT-P-166 тизмасида 11,7 см, бошоқчалар сони 20 донани ташкил қилган бўлса KRBW18-5 тизманинг бошоқ узунлиги 10,3 см ва бошоқчалар сони 20 донани ташкил қилди. Ушбу тизмаларда 108-109 см ни ташкил қилганлиги, ётиб қолишга чидамли бўлганлиги аниқланди ва 9 балл билан баҳоланди. Нав ва тизмаларнинг ётиб қолишга чидамлилиги баҳоланганда 5 баллдан 9 баллгача бўлганлиги кузатилди.
1-жадвал
Нав ва тизмаларнинг биометрик ўлчов натижалари (Қарши, 2019 й).
№ |
Номи ва келиб чиқиши |
s u s' >s xo Й s 4 s s u =>> |
S s s □ \D g s s О >» |
s' 4 s m g >. u co |
s и со |
S - Ч S 5 о ч 5 § хо хо я S ч Н S :Щ У |
1 |
Гром (ст) |
95,3 |
30,7 |
9,3 |
18 |
9 |
2 |
Бунёдкор (ст) |
103,7 |
33,0 |
9,7 |
19 |
9 |
3 |
Ғозғон (ст) |
113,3 |
36,0 |
8,0 |
16 |
9 |
4 |
Шамс (ст) |
105,7 |
33,3 |
8,7 |
18 |
9 |
5 |
UZ23FAWIR-37 |
109,3 |
30,3 |
8,7 |
16 |
9 |
6 |
UZ15PC-58 |
101,7 |
34,7 |
9,0 |
16 |
9 |
7 |
UZ15PC-282 |
110,3 |
36,0 |
10,0 |
18 |
7 |
8 |
UZ15PC-270 |
101,0 |
34,3 |
8,7 |
17 |
9 |
9 |
UZ15PC-295 |
107,0 |
32,7 |
9,7 |
18 |
9 |
10 |
KRBW17-6 |
113,7 |
36,7 |
8,3 |
16 |
9 |
11 |
KRBW17-10 |
113,3 |
38,7 |
8,7 |
17 |
9 |
12 |
KRBW17-12 |
108,0 |
34,7 |
8,7 |
15 |
9 |
13 |
KR18-IWY-9826 |
109,0 |
34,3 |
9,7 |
18 |
9 |
14 |
KR18-IWY-9827 |
91,7 |
25,7 |
8,3 |
18 |
9 |
15 |
KR18-IWY-9828 |
102,7 |
34,7 |
9,3 |
18 |
5 |
16 |
KR18-IWY-9834 |
93,0 |
29,3 |
8,0 |
16 |
9 |
17 |
KR18-IWY-9835 |
97,3 |
35,7 |
7,0 |
15 |
9 |
18 |
KR17-F6-BWYT-P-171 |
108,7 |
31,7 |
9,3 |
17 |
9 |
19 |
KR17-F6-BWYT-P-166 |
109,7 |
30,7 |
11,7 |
20 |
9 |
20 |
KR17-FWWPYT-1547 |
107,3 |
34,3 |
7,7 |
17 |
9 |
21 |
KR17-FWWPYT-1558 |
97,7 |
33,0 |
8,0 |
15 |
9 |
22 |
KR17-FWWPYT-1597 |
115,0 |
41,7 |
8,7 |
17 |
9 |
23 |
KR17-FWWPYT-1604 |
98,7 |
38,0 |
7,3 |
14 |
9 |
24 |
KR17-FWWPYT-1605 |
106,0 |
40,3 |
7,7 |
15 |
9 |
25 |
KR17-24FAWIR-123 |
116,0 |
31,0 |
9,7 |
18 |
9 |
26 |
KRBW17-15 |
97,0 |
33,0 |
9,0 |
18 |
9 |
27 |
KRBW18-1 |
108,3 |
35,3 |
9,3 |
19 |
9 |
28 |
KRBW18-2 |
104,7 |
37,7 |
9,0 |
16 |
9 |
29 |
KRBW18-3 |
101,0 |
30,7 |
8,7 |
17 |
7 |
30 |
KRBW18-4 |
105,0 |
35,7 |
9,3 |
18 |
9 |
31 |
KRBW18-5 |
108,3 |
38,7 |
10,3 |
20 |
9 |
32 |
KRBW18-6 |
110,0 |
37,3 |
9,0 |
18 |
7 |
33 |
KRBW18-7 |
107,0 |
32,3 |
8,7 |
19 |
9 |
34 |
KRBW18-8 |
112,0 |
36,3 |
8,7 |
18 |
7 |
35 |
KRBW18-9 |
109,7 |
35,0 |
7,7 |
16 |
7 |
Ўртача кўрсаткич |
105,7 |
34,4 |
8,8 |
17,5 |
9 |
Энг юқори кўрсаткич |
116,0 |
41,7 |
11,7 |
20 |
9 |
Энг паст кўрсаткич |
91,7 |
25,7 |
7,0 |
14 |
5 |
Хулоса қилиб шуни такидлаш жоизки, танлаш ишлари олиб борилаёдганда ҳосилдорлик билан бир қаторда, биометрик кўрсаткичларни ҳам этиборга олган ҳолда селекция ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ. Ўрганилган нав ва тизмаларнинг барча кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, ўсимлик бўйи, охирги бўғин узунлиги, бошоқ узунлиги, бошоқчалар сони ва ётиб қолишга чидамли нав ва тизмалар танлаб олинди ушбу тишмалар орасида KR17-F6-BWYT-P-166, KR17-FWWPYT-1597, KRBW18-1, KRBW18-5, KRBW18-7 тизмаларнинг барча кўрсаткичлари андоза навларга нисбатан юқори бўлганлиги ва белгиларнинг бир–бирига мос равишда бир хил юқори бўлганлиги аниқланди. Ушбу тизмалар селекция жараёнларида юқори биометрик кўрсаткичларга эга бўлган ашё сифатида фойдаланишга тавсия этилди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Asseng, S., Foster, I., & Turner, N. The impact of temperature variability on wheat yields. Global Change Biology, 17, 997-1012.
-
2. Мирзиёев Ш.М. “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кун” муносабати билан йўллаган байрам табриги. 8 декабр, Тошкент, 2019.
-
3. Monu K., Sharma R. K., Kumar P., Singh G. P., Sharma J. B. and Rahul G. Evaluation of bread wheat (Triticum aestivum L.)genotypes for terminal heat tolerance under different environments // Indian J. Genet. 73: 2013. –P. 446449.
Список литературы Рақобатли навсинаш кўчатзорида юмшоқ буғдойнинг биометрик кўрсаткичларини ўрганиш
- Asseng, S., Foster, I., & Turner, N. The impact of temperature variability on wheat yields. Global Change Biology, 17, 997-1012.
- Мирзиёев Ш.М. "Ўзбекистон Республикаси ?ишло? хўжалиги ходимлари кун" муносабати билан йўллаган байрам табриги. 8 декабр, Тошкент, 2019.
- Monu K., Sharma R. K., Kumar P., Singh G. P., Sharma J. B. and Rahul G. Evaluation of bread wheat (Triticum aestivum L.)genotypes for terminal heat tolerance under different environments // Indian J. Genet.