Ўрта осиё буюк мутафаккирларининг табиат аидаги арашлари
Автор: Ражабова И..
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.
Бесплатный доступ
Табиат билан инсон ўртасидаги уйғунликни таъминлашда экологик таълим-тарбиянинг роли ниҳоятда катта. Таълим тизимининг барча босқичларида амалга ошириладиган узлуксиз экологик таълим ва тарбия инсоннинг табиатига, қолаверса, ўзига нисбатан янги муносабатларнинг шаклланишини тақозо этади. Мазкур мақолада Ўрта Осиё мутафаккирларининг табиат ҳақидаги қарашлари акс этади.
Табиат, тарбия, инсон, экология, маьнавий, хает, педагог
Короткий адрес: https://sciup.org/140289086
IDR: 140289086
Текст научной статьи Ўрта осиё буюк мутафаккирларининг табиат аидаги арашлари
Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ўз миллий қадриятларини тиклаш йўлида жамият ҳаётининг ҳар бир жабҳасида собит қадамлик билан иш олиб бормокда. Айниқса, табиат билан инсон муносабатларига оид муаммоларни ҳал қилишда. Дастлаб бу педагогик жараённи оила ва МТТлардан бошламоқ зарур. Шунга кўра болалар боғчаларида таълим-тарбия бераётган тарбиячиларнинг олдида энг муҳим вазифаларидан бири ҳам болаларнинг табиат гўзалликларини кўра билиши, уни севиши, табиатда юз берадиган воқеа-ҳодисалар ҳақида тўғри тушунчага эга бўлиши, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш руҳида тарбиялаш муҳим педагогик муаммо ҳисобланади.
Табиат - битмас-туганмас хазинадир. Усимликлар дунёси, хайвонот олами ёш қалбнинг тўғри ўсиб шаклланишида, табиатда 5 бўладиган воцеа-ходисаларнинг сир-асрорини урганиб вояга етишида катта манба бўлиб хизмат қилади. Табиатдаги нарсалар икки қисмдан: жонсиз ва жонли табиатдан иборатдир. Жонсиз табиатга ер, қуёш, ой, юлдузлар, сув, ҳаво, тошлар, тупроқ, жонли табиатга эса ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар, одамлар киради. Жонсиз табиат дейилишига сабаб улар озиқланмайди, ўсмайди, кўпаймайди, ривожланмайди. Масалан, тошни олсак, унга сув ҳам, ҳаво ҳам керак эмас. Жонли табиатга кирувчилар эса озиқланадилар, нафас оладилар, ўсадилар ва кўпаядилар. Жонли табиат вакиллари ўсимлик, ҳаво, сув, ёруғлик, иссиқлик ва озуқа бўлмаса яшай олмайди. Жонли табиатдаги барча мавжудотлардан энг қудратлиси инсондир. Инсон фикрлайди, меҳнат қилади, турли кашфиётлар ихтиро қилади. Табиат инсонни маънавий бойитишнинг битмас туганмас манбаидир. Табиат билан инсон ўртасидаги уйғунликни таъминлашда экологик таълим-тарбиянинг роли нихоятда катта.
Марказий Осиё мутафаккирларининг табиат ҳақидаги таълимотлари Ўрта Осиё халқлари, жумладан ўзбек халқи қадимдан экологик маданият меросига эга. Энг мўътабар, қадимги қўлёзмамиз «Авесто» халқимизнинг бебаҳо мулки саналади. Бу нодир китоб бундан ўттиз аср муқаддам шу заминда яшаган аждодларимизнинг биз авлодларга қолдирган маънавий тарихий меросидир. «Авесто», айни замонда, бу қадим ўлкада буюк давлат, юксак маънавият ва маданият бўлганлигидан гувоҳлик берувчи тарихий ҳужжатдир. «Авесто» табиат, жамият ва инсон ўртасидаги муносабатларини маънавий, руҳий ва ахлоқий мезонлар орқали уйғунлаштирувчи, кишини қуршаб олган оламни ўрганишга чорлагувчи фалсафадир. «Авесто»да ноёб доривор гиёҳлар ҳақида қимматли маълумотлар мавжуд. Бундан ташцари, уй-жой, атроф-мухит, табиатни муҳофаза қилиш, уни асраш тўғрисида тавсиялар берилган. «Авесто»да ер, сув, хона, инсон тана аъзолари, кийим-кечакларни тоза тутиш хацида ёзилган. Атроф-мухит, кучаларни, бутазорлару утлоцларни, ерни ифлос қилган кишилар жазоланганлар. Шунингдек, муҳит тозалигини сақлаш ва касалликларни олдини олиш мақсадида ахлатларни, ифлосланган жойларни тош, тупроқ, қум билан кўмиб ташлаш буюрилган. Асарда касаллик тарқатувчи ҳашаротларни йўқотиш, шунингдек, уй ҳайвонларини тўғри парвариш қилиш йўллари ҳам кўрсатилган. Ўрта асрларда Ўрта Осиёда яшаб ижод этган олимлардан Мухаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал-ФарFOниий ва бошқалар табиатшунослик фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар. Улар ҳали экология фани дунёга келмаган даврда табиат ва ундаги 9 мувозанат, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиатни эъзозлаш ҳақида қимматли фикрлар айтганлар. Буюк аллома Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (783-850) рисолаларидан бирида бундай деб ёзади:
«Билингки, дарёнинг кўзлари ёшланса, унинг бошига ғам, кулфат тушган бўлади. Одамлар, дарёдан меҳрингизни дариғ тутманглар!» Дарёнинг «ёшли кузлари» деганда Мухаммад Мусо ал-Хоразмий нималарни кузда тутган экан? Эҳтимол, у дарё сувининг ортиқча исроф бўлишини назарда тутгандир? Ваҳоланки, буюк бобомиз энг аввало дарё билан одамларнинг «бир-бирларини тушунишлари», узаро мехр -мухаббат куйишларини назарда тутган. 847-йилда Мухаммад ал-Хоразмий «Китоб сурат ал-арз» номли асарини ёзди. Унда дунё океанлари, қуруқликдаги қитъалар, қутблар, экваторлар, чўллар, тоғлар, дарё ва денгизлар, кўллар ва урмонлар, улардаги усимлик, хайвонот дунёси, шунингдек, ернинг асосий бойликлари ҳамда бошқа табиий ресурслар ҳақида маълумотлар келтирилган. Ушбу рисолада математика, геология, астрономия, этнография, тиббиёт, шунингдек, дунё халқларининг табиий кўникмалари ва тарихий-хукукий билимлари умумлаштирилган. Абу Наср Форобий. Урта Осиё халклари ижтимоий-фалсафий фикрларининг энг йирик ва машхур вакилларидан бири Абу Наср Форобийнинг (873-950 й.й.) илмий-фалсафий мероси ниҳоятда бой. Унинг асарлари ҳозиргача тўлиқ аниқланмаган. Немис олими М.К.Броккелманнинг рўйхатида Форобийнинг турли соҳаларга оид 180 та асарининг номи келтирилган. Форобий табиатшуносликнинг турли тармоқлари билан шуғулланган бўлиб, унинг «Китоб алхажм ва ал-микдор», «Китоб ал-мабоди ал-инсониа» («Инсониятнинг бошланиши хакида китоб»), «Китоб ал-аъзо ал-хайвон» («Ҳайвон аъзолари тўғрисида китоб») номли асарлари бунга далил бўла олади. Табиатшуносликка оид «Одам аъзоларининг тузилиши», «Ҳайвон аъзолари ва уларнинг вазифалари ҳақида» каби асарларида одам ва ҳайвонлардаги айрим аъзоларнинг тузилиши, хусусиятлари ва вазифалари ҳақида ҳам тўхтаб ўтилган. Одам аъзоларининг тузилиши ва вазифалари ҳақида сўз юритилганда ўзгаришлар, яъни касалликлар биринчи навбатда овқатланиш тартибининг бузилиши оқибатида келиб чиқади, деб тушунтирилади.
Абу Райҳон Беруний (973–1048 й.й.) коинотдаги ҳодисаларни тараққиёт қонунлари, нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро таъсири билан тушунтиришга уринади. Олим ердаги баъзи ҳодисаларни қуёшнинг таъсири орқали изоҳлайди. Берунийнинг фикрича, ердаги ўсимлик ва ҳайвонот оламининг яшаши учун зарур имкониятлар чекланган. Лекин ўсимлик ва ҳайвонлар доимо кўпайишга интилади ва шу мақсадда курашади. Берунийнинг табиатшунос сифатида қуйидагича фикрлари ҳанузгача ўз долзарблигини йўқотмаган: «Экин ва насл қолдириш билан дунё тўлиб бораверади. Гарчи дунё чекланган бўлсада, кунлар ўтиши билан бу икки ўсиш натижасида кўпайиш чекланмайди. Агар ўсимликлардан ёки жониворлардан бирор хилининг ўсишига шароит бўлмай, ўсишдан тўхтаса ҳам, бошқаларида бу аҳвол бўлмайди. Улар бирданига пайдо булиб, бирданига йуколиб кетмайди. Борди-ю ер юзини бир хил дарахт ёки бир хил ҳайвон бутунлай қоплаб олса, бу ҳолда ҳайвоннинг кўпайишига ҳам, дарахтнинг ўсишига ҳам ўрин қолмайди. Шу сабабдан деҳқонлар экинларни ўтоқ қилиб, кераксизини юлиб ташлайдилар». Беруний асарларида ўсимлик ва ҳайвонларнинг биологик хусусиятлари, уларнинг тарқалиши ва хўжаликдаги аҳамияти ҳақида маълумотлар топиш мумкин. Берунийнинг илмий қарашлари, асосан, «Сайдана», «Минералогия», «Қадимги авлодлардан қолган ёдгорликлар» асарларида ўз аксини топган. Унда Эроннинг турли тропик ўсимлик ва ҳайвонларининг ташқи муҳит билан алоқаси, уларнинг хулқ-атвори йил фаслларининг ўзгариши билан боғлиқлиги мисоллар билан тушунтирилган. Беруний ер юзининг ўзгариши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзгариши билан, тирик организ мларнинг турли ҳаёти ер тарихи билан боғлиқ бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Қумни кавлаб, унинг орасидан чиғаноқни топиш мумкин. Бунинг сабаби, бу қумлар қачонлардир океан туби бўлган, деб таъкидлайди аллома.
Хулоса килиб айтганда, буюк мутафаккирлар асарларида табиатни асраш унинг бойликларини ку пайтириш ҳайвонот ва наботот дунёсини ҳаёти ва яшаш тарзини ўрганиш ҳамиша инсон олдидиги масьулиятли вазифа эканлиги уқтирилади.
Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati:
-
1. Ражабова И. Х., Эшова Д. Ш. Методы и средство внедрения инновационной педагогической технологии в систему ДО. Aсademy,№ 3 (54) 2020.
-
2. Xamidovna R. I. Play as a means of developing the creative abilities of Preschool Children //Middle European Scientific Bulletin. – 2021. – Т. 10.
-
3. Ражабова И. Х. Эргашева Гулзод Бахтиёровна. Дидактические требования к занятиям математикой в дошкольных учреждеиях. Проблемы педагогики,№ 6 (51) 2020.
-
4. Nizomiddinovna K. N. Anthropocentric Approach to Language: Phatics and its Properties //CENTRAL ASIAN JOURNAL OF LITERATURE, PHILOSOPHY AND CULTURE. – 2021. – Т. 2. – №. 10. – С. 107-110.
-
5. Hamroyeva N. ИЛТИФОТНИНГ ПРАГМАЛИНГВИСТИК ХУСУСИЯТЛАРИ //ЦЕНТР НАУЧНЫХ ПУБЛИКАЦИЙ (buxdu. uz). – 2020. – Т. 2. – №. 2.
"Экономика и социум" №12(91)-2 2021
Список литературы Ўрта осиё буюк мутафаккирларининг табиат аидаги арашлари
- Ражабова И. Х., Эшова Д. Ш. Методы и средство внедрения инновационной педагогической технологии в систему ДО. Aсademy,№ 3 (54) 2020.
- Xamidovna R. I. Play as a means of developing the creative abilities of Preschool Children //Middle European Scientific Bulletin. - 2021. - Т. 10.
- Ражабова И. Х. Эргашева Гулзод Бахтиёровна. Дидактические требования к занятиям математикой в дошкольных учреждеиях. Проблемы педагогики,№ 6 (51) 2020.
- Nizomiddinovna K. N. Anthropocentric Approach to Language: Phatics and its Properties //CENTRAL ASIAN JOURNAL OF LITERATURE, PHILOSOPHY AND CULTURE. - 2021. - Т. 2. - №. 10. - С. 107-110.
- Hamroyeva N. ИЛТИФОТНИНГ ПРАГМАЛИНГВИСТИК ХУСУСИЯТЛАРИ //ЦЕНТР НАУЧНЫХ ПУБЛИКАЦИЙ (buxdu. uz). - 2020. - Т. 2. - №. 2.