Сирдарё вилояти суғориладиган тупроқлар ҳолати оғир майдонлардан самарали фойдаланиш
Автор: Курвантаев Рахмонтой, Ботиров Шавкат, Жапоов Норбой
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.
Бесплатный доступ
Mақолада Сирдаё вилояти туманлари бўйича мелиоратив оғир ерлар майдонларининг ҳолати ҳақида маълумот изоҳланган бўлиб, ушбу ерларни унумдорлигини, сув таъминоти оғир ва мелиоратив ноқулай ерларини яхшилаш учун агромелиоратив тавсиялар ишлаб чиқилган. Қишлоқ хўжалик экинларига қўлланилаётган минерал ва органик ўғитларнинг самарадорлигига эришиш учун уларнинг бериш муддатлари, усуллари ва меъёри бўйича қўлланмалар берилган.
Тупроқ, тузлар, мелиорция, шўрланган ерлар, органик ва азотли, фосфорли, калийли минерал ўғитлар, ётиқ-ёпиқ зовур, деградация
Короткий адрес: https://sciup.org/14125752
IDR: 14125752 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10104
Текст научной статьи Сирдарё вилояти суғориладиган тупроқлар ҳолати оғир майдонлардан самарали фойдаланиш
Кириш. Кейинги йилларда шўрланган тупроқларни шўрсизлантириш, суғориладиган шўрланган ерларни мелиорациялаш ишларига катта маблағ ва меҳнат сарфланаётганлигига қарамасдан, асосий экин майдонларида шўрланган тупроқлар майдони камайиши кузатилмаяпти, заҳарли тузларнинг меъёридан ортиқча тўпланиши тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини камайишига олиб келмоқда. Мирзачўл воҳаси шу жумладан Сирдарё вилоятида тарқалган тупроқларининг хосса хусусиятлари ва уларни яхшилаш бўйича кўпгина олимлар илмий тадқиқот ишлари олиб борилганлигига қарамасдан ҳанузгача вилоятда қийин мелиорацияланадиган деградацияга учраган тупроқлар мавжуд [1; 17 б., 2; 192 с. 3; 44 б., 4; 59 б., 5; 266 б, 6; 42 б.].
Олинган натижалар.Сирдарё вилоятининг умумий ер майдони 286,9 минг гектар, экин ерлари 251,4 минг гектардан иборат бўлиб, 23,9 минг гектарини ҳолати оғир ерлар ташкил этади. Шундан, қишлоқ хўжалик экинлари экилмаслиги оцибатида яроцсиз холатга келган ерлар - 1845,1 га, фойдаланмасдан буз холатига утган ерлар - 86,4 га, мелиоратив холати ёмон ерлар 14324,2 гектарни ташкил этади. Шундан, сизот сувлари ер юзасига яқин кўтарилиши натижасида ботқоқлашган ерлар 3276,0 га, кучли шўрланган ерлар 11048,2 га, сув таъминоти етишмайдиган, суғориш иншоотлари яроқсиз ҳолатга келган ерлар 7408,6 гектар, шундан сув таъминоти етишмайдиган ерлар 7246,5 га, лотоклари бузилиб кетган ерлар 146,89 га, ер ариқлари бузилган ерлар 8,6 га, насослари бузилиб фойдаланилмайдиган ерлар 6,7 га, коллектор ва дренаж тармоқлари ишдан чиққан ерлар 221,9 гектарни ташкил этади. Мелиоратив холати бюджет хисобидан яхшиланган ерлар 129,0 гектардан иборат. Ҳозирда мелиоратив ҳолати оғир бўлишига қарамасдан қишлоқ хўжалик экинлари экилиб келинаётган ерлар 12759,3 га, сурункали равишда 2000 йилдан бери фойдаланилмай келинаётган ерлар майдони 11126,9 гектарга тенг. Ҳолати оғир ерларнинг туманлар бўйича майдонлари Боёвут туманида 1600,4 га; Гулистонда 1731,3 га; Мирзаободда 5609,5 га; Оқолтинда 3104,6 га; Сардобада 3525,0 га; Сайхунободда 797,3 га; Сирдарёда 750,7 га; Ховосда 6767,4 га, жами: 23886,2 гани ташкил этади.
Ер ресурслари ва давлат кадастри бошцармасидан олинган маълумотларнинг таҳлилига кўра, вилоятда аниқланган ҳолати ёмон ерлардаги (23886,2 га) жами 20 та тик қудуқлардан 16 тасининг яъни 80 фоизи бутунлай ишдан чиққан. Умумий узунлиги 855,7 км булган хужаликлар хисобидаги ётиц-ёпиц зовурларнинг 796,81 км (93,1%), бюджет хисобидаги 288,23 км ётиц-ёпиц зовурларнинг 230,53 км (80%) носоз ҳолга келиб қолган, СИУлар ҳисобидаги 371 км лоток тармоқларининг 173,0 км (46,6%) йиқилиб тушганлиги ва синганлиги туфайли ишдан чиққан. Шунингдек мелиоратив ҳолати оғир ерлардаги умумий узунлиги 5902,0 км бўлган ички каналлардан 265,0 км (44,8%), хўжаликлараро 628,1 км каналлардан 279,0 км (44,1%) носоз, таъмирлашга муҳтож. Вилоятдаги хўжалик ички коллектор зовурларининг умумий узунлиги 1032,78 км дан иборат бўлиб, шундан 639,73 км (61,9%), 403,56 км хўжаликлараро коллекторлардан 254,51 км (63,1%) қониқарсиз холатда.
Вилоятдаги қишлоқ хўжалик махсулотлари етказиб берувчилар (фермер хўжаликлари) минерал ўғитлар билан режадагидан кам, жумладан азотли ўғитлар билан -96-98%, фосфорли уFитлар билан 85-91%, калийли уFитлар билан эса 66-72% миқдорида таъминланган. Юқорида келтирилиган бир қатор салбий омиллар натижасида ғалла ва пахта ҳосили вилоят бўйича пасайиб кетган, ғалла ҳосили ўртача гектарига 41,9, пахта ҳосили эса 21,2 центнерни ташкил этган бўлиб, республика ўртача кўрсатгичларидан анча кам. Шунингдек вилоят суғориладиган ерларининг тупроц-мелиоратив шароитларини жойларда урганиш буйича дала-кузатув ишларида кўпгина майдонлар ғўзапоялардан тозаланмаганлиги, шудгорланмаганлиги, шўри ювилмаганлиги, йўлларнинг икки томонидаги зовурлар кўмиб юборилганлиги, дала ариқларига сув келмаслиги, далаларни бегона ўтлар босиб кетганлиги натижасида шўрланганлиги ва сизот сувлари янада кутарилганлиги аницланди.
Боёвут туманининг 11 та массивида жойлашган 109 та феремер хужаликлари жойлашган 251 та контурнинг 238 тасининг, жами 1660,4 гектар ер майдонинг мелиоратив ҳолати ёмон бўлиб, шундан 83,4 гектари фойдаланилмайдиган, 2,0 гектари ер ости сизот сувлари кўтарилиб ботқоқлашган 1343,7 гектари кучли шўрланган, 171,3 гектари сув таъминоти етишмайдиган ва суғориш иншоотлари яроцсиз холга келган ерлардир.
Гулистон туманининг 15 та массивидаги 109 та фермер хўжаликлари жойлашган жами 194 та контурнинг 137 тасида жами 1731,0 гектар ер майдонининг мелиоратив ҳолати ёмон бўлиб, шундан 3,0 гектари қишлоқ хўжалик экинлари экилмасдан яроқсиз ҳолатга келган, 545,1 гектари ер ости сизот сувлари кўтарилиб ботқоқлашган, 558,8 гектари кучли шўрланган, 624,1 гектари сув таъминоти етишмайдиган ва суғориш иншоотлари яроқсиз ҳолга келган ерлар ҳисобланади. Массивлар мисолида “Ишонч” массивининг таҳлил киладиган бўлсак, умумий суғориладиган ер майдони 170,8 га бўлиб, шундан мелиоратив ҳолати ёмон ерлар 71,3 гани ташкил қилади. Бу ерлар 8 та контурда (17,64,60,4,5,87,83,48) бўлиб, 5 та фермер хўжалигида жойлашган. Кучли шўрланган ерлар майдони 68,3 гектарни ва сув таъминоти етишмайдиган ерлар майдони 3 гектарни ташкил қилади.
Мирзаобод туманининг 18 та массивидаги 174 та фермер хўжаликлари 578 та контурда жойлашган бўлиб, шундан 432 та контурдаги жами 5609,5 гектар ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмон бўлиб, шундан 418,6 гектари қишлоқ хўжалик экинлари экилмайдиган ерлар, 123,9 гектари ер ости сизот сувлари кўтарилиб ботқоқлашган, 3722,0 гектари кучли шўрланган, 1345,0 гектари сув таъминоти ёмон ва суғориш иншшотлари яроқсиз ҳолга келган. Бундан ташқари 1341,0 гектари фойданилмай келаётган ерлар.
Оқолтин туманининг 9 та массивида жойлашган 215 та фермер хўжаликларининг жами 344 та контуридаги ер майдонлари 9530,3 гани ташкил қилиб, шундан мелиоратив ҳолати ёмон ерлар 3104,6 гани ташкил этади. Ушбу ер майдонларидан 207,4 га га сув таъминоти етишмайди, 544,7 га да ер ости сизот сувлари яқин жойлашган, 814,1 га ер майдони яроқсиз ҳолатга келган, 1538,4 гектари кучли шўрланган. Бундан ташқари туманда 171,1 га мелиоратив қурилиш босқичидаги ерлар мавжуд бўлиб, шундан 47,0 гадан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади, 124,1 гектаридан фойдаланилмайди.
Сардоба туманининг 10 та массивидаги 161 та фермер хўжаликларининг ер майдонлари 311 та контурда жойлашган. Унинг умумий майдони 8464,9 гектар бўлиб, шундан 3525 га мелиоратив ҳолати ёмон ерлар. Ушбу экин ер майдонларининг 1230,3 га га сув таъминоти етишмайди, 499,8 га да ер ости сизот сувлари яқин жойлашган, 1734,2 га кучли шўрланган, 60,7 гектарида коллектор ва зовурлар ишдан чиққан.
Сайхунобод туманининг суғориладиган ер майдони жами 2243,1 га. Бу ерлардаги 123 та контурда 102 та фермер хўжаликлари жойлашган. Шундан, мелиоратив ҳолати ёмон ерлар 797,3 га ни ташкил қилади, жумладан 491,6 гектари ер ости сизот сувлари кўтарилиши натижасида ботқоқлашган, 263,7 га кучли шўрланган, 42,0 гада сув таъминоти ёмон ва суғориш иншоатлари яроқсиз ҳолга келган. Бундан ташқари 77,0 га мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар мавжуд бўлиб, шундан 39,0 га дан фойдаланилади.
Сирдарё туманининг 14 та массивида 60 та фермер хўжаликлари жами 2108,4 га ер майдонида жойлашган бўлиб, мелиоратив ҳолати ёмон ерлар 750,7 га ни ташкил қилади. Бу ерлар 113 та контурда жойлашган бўлиб, шундан 165,0 га ер ости сизот сувлари кўтарилиб ботқоқлашган ерлар, 328,0 га кучли шўрланган, 257,0 га да сув таъминоти етишмайди ва суғориш иншоатлари яроқсиз ҳолга келган. Бундан ташқари 740,3 га ерлар мелиоратив қурилиш ҳолатида бўлиб, улардан фойдаланилмайди.
Ховос тумани 14 та массивларининг умумий майдони 1024,3 га ни ташкил қилади. Бу ерларда 150 та фермер хўжаликлари 404 та контурда жойлашган. Шундан, мелиоратив ҳолати ёмон ерлар 6767,4 га. Шундан, 609,4 га қишлоқ хўжалик экинлари экилмайдиган ерлар, 3,0 га мелиоратив қурилиш ҳолатида, 903,6 га да ер ости сизот сувлари кўтарилиб ботқоқлашган, 1558,5 кучли шўрланган, 3531,5 га сув таъминоти етишмайдиган ва суғориш иншоатлари яроқсиз ҳолга келган ва 161,2 га мелиорация тизими ишламаслиги оқибатида ишдан чиққан ерлар. Бундан ташқари
-
503,7 гектар мелиорация қурилиши босқичидаги фойдаланилмай келинаётган ерлар мавжуд.
Вилоятнинг сув таъминоти оғир ва мелиоратив ноқулай ерларида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:
-
1. Сизот сувлари ер юзасига яқин кўтарилиши сабабли ортиқча намланиш натижасида ботқоқлашган ерларда зарурий тадбирларни – ер ости сувлари оқимини таъминлаш, 142,6 гектар майдонларда янги зовурлар очиш, мавжуд 645,7 км хўжалик ички зовур тармоқларини таъмирлаб ишчи ҳолатга келтириш зарур.
-
2. Ётиқ-ёпиқ зовурларни таъмирлаш (934,2 км) орқали фойдали иш коэффициентини ошириш, 13784,5 гектар ер майдонларда жорий, лазерли, капитал текислаш ишларини амалга ошириш керак.
-
3. Тупроқнинг устки ҳайдалма ва ҳайдалма ости қатламлари оғир механик таркибли ва гипслашган ҳамда узоқ йиллардан бери экин экилмаётган 23585,3 гектар ер майдонларда чуқур юмшатиш талаб этилади.
-
4. Шўр ювиш ишларини тупроқларнинг хосса ва хусусиятлари ҳамда шўрланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда 14729,3 га ер майдонида ўтказиш зарур.
-
5. Органик ва минерал ўғитлар меъёрларини агрокимёвий харитограммалар ва ўсимликлар талабидан келиб чиққан ҳолда белгилаш керак.
-
6. Мелиоратив ҳолати ёмон ерлардан самарали фойдаланишда, қишлоқ хўжалик экинларидан арзон, сифатли, барқарор ва юқори ҳосил олиш учун комплекс агротехник тадбирларга пуштада тупроқга мулчалаб кам ишлов берувчи қишлоқ хўжалик экинларини навбатлаб ва такрорий экинлар экиш тизимини жорий қилиш керак.
-
7. Суғориладиган мелиоратив ҳолати ёмон ерларда лазерли текислаш ишларини бажаришда тупроқ зичлигининг ортишига йўл қўймаслик учун, техникаларнинг бир жойдан қайта-қайта юришини камайтириш мақсадида майдонни бир неча бўлакларга ажратиб текислаш ва ҳар 4-5 йилда ушбу тадбирни амалга ошириш билан бирга, текислашда майдон юзаси кесилган жойларга органик ва минерал ўғитларни нисбатан кўп қўллаш зарур.
Қўлланилаётган минерал ўғитларнинг самарадорлигига эришиш учун уларнинг бериш муддатлари, усуллари ва меъёри бўйича қўлланмаларга риоя қилиш лозим. Бунда сертификатларда кўрсатилган тукларнинг физик хуусусиятлари, улардаги озиқа моддалар миқдорини ва туклар қўлланиладиган ерларда мавжуд талабни ҳисобга олган ҳолда бериш керак. Ғўза, буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантириш барқарор юқори ҳосил олишни таъминлайди.
Ғўза униб чиқишидан шоналаш давригача секин ўсади – бу даврда ўсимлик органик модданинг максимал тўпланадиган миқдорининг бор йўғи 4-5% шаклланади. Шоналашдан то гуллашгача бўлган даврда қуруқ массаси ва органик мода ҳосил бўлиши жадал суръатлар билан кечади. Бу даврда органик модданинг 25-30% ҳосил бўлади. Ғўза томонидан озиқа моддаларининг ўзлаштирилиши қуруқ модда тўпланиши билан боғлиқ бўлиб бир текис кечмайди. Бошқа ўсимликлар сингари ғўза ҳам ўсиш ва ривожланишининг дастлабки даврларида фосфор ва азот етишмаслигига жуда сезувчан, гарчи униб чиқиш ва шоналаш даврлари оралиғида азот ва фосфорнинг ўзлаштирилган миқдори ҳосил билан олиб чиқиб кетиладиган миқдорининг бор йўғи 8-10% ни ташкил этади. Озиқа моддаларини энг кўп миқдори ғўза томонидан гуллаш бошлангандан то ҳосил етилиши даври оралигида ўзлаштирилади.
Қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини кўпайишида азотли ва фосфорли ўғитларнинг аҳамияти жуда катта. Бироқ шуни ҳам таъкидлаш жоизки охирги йилларда олинган маълумотларга қараганда вилоятнинг суғориладиган тупроқларида ўсимлик ўзлаштираоладиган калий ва фосфор миқдори камайиб бормоқда. Азотли ўғитларни ҳаммаси (гектарга 100 кг N гача меъёрда) ёки уларнинг катта қисми (юқорироқ меъёрларда бўлса) ғўзага суғориш билан уйғунлашган ҳолда қатор орасига ишлов бериш даврида озиқлантиришда берилади. Экишдан олдин, одатда, азотнинг умумий меъёрининг 1-3 қисмидан кўп бўлмаган миқдори берилади.Азот билан озиқлантириш гуллаш давригача олиб борилади, бундан кейинги қўллаш пахтанинг пишиш муддатларини кечиқтиради. Озиқлантиришлар сони экишдан олдин берилган азот миқдорини ҳисобга олган ҳолда уларнинг умумий меъёри ва ўсимлик ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади.
Фосфорли ўғитлар йиллик меъёрининг 3 дан 1 қисмини кузги шудгорга бериш лозим. Ўғит бериш чуқурлиги фосфорли ўғитлар самарадорлиги учун катта аҳамиятга эга. Ғўза униб чиққандан сўнг 2 ҳафта ўтгач унинг илдизи 40-50 см чуқурликгача етиб боради. Фосфорни энг кўп ўзлаштириладиган даври гуллашдан мева ҳосил бўлишигачадир.
Калийли ўғитларнинг самарадорлиги азот ва фосфорнинг юқори меъёрлари фонида пахта ҳосилининг ошиши билан ҳамда алмашлаб экишда кўтарилади. Калийли ўғитларни чегараланган меъёрларда 5-6 барг даврида, шоналаш ва гуллашнинг бошланишида азотли ва фосфорли ўғитлар билан биргаликда берилади. Катта меъёрларда эса калийнинг йиллик меъёрининг ярми кузги шудгорга берилади.
Органик ўғитлар ўзида барча асосий озиқа элементларини сақлайди. Ярим чириган гўнг таркибида 0,4% азот; 0,25% фосфор ва 0,5% калий бўлади. Гўнг ва маҳаллий ўғитларнинг бошқа турларини қўллаш натижасида тупроқнинг структура ва агрегатлилик ҳолати, сув-ҳаво тартиби яхшиланади, буферлик хусусияти ошади ҳамда эрта баҳорда тупроқ ҳарорати кўтарилади. Органик ўғитлар, кузги шудгорга, 10-20 т/га миқдорда биринчи навбатда эскитдан хайдаладиган ва капитал планировка қилинган ерларга ҳамда ўзлаштирилаётган шўрхокларга ювилгандан сўнг берилади. Қуруқ гўнг, парранда қийи ва ипак қурти чиқиндисини ғўзани озиқлантириш даврида минерал ўғитларга органик қўшимча сифатида қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ҳар бир алохида хайвон учун тўшаладиган тўшама миқдори бир суткада қуйидагича бўлиши лозим: қорамол ва отлар учун 3-6 кг, қўй ва эчкилар учун 0,5-1 кг сифатида сомон, ем-хашак қолдиқлари, тўғралган қамиш, дарахт барглари ва қириндиси, ғўза кўсаги чаноғи ишлатилиши мумкин. Сақлашга қўйиладиган гўнгга 2-4% суперфосфат қўшилса органик ўғитнинг қиймати ошади.
Адабиётлар:
-
1 .Курвантоев Р.К., Турғунов М.М. Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, лазерли текислаш орқали тупроқ хоссаларини яхшилаш бўйича тавсиянома. Тошкент, 2019.17 б.
-
2 .Курвантаев Р., Каримов А., Солиева Н. Влияние выращивание лакрицы на воднофизические и химические свойства низко плодородных почв Сырдарьинской области.// Мелиорация засоленных земель и лакрица - Ташкент: “Университет”, 2015. - 192 с.
-
3 .Мусурмонов А.А. Мирзачўл воҳаси суғориладиган тупроқларининг унумдорлигини мульчалаш ва кам ишлов бериш ортали ошириш. Автореферат дисс. ц.х.ф.ф.д (PhD).-Тошкент. 2019. - 44 б.
-
4 .Норкулов У. Тупро^ни шурини ювишда сувни тежаш технологияларининг илмий ва амалий асослари.Автореферат дисс. қ.х.ф.д. (DSc). Тошкент, 2018, 60 б.
-
5 .Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг суғориладиган тупроқлари -Тошкент: ЎзРФА “Фан”, 2005. 266 б.
-
6 .Турғунов М.М. Мирзачўл воҳаси суғориладиган тупроқлари хоссаларини лазерли текислаш таъсирида узгариши. Автореферат дисс. ц.х.ф. ф. д. (PhD)- Тошкент, 2019.- 46 б.
Список литературы Сирдарё вилояти суғориладиган тупроқлар ҳолати оғир майдонлардан самарали фойдаланиш
- Курвантоев Р.К., Турғунов М.М. Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, лазерли текислаш орқали тупроқ хоссаларини яхшилаш бўйича тавсиянома. Тошкент, 2019.- 17 б.
- Курвантаев Р., Каримов А., Солиева Н. Влияние выращивание лакрицы на водно- физические и химические свойства низко плодородных почв Сырдарьинской области.// Мелиорация засоленных земель и лакрица - Ташкент: "Университет", 2015. - 192 с.
- Мусурмонов А.А. Мирзачўл воҳаси суғориладиган тупроқларининг унумдорлигини мульчалаш ва кам ишлов бериш орқали ошириш. Автореферат дисс. қ.х.ф.ф.д (PhD).- Тошкент. 2019. - 44 б.
- Норкулов У. Тупроқни шўрини ювишда сувни тежаш технологияларининг илмий ва амалий асослари.Автореферат дисс. қ.х.ф.д. (DSc). Тошкент, 2018, 60 б.
- Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг суғориладиган тупроқлари -Тошкент: ЎзРФА "Фан", 2005. 266 б.
- Турғунов М.М. Мирзачўл воҳаси суғориладиган тупроқлари хоссаларини лазерли текислаш таъсирида ўзгариши. Автореферат дисс. қ.х.ф. ф. д. (PhD)- Тошкент, 2019.- 46 б.