Такрорий экин сифатида кўчатдан аччиқ қалампир етиштириш технологияси

Автор: Вахобов Алишер, Хатамова Хамидахон Комилжоновна, Кимсанова Холидахон Аъзамовна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Сельскохозяйственные науки

Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Iшлаб чиқаришда, амалиётда, адабиётларда ва илмий мақолаларда аччиқ қалампирдан такрорий экин сифатида яъни ғалладан бўшаган майдонлар ўрнига экиб хосил олиш бўйича маълумотлар учрамайди. Тажрибада келтирилган маълумотларга асосланиб деҳқон ер эгалари, фермерлар такрорий экин сифатида қуйида берилган тавсиялардан фойдаланиши мумкин. Мақоладаги янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш билан бирга даромад манбаи бўлиб ҳисобланади.

Такрорий экин, аччиқ қалампир, томатдошлар, оила, ширин қалампир, капсиацин, модда, витамин, хуштаъм, тропик, зиравор, ўсув даври, ҳосилдорлик

Короткий адрес: https://sciup.org/14125720

IDR: 14125720   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10046

Текст научной статьи Такрорий экин сифатида кўчатдан аччиқ қалампир етиштириш технологияси

Аччиқ қалампир томатдошлар (Solanaceae Capsicuum) оиласига мансуб бўлиб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимлик ҳисобланади. Аччиқ ва ширин қалампирлар таркибида аччиқ модда миқдори билан фарқланади. Витаминларга бойлиги хушбўй таъмлиги буйича сабзавотлар ичида тенги йуц х,исобланади.

Ушбу сабзавот экинини Ватани Марказий ва Жанубий Америка булиб, ер Шарининг илиқ ва тропик давлатларида зиравор экин сифатида ўстирилади. Бугунги кунда дунё бўйича 44 млн гектар майдонда аччиқ қалампир экилиб, 68,3 миллион тонна хосил олинмоцда. Уртача хосилдорлик 15-20 тоннани ташкил цилади. Аччиц цалампирни 5 кг хул мевасидан 1 кг цуруц цалампир олиш мумкин.

Ушбу махсулотни асосий цисми Индонезия, Хитой ва Мексикада етиштирилади. Олинган махсулотнинг 90 фоизи қайта ишланиб, хушбўй хид берувчи (ароматизатор), парфюмерия, медицина йўналишида кенг миқёсда ишлатилиб чет элларга экспорт қилинмоқда. Аччиқ қалампир меваларини кўклигида ҳам истеъмол қилиш мумкин. Техник пишиб етилганда цуруц модда мицдори 8,2, шакар-2,0 %, кислоталар-0,13% витаминлар С-64,5 мг ни ташкил цилса, цизарганда ёки биологик пишиб етилганда юқоридаги кўрсаткичларни миқдори кўпаяди. Бу ўсимликда инсон организми учун зарур бўлган турли хил витамин ва кислоталарга бойлиги сабабли табобатда ва медицинада кенг мицёсда фойдаланилган.

Мустабид тузум даврида республикада пахта яккахокимлиги хукм сурган вацтда бу сабзавот экинига деярли ах,амият берилмаганлиги боис, томорцаларда кичик-кичик майдонларда экилиб паст даражада хосил яратилган.

Республикамиз мустацилликка эришгандан кейин сабзавот экинларига булган қизиқиш ортиб борди. Сабзавот экинлари қаторида аччиқ қалампирга ҳам алоҳида эътибор берилди. Шунинг учун бу ўсимликни янги эртапишар хосилдор навлари ишлаб чицаришга тадбиц цилинди. ^озирги кунда бу усимликдан илFор хужаликлар 22-25 тоннадан хосил кутармоцдалар.

^озирги куннинг долзарб масалаларидан бири Республикамизда Fалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиб бозорлардаги сабзавотларни ассартиментини тўлдириб даромад манбаини кўпайтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Фермер хўжаликлари ер эгалари олдига сабзавотлардан юқори ва сифатли хосил яратиб бозор расталарини сифатли ва арзон махсулотларга тўлдириш биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Бу эса бозорда рақобатни кучайтиради. Даромадни оширишга олиб келади.

Биз тажрибамизда Fалладан бушаган майдонлардан унумли фойдаланиш мақсадида Андижон тажриба станциясида аччиқ қалампирни эртаги навларини кўчатини етиштириб такрорий экин сифатида хосил яратишга харакат қилдик. Тажриба 2018-2019 йилларда олиб борилди. Тажриба учун аччиц цалампирни маҳаллий навлари танлаб олинди. Бу навлар амалиётда бир неча йилдан буён ишлаб чицаришда экилиб келинмоцда.

МарFлон-330. Уртапишар 120-130 кун хосилдорлиги 13 тоннадан 15 тоннагача, тупи паст буйли, уртача баргланган меваси якка-якка булиб пастга эгилган чузиц конуссимон усти силлиц пишганда цизил ранга киради.

Саид. Узбекистон сабзавот полиз ва картошкачилик илмий тадцицот институтида яратилган. 2015 йилдан Давлат реестрига киритилган. Ўртапшар ўсув даври 115-120 кун. Туп баландлиги 60-65 см, меваси конуссимон узунчоц таъми ярим аччиц хосили 22-26 тоннагача.

Бошоцли донлардан бушаган майдонларга такрорий экин сифатида аччиц қалампирни Марғилон ва Саид навларини экиб хосил олишга харакат қилдик. Тажриба олиб бориш учун кўчат етиштириш мақсадида махсус хандақлар тайёрланади. Хандацлар чуцурлиги 50-60 см, кенглиги 1,0-1,5 м, узунлиги 2 м. хисобида кучатхона тайёрланади. Махсус тайёрланган кучатхонага 20-25 см, цалинликда чиримаган гунг, пахта чициндиси, ёFOч ципиFи солиниб яхшилаб намлаб аралаштирилади. Устига 20-25 см. қалинликда хайдалма қатламдан тоза, бегона ўтлардан холи бўлган тупроқ элаб солинади. Аралашма таркиби 40 фоиз чириган гўнг 20 фоиз ёғоч, шоли қипиғи ва қисман қумдан иборат. Тайёр бўлган хандаклар вақти-вақти билан намлаб турилади ва орадан 3-5 кун ўтгач уруғ сепилади.

Бизнинг тажрибамиз такрорий экин сифатида хосил олиш бўлганлиги учун уруғлар апрел ойининг I-ўн кунлигида сепилди. Сепилган уруғлар усти 2-3 см қалинликда чиринди билан ёпилди. Апрел ойининг бошида харорат мўътадил бўлганлиги учун кўчатхона усти холатдан келиб чиқиб тунда плёнка билан ёпиб борилди. Кўчатхонадаги тупроқ 80-85% намликда ушлаб турилди. Сепилган уруғлар 810 кунда текис униб чиқди. Униб чиққан нихолларни 4-5 чинбарг чиқарганда I-озиқлантириш ўтказилди. Озиқлантириш суспензия холатида 10 л сувга 10-15 гр. аммиак селитираси, 20-25 гр. суперфосфат ва 12-15 гр. калий ўғитлари ишлатилди. 10 л. Эртима билан 3,0-3,5 м2 майдон озиқлантирилди. 5-6 кун ўтказиб (пикровка) кўчат оралиғи 5-6 смга сийраклаштирилди. Кўчатларни парвариш қилиш қатор ораларини юмшатиш, суғориш каби агротехник тадбирлар ўтказиб берилди.

Кўчатларни II-озиқлантириш 10-12 кундан сўнг амалга оширилди. Бунда I-озиқлантиришда ишлатилган ўғит меъёри 1,5 марта кўпайтирилди.

Навбатдаги озиқлантириш кўчатларни тайёрланган далага олиб чиқишдан бир хафта олдин ўтказилди.

Хандақлардаги кўчатлар 10% шоналагунча парвариш давом эттирилди. Ўсимлик 60-65 кунлик бўлганда олдиндан тайёрланган майдонга олиб чиқиб экилди.

Аччиқ қалампирни алмашлаб экишдаги ўрнини хисобга олиб карамдан бўшаган майдон талаб даражасида тайёрланди. Тупроқни тайёрлаш вақтида 30 т. чириган гўнг, фосфорни йиллик нормасини 50, калийни ҳам 50% берилди. Ўғитлардан азотни ва фосорни 25% и эгат олишда қўлланилди. Ўғитлаш тупроқ шароитидан келиб чиқиб қуйидагича белгиланди: N 120 , P 100 , K 80

Кўчатлар 10-июнда далага олиб чиқиб экилди. Экиш олдидан олдиндан тайёрланган дала қондириб суғорилди. Экиш якунлангач шу куни суғориш ташкил қилинди

Фенологик кузатувлар тажриба давомида узлуксиз олиб борилди. Бунда пояни ўсиши, шохлар, гуллар сони, хосилга киришдан олдин поя узунлиги, мева сони, техник етилган мева ва теримлар хисобга олиниб провордида умумий хосилдорлик аниқланди. Кузатув ҳар 10 кунда 10 дона ўсимликда олиб борилди. Тажриба – 2 вариант, 4-қайтариқдан иборат.

Қалампир етиштириш технологиясида суғоришга алоҳида аҳамият бериш керак. Чунки, қалампир намга талабчан бўлганлиги учун тупроқ намлиги 75-80% бўлиши талаб этилади. Тупроқда намлик етишмаса гуллари тугунчалари тўкилиб кетади. Сизот сувлари чуқур жойлашган тупроқларда бу ўсимлик 12-14 мартагача суғорилади. Айниқса мевалар етилаётган даврда уни сувга бўлган талаби ортади. Озиқлантириш юқорида кўрсатилгандек ўғит меъёрларига риоя қилган ҳолда амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Жойлашувига алоҳида аҳамият бердик ва 2 хил схемада экилган навларни бир-бири билан таққосладик.

Кейинги озиқлантиришда ўсимлик ёппасига гуллаб мева хосил бўлганда ўғитлаш 200 кг. азотли ўғит хисобига амалга оширилади. ўғитлаш ўрталарида сув билан бирга шарбат оқизиш ташкил этилса, тупроқдаги намлик яхши сақланади. Тупроқда мавжуд бўлган минерал ўғитларни ўзлаштириш тезлашади. Ўсимлик бақувват ўсади, ҳосилдорлик ошади. Мева сифати яхшиланади. Далага экилган кўчатларда хосил тугунчалари хосил бўлган кундан бошлаб мевалар 30-35 кунда техник етилади. Техник етилганда мевалар ўртача йирикликда яшил рангда бўлиб, хушбўй хидга эга бўлади. Яшил мевасини истеъмол қилса бўлади.

Такрорий экин сифатида экилган аччиқ қалампир хосилдорлиги

Жадвал-1

Навлар

Экиш схемаси

Далага экилган кўчатни бўйи см

Шохлар сони (дона)

Гуллар сони (дона)

Хосилга киришдан олдин поя узунлиги см

Мева сони (дона)

Техник етилганда мева сони (дона)

Пишиб етилганда мева сони (дона)

Умумий хосилдорлик т/га

Саид

70х30-1

20

10-12

14-16

65

22-24

28

6-8

8

Марғилон-330

70х40-1

18

8-10

12-14

60

18-20

24

5-6

6

Life Sciences and Agriculture 2.1 - 2020

Жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики ривожланиш фазаларида ишлаб чиқариш узоқ йиллардан бери экиб келинаётган Марғилон-330 навига нисбатан Саид навини афзаллиги яққол намоён бўлди. Бу кўрсаткичлар жадвалда ўз аксини топган. Тажрибамизда кузатилган 2 хил нав хосилдорлиги бўйича фарқ борлигини асосий сабаби ишлаб чиқаришга жорий қилинган амалиётда яқиндан экиб келинаётган Саид нави ўзини яхши томонларини кўрсатди.

Ҳамма экин турларида бўлганидек сабзавот экинларида ҳам экиш схемаси жуда муҳим. Экинларни жойлаштиришда ўсимликлар ўртасидаги озиқланиш майдони ўсимликларни бир текисда ўсиш ва ривожланишида катта аҳамиятга эга. Илмий жихатдан олиб қараганимизда фотосинтез, нафас олиш жараёнлари сувни қабул қилиш ва парлатиш сингари физиологик жараёнлар хосилдорликни оширишда асосий омил бўлиб ҳисобланади. Шу боис Биз тажрибамизда кўчатлар оралиғини яъни экиш схемасини хосилдорликка таъсирини ўргандик.

Жадвалдан кўриниб турибдики, такрорий экин сифатида экилган қалампир кўчати 70х30 схемада экилганда кўчатни морфологик кўринишида ортиқча шохлаш, баргларини авжиқиши сингари холатлар кузатилмади. Бундай холатлар 70х40 схемада экилган Марғилон-330 навида яққол кўзга ташланади. Демак, ўсимликларни сийраклаштириш жараёни асосий пояни ўсиб кетишига ён шохларини авжиқишига, баргларни қалинлашувига олиб келди. Бундай холат ўсимликни кечроқ хосилга кириши ва умумий хосилни камайишига сабаб бўлди.

Кўп йиллик тажрибаларни кўрсатишга ҳар қандай янги нав 4-5 йил ўзини имкониятини тўла ишга солади. Кейинчалик навдаги бундай хусусиятлар пасайиб боради. Бундай холат ҳамма навларга хос бўлиб, илмий адабиётларда ва амалиётда исботланган.

Тажрибадан хулоса шуки, аччиқ қалампирни эрта бахордан махсус ажратилган майдонларга экиш ўрнига ғалладан бўшаган майдонларга экиб хосил олиш мумкин. Бунинг учун қизиқиш ва озгина кўникма бўлса етарли. Мақолада ёритилган рақамларга асосланиб аччиқ қалампирдан яхшигина хосил яртишингиз ва мўмайгина даромад олишга эришишингиз мумкин.

АДАБИЁТЛАР

  • 1.    Вахобов А. Автореферат на соискание учёной степени кандидата биологических наук Устойчивость радиомутантов хлобчатника и их ислодных форм к засолению. Ташкент. АНУЗССР, 1982 йил.

  • 2.    Вахобов А. ва бошқалар “Тупроқ табиби” ўқув қўлланма. Андижон “Ҳаёт” нашриёти 2012 йил.

  • 3.    Вахобов А. ва бошқалар Батат (ширин картошка)сининг янги яратилган “Хазина” нави уруғчилигини ресурс тежамкор технология асосида ривожлантириш. Fао (бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти Андижон 2019 йил.

  • 4.    Ўринбоев А., Вахобов А., ва бошқалар Ўзбекистон флорасини кенгайтириш ва тупроқшунос-селекцияси мутахассисларни тайёрлаш давр талаби. Аграр сохани истиқболли ривожлантиришда ресурс тежовчи инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш мавзусидаги халқаро илмий-техник анжуман. Мақолалар тўплами Андижон 2019 й. 256-259 бет.

  • 5.    Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Ўғли ТАКРОРИЙ МОШ ЭКИНИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.

  • 6.    Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Азизова Адиба Қосим Қизи ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОНЛАРГА ТУРЛИ ЭКИШНИНГ ДУККАКЛИ МОШ ҲОСИЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.

  • 7.    Абдуазимов Акбар Мухторович АРАЛАШ ЭКИНЛАРНИНГ АЛМАШЛАБ ЭКИШДАГИ ЎРНИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.

Список литературы Такрорий экин сифатида кўчатдан аччиқ қалампир етиштириш технологияси

  • Вахобов А. Автореферат на соискание учёной степени кандидата биологических наук Устойчивость радиомутантов хлобчатника и их ислодных форм к засолению. Ташкент. АНУЗССР, 1982 йил.
  • Вахобов А. ва бошқалар “Тупроқ табиби” ўқув қўлланма. Андижон “Ҳаёт” нашриёти 2012 йил.
  • Вахобов А. ва бошқалар Батат (ширин картошка)сининг янги яратилган “Хазина” нави уруғчилигини ресурс тежамкор технология асосида ривожлантириш. Fао (бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти Андижон 2019 йил.
  • Ўринбоев А., Вахобов А., ва бошқалар Ўзбекистон флорасини кенгайтириш ва тупроқшунос-селекцияси мутахассисларни тайёрлаш давр талаби. Аграр сохани истиқболли ривожлантиришда ресурс тежовчи инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш мавзусидаги халқаро илмий-техник анжуман. Мақолалар тўплами Андижон 2019 й. 256-259 бет.
  • Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Ўғли ТАКРОРИЙ МОШ ЭКИНИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
  • Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Азизова Адиба Қосим Қизи ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОНЛАРГА ТУРЛИ ЭКИШНИНГ ДУККАКЛИ МОШ ҲОСИЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
  • Абдуазимов Акбар Мухторович АРАЛАШ ЭКИНЛАРНИНГ АЛМАШЛАБ ЭКИШДАГИ ЎРНИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
Еще
Статья научная