Ўсув даврида бир неча маротаба ўриб истъемол қиладиган камёб- кўк пиёзни (майда) етиштириш технологияси

Автор: Вахобов Алишер, Хатамова Хамидахон Комилжоновна, Кимсанова Холидахон Аъзамовна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Сельскохозяйственные науки

Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Xозирги кунда кам экиладиган сабзавот экинларига эхтиёж катта. Шу боис кўк (майда) пиёзни экишни йўлга қўйиш ва уни етиштириш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиш мухим ахамиятга эга. Мақолада муалифлар манашу жараёнларга ахамият берган. Хамда ушбу экин турини экиш муддатлари суғориш, ўғитлаш сингари асосий агротехник тадбирларни аниқ ва фактларга асосланиб ёритиб беришган. Келтирилган рақамларга асосланиб ушбу мақолани томорқалар, кичик ер эгалари, фермерларга етиштириш учун тавсия қилиш мумкин.

Камёб, шифобахш кўк пиёз, майда, етиштириш, технология, халқ табобати, доривор, бебахо, илмий асарлар, касалликлар, даволаш, тажриба, нав

Короткий адрес: https://sciup.org/14125717

IDR: 14125717   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10043

Текст научной статьи Ўсув даврида бир неча маротаба ўриб истъемол қиладиган камёб- кўк пиёзни (майда) етиштириш технологияси

Қадимдан аждодларимиз ўсимликлардан инсон саломатлиги мақсадида фойдаланиб келишган.

Ўрта Осиё халқ табобати бой тажриба ва бебаҳо ёзма манбаларга эга. Улуғ хаким Абу Али Ибн Сино доривор ўсимликларга алохида эътибор берган ва уларни шифобахш хусусиятларини илмий асарларида баён қилган. Инсонларда учрайдиган барча касалликларни даволашнинг асосий манбаи яшил олам бўлиб улардан оқилона фойдаланиш инсонлар учун узоқ яшашнинг омилидир. Биз тажриба учун асос қилиб олган камёб сабзавот экини шифобахш ўсимликлар қаторига киради. Шу бо ис ушбу ўсимлик устида 2016 йилдан бери дала тажрибасини олиб боряпмиз. Тажриба Шахрихон тумани “Найнаво Оҳшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида олиб борилди.

Кўк пиёзнинг (майда) нави 2016 йил ўсимликлар коллекциясидан ярим ёввойи тоғ пиёзини якка танлаш йўли билан яратилган. Кўк пиёзнинг (майда) нави морфологик ва батаник белгиларига кўра Порей пиёзига ўхшаш. Порей пиёз (Allium lorruml) 2 йиллик ўсимлик.

I-йили майда ўзунчоқ йўғонлашган сохта пояга туташган бош пиёз узун ясси барглар хосил қилади.

II-йили бош пийёздан гулпоя чиқариб, йирик гултўплам-уруғ хосил қилади.

Кўк пиёз (майда) илдизидан майда пиёзларидан хамда вегетатив йўл билан кўпаяди. Унинг ўсув давридаги серхосиллиги шундаки биринчи йили экилганда туплаши кўпайиши камроқ кузатилади. Иккинчи йили сохта баргнинг кўпайиши бир неча баробарга ортади ва хар бир тупдан 20 дона ва ундан ортиқ яшил сохта барглар хосил қилади. Бу ўсимликнинг пояси биринчи йили секин ўсади иккинчи йили ўсиши жадаллашади. Пиёз совуққа чидамли етиштиришда жой танламайди. Салқин жойларда ҳам ўсаверади. Намликка талабчан. Лентасимон барглари овқатга кўкат сифатида ишлатилади. Поя узунлиги 30-35 см.га етади. Илдизи узунчоқ патсимон бўлиб, тупроқнинг 25-30 см, чуқурлигича кириб боради. Пиёзни яшил майда барглари иштахани очувчи ёқимли хидга эга. Поясининг пастки қисми бандсиз кетма-кет жойлашган. Бу ўсимликни экиш апрелнинг 1-декадасига тўғри келади. Экиш олдидан шундай жой танланиши керакки ўсимлик экилган жойида канча кўп турса хосилдорлиги ошиб бораверади. Шунинг учун режалаштирилган жой алмашлаб экиш ротациясига тушмаслиги керак. Экишдан олдин тупроқни обдон текислаб, майин холатга олиб келиш талаб қилинади. Бундай холат майда пиёзни бир текис ровон униб чиқишини таъминлайди ва соғлом кўчат хосил қилишига олиб келади.

Хайдов олдидан 20-30 тонна чириган гўнг компос солинади. Сабзавот экинларига ўғитлаш меъёрини белгилашда уларни вегетация даври, анатомик тузилиши, тупроқ таркиби, илдиз системаси хисобга олиниши керак.

Бу ўсимликни яшил баргини барралигида истъемол қилишни хисобга олиб, минерал ўғитларни қуйидаги йиллик нормасини режалаштирдик N 100 , P 140, K 60 кг. Шундан фосфорни 60 фоизи, калийни деярли хаммаси экиш олдидан берилади. Азот вегетация давомида ўсимлик холатига қараб 2-3 маротаба озиқлантирилади. Бу ўсимликдан кўк масса олиш учун бир квадрат метр жойга 80-90 дона кўк пиёз экиш зарур бўлади. Экилган майсаларни бир текис кўкартириб олиш учун намлик 75 -80 фоиз тупроқ нам сиғими бўлиши керак. Ўсимлик чин барг чиқариб бўйи 3 -4 см.га етганда 1-га майдонга 100кг соф холда азотли ўғитлар билан озиқлантирилади. Бегона ўтлардан тозаланади. Ва шу тариқа зарур агротехник тадбирлар ўтказилиб турилади.

Кўп йиллик (майда) пиёзни етиштиришда касаллик ва зараркунандаларни таъсири кузатилмади. Тажриба бақтерияли барги елпуғичсимон узунлиги 35-40 см. барг пластинкасининг ранги яшил барг банди 3-5 см.ни ташкил қилади. Асосий илдиздан хосил бўлган қўшимча илдизчалар орқали тупроқдаги минерал ва захира озиқаларни физиологик жараёнлар орқали ўсимлик танасини ва баргларини таъминлаб туради. Бу ўсимлик иссиққа талабчан лекин, муътадил иқлимда хам ўса олади. Хаво харорати 12С0дан юқори бўлганда меъёрда ўсиб ривожланади, замбуруғларга чалинмайди.

Бу усимлик учун цулай харорат 22-25С0 Агар харорат 0С0дан паст булса ривожланишдан тухтайди. Харорат 2С0дан паст булганда барглар уз холатини йуцотиб осонгина эгилувчан булиб целади. 3С0да халок булади. Усув даврининг бошларида намга талабчан аммо, бошца кукат сабзавотларга цараганда сувсизликка чидамли.

Яшил барглари хушбуй таъмга эга булганлиги учун йил давомида истъемол қилинади. Таркибида эфир мойлари азотли моддалар, шакар, витаминлар, ферментлар, кислоталар, кальций, фосфор тузлари мавжуд. Халқ табобатида сийдик хайдовчи дорилар тайёрланган. Камқонлик касалликларини даволашда қўлланилган. Баргини гидролизлаб олинган оқсил моддаси меда ости бези фаолиятини кучайтирувчи восита сифатида фойдаланилган.

Бахор фаслида инсон организмида турли-хил витаминларга мухтожлик сезилади. Шу вақтда пиёзни яшил барглари витамин ва эфир мойларига бой. Бу усимликдан турли-хил таомлар тайёрлаб истъемол цилса мацсадга мувофиц булади.

Юқорида ушбу ўсимликни кимёвий таркиби тўғрисида келтирилган маълумотлар таққослаш бўлиб, аниқ ва батафсил маълумотга эга бўлиш учун, замонавий қурилма ва ускуналар билан жихозланган, малакали мутахасисларга эга бўлган лаборатория бўлиши талаб қилинади. Кейинги тажрибаларда бу долзарб масалани ёритишга харакат циламиз.

Яна бу ўсимликни афзаллик томонлари шундаки у бактерияларни ўлдириш юқимсизлантириш хамда Цинг (занг) касалини даволаш хусусиятига эга. Шунга ўхшаш кам экиладиган ноёб шифобахш ўсимликларни кимёвий таркиби ўрганилса, бу сабзавот экинларига бўлган қизиқиш ортиб етиштириш ва ишлаб чиқаришга жорий цилиш кенгайиб борарди.

Кук (майда) пиёзни етиштириш учун юцоридаги агротехник тадбирлар уз вацтида утказилса, мазкур усимликдан мул хосил олиш имконияти яратилади.

Бахор ойларида экилган кук (майда) пиёз иккинчи йили тез усишини хисобга олиб хар 10-12 кунда илдиз буFЗидан 3-4 см. цолдирилиб кесилади. Кесилган туп 2-куни ривожлана бошлайди. 10-12 кунда поя буйи 20-25 см.га борганда истъемол учун ўриб олинади. Бундай холат вегетация давомида бир неча маротаба такрорланади. Бу ўсимликни томорқаларда махсус жойларда ўстириб мўмайгина даромад олиш мумкин. Бир квадрат метр жойдан 5-6 кг кук масса олинади. Олинган кук массани эхтиёжга қараб қуритиб олинса йил давомида фойдаланиш имконияти туғилади. Вегетация давомида йиFилган кук массани салцин жойда 2-3 см. цалинликда ёйиб цуритилади. ^уритилган масса куз-циш ойларида турли хил мацсадларда ишлатилиши мумкин. Йиғим теримни ўз вақтида ўтказиб етиштиришда агротехник талабларга тўла риоя цилинса, хосилдорлик 20-25ц/ни ташкил цилади.

Усимлик батомом илдизи билан йиFиштирилганда 30ц/гача хосил олиш мумкин. Кўк (майда) пиёз ўз ўрнида кейинги йилларга хам қолдирилса хосил янада кўпайиши мумкин. Баъзи бир қишловчи сабзавот экинларига қараганда совуққа чидамли. Қиш кунларида хаво харорати анча пасит бўлганда ҳам, тупроқ остида қолиб, қишлаб келгуси йили хосил бераверади.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1. Вахобов А. Автореферат на соискание учёной степени кандидата биол наук устойчивость радиомутантов хлопчатника и их исходных форм к засолению. ТошАНУЗ ССР 1982 г.

  • 2.    Вахобов А. ва бошцалар “Тупроц табиби” уцув услубий цулланма Андижон. Хаёт нашриёти 2013 й.

  • 3.    Вахобов А ва бошцалар. Батат (Ширин картошкасининг) янги яратилган “Хазина” нави уруFчилигини ресурс тежамкор технология асосида ривожлантириш. FAO (Б.М.Т.) озиц-овцат ва ц/х ташкилоти Андижон 2019 й. 256-259 б.

  • 4.    Хакимов Р.А ва бошцалар. Сабзавот ва полиз экинлари уруFчилиги “Тошкент ислом университети” нашриёти-2003 й.

Список литературы Ўсув даврида бир неча маротаба ўриб истъемол қиладиган камёб- кўк пиёзни (майда) етиштириш технологияси

  • 1.Вахобов А. Автореферат на соискание учёной степени кандидата биол наук устойчивость радиомутантов хлопчатника и их исходных форм к засолению. ТошАНУЗ ССР 1982 г.
  • Вахобов А. ва бошқалар “Тупроқ табиби” ўқув услубий қўлланма Андижон. Хаёт нашриёти 2013 й.
  • Вахобов А ва бошқалар. Батат (Ширин картошкасининг) янги яратилган “Хазина” нави уруғчилигини ресурс тежамкор технология асосида ривожлантириш. FAO (Б.М.Т.) озиқ -овқат ва қ/х ташкилоти Андижон 2019 й. 256-259 б.
  • Хакимов Р.А ва бошқалар. Сабзавот ва полиз экинлари уруғчилиги “Тошкент ислом университети” нашриёти-2003 й.
Статья научная