Талабаларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини шакллантиришнинг назарий-методологик асослари

Автор: Жакбарoва Зарифахoн Сoлижoн қизи

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 9 (88), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада ижтимоий-маданий компетентликни шакллантиришнинг назарий-методологик асослари ёритилган. Шунингдек олий таълим муассасаси талабаларида ижтимоий–маданий компетентликни шакллантиришда муомала маданиятининг ўрни ва зарурий томонлари тахлил қилинган.

Модернизация, компетентлик, муомала маданияти, ижтимоий-маданий компетентлик, таркибий компонентлар, фаолият, муаммо.

Короткий адрес: https://sciup.org/140254956

IDR: 140254956

Текст научной статьи Талабаларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини шакллантиришнинг назарий-методологик асослари

Замонавий ахборот жамиятини модернизация қилишни глобаллашув жараёнисиз тасаввур этиб бўлмаганидек, турли фанларни ривожлантириш ва янги ғояларни жорий этиш жараёнини ижтимоий-маданий ҳамкорликсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу жараёнлар инсон ҳаётининг барча соҳаларига -кундалик, маданий, илмий, сиёсий, иқтисодий тааллуқлидир.

Инсон ҳаёти давомида доимо турли маданият ва урф-одатлар вакиллари билан дуч келади, улар дўстлар, қариндошлар ёки танишлар бўлиши мумкин. Бироқ, улар билан мулоқот қилиш қийин бўлиши мумкин, чунки ҳар бир инсон дунёнинг ўз идрокига, маданий хусусиятларига ва тил тўсиқлари ўртасидаги фарқга эга. Мулоқотни муваффақиятли қуриш ва самарали ҳамкорликни амалга ошириш учун бағрикенглик ва ғамхўрлик каби фазилатлар, шунингдек, тил муҳитига тезда мослашиш қобилияти талаб қилинади. Буларнинг барчасини “ижтимоий-маданий компетентлик” умумий атамаси билан бирлаштирилиш мумкин.

Психологик ва педагогик адабиётларда “компетентлик” тушунчаси кенг тарқалган. Турли олимлар бу тушунчани турли нуқтаи назардан кўриб чиқадилар. Бу соҳада энг машҳур олим Эдинбург университети профессори, доктор Жон Равен бўлади. У компетенцияни “муайян соҳада муайян ҳаракатни самарали амалга ошириш учун зарур бўлган махсус қобилият ва тор мутахассислик, махсус касбий қобилиятлар, фикрлаш усуллари, шунингдек, уларнинг хатти-ҳаракатлари учун масъулиятни тушуниш” деб таърифлайди.

Компетенция - бу билим ва инсоннинг амалий фаолияти ўртасидаги муносабатлар соҳасига тегишли бўлган тушунчадир. Б.Ю.Элкониннинг таърифига кўра, “компетенция - бу ўз фаолиятини ўз ичига олган пайтдаги шахснинг малакавий характеристикаси” [4,56].

А. В. Хуторский, “компетенция” ва “компетентлик” тушунчаларини ажратиб, уларга қуйидагича таъриф беради[5,13].

Компетенция - муайян объектлар ва жараёнлар доирасига нисбатан белгиланадиган ва уларга нисбатан сифатли самарали фаолият учун зарур бўлган шахснинг ўзаро боғлиқ фазилатлари (билим, кўникма, малака, фаолият усуллари) тўпламидир.

Компетентлик - шахсга тегишли ваколатга эга бўлиш, унга ва унинг фаолият мавзусига шахсий муносабатини ўз ичига олади .

Н. Д. Галскова, Н.И.Гез ижтимоий-маданий компетентликни -“маданият мулоқоти” деб атайди, яъни ижтимоий-маданий мулоқот шароитида шахсни маданий мулоқотини амалга оширишга имкон берадиган қобилияти сифатида белгилайди[2;13]. Унинг шаклланиши мулоқотни 2

ривожлантириш ва инсоннинг маданий тажрибасини ривожлантириш билан боFлик булиб, унда инсоннинг узига, дунёга булган муносабатини, шунингдек, ижодий фаолият тажрибасини ажратиш мумкин.

Л.И.Корнеева “ижтимоий-маданий компетентлик - бошка шахсни тушунишни ва унинг фикрини кадрлашни ургатади, яъни инсон маданият таъсирида бошка одамни идрок этади, фикрлайди, бахолайди ва шу асосда фаолиятнинг янги схемасини куради” - деб хисоблайди. [3;640] Бу маданиятлараро узаро тушунишда, бошка маданият вакилларининг хулк-атворига коммуникатив мослашишда, турли маданиятларнинг кадриятлари ва меъёрларига асосланган янги хулк-атворни эгаллашда намоён булади.

Э.Н.Соловова “ижтимоий-маданий компетентлик - шахсни халкаро даражада тарбиялаш учун бир восита эканлигини кайд этиб, нафакат таълим-тарбия жараёнида балки, талабалар ижтимоий тажрибасини орттириб, бошка мамлакат анъаналари, кадриятлари тугрисида маълумот олишни хам белгилайди” - деб таъкидлайди[1;84]. Шунинг учун хам ижтимоий-маданий компетентлик таълим жараёни билан узвий богликдир.

Ижтимоий-маданий компетентлик туртта асосий компонентдан ташкил топган:

  • 1)    ижтимоий-маданий билим (маънавий кадриятлар, урф-одатлар ва маданий анъаналар, миллий менталитетнинг узига хос хусусиятларини билиш);

  • 2)    алока тажрибаси ( ижтимоий-маданият услубини танлаш, хорижий маданият ходисаларини туFри талкин килиш);

  • 3)    маданиятга (шу жумладан, мулокот пайтида юзага келадиган низоларни бартараф этиш ва хал килиш кобилияти) хиссий жихатдан муносабат;

  • 4)    ахлок  коидаларини куллаш  усулларини  билишб ижтимоий

этикетдан туFри фойдаланиш.

Бизнинг  фикримизча, ижтимоий  маданият,    ижтимоий-маданий компетентлик маънавий-ахлокий фазилатларнинг пойдевори хисобланиб, 3

ижтимоий маданият куникмалари ёшликдан таркиб топтирилсагина, бу пойдевор барцарор булади. Шунингдек, булажак педагогларнинг шахс сифатида шаклланишида хал цилувчи омилга айланади. Зеро, маънавий-ахлоций фазилатлар таркибида муомала муносабат маданияти алохида урин тутади. Таълим муассасасида уцувчи-ёшларга оила, махалла мухитидан ташцарида дастлабки муомала, муносабат муаммоларига дуч келади. Айнан таълим муассасасида муомала маданиятини изчил ва узвийликда, таълим-тарбия цонуниятларига асосланган холда шакллантириш амалга оширилиши зарур. Яъни оила, махалла тарбиявий таъсиридан фарцли профессионал таъсир курсатилади. Шунингдек, тарбияда миллий ва умуминсоний цадриятлар уЙFунлигига эришилади. Яъни, оилада, махаллада миллий цадриятлар, махаллий урф-одатлар тарбияси устувор булса, таълим муассасасида дастлабки умуминсоний цадриятлар ва муомала маданияти буйича тушунча, куникмаларни шакллантириш йуналишида хам иш олиб борилади.

Юцоридагилардан келиб чициб, илмий тадцицот ишимиз доирасида олий таълим муассасаси талабаларида ижтимоий - маданий компетентликни шакллантиришда авваламбор муомала маданиятининг цуйидаги цирралари шакллантирилиши кераклигини аницладик:

  • -    талабалар ва педагоглар уртасидаги муносабат;

  • -    талабалар уртасидаги саломлашиш муносабати;

  • -    ижтимоий фойдали мехнат жараёнидаги муносабат;

  • -    машгулотлар жараёнидаги муносабатлар;

  • -    булажак педагогларнинг хулц-атвор куникмаларини шакллантириш; -оммавий ишлар жараёнида расмий муносабатнинг элементларини шакллантириш;

  • -    хамкасблар уртасидаги муносабат;

  • -    миннатдорчилик билдириш.

Юқорида келтирилган олимларнинг илмий ғояларининг таҳлили асосида айтиш мумкинки, талабаларнинг ижтимоий-маданий компетентлиги 4

ижтимоий-маданий билим, ўрганилаётган тил, маънавий қадриятлар ва маданий мерос, алоқа тажрибаси, тилни қўллаш усулларини билиш жараёнида шаклланади ва намоён бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Соловьева, Н. И. Роль страноведческих знаний в формировании социокультурной компетенции. 2015 г. 84 с.

  • 2.    Сафонова, В.В. Социокультурный подход: основные социальнопедагогические и методические положения / В.В. Сафонова // Иностранные языки в школе. – 2014. – №11. – С. 2–13.

  • 3.    Пидкасистый, П.И. Педагогика: учеб. пособие для студентов педагогических вузов и педагогических колледжей / П.И. Пидкасистый//. – М: Педагогическое общество России, 1998. – 640 с.

  • 4.    Эльконин Д.Б. Понятие компетентности с позицией развивающего обучения. - Красноярск. - 2002.56-с.

  • 5.    Хуторский А.В. Ключевые компетентности как компонент личностно-ориентированной парадигмы образования // Народное образование. - 2003. - № 2.13-c.

"Экономика и социум" №9(88) 2021

Список литературы Талабаларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини шакллантиришнинг назарий-методологик асослари

  • Соловьева, Н. И. Роль страноведческих знаний в формировании социокультурной компетенции. 2015 г. 84 с.
  • Сафонова, В.В. Социокультурный подход: основные социально-педагогические и методические положения / В.В. Сафонова // Иностранные языки в школе. – 2014. – №11. – С. 2–13.
  • Пидкасистый, П.И. Педагогика: учеб. пособие для студентов педагогических вузов и педагогических колледжей / П.И. Пидкасистый//. – М: Педагогическое общество России, 1998. – 640 с.
  • Эльконин Д.Б. Понятие компетентности с позицией развивающего обучения. - Красноярск. - 2002.56-с.
  • Хуторский А.В. Ключевые компетентности как компонент личностно-ориентированной парадигмы образования // Народное образование. - 2003. - № 2.13-c.
Статья научная