Спорт ўйинларидан фойдаланиш орали мактабгача таълим ёшидаги болаларни соломлаштиришнинг ахамияти

Автор: Ахмедов Ж.А., Амчиев С.Х., Авазбадалов Ш.М., Хайитбоев Н.Ш.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-1 (84), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада мактабгача ёшдаги болалар шахсининг шаклланишида спорт ўйинлари фаолиятининг аҳамияти, ўйинлар орқали болаларни соғломлаштириш ва педагогик вазифаларни амалга хақида фикр мулоҳазалар юритилган.

Спорт ўйинлари, элемент, оптимал ривожланиш, конвенция, ҳуқуқӣ, компетенция, ижтимоий ривожланиш, когнитив ривожланиш

Короткий адрес: https://sciup.org/140260516

IDR: 140260516

Текст научной статьи Спорт ўйинларидан фойдаланиш орали мактабгача таълим ёшидаги болаларни соломлаштиришнинг ахамияти

Ўйин қадим замонлардан бери педагог, психолог, файласуф, этнограф, санъатшунос олимлар диққатини ўзига тортиб келган бўлиб, жамият ҳаётида меҳнатдан кейин туради ва унинг мазмунини белгилайди. Ибтидоий жамоа қабилалари ўз ўйинларида овчилик, уруш, деҳқончилик ишларини акс эттирганлар.

Бола учун ўйин ўзини кўрсатиш ва намоён қилиш йўли. Ўйинда бола ўзи истаган қаҳрамонга айланади: меҳрибон, сеҳргар, жасур, жангчи, учувчи-фазогир, сайёҳ... Ўйинда бола ўзи ҳоҳлаган жойда бўлади: ойда, денгиз тубида, мактабда. Ўйин болага вақтни бир лаҳзага тўхтатиш, уни қайтариш ва яна кўп маротаба такрорлаш имконини беради.

Ўйинда бола шахсининг барча қирралари очилади, руҳиятида янги, янада юқори ривожланиш босқичига ўтишга тайёрлайдиган сезиларли ўзгаришлар содир бўлади. Бу билан психологлар мактабгача ёшдаги болаларнинг етакчи фаолияти сифатида ўйиннинг улкан тарбиявий имкониятлари юқорилигини айтишади.

Сўнгги йилларда тадқиқотчилар, педагоглар, психологлар ва шифокорлар ўйин барча соҳаларда ёш болаларнинг соғлом ривожланиши учун ҳаётий муҳим элемент эканлигини ишонарли даражада исботлаб беришди. Ўйин ривожланишнинг етакчи манбаи сифатида оптимал ривожланиш учун жуда муҳимдир.

Ўйин алоҳида болалар учун таълимда мувозанатни сақлашга ёрдам беради. У ҳар бир боланинг ривожланиш эҳтиёжлари ва манфаатларини ғайриоддий тарзда инобатга олади.

Ўйин одатда эркин танланган, болаларга қаратилган ва завқли фаолият сифатида белгиланади. У ижтимоий, когнитив ва ривожланиш ҳусусиятлари ва босқичлари бўйича қўшимча тахлил қилинди ва таснифланди.

Шахсга йўналтирилган таълим ёндашувида ўйин бу бола томонидан бошланган ва мактабгача таълим педагоги томонидан астойдил қўллаб-қувватланадиган асосий иш фаолиятидир. Ҳатто энг ўйноқи болалар ҳам ўйиндан ўқиш ва ривожланиш нуқтаи назаридан фойда олиш қобилиятига эга эмас.

Бунинг учун уларга вақт, макон ва шахсий кутилмаган ва мустақил тарзда бошланган ўйин ҳаракатларини ривожлантиришда мустақиллик керак.

Мактабгача ёшда болаларнинг ижтимоий ҳаёти айнан ўйинда тўлиқ фаоллашган бўлади. Ўйин болаларга мулоқотнинг турли шаклларидан мустақил фойдаланиш имконини беради.

Ўйинларда болалар ҳис-туйғуларини ривожлантирадилар, ўз таассуротларини акс эттирадилар, ўзлари тақлид қилаётган ва чин дилдан ўхшашни истаган шахснинг билими ва ҳатти-ҳаракатини ўзлаштиришга ҳаракат қиладилар.

Ўйин давомида болалар дўстона муносабатларга киришадилар, биргаликда ҳаракат қиладилар ва завқланадилар. Маълумки, боланинг ёши улғайиб, мустақил ҳаракат қилиш имконияти ошган сари, унинг атрофидаги нарса ва ҳодисалар бўйича дунёқараши кенгайиб боради. Мактабгача ёшдаги болаларнинг етакчи фаолияти ўйиндир.

Ўйинда ақлий ривожланиш билан бирга ахлоқий сифатлар ҳам шаклланади. Ўйин жараёнида юз берган кечинмалар бола онгида чуқур из қолдиради, шунинг учун ўйин болада яхши хисларни, улуғвор орзулар ва интилишларни, соғлом қизиқишларни тарбиялашга ёрдам беради.

Ўйин мустақил фаолият бўлиб бу жараёнда болалар ўз тенгдошлари билан алоқа қилишга киришадилар. Уларни умумий мақсад, унга эришишдаги умумий кечинмалар бирлаштиради. Шунинг учун ўйин дўстона муносабатларни тарбиялашда, жамоа ҳаёти малакаларини, ташкилотчилик қобилиятларини шакллантиришда муҳимдир.

Биргаликдаги ўйин билан бирлашган кичик болалар жамоасида мураккаб муносабатлар вужудга келади. Тарбиячининг вазифаси ҳар бир болани фаол ўйинга жалб қилиш, болалар ўртасида дўстликка, ҳаққонийликка, ўртоқларини жавобгарлигини сезишга асосланган муносабатлар ўрнатишдан иборат.

Ўйин меҳнат тарбияси вазифасини бажаришга ҳам ёрдам беради. Болалар ўз ўйинларида ҳар хил касбдаги кишиларни акс эттирадилар. Бу билан улар катталарнинг ҳаракатларига тақлид қилиб қолмай, шу билан бир қаторда уларнинг ишига, меҳнатига бўлган муносабатларини ҳам акс эттирадилар. Ўйин болада кўпинча меҳнат қилиш хохишини уйғотади.

Ўйин болалар ҳаётида шундай кўп қиррали фаолиятки, унда катталарга мансуб бўлган меҳнат ҳам, турли нарсалар ҳақида тафаккур қилиш, хом-хаёл суриш, дам олиш ва хушчақчақлик жараёнларининг барчаси ўйин фаолиятида аниқ бўлади.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ўйин фақат ташқи муҳитдаги нарса ҳодисаларни билиш воситасигина эмас, балки қудратли тарбия воситаси ҳамдир.

Ижодий ва сюжетли ўйинларда болаларнинг барча психик жараёнлари билан биргаликда уларнинг индивидуал хусусиятлари ҳам шаклланади. Демак, боғчадаги таълим-тарбия ишларининг муваффақияти кўп жиҳатдан болаларнинг ўйин фаолиятларини мақсадга мувофиқ белгиланган қоидалар бўлмайди.

Ўйин қоидасини болалар ўзлари ўйин жараёнида белгилашади.

Боғча ёшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари масаласи асрлар давомида жуда кўп олимларнинг диққатини ўзига жалб қилиб келмоқда. Боғча ёшидаги болалар ўзларининг ўйин фаолиятларида илдам қадамлар билан олға қараб бораётган сермазмун ҳаётимизнинг ҳамма томонларини акс эттиришга интиладилар.

Ўйинда ақлий ривожланиш билан бирга ахлоқий сифатлар ҳам шаклланади. Ўйин жараёнида юз берган кечинмалар бола онгида чуқур из қолдиради, шунинг учун ўйин болада яхши хисларни, улуғвор орзулар ва интилишларни, соғлом қизиқишларни тарбиялашга ёрдам беради.

Ўйин мустақил фаолият бўлиб бу жараёнда болалар ўз тенгдошлари билан алоқа қилишга киришадилар. Уларни умумий мақсад, унга эришишдаги умумий кечинмалар бирлаштиради.

Шунинг учун ўйин дўстона муносабатларни тарбиялашда, жамоа ҳаёти малакаларини, ташкилотчилик қобилиятларини шакллантиришда муҳимдир.

Биргаликдаги ўйин билан бирлашган кичик болалар жамоасида мураккаб муносабатлар вужудга келади. Тарбиячининг вазифаси ҳар бир болани фаол ўйинга жалб қилиш, болалар ўртасида дўстликка, ҳаққонийликка, ўртоқларини жавобгарлигини сезишга асосланган муносабатлар ўрнатишдан иборат.

Ўйин меҳнат тарбияси вазифасини бажаришга ҳам ёрдам беради. Болалар ўз ўйинларида ҳар хил касбдаги кишиларни акс эттирадилар. Бу билан улар катталарнинг ҳаракатларига тақлид қилиб қолмай, шу билан бир қаторда уларнинг ишига, меҳнатига бўлган муносабатларини ҳам акс эттирадилар. Ўйин болада кўпинча меҳнат қилиш хохишини уйғотади

Ўйин болалар ҳаётида шундай кўп қиррали фаолиятки, унда катталарга мансуб бўлган меҳнат ҳам, турли нарсалар ҳақида тафаккур қилиш, хом-хаёл суриш, дам олиш ва хушчақчақлик жараёнларининг барчаси ўйин фаолиятида аниқ бўлади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ўйин фақат ташқи муҳитдаги нарса ҳодисаларни билиш воситасигина эмас, балки қудратли тарбия воситаси ҳамдир.

Ижодий ва сюжетли ўйинларда болаларнинг барча психик жараёнлари билан биргаликда уларнинг индивидуал хусусиятлари ҳам шаклланади. Демак, боғчадаги таълим-тарбия ишларининг муваффақияти кўп жиҳатдан болаларнинг ўйин фаолиятларини мақсадга мувофиқ ташкил қила билишга боғлиқдир.

Шундай қилиб, ўйин болалар ҳаёли томонидан яратилган нарса эмас, аксинча, болалар ҳаёлининг ўзи, ўйин давомида юзага келиб, ривожланадиган психик жараёндир. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, фан-техника мислсиз ривожланаётган ҳозирги даврда ҳайратда қолдирадиган нарсалар болаларга гўё бир мўжизадек кўринади.

Натижада улар ҳам ўзларининг турли ўйинлари жараёнида ўхшатма қилиб, ҳар хил хаёлий нарсаларни ўйлаб топадилар. Масалан: учар от, одамга ўхшаш машина, гапирадиган дарахт.

Бундан ташқари, болаларнинг турли хаёлий нарсаларни ўйлаб чиқаришлари яна шуни англатадики, улар ўзларининиг ҳар турли ўйин фаолиятларида фақат атрофларидаги бор нарсаларни эмас, балки фаол, ижодий яратувчанлик жараёни эканлигидан далолат беради.

Спорт ўйинларига волейбол, баскетбол, бадминтон, шаҳарча, лапта, стол тенниси, футбол, хоккей киради.

Спорт ўйинларида энг аввало мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ёш хусусиятлари ҳисобга олинади, шунинг учун фақат уларбоп содда, бироқ ҳаракат техникаси қоидалари, ўйинни ташкил этишнинг ҳақиқий элементлари танланади.

Шу туфайли ўйин омиллари катта кишиларда бўлганидек жисмоний ва асабий зўрикиш уйғотмайди. Айни пайтда улар мақсадга интилганлик, ўртоқлик ва маъсулият ҳиссини ва спортга муҳаббатини тарбиялайди.

Болалар боғчаларининг катта ва мактабгача тайёрлов груҳларида спорт ўйинларини ўтказиш мумкиндир.

Уларда болалар мусобақаси, ўйин эстафетаси элементлари мавжуд.

Спорт ўйинлари ҳаракатли ўйинларни уюшган ҳолда ўйнайдиган ва ҳаракатли ўйинни мустақил ташкил этадиган бўлганда аста-секин жорий этилади.

Спорт ўйинлари ҳаракатли ўйинлардагидан кўпроқ ўзини тута билишини, уюшқоқликни, кузатувчанлик муайян ҳаракат техникасини, ҳаракатининг тезкор реакциясини эгаллашни талаб қилади.

Спорт вазифалари Ўйинларни

ўйинларида қатнашувчилар сони аниқ белгиланган, уларнинг тақсимланган, ўйин муддати вақти чегараланган бўлади. ўтказиш шартлари махсус тайёрланган жойни, белгиланган майдончани, тегишли жихоз ва инвентарларни талаб килади.

Болаларнинг спорт ўйинларини (баскетбол, волейбол, теннис) ўйнаши учун улар тўпни эркин эгаллаш кўникмасига эга бўлишлари муҳимдир. Тўп билан ҳаракат қилиш, тутиб олиш, фазода тўғри мўлжал олиш каби зарур малакаларни ривожлантиради.

Болалар уйин фаолиятининг яна бир хусусияти бу уйин жараёнида боланинг киладиган хатти харакатлари ва бажарадиган ролларининг купинча умумийлик характерига эга булишидир.

Буни шундай тушуниш керакки, бола узининг турли-туман уйинларида факат узига таниш булган ёлFиз бир шофёрнинг, врачнинг,милитсионернинг, тарбиячининг, учувчининг хатти-харакатларинигина эмас, балки умуман шофёрларнинг, врачларнинг, тарбиячиларнинг хамда учувчиларнинг хатти-харакатларини акр эттиради.

Хулоса: Бола уйин фаолиятида мактаб таълимига тайёрланиб боради, шу боисдан, унда аклий харакатларнинг яккол шакллари таркиб топа бошлайди. Ролли уйин факат алохида олинган психик жараён учун ахамиятли эмас, балки болада шахс хусусияти ва фазилатларини шакллантиришда хам зарурдир.

Бинобарин, катта ёшдаги одамлар ролини танлаб, уни бажариш боланинг Xис-туЙFуларини кузFатувчилар билан узвий боллик холда намоён булади.

Чунки уйин давомида болада хар хил хохиш ва истаклари туFила боради, булар бошка нарсаларнинг ташки аломатлари, узига ром этиши сабабли хамда боланинг ихтиёридан ташкари, тенгдошларининг таъсири остида тулилади.

Болча ёшидаги болаларнинг уйинлари атрофдаги нарса ва ходисаларни билиш куроли булиши билан бирга, юксак ижтимоий ахамиятга хам эга, бошкача килиб айтганда, уйин кудратли тарбия куроли хамдир.

Болаларнинг уйинлари оркали уларда ижтимоий фойдали, яъни юксак инсоний хислатларни тарбиялаш мумкин. Агарда биз болаларнинг уйин фаолиятларини ташқаридан кузатсак, ўйин жараёнида уларнинг барча шахсий хусусиятлари яққол намоён бўлишини кўрамиз.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. А.Н.Нормуродов. Жисмоний тарбия Т.,1998

2.Т.Усмонхўжаев, Ф.Хўжаев. 1001 ўйин Т.,1990

  • 3. А.В.Кенеман, Д.В.Хухлаева     Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни

    жисмоний тарбиялаш назарияси ва методикаси. Т.,1988

  • 4. В.Г.Фролов. Сайрда жисмоний тарбия машғулотлар, ўйинлари ва машқлари.

  • 5. Ф.Р. Қодирова, Ш. Қ. Тошпўлатова, Н.М. Каюмова, М.Н. Аъзамова.

  • 6.    «Ўйин орқали таълим олиш». Методик қўлланма. Тошкент. 2020-йил.

  • 7.    З.Т.Нишанова, Г.К.Алимова, А.Ғ.Турғунбоева, М.Х.Асранбоева. «Болалар

    психологияси ва психодиагностикаси». Тошкент. 2017-йил

    "Экономика и социум" №5(84) 2021

Т., Ўқитувчи 1990 й.

«Мактабгача педагогика». Тошкент. 2018-йил.

Список литературы Спорт ўйинларидан фойдаланиш орали мактабгача таълим ёшидаги болаларни соломлаштиришнинг ахамияти

  • А.Н.Нормуродов. Жисмоний тарбия Т.,1998
  • Т.Усмонхўжаев, Ф.Хўжаев. 1001 ўйин Т.,1990
  • А.В.Кенеман, Д.В.Хухлаева Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялаш назарияси ва методикаси. Т.,1988
  • В.Г.Фролов. Сайрда жисмоний тарбия машғулотлар, ўйинлари ва машқлари. Т., Ўқитувчи 1990 й.
  • Ф.Р. Қодирова, Ш. Қ. Тошпўлатова, Н.М. Каюмова, М.Н. Аъзамова. "Мактабгача педагогика". Тошкент. 2018-йил.
  • "Ўйин орқали таълим олиш". Методик қўлланма. Тошкент. 2020-йил.
  • З.Т.Нишанова, Г.К.Алимова, А.Ғ.Турғунбоева, М.Х.Асранбоева. "Болалар психологияси ва психодиагностикаси". Тошкент. 2017-йил