Сифатли арпа навларига бўлган талаблар
Автор: Сарманов Шерзод Шермахматович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Cифатли (пиво, перловка ва бошқа озиқ-овқатбоп) арпа навларини етишмаслиги жаҳон коллекция намуналаридан фойдаланган холда, махаллий нав ва намуналарни жахон коллекциялари устида селекция ишлари олиб борилиб бошланғич манбалар ажратиб олиш.
Арпа, дон, селекция, дўрагайлар, нав, намуна, манба, сифат, оқсил, натура, ҳосилдорлик, технологик, қимматли, хўжалик касаллик, чидамлили
Короткий адрес: https://sciup.org/14125759
IDR: 14125759 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10115
Текст научной статьи Сифатли арпа навларига бўлган талаблар
Ўзбекистон Республикаси ҳудида экиш учун тавсия этилган Давлат реестирга киритилган барча арпа навлари Ўзбекистон селекциясида яратилган. Шу билан биргаликда биологик имкониятларидан тўлиқ ҳолда фойдаланиш, эрта пишар, шўрга қирғоқчиликка, иссиққа, совуққа, ётиб қолишга, касалликларга чидамли навлар яратиш борасида анча ишлар қилишга тўғри келади.
Мамлакатимиз ғаллакорлари ялпи дон салмоғини ошириш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Ўтказилаётган илмий изланишлар, илғор ҳўжаликлар тажрибалари суғориладиган майдонларда ҳосилдорликни 50-60 ц/га, лалми майдонларда эса ҳосилдорликни 35-40 ц/га ва ундан ҳам ошириш имкониятлари мавжудлигини кўрсатмоқда. Аммо, кейинги йилларда суғориладиган ерларда арпа ҳосилдорлиги гектаридан ўртача 25-30 ц/га, лалми майдонларда 8-10 ц/га дан ошмаётганлиги аниқланди. Етиштирилаётган доннинг сифати эса кўп ҳолларда ем-хашак учун тўғри келаётганлиги, пивобоплик ва озиқ-овқат (перловка, арпа ёрмаси ва бошқалар) махсулотлари ишлаб чиқариш саноатининг талабларига тўлиқ жавоб бермаяпти.
Пивобоп арпанинг сифати андоза кўрсаткичлари намлик 14,0 % дан юқори бўлмаслиги, йириклиги юқори 80 %, ўртача 70-80% паст 60-70%, унувчанлиги 1-синф 95% дан паст бўлмаган, 2-синф 90% дан паст, экстракт модда 75-82%, ранги оч сариц ёки сариц, зараркунандалар билан зарарланмаган булиши керак. 1000 дона дон вазни 42-47 г. Натураси 640-680 г/л, оцсил миқдори 11,0% дан кўп бўлмаслиги талаб этилади. Арпанинг пивобоплик сифати экиннинг етиштирилаётган минтацасига цараб х,ар хил булиши мумкин.
Шу боисдан, филиал тажриба майдонларида ўрганилаётган арпа нав ва намуналарининг саноат талабларига мос келадиган икки қаторли арпа намуналари танлаб олиниб селекция ишлари олиб борилмоқда. Сифат кўрсатгичлари юқори бўлган 57 та намуналар алохида кўчатзор этиб, дала шароитида ўсимликлар фенология қилинганда эрта пишар, қурғоқчитликка ва иссиқликка чидамли, ётиб қолишга бардошли ва бошқа кўрсатгичларига қараб танлаш ишлари олиб борилган. Шунингдек, энг асосийси сифат кўрсатгичлари лаборатория шароитида таҳлил қилинган, оқсил, натура, 1000 дона дон вазни ҳамда ҳосилдорлик юқори бўлган 9 та арпа нав ва намуналари танлаб олинди.
Арпа нав ва намуларининг сифат кўрсатгичларини таққослаш.
т/ р |
Навлар номи |
1000 дона дон вазни. гр |
Хосилдорлик, ц/га |
Натура, л/гр |
Оксил. % |
||||||||||||
2015 |
2016 |
2017 |
уртач |
2015 |
2016 |
2017 |
уртач |
2015 |
2016 |
2017 |
уртач |
2015 |
2016 |
2017 |
уртач |
||
1 |
Бол га ли ст |
39.5 |
40.9 |
42.6 |
41.0 |
37.8 |
41.5 |
39.6 |
39.6 |
642.3 |
640.3 |
643.0 |
641.9 |
14.1 |
13.9 |
14.2 |
14.1 |
2 |
НП4/18 |
43.4 |
43.0 |
44.4 |
43.6 |
44.0 |
43.6 |
42.2 |
43.3 |
672.7 |
655.0 |
671.7 |
666.4 |
14.3 |
14.1 |
13.7 |
14.0 |
3 |
Victoi ia/M2//-4-30... |
42.7 |
43.2 |
45.6 |
43.8 |
42.7 |
43.4 |
44.3 |
43.4 |
668.7 |
647.3 |
682.7 |
666.2 |
13.9 |
14.1 |
13,7 |
13.9 |
4 |
Ste/AntoresVEA7762-21 |
45.7 |
44.9 |
47.3 |
46.0 |
44.1 |
46.4 |
44.9 |
45.2 |
683.3 |
656.0 |
677,7 |
672.3 |
14.4 |
14.1 |
13.6 |
14.0 |
Вока |
46,1 |
46,1 |
47,5 |
46.5 |
48,1 |
48,5 |
46,3 |
47.6 |
682.0 |
681.7 |
691.7 |
685.1 |
12,3 |
12,4 |
12,1 |
12.2 |
|
6 |
Sodik -02 |
43.6 |
43.4 |
44.3 |
43.8 |
42.8 |
42.4 |
42.5 |
42.6 |
680.7 |
641.3 |
671.7 |
664.6 |
13.8 |
13.8 |
14.0 |
13.9 |
7 |
Аг/2011 |
45,9 |
45,3 |
48.1 |
46,4 |
46,2 |
48,0 |
45,9 |
46.7 |
669.7 |
684.3 |
691.3 |
681.8 |
12,7 |
12,4 |
12,4 |
12.5 |
8 |
Aidak/3/Alpha/Duna//CWB 11 7- |
42.5 |
43.6 |
44.3 |
43.5 |
44.5 |
43.2 |
42.5 |
43.4 |
663.7 |
642.0 |
682.3 |
662,7 |
13.9 |
14.1 |
14.0 |
14.0 |
9 |
Vicont/3/Roho/Mazurka//ICB-103 |
43,3 |
43.8 |
45,1 |
44,1 |
43,6 |
44,8 |
44.0 |
44,1 |
671.0 |
660.7 |
674,0 |
668,6 |
13,9 |
13,6 |
13,3 |
13,6 |
Мин |
39,5 |
40,9 |
42.6 |
41.0 |
37.8 |
41.5 |
39.6 |
39.6 |
642 |
640 |
643 |
642 |
12,3 |
12,4 |
12,1 |
12.2 |
|
Max |
46,1 |
46,1 |
48.1 |
46.5 |
48.1 |
48.5 |
46.3 |
47,6 |
683 |
684 |
692 |
685 |
14,4 |
14,1 |
14,2 |
14,1 |
|
ЭКФ% |
1,60 |
1,15 |
1,40 |
1,36 |
2,17 |
1,91 |
1,61 |
1,81 |
9,61 |
12,79 |
11,20 |
9,53 |
0,56 |
0,55 |
0,57 |
0,54 |
Сифатли (пиво, пириловка ва бошца озиц-овцатбоп) арпа навларини етишмаслиги жаҳон коллекция намуналаридан фойдаланган холда, махаллий нав ва намуналарни жахон коллекциялари устида селекция ишлари олиб борилиб бошланFич манбалар ажратиб олиш.
Арпанинг коллекция намуналари, дурагайлар ва уларнинг ота-оналик шакллари уртасидаги эртапишарлик белгиси билан морфо-биологик, цимматли-хўжалик ҳамда ташқи муҳитнинг ноқулай шароитларига, касалликларга чидамлилик белгилари уртасидаги узаро узвий боглицликлари аницланди.
Хозирги кунда Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти коллекция кўчатзорларида экилган арпа навлари ўсимликларининг ётиб қолишга, касаллик ва зараркунандаларга чидамлиги, хосилдорлиги ва биометрик (усимликлар ташци куриниши, донининг йириклиги, бошоц узунлиги ва бошца) кўрсатгичлари атрофлича баҳоланиб, арпа навларини янгидан яратиш мақсадида чатиштириш ва танлаш ишлари амалга оширилмоцда.
Арпа навларини янгидан яратиш мақсадида филиал тажриба майдонларида хозирги кунга цадар 1500 га яцин дурагай намуналар олинган.
Олинган натижаларга кўра, дўрагайларнинг табиий иқлим шароитнинг ҳар хил абиотик ва биотик омилларнинг ноқулай шароитларига бардошли бўлган намуналар устида танлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу боисдан, Ғ-2 ва Ғ-4 дўрагайлардан танланган намуналар лаборатория шароитларида физологияси ўрганилиб, ўсимлик бўйи, бошоқ узунлиги, бошоқдаги донлар сони ҳамда бошоқчалар зичлиги тахлил қилинди. Бундан ташқари, арпа донининг сифат кўрсатгичлари озиқ-овқатбоплиги аниқланди.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, махаллий ва халқаро арпа намуналари билан чатиштирилганда сифат кўрсатгичлари юқори эканлиги аниқланди.
Хулосалар :
Арпани жойлаштиришда унинг буғдойга нисбатан бир мунча совуққа чидамсизлиги, иссиққа талабчанлиги, жанубий минтақаларда ҳосил сифати юқори бўлишини эьтиборга олишлиги аниқланди.
Арпанинг сифат кўрсатгичини яхшилашда махаллий шароитда яратилган навлар ва хориждан келтирилган намуналар ўртасида чатиштириш ишлари олиб борилганда, саноат (ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш) талабларига мос эканлиги аниқланди.
Арпа ўсимлигининг ўсимлик бўйи ўрта бўйли бўлиб, биринчи бўғин оралиғи қисқа бўлган ўсимликлар ётиб қолишга чидамли эканлигини аниқланди.
Адабиётлар:
-
1. А.Аманов, З.Зиядуллаев, О.Аманов, Ғ.Узақов, А.Абдуазимов. Кузги бошоқли дон
экинлари уруғларини сифатли тайёрлаш, экиш ҳамда кузги парваришлаш бўйича тавсиянома. “Насаф” нашриёти. Қарши – 2014 й.
-
2. О.Аманов, Т.Хожақулов Суғориладиган ерларда арпа етиштириш буйича
тавсиянома. Қарши “Насаф” нашриёти. 2015 й.
-
3. Д.Абдукаримов. “Донли экинлар селекцияси ва уруғчилиги”. Тошкент 2015 й.
Ф.М.Пруцков, Б.Д.Крючев Растениеводство с основами семеноводства. Москва -1984.
Список литературы Сифатли арпа навларига бўлган талаблар
- А.Аманов, З.Зиядуллаев, О.Аманов, Ғ.Узақов, А.Абдуазимов. Кузги бошоқли дон экинлари уруғларини сифатли тайёрлаш, экиш ҳамда кузги парваришлаш бўйича тавсиянома. "Насаф" нашриёти. Қарши - 2014 й.
- О.Аманов, Т.Хожақулов Суғориладиган ерларда арпа етиштириш буйича тавсиянома. Қарши "Насаф" нашриёти. 2015 й.
- Д.Абдукаримов. "Донли экинлар селекцияси ва уруғчилиги". Тошкент 2015 й. Ф.М.Пруцков, Б.Д.Крючев Растениеводство с основами семеноводства. Москва - 1984.