Таълимнинг интерфаол усулларини педагогика

Автор: Рашидова Б.Я.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақоламизда педагогика фанини ўтишда таълимнинг интерфаол усулларидан фойдаланишда ҳозирги кун талабидан келиб чиққан ҳолда нималарга диққат эътиборни қаратиши лозимлиги хусусида мисоллар шаклида ёритилиб берилган.

Таълим, тарбия, маънавият, маърифат, миллий қадриятлар, урф-одатлар, интерфаол усуллар, метод, восита

Короткий адрес: https://sciup.org/140300434

IDR: 140300434

Текст научной статьи Таълимнинг интерфаол усулларини педагогика

У^увчи-талабаларни фикрлашга, фикрлаганда ^ам муста^ил, ижодий фикрлашга ўргатиш давримизнинг муҳим талабларидан биридир. Бундай маъсулиятли вазифани бажариш биринчи навбатда биз ўқитувчиларнинг зиммасига тушади, албатта. Зеро, ўқитувчи ўзи мустақил ва ижодий фикрлай олмас экан, у уз укувчи-талабаларини х,ам ижодий фикрлашга ўргата олмайди. Демак, биз аввало, бўлажак ўқитувчиларни мустақил фикрлашга машқ қилдиришимиз, тинмай ўргатишимиз лозим. Инсоннинг фикран мустақиллиги ҳам, юртнинг истиқлоли ҳам ўзликни англашдан бошланади. Ўзликни англаш эса, аввало, фикрлашдан, ижодий, мустақил фикрлашдан бошланади. Мустақил фикрлай оладиган кишигина ўз эрки, Ватан мустақиллиги учун кураша олади. Шундай кишиларни тарбиялашнинг энг яхши имконияти дарс, яъни таълим жараёни. Ҳозирги кунда талабаларни – бўлажак ўқитувчиларни фикрлашга ундовчи, ўргатувчи энг самарали омил – бу турли педагогик технологияларни қўллаш, яъни таълимнинг интерфаол усулларидан фойдаланишдир. Чунки замонавий дарс ўтиш усуллари талабаларни ўйлашга, фикрлашга, изланишга ўргатади. Шу ўринда биз III курс талабаларига «Педагогикада аҳлоқий тарбия меъзонлари» мавзуси бўйича ўтиладиган амалий машғулотнинг тахминий тузилишини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бунда дарсни ўқитиш ва ўргатишни уч босқичда: чақириқ, англаш, фикрлаш босқичида ташкил этамиз.

Чақириқ босқичида талабаларга саволлар билан мурожаат этамиз, яъни муаммоли вазият яратамиз.

  • 1.    Чақириқ:

  • а)    Ўзбекларда оила нима билан мустаҳкамланади?

  • б)    Халкимизда кандай муносабатлар аҳлоқсизлик саналади?

  • в)    Халқимизда оила қуришнинг қандай ўзига хос талаб ва тушунчалари бор?

  • г)    Кафоат нима? қонун тилида кафоат нимани билдиради?

  • д)    Келин-куёв қайси томонан бир-бирларига тенг бўлишлари керак?

  • е)    «Тенгини топсанг текин бер» халқ мақолининг маъносини айтинг.

Бунга ўхшаш саволларни кўплаб бериш мумкин. Лекин бу саволларнинг ҳаммаси бир мақсадга, яъни ўқувчиларни фикрлашга, билганларини эсга солишга ва уларда қизиқиш уйғотишга, интилишга, изланишга эҳтиёж уйғотиши ва бунга ёрдам бериши керак.

Бугунги кунда яна қандай талабларни қўшимча қилиш мумкин? Демак, бу босқичда талабалар бу мавзуни бирмунча англайдилар. Энди талабалар ўз жавобларини ўқитувчи маърузада берган маълумотлар билан таққослаб, ўз фикрларини далиллар билан асослайдилар. Яна нималарни билишни хохлашларини ёзадилар ва жавоб истайдилар.

Умуман, бу тарзда дарс ўтишда таллабаларнинг шиори шундай булади: биламан, билиб олдим, билишни х,ох,лайман. Бу дарснинг англаш босқичи. Бундан кейинги босқич талабаларни фикрлашга, хулоса чиқаришга ундаш жараёни ҳисобланади. Бунда талабалар шу мавзуда иншо ёки макола ёзишади. Улар мавзу бўйича олган таассуротлари, чиҳарган хулосалари ҳақида фикр юритадилар. Талабалар дарснинг охирида ёзган иншолари ёки мацолаларини уциб берадилар, савол-жавоб асосида баҳоланадилар. Баҳолар эшиттирилади ва уйга вазифа берилади. Дарс якунланади. Бу моделли дарснинг тахминий кўриниши. Дарсни бу тарзда ташкил этишдан мацсад - талабаларни фикрлашга, ижодкорлик ва топцирликка ургатишдир.

«Педагогикада оила тарбияси. Бола тарбиясида оилавий анъаналар» мавзусида маъруза ўтаётганда анъанавий тарбия турларидан бири бўлган ҳасаб ва насаб тарбияси ҳақида маълумот берамиз, унинг шахс шаклланишида, камолатида асосий омил эканлигини мисоллар орқали таҳлил қилиб тушунтирамиз. Ёшларда ўз насаблари билан фахрланиш ҳиссини тарбиялашга эътибор берамиз. Ана шу мавзу юзасидан амалий машғулот ўтаётганда эса, ҳасаб ва насаб тарбияси бўйича дебат ўтказамиз. Бунда талабаларни тенг 2 гурухга буламиз. 1 -гурух шахснинг камолатга эришувида насаб хал цилувчи рол уйнайди деган фикрни химоя цилади. 2 -гуруҳ эса, шахс камолатида ҳасаб асосий ўринни эгаллайди деган фикрни тарFиб цилади. Шунга кура, 1 -гурухни «Насаб», 2-гурухни «Х,асаб» номи билан атаймиз. Уларга топшириқ 15 кун олдин бериб қўйилади ва моҳияти тушунтирилади. Ҳар 2 гуруҳ аввало, насаб ва ҳасаб ҳақида ўқиб, ўз фикрларини ҳимоя қилиш ва унга тингловчиларни ишонтириш, рақибларини мағлуб қилиш учун ишончли маълумотлар, қизиқарли мисоллар йигишади. Мацсад - талабаларни халц анъанавий тарбияси ҳақида маълумотларни йиғишга, ўрганишга эҳтиёж уйғотиш, мустақил, эркин фикрлашга, зарурият туғилганда ўз фикрини ҳимоя қила олишга ургатишдир.

«Насаб» гуруҳи бола шахсининг шаклланишида насабнинг, яъни аждоддан авлодга қон орқали ўтувчи геннинг ролига алоҳида эътиборини ҳаратишади ва бунда ген, яъни зот ҳал қилувчи рол ўйнайди деган ғояни илгари суришади. Буни мисоллар билан исботлашади. Масалан, тарихда ўтган буюк одамларнинг наслида туғма қобилият, истеъдод бўлгани учун хам улар уз даврларида шундай шон-шухрат таратишган, машхур бўлишган. Бу ҳақда халқимизнинг «Оққан сув оқмай қолмас», «қазисан, ҳартасан, асли наслингга тортасан» мақолларини, Навоийнинг «Ит билан ҳўтикни қанча қилсанг тарбия, ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одами» каби ҳикматли сўзларини мисол қилиб келтиришади. Фикрларини исботлаш учун 76 ёшда вафот этган машҳур физик олим, биринчи ўзбек космонавти Солижон Шариповнинг устози, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги Шавкат Аҳадович Воҳидовни мисол келтиришиб, у туғма қобилиятга эга эди. Чунки у Самарқандлик машҳур хаттот Домла Мири Заррин қаламнинг чевараси, фиқҳшунос олим, мадраса мударриси, муфти Мирабдивохиднинг набираси эди. Яна бир катта бобоси Самарқанддаги Улуғбек мадрасасининг мударриси, шоир Абдулкарим Сипандий ҳам ўз даврининг машҳур алломаларидан бўлганлиги ҳақида гапириб, агар зотида, қонида бўлмаса, Воҳидов ҳар қанча меҳнат ^илмасин, бундай махомга, шон-шухратга эга булмас эди, деган фикрни илгари суришади ва жон-жахдлари билан химоя хилишади.

Иккинчи «^асаб» гурухи: «Агар наслида машхурлик, улуFлик булса -ю, бола ўз устида ишламаса, меҳнат қилмаса, унинг насаби ҳам, зоти ҳам ҳеч нарса қилиб беролмайди. У аждодларидек машҳур бўлолмайди. Одам фахат тинимсиз, машаххатли мехнати орхалигина хурмат-эътиборга эришади, машҳурлик даражасига кўтарилади. Масалан, Жиззах Давлат Педагогика олийгохи академиги Х.А.Турахулов оддий деххон оиласидан. Аждодида олимлар ҳам ўтмаган. У фақат меҳнати орқали шундай юксак илмий даражага, устозлик мақомига эришди. Зотан, донишмандлардан буюкликка эришишнинг сабабини сўрашганда, буюкликнинг сири меҳнатда. Буюклар оддий одамларга ҳараганда кўп, жуда кўп меҳнат қилишади деган экан. Демак, насабсиз ҳам киши машҳур бўлиши, элга танилиши мумкинлигини алоҳида таъкидлашади.

«Насаб» гуруҳи: қобилият, талант қонда бўлиши керак. Агар қонда бўлмаса, фойдаси йўқ. Ҳамма гап кишининг насабида, зотида, қонида бўлмаса, минг меҳнат қилгани билан фойдаси йўқ дейди ва ўз фикрларини Жиззахлик шоира, Жиззах вилояти хокими ўринбосари бўлиб ишлаган Шаҳло Аҳророванинг қуйидаги гапи билан тасдиқлашади. Шаҳло Аҳророва шоира ва олима Шарофат Ботированинг хотирасига бағишлаб Жиззах Давлат Педагогика олийгоҳида ўтказилган кечада: «Одам хоҳласа, ўқиб, ўрганиб олим бўлиши мумкин. Лекин худо бермаса, қонида бўлмаса, шоир бўлолмайди» деган эдилар.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки: миллий анъаналармизни чуқурроқ ўрганиш, теран англаш ва моҳиятини тушуниш, ўз фикрига эга бўлиш ва уни ҳимоя қила олиш, исботлаш, таққослаш, ишонтириш йўлларини ўрганиш, яъни янгича фикрлашга одатланишдан иборат.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  • 1.    Б.Н.Гаппаров ва бошқалар. “Халқ педагогика”. Тошкент. Тафаккур нашриёти. 2009 йил., 53-58 бетлар.

  • 2.    Б.Н.Гаппаров ва бошқалар. “Intenational Conference on Learning and Teaching” мавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий конференция. 28.02.2022. 146-148 бетлар.

  • 3.    Б.Н.Гаппаров “Intenational Conference on Learning and Teaching” мавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий конференция. 28.02.2022. 154156 бетлар.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Таълимнинг интерфаол усулларини педагогика

  • Б.Н.Гаппаров ва бошқалар. "Халқ педагогика". Тошкент. Тафаккур нашриёти. 2009 йил., 53-58 бетлар.
  • Б.Н.Гаппаров ва бошқалар. "Intenational Conference on Learning and Teaching" мавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий конференция. 28.02.2022. 146-148 бетлар.
  • Б.Н.Гаппаров "Intenational Conference on Learning and Teaching" мавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий конференция. 28.02.2022. 154-156 бетлар.
Статья научная