Тармоқни бошқариш самарадорлигини ўзига хос хусусиятлари
Автор: Хасанов Илсбек
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Сельскохозяйственные науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Tармоқни бошқарув тизимини самарадорлиги кўп жиҳатдан уни хусусиятларига боғлиқ. Бугунги кунда уни танлаб олинган алоҳида кўриниши йўқ. Биз олиб борган илмий ишлларимизга таяниб, хўжалик юритишда хусусий секторларнинг улушини ортиб бориши, бошқарувда демократик тамойиларга амал қилиши асосий хусусиятлардан биридир.
Тармоқ, бошқарув, самарадорлик, сектор, хусусий, субъект, бозор, хуқуқ
Короткий адрес: https://sciup.org/14125725
IDR: 14125725 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10055
Текст научной статьи Тармоқни бошқариш самарадорлигини ўзига хос хусусиятлари
Қишлоқ хўжалигини бошқаришни вилоят ва туман бўғинларини максимал даражада ишлаб чиқаришга яқинлаштиришга яқинлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатиш тамойилига амал қилган ҳолда олиб борилди.
Бозор муносабатларини ривожланишининг ҳар бир босқичида қишлоқ хўжалигини бошқариш тизими ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турган. Иқтисодиётни эркинлаштириш тармоқни бошқаришнинг маъмурий услублари ўрнини кўп жабҳаларда иқтисодий услублар эгаллайди. Эркин бозор муносабатлари шароитида бозор қонун ва қонуниятлари асосида фаолият юритувчи мустақил хўжалик субъектлари сони ортиб боради. Бундай шароитда уларни бошқаришнинг функциялари ҳам ўзгаради, яъни кўпроқ мувофиқлаштиришга қаратилади.
Бошқариш назариясини ривожланишининг турли босқичларида қатор олимлар томонидан унга турлича таъриф беришган. Бир гуруҳ олимлар бошқаришни “моддий-техника, меҳнат, молиявий ва бошқа турдаги ресурслардан самарали фойдаланиш йўли билан белгиланган мақсадга йўналтирилган ва ишлаб чиқаришни ривожланишининг объектив иқтисодий қонунларига мос равишда ижтимоий меҳнат жараёнига тизимли, онгли, мақсадли, режали таъсир кўрсатиш” деб таъриф берганлар.
Академик Г.М.Лоза бошчилигидаги олимлар гуруҳи эса бошқаришни “Моддий, меҳнат, ер ва бошқа турдаги ресурсларни унумли ишлатилишини таъминлаш ҳамда юқори ишлаб чиқариш иқтисодий натижаларга эриша олиш учун жамоалар фаолиятии мувофиқлаштириб туришдан иборат” деб изоҳлаб беришган.
Биз олиб борган ўз илмий ишларимиз натижаларига кўра эркинлаштириш шароитида қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиб чиқдик. Бу маълумотлар қуйидаги 1-жадвалда келтирилган. Унга кўра бошқаришни ўзига хос хусусиятларининг биринчиси иқтисодий услубларига устуворлик берилишидир. Бунда иқтисодий усуллардан кенг фойдаланилади, яъни бизнес режа, хўжалик ҳисоби, иш хақи, баҳо, фойда, мукофотлар, моддий рағбатлантириш фонди, кредит, солиқ, иқтисодий чоралар кабилардан фойдаланилади.
Мустақил фаолият юритувчи хўжалик субъектлари сонининг ортиб бориш хусусиятларида эса давлат улки улушини камайиши билан хусусий мулкчиликни ривожланишидир. Бунда кичик ҳажмдаги хўжалик субъектлари вужудга келади. Натижада бошқаришнинг мувофиқлаштириш функциясининг ахамияти ортади.
Бошқаришни ўзига хос хусусиятларининг кейингиси бўлиб тизимни эркинлаштириш ва номарказлаштириш даражасининг юқорилиги ҳисобланади. Бозор иқтисоди шароитида бошқаришни эркинлаштириш ва номарказлаштириш жараёни юз беради, натижада ўз ўзини бошқариш органларининг роли ортиб боради, давлат роли кескин камайиб боради. Бу бошқарув фаолиятида параллелликка, бошқариш функцияларини қайтарилишига, корхоналар фаолияти устидан асоссиз назорат ўрнатишдаги тўсиқларга, ташаббус ва тадбиркорликни ривожланишига кенг йўл очишига олиб келади.
Бошқариш тизимини демократлаштириш даражасини юқори бўлишлиги турли бирлашмалар, акциядорлик жамиятлари, кооператив ва уюшмалар сонини ортишига олиб келади. Бунинг натижасида бошқарувда ҳар бир субъектнинг иштирок этиши таъминланади, яъни “бир аъзо бир овоз” ва “бир акция бир овоз” тамойилига амал қилинади. Уларни биргаликдаги бошқарув фаолияти натижасида манфаатдорлик ҳамда жавобгарлик ортади.
Бошқаришнинг пировард мақсадида ишлаб чиқаришнинг юқори якуний молиявий натижасини таъминлашга қаратилади. Агар режали иқтисодиётни бошқаришнинг пировард мақсади режадаги маҳсулотни ишлаб чиқаришга қаратилган бўлса, бозор шароитида кўпроқ фойда олиш асосий ўринни эгаллайди. Бундан ташқари ишлаб чиқарилган маҳсулотни рекламаси ва сотиши ҳам муҳим ахамият касб этади.
Бозор қонун ва қонуниятларини хўжаликни бошқаришга таъсири ҳам юқори бўлади. Бунда талаб ва таклиф; рақобат; нарх ва бошқалар кўп жиҳатдан хўжалик фаолияти йўналиши ҳамда бошқарув мақсад ҳамда вазифаларга тегишли тузатиш, қўшимчалар киритишни тақазо этади.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда уларни натижалари учун жавобгарлик ва масъулиятни юқори бўлишлиги табиий ҳолга айланади. Бунинг боиси эркин рақобат шароитида ҳар бир қарор учун бошқарув ходимларининг масъулияти ва жавобгарлиги юқори бўлади.
Бозор кўникмаларига эга бошқарув ходимлари ва ишончли ахборотга эга бўлган талабнинг ортиб бориши натижасида кадрлар ва ахборот таъминоти масаласининг ортишидир. Бу маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, сифати, баҳоси, уни сотиш каналлари ва шакллари тўғрисида ахборотларни тўплаш, таҳлил қилишни таъминлайди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, кадрларга қўйилаётган талаблар ҳам юқори бўлади. Режали иқтисодиёт шароитида рахбардан ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш кўникмалари талаб қилинса, бозор шароитида бозорга хос бўлган кўникмалар (тадбиркорлик, ишбилармонлик, ташаббускорлик) кўп жиҳатдан корхона муваффақиятини белгилаб беради. Бу эса бошқарувни самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Демак, бозор муносабатларининг ривожланиши шароитида қишлоқ хўжалигини бошқариш тизими ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Шу боис корхона ва ташкилотлар фаолият йўналиши, мақсад ва вазифаларини белгилаб олишда уларни ҳисобга олиш жуда муҳим ахамият касб этади, бинобарин самарали бошқарув тизими фаолият самарадорлигини белгиловчи муҳим омиллардан биридир.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАР ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
2. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ МАҲАЛЛИЙ
МАҲСУЛДОР ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
3. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович
РАҚОБАТЛИ НАВСИНАШ КЎЧАТЗОРИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
4. Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна ЎСУВНИ БОШҚАРУВЧИ ВОСИТА (БИОСТИМУЛЯТОР) ЛАРНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ДАСТЛАБКИ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
5. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович БАҲОРГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИДА БОШОҚ ЎЛЧАМЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
6. Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич КУЗГИ БУҒДОЙНИ РЕСУРСТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ЕТИШТИРИЛИШИНИНГ ДОН ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
7. Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Ўғли ТАКРОРИЙ МОШ ЭКИНИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
8. Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИНГ ИССИҚЛИККА БАРДОШЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
9. Кулдашов Бобомурод Хусанович, Халилов Насриддин, А. Х. Ҳамзаев ОСОБЕННОСТИ ВЫРАЩИВАНИЯ СОРТОВ СОИ НА ОРОШАЕМЫХ ЗЕМЛЯХ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
Список литературы Тармоқни бошқариш самарадорлигини ўзига хос хусусиятлари
- Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАР ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Дилмуродов Шерзод Дилмуродович ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛДОР ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович РАҚОБАТЛИ НАВСИНАШ КЎЧАТЗОРИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна ЎСУВНИ БОШҚАРУВЧИ ВОСИТА (БИОСТИМУЛЯТОР) ЛАРНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ ДАСТЛАБКИ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович БАҲОРГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИДА БОШОҚ ЎЛЧАМЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Узақов Ғуломжон Оқбўтаевич КУЗГИ БУҒДОЙНИ РЕСУРСТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА ЕТИШТИРИЛИШИНИНГ ДОН ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Ўғли ТАКРОРИЙ МОШ ЭКИНИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИНГ ИССИҚЛИККА БАРДОШЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
- Кулдашов Бобомурод Хусанович, Халилов Насриддин, А. Х. Ҳамзаев ОСОБЕННОСТИ ВЫРАЩИВАНИЯ СОРТОВ СОИ НА ОРОШАЕМЫХ ЗЕМЛЯХ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1. Life Sciences and Agriculture 2.1 - 2020 94.