Шафтолида кенг таркаланган замбуруғли касалликлардан бири – клястероспориоз
Автор: Мирзаитова Мукаддамхон Камилджановна, Каримов Отабек Камолдинович, Давлатова Феруза Анваровна
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Сельскохозяйственные науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақола ҳозирда боғдорлик ва сабзавотчилик соҳасини рентабелли тармоққа айлантириш учун Республикамизда барча шарт-шароитлар мавжудлиги ва бу соҳада дуч келаётган айрим камчиликлар, шафтоли етиштиришда унда учрайдиган замбуруғли касалликларни ўрганиш ва уларга қарши кураш чора-тадбирида қўлланилаётган кимёвий воситаларни тажриба синовларига бағишланган.
Боғдорчилик, экологик тоза, замбуруғ, патоген, шафтоли clasterosporium carpophilum, хосилдорлик, амарант 50% н.к. иқтисодий самарадорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125706
IDR: 14125706 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10058
Текст обзорной статьи Шафтолида кенг таркаланган замбуруғли касалликлардан бири – клястероспориоз
Кириш. Экологик жиҳатдан тоза ва тўла қимматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бугунги кунда глобаллашиб бораётган муаммолардан биридир. Мадомики, ҳар қандай экин тупроққа экилгандан йиғиштириб олингунича у ёки бу касаллик билан зарарланиш хавфида бўлар экан, қишлоқ хўжалик мутахассисидан доимий хушёрлик ва тезкорлик талаб этилади. Аммо исталган касаллик турига қарши кимёвий препаратларни сурункали ва бетартиб қўллайвериш юқорида таъкидланган муаммони янада чуқурлаштириб юборади.
Ҳозирги вақтда кўпчилик илмий муассасалар мева-сабзавот ўстириш, етиштириш уларни биологияси, агротехникаси ва селекциясини ўрганиш бўйича системали иш олиб бормоқда.
Боғдорчилик - Республикамиз қишлоқ хўжалигидаги энг кўп мехнат талаб этиладиган тармоқ ҳисобланади.
Республикамизни иқлим шароитини қулайлиги, сунъий суғориш имконияти ва тупроцнинг унумдорлиги, бу ерда хилма-хил мевали дарахтларни устириш ва улардан мул-кул хосил олиш имкониятини беради.
Мевали боFлар хосилдорлигини ошириш ва мевалар сифатини яхшилаш шу куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Мевали боғларнинг ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири - уларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишдир. Мевали боғларда зарар етказиб яшовчи 150 дан ортиқ зараркунанда ва касалликлар маълум. Олинган маълумотларга кўра, йилига бутун дунёда ўстирилаётган ўсимликлар ҳосилининг 35 % нобуд бўлади, унинг 14 % касаллик ва зарарли ҳашаротлар улушига тўғри келади. Бундан ташқари 20 % ҳосилни ташиш ва омборларда сацлаш пайтида нобуд булади
Шафтоли МДҲ давлатларининг жанубий районларида мева дарахтларининг энг цимматли турларидан бири хисобланади.
Узбекистонда етиштирилган шафтоли мазасининг таркибида 7,3-12,0 % цанд, 0,33-0,95 % кислота,0,002-1,17 % пектин, 0,1 %га яцин ошлов моддаси ва С витамин булади. Шафтоли маFЗида 45-57% цотмайдиган ёF булади. Шафтолининг сифати, хўжаликда ишлатилиши ва пишиш муддатлари турлича бўлган 5000 га яқин нави маълум. Шафтолининг ватани Хитой хисобланади.
Шафтоли дарахтлари барвақт ҳосилга киради. Ҳар йили мўл ҳосил беради, меваси жуда чиройли, дарахтлари кучли бўлади, лекин бошқа данакли меваларга нисбатан анча совуцца чидамсиздир. Шафтоли дарахтлари экилгандан кейин 3 -4 йилга келиб 100-150 кг гача хосил бериши мумкин.
Клястероспориоз билан зарарланган шафтоли баргларнинг кўпчилиги тўкилади, натижада қишловчи куртаклар уйғонади, дарахтлар совуққа чидамсиз бўлиб цолади ва келгуси йил хосили камаяди.
М.М.Ганиев, В.Д.Недорезков (2005) зарарланган куртаклар қўнғир тус олиб, нобуд бўлади. Баъзи зарарланган гулкуртаклар соғлом бўлиб кўриниши мумкин, аммо кейинги йил баҳорда очилмайди. Зарарланган гуллар тўкилиб кетади. Шафтоли мевалари устида кичик, қизил ёки апельсин тусли, бироз ботиқ доғлар пайдо бўлади, улар усиб цизFиш-цунFир ёки цунFир, уртаси очроц тусли сугалчаларга айланади. Касалликни Mycota (Fungi) (Ҳақиқий замбуруғлар) дунёсининг Anamorphic Fungi (Deuteromycota) (Анаморф замбуруFлар - Дейтеромикота) булими, Coelomycetes (Целомицетес) синфи, Melanconiales (Меланкониалес) тартиби, Melanconiaceae (Меланкониацеа) оиласи, Stigmina (Стигмина) туркумига мансуб бўлган Stigmina carpophila (Стигмина карпофила) туридир, синоними Clasterosporium carpophilum (Клястерос-пориум карпофилум). ЗамбуруF мицелий, конидия ва хламидоспоралари билан касал куртакларда (тангачалар остида) ва новдалардаги ҳар хил тешикларда, яраларда елим тагида ва цисман баргларда цишлайди. Эрта бахорда харорат 4-5оС га етганда ёмғир сувида елим эрийди ва конидиялар ёмғир ва шамол билан уйғонаётган куртаклар ва ёзилаётган баргларга тушади, уларни бирламчи зарарлайди. Конидиялар қушлар, ҳашаротлар, боғ қуроллари ва ҳоказолар билан ҳам тарқалиши мумкин. Конидиялар ниш (муртак) найчалари ёрдамида ўсимлик тўқималарига тешиклар орцали ёки бевосита эпидермисни тешиб киради.
Шафтолизор боғлардаги шафтоли дарахлари куртакларини бўртиши, гуллаши, тупроқ таркибидаги озиқ моддалар ҳамда ўғитлаш тадбирларини олиб борилишига боFлиц холда 2-3 кунга бир биридан фарц цилди.
Маълумки шафтоли ёруқсевар , иссиқ севар ўсимлик, ер ости суви чуқур бўлган лекин намлик мўътадил, карбонатли, қумоқ тупроқли ерларда яхши ўсиб, мўл ҳосил беради. Шунингдек, шафтолизор боғлардан юқори ҳосил олишга ўғитнинг қайси вақтта солиниши, қанча миқдорда солиниши ҳам муҳимдир. Бунда ўғитларнинг ўзига хос хусусиятларига хам алохида ахамият берилиши шарт.
Тажриба Андижон тумани “Водий ишонч кўрки”кўп тармоқли фермер хўжалиги шароитида ўтказилди. Тажрибани ўтказишдан мақсад шафтолидаги клястоспориоз касаллигининг ривожланиши, ҳосилдорликка таъсири ва унга қарши кимёвий кураш чораларини самарадорлигини ўрганишдан иборатдир. Дала тажрибасини қуйидаги тизимда олиб бордик.
жадвал 1
ТАЖРИБА ТИЗИМИ
Вариантлар |
Тажриба режаси |
I Назорат |
Шафтолидаги клястоспориоз касаллигига қарши ҳеч қандай кураш чораси қўлланилмади |
II Тажриба |
Шафтолидаги клястоспориоз касаллигига қарши Амарант 50% н.к. 0,1 л/га. қўлланилди |
III Тажриба |
Шафтолидаги ун шудринг касаллигига қарши Амарант 50% н.к. нинг 0,2 л/га. Қўлланилди |
Тажрибада ҳар бир вариантда ўртача мева берадиган 6 туп шафтоли дарахтлари танлаб олинади. Тажриба 2 та вариант 4 қайтариқдан ташкил топиб, унда қуйидаги ишлар мўлжалланган эди: касаллик пайдо бўлиш даври; мева ва барг новдаларининг зарарланиши; дарахт ҳосилдорлиги ва унинг касалликлар билан зарарланиши.
Касалликнинг дастлабки пайдо бўлиш даври тажрибадаги дарахтларни ҳар 3 -5 кун ичида бир марта кузатиш орқали аниқланди. Агар касаллик борлиги маълум бўлса, дарахтлар тўрт томонидан кўриб чиқилди ва зарарланиш даражаси қуйидаги балл шкаласида аниқланди:
Баллар: 0 – зарарланиш йўқ;
0,1 дарахтда алоҳида зарарланган ва сони 10дан ошмаган новдалар;
4-дарахтдаги новда ва гуллар 25 фоиздан юқори зарараланган;
Кейинги ҳисоблар ҳар бир пуркашдан олдин ва ундан 5 кун ўтгач ўтказилди. Бу вақтда дарахтларга умумий баҳо бериш билан биргаликда алоҳида шоҳларда мукаммал ҳисоблар ўтказилди. Бунинг учун баҳорда танланган дарахтларнинг тўрт томонидан 1 метрли шохлар танлаб олиниб, ёрлиқлар осилди. Бутун ёз давомида ўтказилган ҳисоблар вақтида бу шохлардаги барча гуллар, ўсув новдалари кўриб чиқилди ва уларнинг клястоспориоз билан зарарланиш даражаси аниқланди.
Ҳар бир вариантдан ҳисоблаш учун танлаб олинган дарахтларда ҳар 10 кунда феналогик кузатишлар олиб борилди. Барча фенологик кузатишлар ЎзЎХҚИТИ услуби бўйича олиб борилди.
Синов учун истиқболли Амарант 50 % амланувчи кукун бошқа экинлар учун тавсия этилган «Рўйхат-2013»да келтирилганларидан танлаб олинди. Тажрибаларимиз агротоксикологияда қабул қилинган услубий кўрсатмалар асосида олиб борилди.
Бунда тажрибамизда Амарант 50% н.к. турли меъёрларда яъни 2 вариантда 0,1л/га, 3 вариантда 0,2л/га қўлланилганда биологик самарадорлик 2 вариантда 76,7% , 3 вариантда 87,7,0 % ни ташкил қилди. Кимёвий кураш хисобига тажриба майдонида, назорат нисбатан 2 вариантда - 9,0 ц/га, 3вариантда – 11,0 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилди. Ҳар гектар ҳисобига 2 вариантда 602500 сўм, 3- вариантда 728000 сўмдан соф даромад олинди ва 1 сўм сарф қилинган ҳаражат ҳисобига 2 ваиантда 1 сўм 90 тийин, 2 вариантда 2 сўм 77 тийиндан фойда олинди.
АДАБИЕТЛАР:
-
1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 56 б.
-
2. Бокачёв Г. И., Воробьёв В. Ф., Соловьёв И. С., Миренков Ю. М., Сенин В.И., Титов Д. А. Плодовые культуры. Справочник. М.: Агропромиздат, 1991, 384 с., цв. илл. на 16 л.
-
3. Набиев Ў. Мевазор ва токзорларнинг заракунанда ҳамда касалликлари ва уларга қарши кураш. Тошкент: “Ўзбекистон”, 1974, 48 б.
-
4. Saliyeva R. Z., Parpiyeva M. Q., Abdullayeva G. D. BIOLOGY OF GRAPHOLITA MOLESTE
AND METHODS FOR ITS DETERMINATION //АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ СОВРЕМЕННОЙ НАУКИ. – 2019. – С. 9-13.
-
5. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Хазраткулова Шахноза Усмоновна,
Қобилов Нурбек Эркинович ҚУРҒОҚЧИЛИККА БАРДОШЛИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
6. Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович ЖАНУБИЙ
МИНТАҚАЛАР ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
7. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ МАҲАЛЛИЙ
МАҲСУЛДОР ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
8. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович
РАҚОБАТЛИ НАВСИНАШ КЎЧАТЗОРИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
9. Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна ЎСУВНИ
БОШҚАРУВЧИ ВОСИТА (БИОСТИМУЛЯТОР) ЛАРНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ДАСТЛАБКИ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
10. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович БАҲОРГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИДА БОШОҚ ЎЛЧАМЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
11. Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич КУЗГИ БУҒДОЙНИ РЕСУРСТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ЕТИШТИРИЛИШИНИНГ ДОН ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
12. Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Ўғли ТАКРОРИЙ МОШ ЭКИНИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
13. Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИНГ ИССИҚЛИККА БАРДОШЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
14. Кулдашов Бобомурод Хусанович, Халилов Насриддин, А. Х. Ҳамзаев ОСОБЕННОСТИ ВЫРАЩИВАНИЯ СОРТОВ СОИ НА ОРОШАЕМЫХ ЗЕМЛЯХ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
Список литературы Шафтолида кенг таркаланган замбуруғли касалликлардан бири – клястероспориоз
- Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, "Ўзбекистон" НМИУ, 2017. - 56 б.
- Бокачёв Г. И., Воробьёв В. Ф., Соловьёв И. С., Миренков Ю. М., Сенин В.И., Титов Д. А. Плодовые культуры. Справочник. М.: Агропромиздат, 1991, 384 с., цв. илл. на 16 л.
- Набиев Ў. Мевазор ва токзорларнинг заракунанда ҳамда касалликлари ва уларга қарши кураш. Тошкент: "Ўзбекистон", 1974, 48 б.
- Saliyeva R. Z., Parpiyeva M. Q., Abdullayeva G. D. BIOLOGY OF GRAPHOLITA MOLESTE AND METHODS FOR ITS DETERMINATION //АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ СОВРЕМЕННОЙ НАУКИ. - 2019. - С. 9-13.
- Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Қобилов Нурбек Эркинович ҚУРҒОҚЧИЛИККА БАРДОШЛИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.