Шароф Рашидов даврида илм-фан ва маданият равнақи
Автор: Сулайманова Шохсанам Абсаматовна
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 9 (88), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Шароф Рашидовнинг Ўзбекистонда фан, таълим, адабиёт ва санъат соҳаларининг тараққиёти йўлида амалга оширган ижтимоий-маданий ислоҳотлари ҳамда уларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақидаги фикр мулоҳазалар ёритиб берилган.
Адабиётшунос, санъат, таълим, кино, мусиқа, малакали мутахассис, ўқитувчи, фан
Короткий адрес: https://sciup.org/140255028
IDR: 140255028
Текст научной статьи Шароф Рашидов даврида илм-фан ва маданият равнақи
Ўзбекистон тарихининг Шароф Рашидов раҳбарлик қилган даври ўта мураккаб ва зиддиятларга бойлиги билан халқимиз хотирасида оғир таассуротларни уйғотади. Шу боис Ш.Рашидов даврини ўрганиш ва унга объектив баҳо бериш тарихчи, сиёсатчи ва адабиётчи олимлар учун мураккаб иш ҳисобланади. Бу даврда Ш.Рашидовнинг ўз сиёсий фаолиятида фақат қишлоқ хўжалиги тараққиёти, иқтисодиётни ривожлантириш билан бирга мамлакатда таълим, фан ҳамда маданият ва санъат соҳалари ривожига муносиб ҳиссаси борлигини айтиш ўринлидир. Бу табиий ҳол, зотан
Ш.Рашидов раҳбарлик қилган даври умумий маънода ўзбек халқини ХХ аср мустақилликкача бўлган даври тарихидир. Бу тарих миллийлик ва большевикча байналмилаллик, исломий анъаналар билан коммунистик даҳрийлик ўртасидаги кураш тарихидир аслида. Ушбу кураш адабиёт ва санъатни, фан ва маорифни, миллий онг ва эътиқодни, кундалик турмуш ва урф-одатларни, умуман олганда ижтимоий ҳаётни барча жабҳаларини қамраб олган ХХ аср бўйлаб давом этган кураш жасорати эди. Бу курашнинг энг буюк натижаси эса ўзбек халқини ўзлигини, ўз миллий ғурурини сақлаб қолиши бўлди. Ҳеч шубҳасиз Ш.Рашидов бу курашнинг олдинги сафида бўлди ва “биз бугун тўла ишонч билан айта оламизки, Шароф Рашидов мустақиллик пойдеворига муносиб ғишт қўя олган арбоблардан бири эди”. [1, 89. б]
Бу масалани теран англаган Ўзбекистон раҳбари Ш.Рашидов мактабларни янги авлод ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш масаласини биринчи даражали сиёсий масала қилиб олди. 1969-70 йиллар бошида Самарқанд, Нукус, Ангрен, Жиззах, Навоий ва бошқа шаҳарларда янги педагогика институтлари очилди. Ушбу педагогика олий ўқув юртларига талабаларни қабул квоталари ҳам оширилди. Масалан, 1977 йили педагогика олий ўқув юртлари 12675 нафар талабалар қабул қилинган бўлса, 1980 йилга келиб, улар сони 14315 тага етди. Республиканинг педагогика институтларида ўндан ошиқ янги мутахассилар ташқил қилинди. 1983 йили Ўзбекистоннинг педагогика олий ўқув юртларида 78655 нафар талаба таъли олди. [3, С. 159].
Умуман олганда 1975-1982 йилларда республикада 284 та янги билим юртлари ташкил қилинди. Бу даврда касбий-техник таълим тизимида жами 780 минг малакали ишчилар тайёрланди. Бу олдинги 35 йилдагига нисбатан 60 минг киши кўп. [5, С. 32].
Ўзбекистон манфаатларидан келиб чиқиб, фанни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Илмий тадқиқотларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар оширилди. 1970 йили 30,1 млн рубль ажратилган бўлса, бу кўрсатгич 1980 йилга бориб 50,3 млн рублни, 1985 йилда эса 54,7 млн рублни ташкил этди. Биргина 1960 йилда илмий ходимлар фаннинг турли олимлари10329 нафарни ташкил қилган бўлса, 1970 йили улар сони 25244 кишига, 1980 йили 35288 кишига, 1985 йили эса 38099 тага етди. Яъни, Ш.Рашидов республикага раҳбарлик қилган чорак аср давомида илмий ходимлар сони 3,5 баробар кўпайди. Ўзбекистон Фанлар Академияси таркибида янги илмий муассасалар ташкил этилиб, 1970 йилда 90 та илмий-тадқиқот институтлари фаолият юритган бўлса, 1989 йилга келиб, улар сони 119 тани ташкил этди. [6, С. 159-188].
Шароф Рашидов Ўзбекистон ёзувчи ва шоирлари, санъат арбоблари ва олимларни моддий ва маънавий куллаб-кувватлашга катта эътибор каратди. Унинг ташаббуси билан 1964 йилда адабиёт, санъат ва архитектура соҳасидаги энг яхши асарларни тақдирлаш учун Хамза номидаги, 1967 йили фан ва техника соҳасида Беруний номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофотлари таъсис этилиб, кўплаб олимлар шу мукофотлар билан такдирланди. Аммо, 1970 йиллардан бошлаб совет жамиятидаги умумий инқироз маънавий соҳаларга ҳам таъсир қилмай қолмади. Масалан, таълим ва фанда сон кўрсатгичини ўсиши сифатга таъсир ўтқазмасдан қолмади. Бунинг устига олий укув юртларини тамомлаган мутахассисларга юкори малака ва илм талаб қилмайдиган ишлаб чиқаришга асосланган иқтисодиётда эҳтиёж кам эди. Амалга оширилган ислоҳотлар маъмурий буйруқбозлик шароитида кузланган натижага эришмади. Шунингдек, 1970 йиллардан республикада тилни руслаштириш сиёсати янада кучайди. Аммо ўша даврда бу “ягона совет халки шаклланишидаги конуний жараён” сифатида кабул килинди. [7, 28. б]. Бу даврдаги узбек маданияти ютуклари уни иттифокнинг етакчи миллий маданиятлари қаторига олиб чиқди. Ўзбек ёзувчи ва шоирлари Мирмуҳсин, Асқад Мухтор, Саид Аҳмад, Шукрулло, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва бошқалар иттифоқ миқёсида танилган, кўпчиликни асарлари чет элларда таржима қилинган эди. 1959 йили Ш.Рашидов Ўзбекистон Компартияси Марказий Кмитетининг биринчи секретари этиб сайлангандан сўнг бутун ўзбек санъатини ривожланишида янги давр бошланди. Бу даврда 1959 йили режиссёр Йўлдош Аъзамовнинг “Мафтунингман”, режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг “Маҳаллада дув-дув гап” (1960 йил), “Сен етим эмассан” (1963 йил) фильмлари жуда машхур булди. “Сен етим эмассан” фильмига 23 миллион билет сотилди.
Умуман ўша йиллари миллий киностудиялар орасида биринчилик учун кураш “Узбекфильм” билан “Грузияфильм” уртасида кетарди. 1960-йилларнинг охирида “Грузияфильм” нинг “Дурангсиз ўйин” детектив фильмини 29 млн 700 минг киши томоша қилган бўлса, “Ўзбекфильм”да суратга олинган “26-си отилмасин!” филмини 32 млн 900 минг киши томоша қилди. 1980 йили кинорежиссёр Латиф Файзиев ҳинд режиссёри Умеш Меҳри томонидан “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Алибобо ва қирқ қароқчи” фильми ўзбек киноси тарихида энг даромадли фильм булиб, уни 52 млн 800 минг киши томоша килди. [8, 149. б].Шу тарифа 1960 йиллар охиридан 1980 йиллар бошларигача “Ўзбекфильм” даромад келтириш бўйича етакчи киностудияга айланди. Бу даврда қўшиқчилик санъати ҳам жадал ривожланди. Ананавий қўшиқчилик санъати билан бирга 1960 йилларда эстрада қўшиқчилиги ҳам жадал ривожланди. Қўшиқчиликни бу янги йўналишига Ботир Зокиров, Эсон Қандов, Луиза Зокирова, Элмира Ўрозбоева каби ёш ижрочилар кириб келди. Ботир Зокиров ўзбек эстрада санъатини дунёга машхур килди. 1957 йил Москвада талабаларни халкаро фестивалида Ботир Зокиров ва синглиси Луиза Зокирова ижро этган “Узбекистон - менинг диёрим” кушиFи юксак мукофот билан такдирланди. [9, 28-29. б]. Ботир Зокиров жахоннинг энг машхур юлдузлари кушик айтишни узи учун шараф биладиган Парижнинг “Олимпия” театри сахнасида 1960 йилда икки бор кўтарилди. Шароф Рашидов балки сиёсий раҳбар сифатида балки ёзувчи шоир сифатида ҳам ўз даври муаммоларини ёритишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда таниқли олим Ғайбулла Саломов шундай ёзган эди:”Шароф Рашидов шунчаки, катордаги бир адиб эмас. У, узи хохлайдими-хоҳламайдими, адабиётдаги сиёсатдон ва сиёсатдаги адиб эди. Унинг
“Ғолиблар”, “Бўрондан кучли” романлари, “Дил амри” қиссаси ва айниқса мақола ҳамда нутқлари ўткир фирқавий руҳ билан суғорилган. Унутмайликки, кўпчилик ўзбек ёзувчиларининг асарлари ҳам “замон сенга боқмаса сен замонга боқ” қабилида замонавий қилиб яратилган. [10, 124. б].
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ш.Рашидовнинг фаолиятида хато ва камчиликлар ҳам бўлди, лекин у юксак давлат арбоб сифатида нимаики иш қилган бўлса, энг аввало, Ўзбекистонни ва ўз халқини ўйлаган. Шароф Рашидовни олийжаноб инсонлигини таъкидлаган Жамол Камол: “У машаққатли, шарафли ҳаёт кечирди. Шахс ва раҳбар сифатида авлодларга буюк ибрат қолдирди. Илму фан, санъат, маданиятни яшнатиб, элда китоб ва китобхонликни байроқ қилиб кўтарди. Ш.Рашидов ёзувчи сифатида ҳам ўз даврини, шу давр муаммолари, қувонч-ташвишларини ёритишга ҳаракат қилди.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. История Убекской ССР, С. 531. [2, С. 531].
-
2. Ш.Р.Рашидов. Братское сотрудничество народов СССР на этапе зрелого социализма. Издательство ЦК Компартии Узбекистана.Ташкент- 1983.[С. 32].
-
3. Народное образование в СССР. Статистический сборник. М.,1989.
-
4. Эргашев.Ш. Шароф Рашидов. Т.:2019. 28-бет. [7, 28. б].
-
5. Эргашев.Ш. Эрк истар кўнгил. Тошкент. O’zbekiston. 2017. [8, 149. б].
-
6. Жўраев.А. Юрак бўронлари:роман-эссе. Тошкент, “O’zbekiston”, 2016. [9, 2829. б].
-
7. Шароф Рашидов. Эрк истар кўнгил. – Тошкент, Ғафур Ғулом нашриёти. 1992 [10, 124. б].
-
8. Жамол Камол. Шароф Рашидов абадияти. //Buxoro mavjlari. 2017/2.
[6, С. 159-188].
[11, 124. б].
"Экономика и социум" №9(88) 2021
Список литературы Шароф Рашидов даврида илм-фан ва маданият равнақи
- История Убекской ССР, С. 531. [2, С. 531].
- Ш.Р.Рашидов. Братское сотрудничество народов СССР на этапе зрелого социализма. Издательство ЦК Компартии Узбекистана.Ташкент- 1983.[С. 32].
- Народное образование в СССР. Статистический сборник. М.,1989. [6, С. 159-188].
- Эргашев.Ш. Шароф Рашидов. Т.:2019. 28-бет. [7, 28. б].
- Эргашев.Ш. Эрк истар кўнгил. Тошкент. O’zbekiston. 2017. [8, 149. б].
- Жўраев.А. Юрак бўронлари:роман-эссе. Тошкент, “O’zbekiston”, 2016. [9, 28-29. б].
- Шароф Рашидов. Эрк истар кўнгил. – Тошкент, Ғафур Ғулом нашриёти. 1992 [10, 124. б].
- Жамол Камол. Шароф Рашидов абадияти. //Buxoro mavjlari. 2017/2. [11, 124. б].