Ресурстежамкор буғдой етиштириш технологиясининг иқтисодий самарадорликка боғлиқлиги
Бесплатный доступ
Mаълумки, маҳсулот бирлигига ишлаб чиқариш сарф - харажатларини камайтириш қишлоқ хўжалиги рентабеллигини асосий шарти ҳисобланади. Буғдойни республикамиз миқёсида суғориладиган ерларда етиштириш бевосита унинг уруғчилик тизимини такомиллаштиришни, агротехник ишлов бериш қоидаларига тўла амал қилишни, илғор фан - техника ютуқларидан ҳамда мамлакатимизнинг табиий - иқтисодий салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда унинг ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига олинадиган дон миқдорини кўпайтириш имкониятлари мавжуд. Ушбу мақолада, кузги буғдой етиштиришда уруғларнинг турли усулларда экилиши орқали ресурсларни иқтисод қилиниши ҳамда унинг рентабеллик даражасининг ошишидаги роли ифодаланган.
Кузги буғдой, нав, уруғ, фанкхаузер-2115, сзу-3, 6, ҳосилдорлик, сарф-харажатлар, самарадорлик, рентабеллик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125743
IDR: 14125743 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10094
Текст научной статьи Ресурстежамкор буғдой етиштириш технологиясининг иқтисодий самарадорликка боғлиқлиги
Мавзунинг долзарблиги. Дунё миқёсида буғдой етиштиришда ресурстежамкор технологияларни қўллаш ҳисобига сифатли ва мўл ҳосил олиш билан бирга тупроқ муҳитини яхшилашга аҳамият берилмоқда. Дон етиштиришда харажатларни қисқартириш ва барқарор ҳосил олиш – маҳсулот етиштирувчиларнинг иқтисодий таъминотини барқарорлаштиришга, шу билан бирга маҳсулот етиштириш таннархининг пасайиши истеъмолчиларнинг талаблари тўла қондирилишига хизмат қилади. Бу борада кўплаб давлатларда бошоқли дон экинларини етиштиришда ресурстежамкор (No-till) технологияни қўллаш орқали ижобий натижаларга эришилмоқда.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. П.Х.Бобомирзаев тадқиқотларида республиканинг жанубий минтақаси суғориладиган ерларида биологик кузги қаттиқ буғдой Крупинка ва юмшоқ буғдой Краснодарская 99 навларини октябр ойининг (11.10) иккинчи ўн кунлигида гектарига 5,0 млн. дона унувчан уруғ экиш, эрта экилганда (21.09) гектарига 4,0 млн. дона унувчан уруғ ва кеч (1.11) экилганда гектарига 6,0 млн. дона унувчан уруғ экиш, дон ҳосили ва унинг сифати юқори бўлиши иқтисодий самарадорлик кўрсатгичлари ҳам ошганлиги аниқланган.
И.Б.Рустамова, Р.А.Нурбекова (2019) тажрибаларида кузги буғдойни тўғридан-тўғри экиш технологиясидан фойдаланиш натижасида ресурсларни 19 фоизи тежалган ва технологияни инновационлик даражаси 136,4 фоизни ташкил этди. Тупроққа ноллик ишлов беришга асосланган ресурстежамкор технологиядан фойдаланиш самаралироқ бўлган.
Н.Ш.Иброхимов, Н.М.Асоев, А.Нурбеков, Д.И.Ходжаевларнинг Тожикистон республикаси Хисор тумани (2013-2014 йй) тадқиқотларида буғдой етиштиришда тупроққа ишлов беришнинг турли усулларида “Алекс” нави энг юқори ҳосилдорлик ерга минимал (дискли) ишлов беришда 43,6 ц/га, ноллик ишлов беришда 39,7 ц/га ни ташкил этган1. Соф фойда эса ноллик ишлов беришда 4695 сомон, минимал (дискли) ишлов беришда 4240 сомонни ташкил этиб, буғдой етиштиришда сарф-харажатлар ва олинган соф фойда натижасига кўра энг самарали ерга ишлов бериш – ноллик ишлов бериш эканлиги исботланган.
Лекин, Республикамизнинг жанубий минтақасида тупроққа ишлов бермасдан, очиқ майдонларда ва ғўза қатор ораларида бошоқли дон экинларини етиштириш агротехнологиялари ишлаб чиқиш юзасидан илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмаган ва иқтисодий самарадорлиги ёритилмаган.
Тадқиқот мақсади. Республиканинг жанубий минтақаси суғориладиган ерларида буғдойни янги навларини очиқ майдонларда ва ғўза қатор ораларида етиштиришнинг ресурстежамкор агротехнологиясини ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодий самарадорлигини асослаш.
Дала тажрибалари (2015-2017 йй)даДон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалида яратилган кузги юмшоқ буғдойнинг районлашган Яксарт ҳамда истиқболли Ғозғон ва Бунёдкор навлари очиқ майдонда ҳамда ғўза қатор ораларида Фанкхаузер-2115 (тўғридан-тўғри экиш) сеялкасида ҳамда анъанавий СЗУ-3,6 ғалла экиш сеялкаларида 10 октябрда, 5 млн.дона, 5,5 млн.дона ва 6 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экиб ўрганилди.
Кузги бошоқли дон экинларининг экиш усули, меъёр ва муддатларини ишлаб чиқишда иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун мазкур экинни етиштиришда қўлланилган барча агротехник омиллар: экиш олди ва экиш билан боғлиқ харажатлар, суғориш, ўғитлаш, бегона ўтларга, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда ҳосилни йиғиб олишга қилинадиган сарф – ҳаражатларни ҳисобга олиш зарур.
Очиқ майдонда ва ғўза қатор орасида кузги буғдой навларини экиш усуллари, меъёр ва муддатларини ишлаб чиқиш тажрибасида иқтисодий самарадорлик асоси – кузги буғдой навларини етиштиришда агротехник тадбирлар харажати тадқиқот ўтказилган Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалида кузги буғдой етиштириш бўйича иш юритиш учун қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа тўлов меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилди.
Ресурслар меъёри, сарф харажатлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорларида белгиланган тадбирларни бажариш юзасидан ишлаб чиқилган “Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва махсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар” [3; 60-66-б] асосида, ресурслар нархи 2017 йил ҳосили учун давлат томонидан белгиланган харид баҳосига кўра ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги Қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 70-01-04-2017-сонли бошоқли экинлар донининг келишилган харид нархлари нархномаси [4; 1-4-б] га юмшоқ буғдой дони харид нархлари 1 тоннаси учун 1 класс 751370 сўм, 2 класс 638950 сўм, 3 класс 550000 сўм, 4 класс 492090 сўм, 5 класс 454980 сўм деб белгиланди. Кузги буғдойни сотиш баҳоси тонна ҳисобида 550000 сўм (товар буғдойнинг давлат ҳарид баҳоси) деб олинди.
Тадқиқот натижалари. Очиқ майдонга Фанкхаузер-2115 сеялкасида 5 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 55,3 ц/га ни, ялпи даромад 3040,9 минг сўмни, жами харажат 2086,9 минг сўмни,шартли соф фойда 954,0 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 377,6 сўмни, рентабеллик даражаси эса 45,7 %ни ташкил этди (1-жадвал).
-
5 ,5 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 57,7 ц/га ни, ялпи даромад 3172,3 минг сўмни, жами харажат 2121,9 минг сўмни,шартли соф фойда 1050,4 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 368 сўмни, рентабеллик даражаси эса 49,5 %ни ташкил этди.
-
6 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 59,0 ц/га ни, ялпи даромад 3242,6 минг сўмни, жами харажат 2159,9 минг сўмни,шартли соф фойда 1085,6 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 366 сўмни, рентабеллик даражаси эса 50,3 %ни ташкил этди.
-
С ЗУ-3,6 сеялкасида 5 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 59,5 ц/га ни, ялпи даромад 3274,9 минг сўмни, жами харажат 2295,6 минг сўмни,шартли соф фойда 979,4 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 385,7 сўмни, рентабеллик даражаси эса 42,7 %ни ташкил этди.
-
5 ,5 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 62,2 ц/га ни, ялпи даромад 3421,6 минг сўмни, жами харажат 2330,6 минг сўмни,шартли соф фойда 1091,0 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 374,6 сўмни, рентабеллик даражаси эса 46,8 %ни ташкил этди.
-
6 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 63,6 ц/га ни, ялпи даромад 3481,5 минг сўмни, жами харажат 2365,6 минг сўмни,шартли соф фойда 1115,9 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 373,7 сўмни, рентабеллик даражаси эса 47,2 %ни ташкил этди.
Ғўза қатор орасига Фанкхаузер-2115 сеялкасида 5 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 63,3 ц/га ни, ялпи даромад 3483,3 минг сўмни, жами харажат 2086,9 минг сўмни,шартли соф фойда 1396,4 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 329,6 сўмни, рентабеллик даражаси эса 66,9 %ни ташкил этди.
-
5 ,5 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 65,7 ц/га ни, ялпи даромад 3615,9 минг сўмни, жами харажат 2121,9 минг сўмни,шартли соф фойда 1494,0 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 322,9 сўмни, рентабеллик даражаси эса 70,4 %ни ташкил этди.
-
6 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 67,0 ц/га ни, ялпи даромад 3684,4 минг сўмни, жами харажат 2156,9 минг сўмни,шартли соф фойда 1527,5 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 322,1 сўмни, рентабеллик даражаси эса 70,8 %ни ташкил этди.
1-жадвалКузги буFдой етиштиришнинг и^тисодий самарадорлик курсаткичлари, (2015
2017 йй)
Вариантлар |
Ҳосил-дорлик, ц/га |
Ялпи дарома д, минг, сўм/га |
Жами ҳаражат , минг, сўм/га |
Шартли соф фойда, минг, сўм/га |
1 кг доннинг таннархи , сўм |
Рента-беллик даражаси , % |
||
Экиш усули |
Экиш меъёри, млн.дона унувчан уруғ ҳисобида |
|||||||
Е О ч ж СЗ S К К У О |
S4^ rt >, г-1 А св ^ X |
5 млн. дона |
55,3 |
3040,9 |
2086,9 |
954,0 |
377,6 |
45,7 |
5,5 млн. дона |
57,7 |
3172,3 |
2121,9 |
1050,4 |
368,0 |
49,5 |
||
6 млн. дона |
59,0 |
3242,6 |
2156,9 |
1085,6 |
366,0 |
50,3 |
||
<о ПО и |
5 млн. дона |
59,5 |
3274,9 |
2295,6 |
979,4 |
385,7 |
42,7 |
|
5,5 млн. дона |
62,2 |
3421,6 |
2330,6 |
1091,0 |
374,6 |
46,8 |
||
6 млн. дона |
63,3 |
3481,5 |
2365,6 |
1115,9 |
373,7 |
47,2 |
||
к о СЗ о а о н СЗ к СЗ м >>> 14ч |
А се cn |
5 млн. дона |
63,3 |
3483,3 |
2086,9 |
1396,4 |
329,6 |
66,9 |
5,5 млн. дона |
65,7 |
3615,9 |
2121,9 |
1494,0 |
322,9 |
70,4 |
||
6 млн. дона |
67,0 |
3684,4 |
2156,9 |
1527,5 |
322,1 |
70,8 |
||
ПО и |
5 млн. дона |
58,9 |
3239,5 |
2179,5 |
1060,0 |
370,1 |
48,6 |
|
5,5 млн. дона |
60,9 |
3351,3 |
2214,5 |
1136,9 |
363,6 |
51,3 |
||
6 млн. дона |
62,4 |
3430,2 |
2249,5 |
1180,7 |
360,9 |
52,5 |
СЗУ-3,6 сеялкасида 5 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 58,9 ц/га ни, ялпи даромад 3239,5 минг сўмни, жами харажат 2179,5 минг сўмни,шартли соф фойда 1060,0 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 370,1 сўмни, рентабеллик даражаси эса 48,6 %ни ташкил этди.
-
5 ,5 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 60,9 ц/га ни, ялпи даромад 3351,3 минг сўмни, жами харажат 2214,5 минг сўмни, шартли соф фойда 1136,9 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 363,6 сўмни, рентабеллик даражаси эса 51,3 %ни ташкил этди.
-
6 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда ҳосилдорлик 62,4 ц/га ни, ялпи даромад 3430,2 минг сўмни, жами харажат 2249,5 минг сўмни,шартли соф фойда 1180,7 минг сўмни, 1 кг дон таннархи 360,9 сўмни, рентабеллик даражаси эса 52,5 %ни ташкил этди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, кузги бошоқли дон экинлари эрта муддатда экилганда, ҳосилдорликнинг юқори бўлишига мос равишда, рентабеллик даражаси
40 %дан кам бўлмайди, ғўза қатор ораларига тўғридан-тўғри ресурстежамкор Фанкхаузер-2115 сеялкасида экилиши рентабеллик даражасини 67-70 %гача кўтарилишини таъминлайди.
Адабиётлар:
-
1 . Бобомирзаев П.Х.Ўзбекистоннинг жанубий минтақасида қаттиқ буғдой етиштириш технологиясини мақбуллаштириш: қ/х. фан. док. дис. – Тошкент: 2017.182 б.
-
2 . И.Б.Рустамова, Р.А.Нурбекова. Тупроққа ишлов бермасдан тўғридан-тўғри қишлоқ хўжалик экинларини экиш технологиясидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги. / Ж. "Irrigatsiya va melioratsiya" №3(17). 2019 56-60 б.
-
3 . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги Қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 70-01-04-2017-сонли бошоқли экинлар донининг келишилган харид нархлари нархномаси. 1-4-б].
-
4 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорларида белгиланган тадбирларни бажариш юзасидан ишлаб чиқилган “Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва махсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар”. Тошкент.: Хилол Медиа. 2011 й. -60-66 б.
-
5 . Вестник Таджикского национального университета. Серия естественных наук. Издательство: Таджикский национальный университет (Душанбе)ISSN: 2413452X. 198-202 б.
УЎТ 581.6: 631.5: 633.88.
Список литературы Ресурстежамкор буғдой етиштириш технологиясининг иқтисодий самарадорликка боғлиқлиги
- Бобомирзаев П.Х.Ўзбекистоннинг жанубий минтақасида қаттиқ буғдой етиштириш технологиясини мақбуллаштириш: қ/х. фан. док. дис. - Тошкент: 2017.- 182 б.
- И.Б.Рустамова, Р.А.Нурбекова. Тупроққа ишлов бермасдан тўғридан-тўғри қишлоқ хўжалик экинларини экиш технологиясидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги. / Ж. "Irrigatsiya va melioratsiya" №3(17). 2019 56-60 б.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 майдаги Қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган 70-01-04-2017- сонли бошоқли экинлар донининг келишилган харид нархлари нархномаси. 1-4-б].
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046- сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 мартдаги 47-сонли қарорларида белгиланган тадбирларни бажариш юзасидан ишлаб чиқилган "Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва махсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар". Тошкент.: Хилол Медиа. 2011 й. -60-66 б.
- Вестник Таджикского национального университета. Серия естественных наук. Издательство: Таджикский национальный университет (Душанбе)ISSN: 2413- 452X. 198-202 б. УЎТ 581.6: 631.5: 633.88.