Соя ўсимлигини ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига азотли ўғит меъёрларининг таъсири

Автор: Абдуазимов Акбар Мухторович, Мирзаев Нуриддин Файзуллаевич

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 2-3, 2020 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлар шароитида соянинг маъдан ўғитлар билан озиқлантирилган усув даври куни, ҳосилдорликага таъсири ёритилган.

Соя, нав, ўғит, меъёр, экин, тупроқ, унумдорлик, ҳосилдорлик, азот, фосфор, калий

Короткий адрес: https://sciup.org/14125747

IDR: 14125747   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10098

Текст научной статьи Соя ўсимлигини ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига азотли ўғит меъёрларининг таъсири

СОЯ ЎСИМЛИГИНИ ЎСИБ РИВОЖЛАНИШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА АЗОТЛИ ЎҒИТ МЕЪЁРЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

Ушбу мақолада Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлар шароитида соянинг маъдан ўғитлар билан озиқлантирилган усув даври куни, ҳосилдорликага таъсири ёритилган.

Калит сўзлар: Соя, нав, ўғит, меъёр, экин, тупроқ, унумдорлик, ҳосилдорлик, азот, фосфор, калий.

INFLUENCE OF DOSES OF NITROGEN FERTILIZERS ON THE GROWTH, DEVELOPMENT AND YIELD OF SOYBEANS

Олимларнинг натижаларига кўра ирригация эрозиясига чалинган тупроқларда озиқа элементлари ювилиши туфайли тупроқ унумдорлиги паст бўлади, шу сабабли бундай тупроқларда кузги буғдойдан кейин соя, мош каби такрорий экинлар экиб, тупроқ унумдорлигини тиклаш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, сидерат (ловия ва бошқа) экинлар келгуси йили ғўза ва бошқа экинлар ҳосилдорлигини оширишда муҳим замин яратади [1].

Соя экилган майдонларда фосфорли, калили ўғитларни албаттабериш лозим. Фосфорли ўғит тупроқ шароитига қараб 60-90 кг(соф), калийли ўғитлар 90-100 кг миқдорда берилади. Азотга бўлган талабини бу асосан илдизидаги туганак бактериялар эвазига қондиради [2; 3].

Тажриба ўтказиш услуби. Тажриба Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали оч тусли бўз тупроқлар шароитида олиб борилди тадқиқотлар натижасида ўсимлик ўсив даври, куни назорат ўғитсиз вариантга нисбатан, Азотли ўғит меъёри берилганда вариантлар бўйича ўсимлик бўйи, ўсивдаври ва ҳосилдорлик фарқлари кузатилган.

Тадқиқотларида соянинг 4 та нави, 5 қайтариқда ҳар бир майдони 200м2 бўлиб “Амиго”, “Селекто-201”, “Тумарис Ман-60”, “Ойжамол” навлари устида ўсимлик бўйи, см ўсувдаври даври,куни тадқиқотлар натижасида олиб борилди.

1-жадвал

Соя навларининг ўсув даври, кунни ва ҳосилдорлик кўрсаткичларига маъдан ўғитлар таъсири

Навлар

Вариантлар

Ўсув даври, кун

Ҳосилдорл ик, ц/га

1

Амиго

Назорат (ўғитсиз)

114

2,9

N 60

116

5,7

N 90

118

8,8

N 120

119

11,0

N 150

122

13,3

2

Селекто-201

Назорат (ўғитсиз)

109

5,9

N 60

113

10,2

N 90

116

12,6

N 120

118

15,2

N 150

119

18,5

3

Тўмарис Ман-60

Назорат (ўғитсиз)

132

6,8

N 60

137

14,7

N 90

139

17,9

N 120

110

21,0

N 150

144

24,2

4

Ойжамол

Назорат (ўғитсиз)

144

5,1

N 60

144

12,1

N 90

149

14,7

N 120

151

18,5

N 150

152

19,8

Олиб борган тадқиқот натижаларига кўра ўсув даври ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинганда қуйидагича маълумотлар олинди. “Амиго” навида назорат ўғитсиз вариантида вегетация даври 114 кун, ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 2,9 ц/га ни ташкил қилди. Азотли ўғитлар меъёри N 60 вариантида ўсув даври 116 кун ва ҳосилдорлик 5,7 ц/га ни ташкил қилди. Ўғит меъёрини хар бир вариантда 30 кг дан ошириб борилганда N 150 вариантида энг юқори кўрсаткич қайд этилди яъни ўсув даври 122 кун бўлиб энг муҳим бўлган ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 13,3 ц/га ни ташкил қилганлиги тадқиқотлар давомида аниқланди.

Соя етиштиришда азотли ўғитлар қўллаш бўйича олимларнинг турли фикирда бўлиши тупроқ унумдорлиги, иқлим шароитлари, агротехник тадбир мажмуаси ва навни биологик хусусиятларнинг турли даражада бўлиши. Инокуляциланмаган соя навида азотли ўғитлар бериш ҳосилга сезилали таъсир кўрсатади. Азот меъёрини 0 дан 150 кг/га ошириш ўсимликларнинг энг яхши ўсиши (79 см), энг юқори барг майдонининг шакилланиши (31,2 мингм2 /га) ва юқори ФСИ ни 1,95 мин.м2/га) таъминлайди. Муайян миқдорда азот бериш уруғ етиштиришда ҳам самаралидир.

“Селекто-201” навида назорат ўғитсиз вариантида вегетация даври 109 кун, ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 5,9 ц/га ни ташкил қилди. N 60 вариантида ўсув даври 113 кун ва ҳосилдорлик 10,2 ц/га ни ташкил қилди. Ўғит меъёрини хар бир вариантда 30 кг дан ошириб борилганда Азотли ўғитлар меъёри N 150 вариантида энг юқори кўрсаткич қайд этилди яъни ўсув даври 119 кун бўлиб энг муҳим бўлган ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 18,5 ц/га ни ташкил қилганлиги тадқиқотлар давомида аниқланди.

“Тўмарис МАН-60” навида назорат ўғитсиз вариантида вегетация даври 132 кун, ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 6,8 ц/га ни ташкил қилди. N 60 вариантида ўсув даври 137 кун ва ҳосилдорлик 14,7 ц/га ни ташкил қилди. Ўғит меъёрини хар бир вариантда 30 кг дан ошириб борилганда Азотли ўғитлар меъёри N 150 вариантида энг юқори кўрсаткич қайд этилди яъни ўсув даври 144 кун бўлиб энг муҳим бўлган ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 24,2 ц/га ошганлиги аниқланди.

Тадқиқотлар давомида “Ойжамол” навида назорат ўғитсиз вариантида вегетация даври 144 кун, ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 5,1 ц/га ни ташкил қилди. Азотли ўғитлар меъёри N 60 вариантида ўсув даври 144 кун ва ҳосилдорлик 12,1 ц/га ни ташкил қилди. Ўғит меъёрини хар бир вариантда 30 кг дан ошириб борилганда N 150 вариантида энг юқори кўрсаткич қайд этилди яъни ўсув даври 152 кун бўлиб энг муҳим бўлган ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 19,8 ц/га ни ташкил қилганлиги тадқиқотлар давомида аниқланди.

Хулоса қилиб таъкидлаш жоизки, юқорида келтириб ўтилган маълумотларга кўра, соя навларини маъдан ўғитлар билан озиқлантирилганда назорат ўғитсиз вариантга нисбатан. Азотли ўҳит берилган ҳар бир варианда иқтисодий жихатдан энг самарали вариантлар эканлиги ўтказилган тажрибалар натижасида аниқланди.

Адабиётлар:

  • 1.    Абдурахмонов И, Такрорий экинларнинг пахта ҳосилдорлигига таъсири. Тупроқ унумдорлигини ошириш, ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларни парваришлашда манба тежовчи агротехнологияларни амалиётга жорий этишнинг аҳамияти мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман маърузалар туплами // Т – 2012, Б – 236-237..

  • 2.    С.Х. Суллиева, З.соатова “Мойли экинларни етиштириш ва қайта ишлаш: ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари” Республика илмий-амалий анжумани материаллари туплами

  • 3.    Х.Ҳ.Атабаева “Соя”. Тошкент – 2004. –б. 35-362018 й. – Б.71-72.

Список литературы Соя ўсимлигини ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига азотли ўғит меъёрларининг таъсири

  • Абдурахмонов И, Такрорий экинларнинг пахта ҳосилдорлигига таъсири. Тупроқ унумдорлигини ошириш, ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларни парваришлашда манба тежовчи агротехнологияларни амалиётга жорий этишнинг аҳамияти мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман маърузалар туплами // Т - 2012, Б - 236-237.
  • С.Х. Суллиева, З.соатова "Мойли экинларни етиштириш ва қайта ишлаш: ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари" Республика илмий-амалий анжумани материаллари туплами.
  • Х.Ҳ.Атабаева "Соя". Тошкент - 2004. -б. 35-362018 й. - Б.71-72.
Статья научная