Ширин қалампирни уруғини унувчанлигига триходерма замбуруғини таъсири
Автор: Кодырова Д.Д., Нуралиев X.X.
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада ширин қалампир уруғининг унувчанлигига Trichoderma замбуруғининг таъсири ўрганилган бўлиб, тадқиқотлар давомида қишлоқ хўжалиги ўсимлиги чиқиндиларидан субстрат танлаш, уларни қўллаш усуллари ва меёрлари ўрганилган. Олинган тадқиқот натижаларидан сабзавот экинлари уруғларини тупроқдаги патоген замбуруғлардан химоя қилиб, уруғ унувчанлигини оширишда қўллаш мумкин.
Ҳосилнинг сифати, сабзавот экинлари, биологик восита бактерия, вируслар, Trichoderma замбуруғлари, замбуруғларнинг штаммлари, фузариоз, илдиз чириш, тупроқдаги фитопатоген микроорганизмлар, замбуруғ турлари
Короткий адрес: https://sciup.org/14125746
IDR: 14125746 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10097
Текст научной статьи Ширин қалампирни уруғини унувчанлигига триходерма замбуруғини таъсири
Экин далаларида етиштирилаётган сабзавот экинларидан мўл, сифатли ва экологик жиҳатдан тоза ҳосил олишга тўсқинлик қиладиган омиллардан бири уларда ҳар хил гуруҳга кирган микроорганизмлар (замбуруғ, бактерия, вируслар) ҳамда ноқулай ташқи муҳит таъсирида вужудга келадиган турли хил касалликлардир.
Ҳозирги кунгача ширин қалампирда учрайдиган касалликлар ва уларни қўзғатувчи замбуруғ турлари, уларнинг ривожланиши, тарқалиш қонуниятлари ҳамда улар билан кураш чораларининг илмий асосларини ижобий ҳал қилиш тўлиқ амалга оширилмаган.
Бизга маълумки сабзавот экинлари етиштиришда уруғ тупроққа қадалгандан бошлаб, тупроқ таркибидаги патоген микроорганизмларнинг салбий таъсири натижасида касалланиб уруғ унувчанлигининг пасайиш холлари кузатилмоқда. Шу муносабат билан биз тадқиқотлар давомида ширин қалампирнинг уруғининг унувчанлигига Trichoderma замбуруғларнинг штаммларининг таъсири ўрганилди.
Ширин қалампирни фузариоз, илдиз чириш ва бошқа касалликларига қарши биологик восита триходерма замбуруғи қўлланилади.
Ўзбекистонда бу борада самарали илмий-тадқиқот ишларини олиб борган олимлардан А.Х.Хакимов (1989, 1891), Х.Т.Тиллаев ва бошқаларни ишларини мисол қилиб олишимиз мумкин.
Илмий ишларни таҳлил қилиш давомида шу нарса маълум бўлдики, тупроқдаги фитопатоген микроорганизмларга қарши Trichoderma туркумига мансуб замбуруғ турлари ва штаммларини қўллаш бир неча йўналишда олиб борилган.
Тажрибалар учун олинган Trichoderma замбуруғларнинг штаммлари ғалла донлари ёки уларнинг қолдиқларида ўстирилиб тупроққа солинган (30-50 г / м2) сўнгра кўчат ёки уруғ экилган.
Иккинчи йўналишда донга ўстирилган Trichoderma замбуруғи штаммлари кўчат экиладиган уяга солиш йўли билан қўлланилган (5-10 г / ҳар бир уяга).
Учинчи йўналишда эса помидор кўчатлари экишдан олдин Trichoderma замбуруғи ўстирилган озиқа муҳитига 1-2 соат ботириб қўйилган (2-3 мл / ҳар бир кўчатга).
Шу билан бирга помидор уруғи сиртидаги касаллик қўзғатувчиларининг инфекция манбаларини йўқотиш учун уруғга экишдан олдин Trichoderma замбуруғининг кукуни аралаштирилади (5-10 г / кг) ва экилади.
Абадий манбаларни таҳлил қилиш давомида шу нарса маълум бўлдики, экологик муҳитга салбий таъсир қилмайдиган биологик восита Trichoderma замбуруғини сабзавот экинларини касалликларига қарши қандай усулда ишлатилишидан қатъий назар самарали натижалар берган.
Тажрибаларда амалга оширишда триходерма замбуруғларини ўстириш учун ғалла донлари, яъни буғдой, арпа ва сулидан фойдаланилган. Маълумки ғалла донлари инсонлар учун асосий овқат маҳсулотлари бўлиши билан бирга чорва ҳайвонлари учун ҳам қимматли озиқа ҳисобланади. Шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларини касалликларига қарши триходерма замбуруғларини кўп миқдорда кўпайтириш учун арзон ва самарали субстратни излаб топиш бўйича тадқиқотлар ўтказилган.
1–жадвал
Триходерма замбуруғини қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг чиқиндиларида ўстириш натижалари
№ |
Тажриба вариантлари |
1 г препаратдаги споралар сони,дона ҳисобида |
1 |
Маккажўхорини майдаланган сўтаси |
3 000 000 |
2 |
Шоли донининг пўстида |
5 000 000 |
3 |
Ғўза чигитининг шелухасида |
9 000 000 |
4 |
Буғдой сомонида |
5 000 000 |
Биз тажрибаларда фойдаланиш учун триходерма замбуруғини лаборатория шароитида кўпайтирдик. Тош ДАУ Қишлоқ хўжалиги фитопатологияси кафедраси лабораториясида триходерма замбуруғини 3 литр ҳажмдаги шиша идишларда ўстиртирилди. Бунинг учун турли хил қишлоқ хўжалиги экинлари қолдиқларидан фойдаланилди. Триходерма замбуруғини ўстириш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган чиқиндилардан, субстрат сифатида маккажўхори сўтаси, шоли донининг пўсти, буғдой сомони, ғўза чигитининг шелухаси ишлатилди.
2–жадвал Ғўза чигити шелухасида ўстирилган триходерма замбуруғининг ширин қалампир уруғини унувчанлигига таъсири
№ |
Тажриба вариантлари |
Тажриба учун олинган уруғ сони, дона |
Униб чиққан уруғлар сони, дона |
Униб чиққан уруғлар сони, % |
Шу жумладан назоратга нисбатан самарадорлиги % |
1 2 |
Тупроққа чигит шелухасида ўстирилган триходерма замбуруғи солинган |
400 |
235 |
58,8 |
23,7 |
3 |
Тупроққа триходерма замбуруғи ўстирилмаган чигит шелухаси солинган |
400 |
197 |
49,2 |
3,7 |
4 |
Тупроққа ҳар қандай компонент қўшилмаган (назорат). |
400 |
190 |
47,5 |
- |
Бу иш якунида шу нарса маълум бўлганки, триходерма замбуруғи ўстирилган чигит шелухасининг 1 гр да замбуруғ спорасининг сони 9 млн донага тенг бўлди (1-жадвал). Бир мунча камроқ, яъни 5 млн дона шоли донининг пўсти ва буғдой сомонида ўстирилган вариантларда аниқланди. Энг кам замбуруғ спораларини ҳосил бўлиши маккажўхорини майдаланган сўтасида кузатилди (3 млн дона).
Тажрибалар ғўза чигитининг шелухасида ўстирилган триходерма замбуруғи билан давом эттирилди. Чунки бутажриба вариантида триходерма замбуруғи энг кўп спора ҳосил қилиши қайд этилган.
Бунинг учун тажрибалар лаборатория шароитида гул тувакларида амалга оширилди. Туваклардаги тупроққа ширин қалампир уруғи экишдан олдин триходерма замбуруғи ўстирилган чигит шелухаси солинди.
Кейинги тадқиқотларимиз хар хил субстратда ўстирилган триходерма замбуруғининг уруғ унувчанлигига таъсири ўрганилди (2-жадвал). 2–жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, тупроққа триходерма замбуруғи ўстирилган чигит шелухаси солинган тажриба варианти энг яхши натижа берган, бунда ширин қалампир уруғининг унувчанлиги 58,8 % ни ташкил қилиб, назоратга нисбатан 23,7 % кўпроқ уруғ униб чиққан. Триходерма замбуруғи ўстирилмаган шелуха солинган вариантда эса уруғнинг унувчанлиги 49,2 % ни ташкил қилган ва назоратга нисбатан фақатгина 3,7 % гина уруғ кўпроқ униб чиққанлиги кузатилган.
3–жадвал
Чигит шелухасида ўстирилган триходерма замбуруғини бир гектарга солинадиган меъёрини аниқлаш
№ |
Тажриба вариантлари |
1 га солинадиган биопрепаратнинг миқдори, кг ҳисобида. |
Уруғларнинг унувчанлиги, % ҳисобида. |
Назоратга нисбатан уруғнинг унувчанлиги, % ҳисобида. |
1. |
Назорат |
- |
62,5 |
- |
2. |
I- вариант |
30 |
66,1 |
3,6 |
3. |
II- вариант |
50 |
70,0 |
7,5 |
4. |
III- вариант |
70 |
84,2 |
21,7 |
5. |
IV- вариант |
100 |
86,4 |
23,9 |
Чигит шелухасида ўстирилган триходерма замбуруғининг бир гектарга солинадиган миқдорини аниқлаш мақсадида лаборатория шароитида тажрибалар давом эттирилди. Тажрибалар давомида чигит шелухасида ўстирилган триходерма замбуруғини ширин қалампир экиладиган бир гектарга солинадиган нормаси ҳисоблаб топилди (3–жадвал). Жадвалдаги маълумотларга асосан энг яхши натижа гектарига 100 кг солинган тажриба вариантларида кузатилган. Бунда, назоратга нисбатан уруғнинг унувчандиг 23,9% га кўп бўлиши қайд этилди.
Хулосалар:
-
1 .Триходерма замбуруғини етиштириш учун олиб борилган тажрибалардасубстрат сифатида энг қулай ғўза шулхаси бўлиб хисобланади. Бундаўстирилган чигит шелухасининг 1 гр да замбуруғ спорасининг сони 9 млн донага тенг бўлди
-
2 .Тупроққа триходерма замбуруғи ўстирилган чигит шелухаси солинган тажриба варианти самара юқори бўлиб, бунда ширин қалампир уруғининг унувчанлиги 58,8 % ни ташкил қилиб, назоратга нисбатан 23,7 % кўпроқ уруғ униб чиқиши қайд этилди.
-
3 .Тажрибалар давомида чигит шелухасида ўстирилган триходерма замбуруғини ширин қалампир экиладиган майдонга ишлатиш нормаси гектарига 100 кг ишлатиш самарали бўлиб, назоратга нисбатан уруғнинг унувчандиг 23,9% га кўп бўлиши кузатилди.
Адабиётлар:
-
1 .Saliyeva, R. Z., Parpiyeva, M. Q., & Abdullayeva, G. D. (2019). BIOLOGY OF GRAPHOLITA MOLESTE AND METHODS FOR ITS DETERMINATION. In АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ СОВРЕМЕННОЙ НАУКИ (pp. 9-13).
-
2 .Kizi, A. G. D. (2020, July). BIOECOLOGY AND MEASURES TO COMBAT CHERRY MUCUS. In Archive of Conferences (Vol. 2, No. 2, pp. 80-82).
-
3 .Сиддикова Н. К., Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. К. КОРНЕВЫЕ ГНИЛИ ХВОЙНЫХ И МЕРЫ БОРЬБЫ С НИМИ //Вестник науки и образования. – 2019. – №. 24-3 (78).
-
4 .Сиддикова Н. К., Нуралиев Х. Х., Абдуллаева Г. Д. ЭФФЕКТИВНЫЕ МЕРЫ БОРЬБЫ С ЛЕСНЫМИ БОЛЕЗНЯМИ //Life Sciences and Agriculture. – 2020. – №. 2-2.
-
5 .Сиддикова Н. К., Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. К. КОРНЕВЫЕ ГНИЛИ ХВОЙНЫХ И МЕРЫ БОРЬБЫ С НИМИ //Вестник науки и образования. – 2019. – №. 24-3 (78).
-
6 .Абдуллаева Г. Д. К., Мирзаитова М. К., Сиддикова Н. К. ВРЕДИТЕЛИ ШИПОВНИКА //Вестник науки и образования. – 2019. – №. 24-3 (78).
-
7 .Мирзаитова М. К., Сиддикова Н. К., Абдуллаева Г. Д. К. МОНИЛИОЗ НА КОСТОЧКОВЫХ ПЛОДОВЫХ КУЛЬТУРАХ //Вестник науки и образования. – 2019. – №. 24-3 (78).
-
8 .Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. К., Дехканова Д. К. БИОЭКОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ ЖИВУЩИХ В СОЕ ВРЕДИТЕЛЕЙ //Наука, техника и образование. – 2019. – №. 11 (64).
-
9 .Сиддикова Н. К., Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. Грибные болезни хвойных //Вестник науки. – 2019. – Т. 1. – №. 12. – С. 257-259.
-
10 .Рахмонова М. К. и др. МЕТОД ПРИМЕНЕНИЯ ТРИХОГРАММЫ ПРОТИВ ЯБЛОННОЙ ПЛОДОЖОРКИ //Zbiór artykułów naukowych recenzowanych. – С. 160.
-
11 .Исашова У. А. Повреждение разных видов растений вредителем минирующей мухой (LIRIOMYZASATIVA BLANCH) DAMAGE OF DIFFERENT TYPES PLANT FROM PERCENT OF MINIMUM FLOWER (LIRIOMYZA SATIVA BLANCH) //Актуальные проблемы современной науки. – 2018. – №. 4. – С. 212-214.
Список литературы Ширин қалампирни уруғини унувчанлигига триходерма замбуруғини таъсири
- Saliyeva, R. Z., Parpiyeva, M. Q., & Abdullayeva, G. D. (2019). BIOLOGY OF GRAPHOLITA MOLESTE AND METHODS FOR ITS DETERMINATION. In АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ СОВРЕМЕННОЙ НАУКИ (pp. 9-13).
- 2.Kizi, A. G. D. (2020, July). BIOECOLOGY AND MEASURES TO COMBAT CHERRY MUCUS. In Archive of Conferences (Vol. 2, No. 2, pp. 80-82).
- 3.Сиддикова Н. К., Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. К. КОРНЕВЫЕ ГНИЛИ ХВОЙНЫХ И МЕРЫ БОРЬБЫ С НИМИ //Вестник науки и образования. - 2019. - №. 24-3 (78).
- 4.Сиддикова Н. К., Нуралиев Х. Х., Абдуллаева Г. Д. ЭФФЕКТИВНЫЕ МЕРЫ БОРЬБЫ С ЛЕСНЫМИ БОЛЕЗНЯМИ //Life Sciences and Agriculture. - 2020. - №. 2-2.
- 5.Сиддикова Н. К., Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. К. КОРНЕВЫЕ ГНИЛИ ХВОЙНЫХ И МЕРЫ БОРЬБЫ С НИМИ //Вестник науки и образования. - 2019. - №. 24-3 (78).
- 6.Абдуллаева Г. Д. К., Мирзаитова М. К., Сиддикова Н. К. ВРЕДИТЕЛИ ШИПОВНИКА //Вестник науки и образования. - 2019. - №. 24-3 (78).
- 7.Мирзаитова М. К., Сиддикова Н. К., Абдуллаева Г. Д. К. МОНИЛИОЗ НА КОСТОЧКОВЫХ ПЛОДОВЫХ КУЛЬТУРАХ //Вестник науки и образования. - 2019. - №. 24-3 (78).