Ширин қалампирнинг фузариоз касаллигига уруғдорилагич препаратларнинг аҳамияти

Автор: Одирова Д.Д., Нуралиев Х.Х.

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада ширин қалампирнинг фузариоз касаллигини олдини олишда уруғ дорилагич препаратларнинг ахамияти ўрганилган бўлиб, тадқиқотлар давомида олинган маълумотлар ширин қалампирни фузариоз касалликларидан ҳимоя қилишда назарий ва амалий ахамиятга эгадир.

Ширин қалампир, fusarium solani. ҳосилнинг сифати, топсин- м фунгициди, дезинфекция, фундазол препарати

Короткий адрес: https://sciup.org/14125730

IDR: 14125730   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10107

Текст научной статьи Ширин қалампирнинг фузариоз касаллигига уруғдорилагич препаратларнинг аҳамияти

Сабзавот экинларишу жумладан ширин қалампир маҳсулотлари инсонлар томонидан энг кўп истеъмол қилинадиган озиқа турига киради. Уларнинг таркибида оқсил, қанд моддаси, ёғ, минерал тузлар, органик кислоталар ва кўп миқдорда ҳар хил витаминлар бўлганлиги учун улар инсон организмидаги ошқозон-ичак, юрак,қон томири, семириш, ҳар хил яра ва яллиғланиш ҳамда бошқа кўпгина касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Шунинг учун Ўзбекистон сабзавотчилари олдида турган асосий вазифалардан бири республикамиз аҳолисини ширин қалампир маҳсулотларига бўлган талабини йил давомида қондиришдир.

Сабзавот экинларидан мўл, сифатли ва экологик жиҳатдан тоза ҳосил олишга тўсқинлик қиладиган омиллардан бири уларда ҳар хил гуруҳга кирувчипатоген микроорганизмлар ҳамда ноқулай ташқи муҳит таъсирида вужудга келадиган турли хил касалликлардир.

Ҳозирги кунгача ширин қалампирда учрайдиган касалликлар ва уларни қўзғатувчи замбуруғ турлари, уларнинг ривожланиши, тарқалиш қонуниятлари

ҳамда улар билан кураш чораларининг илмий асосларини ижобий ҳал қилиш ишлари режали асосда амалга оширилмаган.

Шу муносабат тадқиқотлар давомида ширин қалампирнинг фузариоз касаллиги, ривожланиши, ахамияти, зарари ва уларга қарши самарали кураш чоралари ўрганилди.

Ширин қалампирнинг фузариоз сўлиш касаллигини - Fusarium solani (Mart.) Appel, et Wollenw. замбуруғлари қўзғатади.

Дастлаб ўсимликнинг барглари пастки ярусдан бошлаб сўлий бошлайди ва аста-секин қурийди. Кейинчалик поялар ва меваларнинг (мева тутгичларидан бошлаб тургор ҳолати йўқолиши) қурий бошлагани кўзга ташланади. Зарарланган тўқима қорайиб қолади ва одатда ингичка қизил айлана ботиқ доғ шаклига киради. Агарда нобуд бўлган ўсимлик ўз жойида қолдирилса, намли шароитда унинг юзасида оқ ёки пушти рангдаги диффуз спораташувчилар намоён бўлади.

Касалланиш оқибатида, зарарланган уруғ, уруғбарглар ва ёш ниҳоллар бутунлай чириб кетади. Фузариоз сўлиш қалампирнинг барглари, кўпинча бир томондан сарғайиши ва ўсимликлар сўлғин бўлиб қолишидан бошланади. Соғлом барглар қурийди, бироқ тушмасдан, новдаларда осилиб қолади. Новдалар ҳам ўсимликнинг бир томонида сўлиши мумкин, кейинчалик бутун ўсимлик нобуд бўлади. Зарарланган ўсимликлар сўлишдан олдин заифлашади ва бўйи жуда паст бўлиб қолдаи. Ўсимлик сўлишининг сабаби - ўтказувчи тўқималар замбуруғ мицелийси билан тўлиб вилт ўсимликнинг пастки қисмидан юқори ярусларга тарқалиши ҳамда ўсимлик замбуруғ чиқарган токсинлари билан зарарланишидир. Поя қия кесилса, ўтказувчи тўқималар қўнғир тус олгани – кучли доғланиш кузатилади.

Фузариоз касаллиги натижасида фақат ҳосилдорлик эмас, балки ҳосилнинг сифати ҳам кескин ёмонлашиб, касал ўсимликлардаги меваларнинг нисбатан майда бўлиши ва товарлик хусусиятларининг пасайиши кузатилган.

Фузариоз сўлиш касаллигига қарши фунгицидаларни ишлатиш усуллар ҳар хил бўлиб энг кўп қўлланиладиганлари – кўчатларни кўчириб экишдан олдин ёки эккандан сўнг фунгицидларни тупроққа солиш (жумладан, фунгицид эритмасини кўчатлар тагига қуйиш), уруғни экишдан олдин дорилаш, фунгицидларни экинга ўсув даврида ҳар хил пуркагичлар ёрдамида пуркаш ва дориларни сувга қўшиб, экинларни суғориш ҳисобланади.

Ширин қалампирнинг фузариоз сўлиш касаллигига қарши уруғга фунгицидлар билан ишлов бериш бу касаллик тарқалмаган тупроқларда самара берса, инфекция тарқалган тупроқларда самараси пасайиб кетади.

Фунгицидлар билан ишлов берилган уруғларнинг тупроқдаги ва уруғ юзасидаги замбуруғлардан ҳимоя қилиш, соғлом ўсимлик кўчатларини олиш мақсадида фузариоз билан кўп касалланадиган ўсимликлардан:ширин қалампируруғига қўллаш миқдори ва усулини яратиш мақсадида лаборатория шароитида тажрибалар ўтказилди.

Уруғ дорилагичларни фузариоз касаллигига таъсирини ўрганиш мақсадида ширин қалампирнинг уруғларидан 50 донадан олиб уларни алоҳида уруғ дорилагичлар билан дориланди ҳамда дориланмаган назорат вариантлари махсус идишларга экилиб уларнинг таъсири ўрганилди (1-жадвал).

1-жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, назорат вариантидаширин қалампируруғларининг унувчанлиги 80,5 % ни ташкил этган бўлса, фунгицидлар билан ишлов берилган уруғларда унинг миқдорига боғлиқ равишда унувчанлик хусусияти Топсин-М фунгицидида 85,5% дан 96,7 % гача ҳамда Фундазол фунгицидида бу кўрсаткич 91,5% дан 97,9% гачани ташкил қилган.

Ширин қалампир уруғининг бир килограммига 1-2 гр миқдорда фунгицидни қўллаш, унинг тўлиқ дезинфекция бўлишига имконият бермайди. Бу миқдорларда уруғларнинг унувчанлиги 89-95 % ни ташкил қилади, холос. Уруғдан унган кўчатларни кейинги муддатларда кузатиш натижасида аста-секин ўсимликларни сарғайиб сўлиши ва натижада ўсимликни бутунлай нобуд бўлишига олиб келади. Уруғ дорилагичларни белгиланган сарф меъёрларда қўллаш тавсия этилади. Шундагина уруғлардан унган кўчатлар соғлом ва касаллик белгиларига эга бўлмайди. Фунгицидларни миқдорини белгиланган нормадан кўпроқ ошириладиган бўлса уруғдаги барча инфекциялар тўлиқ тозалансада, лекин уруғларнинг унувчанлигига салбий таъсир қила бошлайди.

Ширин цалампир уруFининг унувчанлик хусусиятига фунгицидлар мицдоринингтаъсири

1-жадвал

Фунгицидлар

Ишловберилган уруғлар миқдори, дона

Фунгицидлармиқдори (г/кг)

1

2

3

4

5

у

руғингунувчанлиги, фоиз

Топсин – М, 70% н.кук.

50

85,5

90,2

96,7

91,1

90,4

Фундазол 50% н.кук.

50

92,2

97,8

97,9

91,5

93,5

Назорат (ишловберилмагануруғлар)

50

80,5

80,5

80,5

80,5

80,5

Уруғларнинг униш тезлиги бу фунгицидлар таъсирда назоратга нисбатан пастлиги билан характерланади. Бу жараён фунгицидлар миқдорини ортиши ўсимликдаги физиологик жараёнларга таъсир қилишини кўрсатади.

Шунингдек, уруғларни уруғ дорилагичлар билан ишлов бериш вақти ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кейинги тажрибамизда замбуруғлар билан зарарланган уруғларни 3 г/кг миқдордаги Монстерин фунгициди билан ишлов берилиб 5, 10, 24 соатдан кейин сусло-агарли озуқа солинган Петри идишчаларига микологик тахшис учун ва унинг юзасида мавжуд замбуруғларнинг турларини аниқлаш мақсадида термостатдаги 27 ° С ^ароратга ундириш учун куйилди.

Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳар қандай уруғни тупроққа экишдан олдин камида 24 соат давомида фунгицид билан ишлов беришни тақозо қилади. Ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича, 5 соат ва 10 соат муддат ичида ишлов берилган уруғларда замбуруғлар қолганлиги ҳамда 24 соат фунгицид билан дорилангандан сўнг экилган уруғларда замбуруғлар кузатилмаганлиги қайд этилган (2-жадвал).

Ширин қалампирнинг фузариоз касаллигига қарши курашни уруғлик материалларни экишга тайёрлашдан олдин бошлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Препаратларни экишдан олдин қўллаш нафақат фузариоз сўлиш балки илдиз чириш ва бошқа касалликлардан ҳам химоя қилиш имконини беради.

Хулосалар:

  • 1.    Ширин қалампирининг кўпгина чидамсиз навларида фузариоз касаллигининг биринчи белгилари ўсимлик ғунчалаш бошлашида пайдо бўлади ва 10-20 кун ичида ўсимликни бутуглай нобуд қилиши аниқланган.

  • 2.    Фузариоз касаллигини қўзғатувч замбуруғ иссиқсевар организм бўлиб у тупроқ ҳарорати 21-33ºC, оптимум 28ºC, бўлганида кучли зарарлар экан ҳамда ортиқча азотли ўғит бериш касалликни янада кучайтирар экан.

  • 3.    Тупроқ патогенларнинг асосий қисми тупроқнинг усти 20 см қатламида жойлашиши ва айни шу қатлам жуда пухта зарарсизлантирилиши талаб қилинар экан.

  • 8.    Фунгицидлардан 0,2% ли Топсин – М ва Фундазол препаратлари фузариоз касаллигини тўлиқ даволашни кафолатламасада, уларни ривожланишига етарлича тўсқинлик қилар экан.

2-жадвал

Ширин қалапируруғларига фунгицидлар билан ишлов бериш муддатларининг таъсири

Ишловберишмуддатлари

Е

с G

Е с

со

Е

о

о С^

CD

о Е с^

Е со -Q

S) с^

5

соатмуддатдаишловберилгануруғлар

+

+

-

+

-

10

соатмуддатдаишловберилгануруғлар

+

+

-

-

-

24

соатмуддатдаишловберилгануруғлар

-

-

-

-

-

Назорат               (зарарланган,

ишловберилмагануруғ)

+

+

+

+

+

Адабиётлар:

  • 1.    Saliyeva, R. Z., Parpiyeva, M. Q., & Abdullayeva, G. D. (2019). BIOLOGY OF GRAPHOLITA MOLESTE AND METHODS FOR ITS DETERMINATION. In АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ СОВРЕМЕННОЙ НАУКИ (pp. 9-13).

  • 2.    Kizi, A. G. D. (2020, July). BIOECOLOGY AND MEASURES TO COMBAT CHERRY MUCUS. In Archive of Conferences (Vol. 2, No. 2, pp. 80-82).

  • 3.    Сиддикова Н. К., Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. К. КОРНЕВЫЕ ГНИЛИ ХВОЙНЫХ И МЕРЫ БОРЬБЫ С НИМИ //Вестник науки и образования. – 2019. – №. 24-3 (78).

  • 4.    Сиддикова Н. К., Нуралиев Х. Х., Абдуллаева Г. Д. ЭФФЕКТИВНЫЕ МЕРЫ БОРЬБЫ С ЛЕСНЫМИ БОЛЕЗНЯМИ //Life Sciences and Agriculture. – 2020. – №. 2-2.

  • 5.    Сиддикова Н. К., Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. К. КОРНЕВЫЕ ГНИЛИ ХВОЙНЫХ И МЕРЫ БОРЬБЫ С НИМИ //Вестник науки и образования. – 2019. – №. 24-3 (78).

  • 6.    Абдуллаева Г. Д. К., Мирзаитова М. К., Сиддикова Н. К. ВРЕДИТЕЛИ ШИПОВНИКА //Вестник науки и образования. – 2019. – №. 24-3 (78).

  • 7.    Мирзаитова М. К., Сиддикова Н. К., Абдуллаева Г. Д. К. МОНИЛИОЗ НА КОСТОЧКОВЫХ ПЛОДОВЫХ КУЛЬТУРАХ //Вестник науки и образования. – 2019. – №. 24-3 (78).

  • 8.    Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. К., Дехканова Д. К. БИОЭКОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ ЖИВУЩИХ В СОЕ ВРЕДИТЕЛЕЙ //Наука, техника и образование. – 2019. – №. 11 (64).

  • 9.    Сиддикова Н. К., Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. Грибные болезни хвойных //Вестник науки. – 2019. – Т. 1. – №. 12. – С. 257-259.

  • 10.    Рахмонова М. К. и др. МЕТОД ПРИМЕНЕНИЯ ТРИХОГРАММЫ ПРОТИВ ЯБЛОННОЙ ПЛОДОЖОРКИ //Zbiór artykułów naukowych recenzowanych. – С. 160.

  • 11.    Исашова У. А. Повреждение разных видов растений вредителем минирующей мухой (LIRIOMYZASATIVA BLANCH) DAMAGE OF DIFFERENT TYPES PLANT FROM PERCENT OF MINIMUM FLOWER (LIRIOMYZA SATIVA BLANCH) //Актуальные проблемы современной науки. – 2018. – №. 4. – С. 212-214.

Список литературы Ширин қалампирнинг фузариоз касаллигига уруғдорилагич препаратларнинг аҳамияти

  • Saliyeva, R. Z., Parpiyeva, M. Q., & Abdullayeva, G. D. (2019). BIOLOGY OF GRAPHOLITA MOLESTE AND METHODS FOR ITS DETERMINATION. In АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ СОВРЕМЕННОЙ НАУКИ (pp. 9-13).
  • Kizi, A. G. D. (2020, July). BIOECOLOGY AND MEASURES TO COMBAT CHERRY MUCUS. In Archive of Conferences (Vol. 2, No. 2, pp. 80-82).
  • Сиддикова Н. К., Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. К. КОРНЕВЫЕ ГНИЛИ ХВОЙНЫХ И МЕРЫ БОРЬБЫ С НИМИ //Вестник науки и образования. - 2019. - №. 24-3 (78).
  • Сиддикова Н. К., Нуралиев Х. Х., Абдуллаева Г. Д. ЭФФЕКТИВНЫЕ МЕРЫ БОРЬБЫ С ЛЕСНЫМИ БОЛЕЗНЯМИ //Life Sciences and Agriculture. - 2020. - №. 2-2.
  • Сиддикова Н. К., Мирзаитова М. К., Абдуллаева Г. Д. К. КОРНЕВЫЕ ГНИЛИ ХВОЙНЫХ И МЕРЫ БОРЬБЫ С НИМИ //Вестник науки и образования. - 2019. - №. 24-3 (78).
Статья научная