Талаба ёшларнинг компетентликхусусиятларини шакллантиришнинг педагогик асослари

Автор: Исроилова Ф.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мавзуда бугуннинг долзарб муаммолари,талаба ёшларнинг компетентлик хусусиятларини шакллантиришнинг мазмун мохияти ёритилган.

Компетентлик, ижтимоий компетенция, хамкорлик, хулқ-атвор, билим, кўникма, малака, англаш

Короткий адрес: https://sciup.org/140300420

IDR: 140300420

Текст научной статьи Талаба ёшларнинг компетентликхусусиятларини шакллантиришнинг педагогик асослари

Сўнги йиллларда мамлакатимизда таълимни ривожлантириш умуммиллий дастури доирасида таълим муасасаларини замон талабига мос равишда модернизация қилиш, таълимнинг мазмун -моҳиятини ўзгартириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.Маълумки жамият хар доим илмли, рақобатбардош, ижодий изланувчан компетентлик сифатига хусусиятларига эга шахсга эҳтиёж сезади.

Хусусан ҳар бир соҳада мутаҳассисларни тайёрлаш, талаба ёшларнинг компетентлик хусусиятларини шакллантириш     бугунги кун долзарб масалаларидан биридир.

Бизнинг вазифамиз фан-техникани юксак савияда эгаллаган, жаҳон стандартлари даражасидаги мустақил фикрловчи, интеллектуал кўрсаткичи юқори бўлган компетентлик хусусиятлари шаклланган ёшларни тарбиялашдир.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури сифат босқичининг моҳиятидан қаралганда, мазкур масаланинг қай даражада долзарблиги ўз-ўзидан намоён бўлади. “Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик изланишларнатижасида кириб келган.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак компетентлик, шахс компетентлик тушунчалари ХХасрнинг 90-йилларида ижтимоий компетентлик шахснинг шахсий сифати каби барча ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб, фанлараро бир мавзу сифатида қабул қилиниб мураккаб, кўп компонентли ва кўп ўлчовли ҳодиса сифатида таҳлил қилина бошланди.

Жумладан, тадқиқотчи В.Н.Куницынанинг кўп йиллик илмий тадқиқотлари натижаларига асосланиб, ижтимоий компетентликнинг

қуйидаги турларини ажратиб кўрсатади: компетентлик; коммуникатив компетентлик; ижтимоий-касбий компетентлик; ўз-ўзини аниқлаш (эго-компетентлик) ҳақида хулоса чиқаради.

Психолог И.А.Зимняя компетентликни инсонга ижтимоий таъсирига кўра, ижтимоий ҳамкорлик (жамият, жамоа, оила, дўстлар, ҳамкорлар билан зиддиятлар ва улардан қайтариш, ҳамкорлик, бағрикенглик, ижтимоий сафарбарлик) ва муомала компетентлиги (оғзаки, ёзма, суҳбат, монолог, билим ва анъаналарга риоя қилиш, этикет, маданий ва хорижий алоқалар, бизнес, коммуникатив вазифалар) каби турларга ажратади . [1.37].

Е.В.Коблянскаянинг тадқиқот ишида ижтимоий компетентликни ”Мен” муносабатини тушуниш - жамият, тўғри ижтимоий йўналишни танлай олиш, ушбу йўналиш бўйича ўз фаолиятини ташкил этиш” сифатида кўриб чиқади. Унинг фикрича ижтимоий компетентлик – “ бу шахсий сифат бўлиб -кишининг ижтимоий нормалар билан боғлиқ ушбу жамият аъзоси сифатидаги меҳнат фаолиятидир, бунда жамият ҳаёти унинг аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқани тартибга солади . [1.24].

Аввало этимиологик жиҳатдан Компетентлик тушунчаси– бу бирор соҳада самарали фаолият юритиш учун зарурий тажриба ва керакли билимлар, компетенциялар тизимидир.

Бугунги кунда ана шундай натижаларни қўлга кирита оладиган мутахассисларни тайёрлаш ўта масъулиятли ва долзарб эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, замонавий мутахассисларнинг асосий вазифаларидан бири ҳам улар ўзларининг интеллектуал салоҳиятини жамият тараққиёти савияларга мос ҳолда мунтазам равишда юксалтириб боришдан иборатдир. Бунинг учун талаба ёшлар фан асосларини мукаммал ўзлаштиришлари учун таълим жараёнида фаол иштирок этишлари ва уларни қизиқиш билан ишлашларига имкон берувчи компетентлик хусусиятларини шакллантириш мақсадга мувофиқ бўлади

Педагогик психологик туркум адабиётларда компетентликнинг бир куйидаги сифатлари фаркланади. Компетентликнинг қуйидаги компонентлари мавжуд бўлиб, ушбу компонентлар турли ёш даврларидаги инсонларда жамиятдаги ижтимоий институтларнинг тузилиши ва фаолият олиб боришига доир маълумотларни, ижтимоий ролга қўйилган талаблар ва кутишларга оид билимларни, ижтимоий ролга хос бўлган хулқни эгаллаш малакасини, умуминсоний нормалар ва қадриятларга оид ҳамда кишининг ўзи ҳақидаги тасаввурлари, ўзини ижтимоий субъект сифатида идрок этиш билан боғлиқ бўлган самарали ижтимоий ҳамкорлик кўникмалари ва малакаларини шакллантиради. Ижтимоий компетентликни талаба ёшларда шаклланишида қуйидаги ижтимоий хулқ малакаларини ҳам талаб этади.

  • •    ўзаро биргаликдаги ҳаракат малакалари;

  • •    стресс(зўриқиш)ли вазиятлардаги адекват хулқ малакалари;

  • •    ижобий мулоқот малакалари;

  • •    бошқаларни тушуниш ва ўз-ўзини баҳолаш малакалари;

  • •    ўз хулқини идора этиш малакалари;

  • •    ҳиссий ҳолатлар ва эмоцияларни бошқариш;

Шу сабабли компетентлик “ноанъанавий вазиятлар,кутилмаган ҳолларда мутаҳассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотгакиришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқвазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда,изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасигаэгаликни англатади.Компетентлик тузилмасида ижтимоий компетентликка алоҳида ўрин берилган бўлиб, у ўзида турли ҳаётий соҳалардаги ижтимоий ҳамкорликка бўлган қобилият ва ижтимоий мослашувчанликни акс эттиради.[4.112].

Маълумки олдинги таълим кўпроқ академик билимлар беришга қаратилган бўлса, бугунги кунда ўсиб келаётган ёшларнинг чуқур назарий билимларга эга бўлиши билан биргаликда, уларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Талаба ёшларнинг изчил равишда ўзининг компетентлик сифатларини ривожлантириб бориш йўлида амалий ҳаракатларни ташкилэтиш муаммоси психологиядаги етакчи муаммолардан биридир. Бу муаммолар ечими ўқувчилар ўз компетентлик сифатларини ривожлантириб бориши учун ўз устида ишлаши жараёнида ўз аксини топади:

  • - муваффақиятга эришиш мотивациясини бошқара олиш;

  • -    ўқув фаолиятини такомиллаштириб бориш;

  • -    фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиш;

  • -    ўртоқлари билан ижодий ҳамкорликка эришиш;

  • - иродавий сифатларини ривожлантириб бориш;

  • -    ишчанлик қобилиятини ривожлантириш;

  • - креативлик хусусиятларини ривожлантириб бориш;

  • -    салбий одатларни бартараф этиб бориш;

  • - ўзига объектив баҳо бериш;

  • - ижобий сифатларни ўзлаштириш чораларини излаш йўлида олиб борадиган амалий ҳаракати     талабаларнинг ўзустида ишлашини

ифодалайди.

Талабада муваффақиятга эришиш мотивациясини бошқара олиш хусусияти, фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиши, ўртоқлари билан ижодий ҳамкорликка эришиш, иродавий, ишчанлик қобилияти, креативлик хусусиятлари ва салбий одатларни бартараф этиб бориши учун имкониятлар яратилади. Шунинг билан бирга талаба ёшларни компетентлик хусусиятлари ўқув-тарбиявий ишларда интерактив усулларидан фойдалана оладиган қилиб шаклланишида катта аҳамият касб этади.Бунинг учун дарс жараёнида хам турли интерфаол усуллардан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Ишбилармонлик ўйинларидан фойдаланишда талабаларнинг компетентлик хусусиятлари ва мустақил, ижодий, амалий иш бажариш қобилиятлари намоён бўлади ҳамда ривожланади. Олдин эгаллаган билим ва кўникмаларни бойитиш, янги вазиятларда қўллаш имкониятлари очилади.

Ишбиламонлик ёки ролли вазиятли ўйинлар – муаммоли вазифанинг бир туридир. Фақат бу ўринда матнли материал ўрнига талабалар томонидан роллар ўйналадиган ҳаётий вазият саҳналаштирилади.

Ишбилармонлик ва ролли вазиятли ўйинлар ўқув усули сифатида қуйидаги вазифаларни бажаради:

Ўргатувчи: умумтаълим маҳоратни шакллантириш; ижодий қобилиятни ўстириш; шу жумладан: янги вазиятларни тушунтириш, аниқлаш ва тахлил

қилиш;

Ривожлантирувчи: компитентликни,мантиқий тафаккурни, нутқни, атроф-муҳит шароитига ўрганиш қобилиятини ўстириш;

Мотивацион: талабаларни ўқув фаолиятига ундамоқ, мустақил хулосага келишгишга рағбатлантирмоқ;

Тарбиявий: маъсулиятни коммуникативликни шакллантириш. Ўйин усуллари ва вазиятларини, машғулотларнинг белгиланган шаклида амалга ошириш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича содир бўлади:

  • 1.    Дидактик мақсад талабалар олдига вазифа кўринишида қўйилади.

  • 2.    Ўқув фаолияти ўйин қоидаларига бўйсунади.

  • 3.    Унинг воситаси сифатида ўқув материалидан фойдаланилади.

  • 4.    Ўқув фаолиятига дидактик вазифани ўйинга айлантирадиган мусобақа элементини киритиш.

  • 5.    Дидактик вазифани мувофаққиятли бажарилиши ўқин натижаси билан боғланади.

Ишбилармонлик ўйини иштирокчиларига ўйин сюжети таклиф этилади. Унда, баён қилинган ҳаётий вазият бўйича, иштирокчилар олдига фаолиятнинг битта умумий мақсади қўйилади: таклиф қилинган муаммони ечиш.

Шу билан бир вақтда, ҳар бир иштирокчи алоҳида ролли мақсадни бажариш керак. Шунинг учун, ечимни ишлаб чиқиш жараёни индивидуал – гуруҳли характерга эга: ҳар бир иштирокчи, аввал ўзининг ролли мақсадига мувофиқ қарор қабул қилади, кейингиси гуруҳ билан маслахатлашади. Ушбу шахсий ролли мақсадни бажарилиши бутун гуруҳ аъзоларининг натижаларига боғлиқдир. Одатда ишбилармонлик ўйини давомида муаммони ечиш бир нечта босқичда содир бўлади (2-3тадан 10тагача ўйини мобайнида).

Қатнашчилар фаолиятини баҳолаш якуний ва оралиқ даврдаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади.

Оралиқ баҳолаш ўйини давомида қатнашчилар фаолиятига таъсир кўрсатиш, олдига қўйган вазифаларни мустақил амалга оширишга имкон беради.

Якуний баҳолашда талабаларнинг ташкилий фаолияти ва улар томонидан ўйиннинг ролли мақсадларини бажарилишини ҳисобга олинади.

Натижаларининг кўрсатишича, талабалар компетентлик

хусусиятларини шакллантиришда ишбилармон ўйинни қўллаш қуйидагича қатор таълимий афзалликларни қўлга киритиш имкониятини берар экан:

  •    Ўқитишнинг ижодий муҳити яратилади;

  •    Талаба сифатли ва ишончли ўқув-дидактик ва интеллектуал маълумотлар билан таъминланади, яъни улар шуғулланаётган соҳаси бўйича ўзлари илм-фан ва техника-технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан хабардор бўлади;

  •    ишбилармонлар ўйини барчатурдаги ўқув машғулотларида компьютер дастурларинингқўлланилишиниаъминлашгаимкониятяратади;

  •    мустақилтаълимолишларигашароитяратади,

яъниуларнингкасбийфаолиятида,                          мустақилҳолда, билимларэгаллашларидаишончли усуллардан бўлиб, ўзлаштириш лозим бўлган билим кўникма ва малакаларни шакллантиради.

Таълим жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш бўлажак мутахассисларни хар томонлама шакллантиришга қаратилган бўлиб,метод орқали ўқув мақсадларига эришилади, объект фаолиятини субъект муносабатига алмашиниш, фаоллаштириш ва натижани олдиндан кафолатини белгилашни таъминлаб беради

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, талабаларда компетентлик сифатлари ривожланишга қаратилган ҳаракатлар асосан мактабданоқ бошланади. Компетентлик -шахс установкалари ва маънавий қадриятлари, шахсий психологик хусусиятлар тизимига асосланувчи, ўзаро бир-бирига яқин ижтимоий компетенциялар мажмуаси бўлиб, инсоннинг шахс бўлиб шаклланишига ва турли ижтмоий ролларни самарали бажаришга имконият беради. Албатта талаба ёшларда компетентлик сифатлари ривожланиши учун имконият бўлади, ижтимоий фойдали фаолият мотивацияси ривожланади ва мустаҳкамланади..

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1 . Андреева Г.М. Социальная психология. М., Аспект пресс, 1996.37с

  • 2 .Белицкая Г.Э. Социальная компетенция личности. Сознание личности в кризисном обществе. М.,-Масягина1995.-24 с.

  • 3 . Г.П. Формирование социальной компетенции будущих педагогов: Автореф. дис. канд.пед.наук. – Астрахань, 2008. –54,55с.

  • 4 .Т.Ғаффорова. Бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар “Тафаккур”нашриёти.Т.:2011.-112б

    "Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Талаба ёшларнинг компетентликхусусиятларини шакллантиришнинг педагогик асослари

  • Андреева Г.М. Социальная психология. М., Аспект пресс, 1996.37с.
  • Белицкая Г.Э. Социальная компетенция личности. Сознание личности в кризисном обществе. М.,-Масягина1995.-24 с.
  • Г.П. Формирование социальной компетенции будущих педагогов: Автореф. дис. канд.пед.наук. - Астрахань, 2008. -54,55с.
  • Т.Ғаффорова. Бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар "Тафаккур"нашриёти.Т.:2011.-112б.
Статья научная