Шар маънавий-маърифий таълимотлари мазмунидаги маънавий-ахлоий тарбия талини
Автор: Исматов Ш.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-1 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мазкур мақолада турли тарихий даврларда Марказий Осиёда илм-маърифат, маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган алломалар, мутафаккир олимлар таълимотлари мазмунидаги маънавий-ахлоқий тарбия, устоз-шогирд муносабатлари тизими ва улардан ҳозирги замонавий ёшлар тарбиясида фойдаланиш йўллари ва имкониятлари кўрсатилган.
Таълимот, таълим, тарбия, маърифат, маънавият, ахлоқ, устоз, шогирд, ривожланиш, камолот
Короткий адрес: https://sciup.org/140292841
IDR: 140292841
Текст научной статьи Шар маънавий-маърифий таълимотлари мазмунидаги маънавий-ахлоий тарбия талини
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ўсиб келаётган ёшларимизнинг ижодий ва ақлий салоҳиятини рўёбга чиқариш, ўз олдига қўйган олижаноб мақсадларига етказиш, тегишли маълумот ва билим, шунингдек, маълум касб ёки ҳунар эгаси сифатида замон талабларига жавоб берадиган маънан етук шахслар этиб вояга етказиш таълим соҳаси олдига қўйилган асосий талаб ҳисобланади. Чунки давлат ва жамият ҳар томонлама ривожланган, яъни яхши тарбия кўрган ёшларга доимо эҳтиёж сезади. Зеро, ёшлар келажакда давлатнинг таянчи ва жамиятнинг етакчи кучига айланади.
Тарбия ишида куп нарса укувчини тарбиялаётган тарбиячига, яъни укитувчи-мураббийга боFлик. Хал^имизда укитувчи кандай булса, укувчиси хам шундай булади, деган гап бор. Яъни укитувчи укувчилар калбини янги ва бетакрор дунё, муъжизаларга бой хаёт дунёсига олиб киради.
Хозирги замон укитувчи-мураббийлар олдига бир катор янги талабларни куймокда. Таълим сохасидаги ислохотлар, таълим жараёнига куйилаётган укитишнинг илFOр усул ва воситалари, шакллари билан бирга, тарбиявий ишларни хам хозирги, тобора ривожланиб бораётган ахборот асрига мос янги талаблар, яъни миллий тарбия коидаларига асосланган максад асосида олиб боришни такозо килмокда. Юртимизда азал-азалдан тарбия жараёни “Устоз-шогирд” анъаналари асосида олиб борилган. Айникса, бу усул у ёки бу касб-хунар сирларини ургатишда кул келади. Хозирги кунда хам купгина уста ёки хунармандлар узлари эгаллаган хунарларни фарзандлари ёки шогирдларига шу асосда ургатиб келмокдалар. Албатта, бу усул хам устоз-мураббийликнинг бир куриниши сифатида купгина хунарларнинг умрбокийлигига ва бардавомлигига хизмат килиб келмокда. Тарбия - арабча “рибув” сузидан олинган булиб, “устирмок” ёки “кучайтирмок” маъносида келади. Шунингдек, “тарбият” ёки “тарбиятун” сузлари “парвариш килиш”, “таълим бериш”, “одоб ургатиш”, “тугри йул курсатиш”, “улгайтириш”, “мехрибонлик курсатиш” ва “химоя килиш” каби маъноларни хам билдиради.
Маълумки, ислом илм-маърифат, эзгулик ва халоллик, Ватанни севиш ва кадрлаш, яхши амалларга содикликка даъват этади. Бу жараёнда инсонни уз устида мустакил ишлашга, бешикдан кабргача илм излашга чорлаш билан боглик даъват хаммасидан мухимидир. Хатто, бир соат илм-маърифат билан машFул булиш, яъни илм олиш бир кунлик тоат-ибодатдан афзал эканлиги уктирилади. Марказий Осиёдан етишиб чикиб, жахон илм-фани ривожига улкан хисса кушган Хоразмий, Замахшарий, Форобий, Ахмад Фаргоний, Абу Райхон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Ахмад Югнакий, Ахмад Яссавий, Пахлавон Махмуд, Мирзо Улугбек, Алишер Навоий, Хусайн
Воиз Кошифий, Захириддин Мухаммад Бобур каби улуF аждодларимиз хам буюк устозларнинг муносиб шогирдлари эдилар. Мовароуннаҳр диёрида вояга етиб, ислом дунёсида катта обру козонган Абу Хафс Кабир Бухорий ва унинг шогирдлари Имом Бухорий ва Имом Термизийлар яратган илмий-маърифий мактаб кейинги даврларда буюк Етти пиримиз ва уларнинг давомчилари камол топишига пойдевор бўлди. Мана, бир неча асрдирки, улар маънавий мероси башарият камолотига хизмат қилиб келмоқда. Энг муҳими, юртимизда яшаб ўтган кўплаб маърифатпарвар ҳукмдорлар олим ва муаллимларни хар жихатдан куллаб-кувватлаб, Мовароуннахрнинг чинакам зиё масканига айланишига шароит яратиб бердилар. Бу жиҳатдан, Исмоил Сомоний, Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдуллахон, Имомқулихон сингари маърифатпарвар хукмдорларнинг хизмати катта булди.
Халкни илм-маърифатли килишда кейинги асрларда яшаб ижод этган
Мунис, Огаҳий, Муқимий, Фурқат, Завқий, Аваз Ўтар, Аҳмад Дониш каби маърифатпарвар зотлар, Исҳоқхон Ибрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла
Авлоний, Файзулла Хўжаев, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Ко дирий, Абдувохид Бурхонов, Усмон Хужаев, Мусо Саиджонов сингари фидойи жадидлар алохида жонбозлик курсатдилар. Уларнинг саъй-ҳаракати ва ташаббуслари туфайли юртимизда мактаб таълимини ислоҳ қилиш, уни замонга яқинлаштириш ғоясига эргашган юзлаб муаллим ва мураббийлар етишиб чикди. Диёримизда замонавий илм-фан, таълим-тарбия анъаналари шаклланди. Бухоро Халқ Республикасини оёққа қўйиш, мамлакат иктисодиётини кутариш хамда халк хужалигини ривожлантириш билимли, ватанпарвар ёшларга боглик эканлигини яхши англаган Файзулла Хужаев саъй-харакати туфайли киска муддатда 51 та умумтаьлим мактаби, 11 та хунар-техника билим юрти ва 5 та мусика мактаби фаолияти йулга қўйилгани ҳам анъаналар давомийлигини таъминлади. Фитрат ва Файзулла Хужаев жонбозлиги остида Ота Fиёс Абдугани, Ота Жалол Носиров, Уста Насруллойи Танбурий, Уста Шоҳид Ҳофиз каби забардаст мақом билимдонлари ва мах,оратли чoлFучи-сoзaндaлaр таклиф этилиб, Бухоро Шашмакоми нотага туширилгани кадимий мусика санъатимизга э^тиромнинг ёркин намунаси булди. Уз навбатида, бу саъй-^аракатлар Бухоро заминидан Мутаваккил Бурх,онов, Олим Хужаев, Раззок ^амроев, Омина Фаёзова, Марьям Ёкубова, Мухтор Ашрафий, Саттор Ярашев каби унлаб забардаст санъат намояндалари етишиб чикишига замин яратди.
Фалсафа х,амда бошка ижтимоий фанлар буйича 30 нафардан ортик фан доктори, шунингдек, 100 нафарга якин фан номзодига бевосита мураббийлик қилган заҳматкаш олимнинг бу фидойилиги Бухоро заминида вояга етган Саид Алиев, Тожи Қораев, Тўра Мирзаев, Охунжон Сафаров, Эргаш Қиличев, Ҳамид Неъматов, Раҳим Воҳидов, Иброҳим Ҳаққул сингари забардаст олимларнинг етишиб чиқишига, устозлар анъанасини муносиб давом эттиришига туртки берди. Бу ўринда, ўз даврида Бухорода Абдурауф Фитрат чинакам байроқдорлик қилган сўз санъати анъаналари кейинги даврларда Жалол Икромий, Султон Жўра, Тошпўлат Ҳамид, Аҳад Ҳасан, Жамол Камол, Неъмат Аминов, Ғулом Шомурод, Омон Мухтор, Тошпўлат Аҳмад, Самандар Воҳидов, Садриддин Салим Бухорий каби муносиб шогирдлар томонидан давом эттирилганлигини эътироф этиш жоиз. Сунгги беш йилликда мамлакатимиз, колаверса, вилоятимизда таълим-тарбия, илм-фан, ижод ва санъат ривожига кўрсатилаётган эътибор, ўқитувчи мақомини кутариш борасидаги саъй-х,аракат ва ислох,отлар х,ар биримизга ана шундай ёруг умидлар багишлайди, албатта. Айникса, улуг алломаларимиз - Мирзо Улугбек ва Мухаммад Хоразмий номидаги иктидорли болалар мактаблари, Ога^ий, Ис^окхон Ибрат, Абдулла ^одирий, ^амид Олимжон ва Зулфия, Ибройим Юсупов, Эркин Вох,идов, Абдулла Орипов, Мух,аммад Юсуф, ^алима Худойбердиева номлари билан аталган ижод мактаблари, Темурбеклар мактаби, Президент мактаблари фаолияти йулга куйилгани, х,ар бир мактабда ихтисослаштирилган мактабларга хос шароитлар яратилишига ало^ида эътибор каратилаётгани диккатга сазовордир.
Ўтган йили Бухоро вилоятига ташриф чоғида Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан Бухоро шаҳрида Абдурауф Фитрат номидаги ўзбек тили ва хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ижод мактаби фаолиятини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилганлиги ҳам Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришга камарбаста бўлиб келаётган воҳа ўқитувчи-мураббийларига чексиз қувонч, янги режалар йўлида куч-ғайрат бағишлади.
Бу каби саъй-ҳаракат ва ташаббуслар серқуёш диёримизда асрлар давомида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинаётган устоз-мураббийларга чинакам ишонч намунасидир. Демак, мураббий сифатида аждодларимизга муносиб бўлишга, ўсиб келаётган авлодимизнинг таълим-тарбия, илм-фан чўққиларини эгаллашига кўмаклашишга ҳар биримиз бурчли ва масъулмиз. Зеро, мураббий – миллатнинг юзи, Ватан истиқболининг асл бунёдкоридир!
Адабиётлар:
-
1. Абдуллаев К.Ф. Мыслители востока о педагогической профессии // Культура мира и ненасилия подрастающего поколения: ракурсы интерпретации и педагогические условия развития, 2020. С. 117-120.
-
2. Бобомуродова Н. Ж. ЛЮБОВЬ К ЧЕЛОВЕКУ-ИДЕЙНАЯ ОСНОВА ГУМАНИЗМА АЛИШЕРА НАВОИ //Символ науки. – 2021. – №. 11-1. – С. 40-43.
-
3. Жураев Б. Т. Гуманизация дидактических отношений между учителем и учащимся в педагогических идеях Востока //VIII Лазаревские чтения" Лики традиционной культуры в современном культурном пространстве: ренессанс базовых ценностей?". – 2018. – С. 120-122.
-
4. Жураев Б. Т. Вопросы нравственного воспитания в эпоху Саманидов //Наука, техника и образование. – 2020. – №. 3 (67).
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Шар маънавий-маърифий таълимотлари мазмунидаги маънавий-ахлоий тарбия талини
- Абдуллаев К.Ф. Мыслители востока о педагогической профессии // Культура мира и ненасилия подрастающего поколения: ракурсы интерпретации и педагогические условия развития, 2020. С. 117-120.
- EDN: CYSCPU
- Бобомуродова Н. Ж. ЛЮБОВЬ К ЧЕЛОВЕКУ-ИДЕЙНАЯ ОСНОВА ГУМАНИЗМА АЛИШЕРА НАВОИ //Символ науки. - 2021. - №. 11-1. - С. 40-43.
- EDN: LVQIII
- Жураев Б. Т. Гуманизация дидактических отношений между учителем и учащимся в педагогических идеях Востока //VIII Лазаревские чтения" Лики традиционной культуры в современном культурном пространстве: ренессанс базовых ценностей?". - 2018. - С. 120-122.
- EDN: YUAGZN
- Жураев Б. Т. Вопросы нравственного воспитания в эпоху Саманидов //Наука, техника и образование. - 2020. - №. 3 (67).