Сийдик йўли инфекцияларини самарали даволаш

Автор: Жаббор Мамталиевич Худайбердиев

Журнал: Re-health journal.

Статья в выпуске: 3,1 (7), 2020 года.

Бесплатный доступ

Tиббиётнинг бирламчи бўғинида, туғруқ ёшидаги аёлларда сийдик йўли инфекциясини эрта ташхислаш ва сийдикни бактериологик усул билан микробнинг антибиотикларга сезувчанлигини аниқлаб олиб, антибиотикларни лимфатроп усулда юбориш усулини самарадорлигини ўрганиш, афзаллиги ва хавфсизлигини бўйича тавсиялар бериш. Проспектив усулда ўтказилган илмий кузатувларда сийдик йўли инфекцияси аниқланган 46 та фертил ёшидаги аёллар гурухи олинган.

Сийдик йўли инфекцияси, туғруқ ёшидаги аёллар, батериурия, сийдикни бактериологик экиш, антибиотикларга сезувчанлик, лимфатроп даволаш

Короткий адрес: https://sciup.org/14125593

IDR: 14125593   |   DOI: 10.24411/2181-0443/2020-10106

Текст научной статьи Сийдик йўли инфекцияларини самарали даволаш

Сийдик йўли инфекцияси аҳоли қатламининг турли гурухларини кенг қамраб олган. Хозирги кундаги кўплаб маълумотлар тахлилидан маълумки, асоратланмаган ногонококли сийдик йўли инфекциялари ўзининг зарарлаш таъсир доирасига кўра аҳолининг соғломлик даражасига жиддий салбий таъсир кўрсатмокда. Масалан: АҚШда бир йилда сийдик йўли инфекцияси(СЙИ) хасталиги билан 7000000 бемор мурожаат этса, шундан 2000000 ўткир цистит холатига тўғри келади. Айниқса фертил ёшидаги аёллар(ФЁА) бу хасталикларга анатома -физиологик нуқтаи назардан мойиллиги юқори бўлганлиги учун, уларнинг 25-30% да бу хасталик учрайди. ФЁАда 17 ёшдан бошлаб СЙИ ортади ва 20-40 ёшдан аёлларнинг 3/4 қисмида учрайди. Жинсий хаётда яшаётган аёлларда бундай холат бир неча бор кўпрок учрайди ва ёш ортиб бориши билан сурункали тус олади [2,3]. Умумий амалиёт шифокорининг кундалик қабулидаги беморларнинг ¼ қисми сийдик йўли инфекцияси хасталиги билан мурожаат этаётганлигини эътиборга олсак, бу муаммо бирламчи бўғин шифокоридан катта маъсулият талаб қилади. Даволаш мақсадида қўлланилаётган антибиотикларни СЙИ микробининг турини аниқламай туриб, ҳисобсиз тавсия этиш эса шу дориларга резистентликни келиб чиқишига сабаб бўлади ва даволаш самарадорлигини пасайтиради. Натижада ФЁА репродуктив фаолиятига ва хаёт сифатига жиддий хавф туғилади. Бундай оқибатлар келиб чиқмаслиги учун хасталикларни амбулатор шароитида ташхислаш, даволаш, реаблитация қилишда умумий амалиёт шифокори учун жахон стандартлари талаблари асосида иш олиб бориш мухимдир.

Мақсад: Умумий амалиёт шифокори амалиётида ФЁАларда СЙИ хасталиги муаммосини сийдикдаги бактериянинг турини ва шу бактериянинг антибиотикларга сезувчанлик даражасини аниқлаб ташхислаб, самарали даволаш ва профилактик чора тадбирларни цуллаш.

Материаллар ва методлар: Тадқиқот проспектив усулда олиб борилди. Тасарруфимиздаги худудда 2017-2019 йиллар давомида СЙИ хасталиклари билан мурожаат этган 46 та фертил ёшдаги аёллар текширувдан ўтказилди. Беморларнинг 23таси (50%) жинсий хаёт кечирмайди, 23таси (50%) жинсий хаёт кечиради. Бахолаш мезонларига цуйидагилар асос цилиб олинди: аёллар ёши 15-49 гача, шу ёшдаги аёллардан сийдик тош касаллиги, сийдик йўли аномалияси, структураси, қандли диабет хасталиги қайд этилмаган, сийдик йўлига катетр қўйилмаган, ҳеч қандай жаррохлик амалиёти ўтказилмаган, иммунодефицит холати бўлмаган беморлар танлаб олинди. Беморларнинг СЙИга шикояти, анамнез маълумотлари, объектив белгилари, лаборатория ва инструментал текширув хулосалари, клиник ташхис асослари ва даво тавсиялари № 025 шаклидаги амбулатор беморнинг тиббий хужжатларига туширилди. Беморларга тавсия этилган даво чоралари давомийлиги, хасталикни қайталаниш ҳолатлари, муолажа ўтказиш сифатлари назоратга олинди. Барча 46 та беморларга тўла гигиеник талаблар асосида, сийдикни анализ учун қандай олиш қоидаси тушинтирилди, умумий қон, умумий сийдик анализи билан биргаликда, сийдикни Ничепоренко усулида текшириш, хамда сийдикни бактериологик экиш ва микробнинг антибиотикларга сезувчанлигини аниқлаш тавсия этилди. Шунингдек қондаги мочевина, азот қолдиғи, креатинин миқдори ҳам текширилди.

Натижалар: Мурожаат этган барча ФЁАларда клиник симптомлар мажмуаси цуйидаги куринишни олди: дизурия - 44 (95,6%), сийдик келиш хисси -36(78,2%), сийдик тута олмаслик - 30(65,1%), цов сохада оFриц 29(63,4%), бел сохада огриц -28(60,8%), иситма-35(76,0%), цалтираш- 25 (54,3%), терлаш- 23 (50,0%), гематурия-4 (8,6%) беморларда кузатилади (диаграмма №1),. Беморларнинг умумий қон тахлилида лейкоцитоз, ЭЧТ ортиши кузатилди, умумий сийдик тахлилида эса сийдикда оцсил мицдорининг 0,033 % ортиши, бактерия мавжудлиги, лейкоцитлар миқдори ортиши аниқланди. Қондаги мочевина, азот қолдиғи, креатинин миқдори меъёрий кўрсаткичларда бўлди. Сийдик йўллари ультратовуш текширувларида сийдик аъзоларида ва йулларида сийдик тоши, усмалар, аномалиялар топилмади.

Диаграмма №1

Фертил ёшидаги аёллардаги клиник симптомлар

95,60%

кели олмас а     а ш лик оғриқ оғриқ хисси

Ряд1 95,60%78,20%65,10%63,40%60,80%76,00%54,30%50,00%8,60%

Охирги йиллар маълумотларида қайд этилишича текширувлардан маълумки сийдик йўли инфекцияси бор ФЁАларнинг ¾ қисмида Esherichia colli бактериялари топилиб, сийдикнинг ўрта порциясидаги концентрацияси 102-104 мл -1 ташкил қилади [1,4,5]. Қишлоқ оила поликлиникаси шароитда, бизнинг текширувларимиздаги ФЁАда сийдик йўли инфекцияси қўзғатувчиларининг тартиби қуйидагича бўлди (жадвал №1):

Жадвал №1

ФЁАларда СЙИ қўзғатувчиларининг таркиби

Қўзғатувчининг тури

Аниқланган инфекциялар сони

Шу жумладан

Жинсий хаёт кечираётганлар (n-23)

Жинсий      хаёт

кечирмаётганлар (n-23)

Сони

%

Сони

%

Сони

%

Esherichia colli

28

60,8

15

53,5

13

46,5

Klebsiella Spp.

1

2,17

1

3,6

0

0

Enterobakterium Spp.

2

4,34

1

3,6

1

3,6

Proteus Spp.

1

2,17

1

3,6

0

0

Enterobaccus faecelis

2

4,34

1

3,6

1

3,6

Staphylococcus saprophetus

8

17,4

1

3,6

7

25

Candida sup

1

2,17

1

3,6

0

0

Staphelocjccus aurens

2

4,34

1

3,6

1

3,6

Enterococci

1

2,17

1

3,6

0

0

Чет эл шунингдек, Россия олимларининг такидлашича уропатоген микроблар инфраструктурасида ичак инфекциялари салмоғи камаяётгани билан миқдор жихатидан устунлиги сақланиб турибди. Шу билан бирга котримаксазол билан эмпирик давога микробларнинг сезувчанлиги камайиб бораётганлиги айтилмоқда [1,2,4]. Юқоридаги микробиологик текширувларга назар солсак, энг кўп касаллик қўзғатувчи микроблар гурухи Esherichia colli гурухи бўлиб 60,8%ни, стафилакоккли инфекциясилар 17,4%, бошқа инфекциялар 21,8ни ташкил этди. Касаллик қўзғатувчи микроблар таркиби жинсий хаёт кечирувчиларда хилма-хиллиги билан фарқ қилди. СЙИ хасталиги билан беморларни самарали даволашда анемнезга, хасталик даражасига, инфекциянинг сийдик йўлида жойлашув жойига ва албатта антибиотикларга сезгирлигига боғлиқ томонларини тўла ўрганиб чиқиш керак. Назоратимиздаги беморларда асоратланмаган сийдик йўли инфекцияси оқибатли касалликларнинг нозологик кўриниши сурункали пиелонефрит билан 15 (32,6%), цистит 10 (21,7%), уретрит 19 (41,3), ўткир пиелонефрит 2 (4,4%)ни ташкил қилди.

Беморларда СЙИнинг антибиотикларга сезувчанлик холатлари қуйидагича бўлди (жадвал №2):

Жадвал №2

ФЁАларда антибиотикларга сезувчанлик холатлари

Антибиотиклар

Сезувчан эмас

Сезувчанлик пасайган

Сезувчанлик

Сони

%

Сони

%

Сони

%

Доксациллин

1

2,2

5

15,2

40

86,9

Зинацеф

1

2,2

4

8,7

41

89,1

Стрептомицин

7

15,2

10

26,0

29

63,0

Канамицин

2

4,3

14

30,5

30

65,1

Гентамицин

3

6,5

2

4,3

41

89,1

Пенициллин

34

73,9

6

13,04

6

13,04

Ампициллин

9

19,6

5

10,8

32

69,6

Оксациллин

1

2,2

14

30,5

31

67,4

Цефтираксон

1

2,2

1

2,2

44

95,6

Ципрофлоксацин

0

0

2

4,3

44

95,6

Цефазолин Na

1

2,2

4

8,9

41

89,1

Эритромицин

6

13,4

12

26,0

28

60,8

Нитрофурантоин

0

0

4

8,9

42

91,3

Тетрациклин

7

15,2

12

26,0

27

58,6

Левомецитин

1

2,2

5

10,8

40

86,9

Амоксициллин

0

0

4

8,7

42

91,3

Сиспрес

1

2,2

6

13,04

39

84,7

Esherichia colli инфекцияси оқибатида келиб чиққан, амбулатор беморларни даволашда, цефолоспоринларнинг III қатори препаратлари (цефтироксон, цефазолин Na) хасталикларда юқори активликка эга эканлигини бир қатор изланувчилар эътироф этишган[1,2, 5]. Бизнинг кузатувимизда хам цефалоспоринлар сийдик йўли инфекцияси хасталикларини даволашда бошқа турдаги антибиотикларга нисбатан ўз активлигини сақлаб қолганлиги кузатилди. Беморларни даволашда антибиотиклардан Р (personal) препарат танлаб олиниб, 710 кунлик схемада даволаш ўтказилди[1,2,6]. Антибиотикларни юборишда лимфатроп усул қўлланди. Дори препаратларини лимфатроп юборишда ўнг ва чап чов соха лимфатугунлари чигали йўли танланди, 5-7-10 инъекция индивидал асептика қоидаларига риоя қилган холда қўлланди. Қўшимча восита сифатида анъанавий воситалардан фойдаланилди. Микроб эрадикациясини тезлатиш мақсадида кун давомида 1-2 литргача суюқликлар (шарбатлар, компотлар, гиёхдан тайёрланган сийдик хайдовчи чойлар, суюқ овқатлар) тавсия этилди. Кузатувимиздаги беморларда назорат гурухидаги беморларга нисбатан самарали натижалар: клиник белгиларнинг турғун камайиши, касаллик муддатининг қисқариши, ишга лаёқатлиликнинг бузилмаслиги, асоратларнинг юзага келмаслиги, фертил ёшдаги аёллар саломатлик сифатларини яхшиланиши, бактерияурияни тез бархам топиши ҳамда беморларни стационар давога эхтиёжининг камайиши шу билан бирга даволанишга сарф бўлган харажатнинг камайиши билан намоён бўлди.

Хулоса: 1. Амбулатор беморларда бактерияурия ва сийдикни бактериологик экиш асосий ташхисий мезонлардан бири ҳисобланади.

  • 2.    Фертил ёшдаги бемор аёлларда сийдикни бактериологик экиш даволаш самарадорлигини таъминлайди.

  • 3.    Фертил ёшдаги аёлларда сийдик йўли инфекцияси билан беморларга бирламчи бўғин шароитида антибиотикларни лимфатроп усулда юбориш яхши самара беради.

  • 4.    Фертил ёшдаги бемор аёлларда бу усулни қўллаш стационарга йўлланаётган беморлар сонини камайтиради ва хаёт сифатини яхшилайди.

  • 5.    Беморларни оилавий харажатларини тежашга ёрдам бериб, маънавий ва иқтисодий зарарни камайтиради.

  • 6.    Фертил ёшдаги аёлларда ёш ўтиши ва турмушга чиқиб, жинсий хаёт кечириш даврида профилактик мақсадда амбулатор шароитда бактерияурияни аниқлаб туриш фойдадан холи эмас.

Адабиётлар:

  • 1.    И.П. Белоглазова., А.А.Трошина “Лечебное дело” журнал № 2 2018г. РНМУ. “Инфекция мочевыводящих путей”

  • 2.    Naber KG, Bishop МС, Bjerklund-Johansen ТЕ, et al. Guidelines on the management of urinary and male genital tract infections. European Association of Urology (update 2012), 2012. ISBN 90-70244-37-3.

  • 2.    Foxman B. Epidemiology of urinary tract infections: incidence, morbidity, and economic costs. Am J Med 2012; 113(Suppl 1A):5S-13S.

  • 3.    Рафальский B.B., Малаев И.В., Рохликов И.М., Деревицкий А. В. Неосложненные инфекции мочевыводящих путей: динамика устойчивости основных возбудителей в России./media/refer/06_07/58.shtml:: Sunday, 18-Feb-2007 19:12:53© Издательство Media Medica, 2010. Почта : редакция, webmaster MSK

  • 4.    Сидоренко C.B., Иванов Д.В. Результаты изучения распространения антибиотикорезистентности среди возбудителей внебольничных инфекций мочевыводящих путей. Антибиотики и химиотерапия 2005; 50(1): ст.3-10.

  • 5.    Яковлев С. В. Антибактериальная терапия внебольничных неосложненных инфекций мочевыводящих путей с позиций современного состояния антибиотикорезистентности. Справочник поликлинического врача. Российский медицинский журнал 2005 год. №7 ст.

43-49.

Список литературы Сийдик йўли инфекцияларини самарали даволаш

  • И.П. Белоглазова., А.А.Трошина "Лечебное дело" журнал № 2 2018г. РНМУ. "Инфекция мочевыводящих путей".
  • Naber KG, Bishop МС, Bjerklund-Johansen ТЕ, et al. Guidelines on the management of urinary and male genital tract infections. European Association of Urology (update 2012), 2012. 90-70244-37-3.
  • ISBN: 90-70244-37-3
  • Foxman B. Epidemiology of urinary tract infections: incidence, morbidity, and economic costs. Am J Med 2012; 113(Suppl 1A):5S-13S.
  • Рафальский B.B., Малаев И.В., Рохликов И.М., Деревицкий А. В. Неосложненные инфекции мочевыводящих путей: динамика устойчивости основных возбудителей в России./media/refer/06_07/58.shtml:: Sunday, 18-Feb-2007 19:12:53© Издательство Media Medica, 2010. Почта: редакция, webmaster MSK.
  • Сидоренко C.B., Иванов Д.В. Результаты изучения распространения антибиотикорезистентности среди возбудителей внебольничных инфекций мочевыводящих путей. Антибиотики и химиотерапия 2005; 50(1): ст.3-10.
  • Яковлев С. В. Антибактериальная терапия внебольничных неосложненных инфекций мочевыводящих путей с позиций современного состояния антибиотикорезистентности. Справочник поликлинического врача. Российский медицинский журнал 2005 год. №7 ст. 43-49.
Еще
Статья научная