Тасвирий санъат фанини ўитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш
Автор: Баратбаев Б.М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-2 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада, тасвирий санъат ўқув предмети, педагогик ва ахборот технологияларини, интерфаол метод ва инновацион дарсларни таълим жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, ноанъанавий дарс ўтиш усуллари, бу борада табақалаштириш, гуруҳ билан ишлаш, суҳбат, баҳс-мунозара, маълумотлар банки, “Ақлий ҳужум”, “Кластер-Тармоқ”, “Кунгабоқар”, “Бумеранг”, “Музёрар”, Презентация-Тақдимот” каби методлар ўз мазмун моҳиятидан келиб чиқиб - бола диққатини ўзига торта олиши, зериктирмаслик, ҳамжиҳатликда иш юритиш, дарсга рағбат, ўз фикрини бошқалар фикри билан таққослаш, самимий баҳс-мунозара киришиши, актив фаолликка ундаш тамойилларига кўра яхши натижа бериши ҳақида кенг ёритилган.
Тасвирий санъат ўқув предмети, педагогик ва ахборот технологияларини, интерфаол метод ва инновацион дарслар, гуруҳ билан ишлаш, суҳбат, баҳс-мунозара, маълумотлар банки,
Короткий адрес: https://sciup.org/140293090
IDR: 140293090
Текст научной статьи Тасвирий санъат фанини ўитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш
Тасвирий санъат уцув предмети умумий урта таълим мактабларидаги бошқа ўқув фанлари қатори ўқувчиларни ҳар томонлама тарбиялаш ва уларни комил инсонлар қилиб шакллантиришга хизмат қилади. Тасвирий санъат инсоннинг ички рух,ий кечинмалари, уй-^аёллари, кайфияти ва табиат гўзалликларини турли хил ранглар ва шакллар образи орқали ифодалайди. Ўқитувчи ўз дарсининг таъсирчан кучидан фойдаланиб ўқувчиларнинг маънавий, аҳлоқий ва бадиий маданиятини ошириш мақсадида турли метод, шакл ва воситалар орқали ўз мақсадига эриша олади. Бугунги кунда янги педагогик ва ахборот технологияларини, интерфаол метод ва инновацион дарсларни таълим жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш тобора кучайиб бормоқда. Бунга заруриятнинг асл сабабларидан бири, шу пайтгача анъанавий таълимда ўқувчини фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини, ўзлари қидириб топишга, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишга, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ҳозирги кунда замонавий усуллардан фойдаланиб дарс беришда уцитувчи мох,ирликдан-ижодкорликка интилиши ва бу билан таълим соҳаси ривожига ҳиссасини қўшмоғи талаб этилади. Ноанъанавий дарс ўтиш усулларидан фойдаланиш орқали иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, бўш ўзлаштирувчи ўқувчилардан ўз кучига ишонч ҳосил қилиш муҳитини яратиш, синфдаги ўқувчилар ўртасида дустлик, узаро мехр-окцбат, ^амфикрликнинг шаклланишига омил яратилади. Янги педтехнология ва интерфаол методлардан фойдаланишда,
ўқитувчи дастлаб бу технологияларнинг мақсади, мазмуни, қўлланиш йўллари, шароитлари билан атрофлича танишиб чиқиши, сўнг ўз фани методологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларни тўлиқ, қисман, ёки айрим жиҳатларини ўз дарсларига тадбиқ этиши мумкин бўлади. Ноанъанавий усулда ўтилган машғулотлар дарс сифат ва самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бу борада табақалаштириш, гуруҳ билан ишлаш, сухбат, бахс-мунозара, маълумотлар банки, “Аклий хужум”, “Кластер-Тармо^”, “Кунгабокар”, “Бумеранг”, “Музёрар”, Презентация-Такдимот” каби методлар уз мазмун мохиятидан келиб чикиб - бола диккатини узига торта олиши, зериктирмаслик, ҳамжиҳатликда иш юритиш, дарсга рағбат, ўз фикрини бошкалар фикри билан таккослаш, самимий бахс-мунозара киришиши, актив фаолликка ундаш тамойилларига кўра яхши натижа беради. Тасвирий санъат дарсларида интерфаол усулларни назорат ишларида, ташкилий қисмда, уй вазифасини сўрашда, янги мавзуни мустаҳкамлаш, такрорлаш ва укувчилар эгаллаган БКМларни аниклашда куллаш мумкин.
Ақлий ҳужум методи
“Аклий хужум” ибораси инглизча “Бренсторминг” сузидан олинган. “Браин” - мия, “Стерлинг” - хужум, бурон, хаяжон маъносини англатади. Бу услубнинг “Мияни ҳаяжонга солиш” деб юритилиши, унинг асл мазмунини очиб беради, лекин уни “Ақлий ҳужум” деб аташ ўринлидир. Бу технологиядан тасвирий санъат дарсларида фойдаланиш мумкин. Масалан, яқинда ўтилган ва узоқ ўтилган мавзулар тезкор саволлар шаклида берилади, қисқа жавоблар орқали ўқувчилар хотираси мустаҳкамланади, дарсда берилган билимлар чархланиб, кўникма ва малакалар ҳосил қилинади. Укувчиларда топкирлик, хозиржавоблик хислатлари таркиб топтирилади.
“Презентация-Тақдимот” методи
Такдимотда хар бир укувчининг бажарган иши унинг намойиши орқали баҳоланади. Ўқитувчи иштирокчиларнинг фаолиятини, билимини ва ютукларини презентация-такдимот килиши учун шароит ва мухим яратиб беради. Ўз ишининг намойиш орқали таълим олувчи билим олиши, хатолар оркали урганиши, уз-узини бошкариш каби фазилатлар шаклланади.
Такдимотда килинган намойишнинг ютуFи, фикр ва гояларнинг янгиланиши, эркин фикрларнинг ривожланиши, томошабинлар хулосасига кўра ўқувчи ўз ютуқ ва камчиликларни билиб олади. Чоракли назорат ишларида ташкил этилган ўқувчилар ижодий “Кўргазмаси” бу усулнинг нақадар аҳамиятли эканлигидан далолат беради. Сабаби, ўқувчиларни чорак давомида олган ижодий, амалий ва назарий билим, малака ва кўникмаларини “Тақдимот” методи орқали аниқлаш анча қулай ва ижобийдир.
“Тармоқлар” ёки “Кластер” методи
Фикрларнинг тармоқланиши педагогик стратегия бўлиб, у ўқувчиларнинг бирон-бир мавзуни чуқур ўрганишларига ёрдам бериб, уларга мавзуга таалуқли тушунча ёки аниқ фикрларни эркин ва очиқ узвий боғланган кетма-кетликда тармоқлашни ўргатади. Мавзуга оид тармоқлаш қуйидагича ташкил этилади.
-
1. Хаёлга келган мавзуга оид ҳар қандай фикр бир сўз билан ифода этилиб кетма-кет ёзилади.
-
2. Фикрлар тушунча ёзишда давом этилади.
-
3. Дарсда имкони борича фикрларнинг ўзаро боғлиқлиги ва кетма-кетлигини кўпайтиришга ҳаракат қилиш лозим.
Таклиф, ғоя, фикрлар ёзиб бўлингандан сўнг, ўқитувчи ёзувлар асосида ташланган муаммо ёки мавзунинг асл моҳиятини, мазмунини очиб беради.
Масалан: “Энг кўп тарихий обидалар жойлашган қадимий шаҳарларни аниқланг?

Кунгабоқар технологияси
“Наврўз байрами” мавзусида композиция ишлаш.
Ўқитувчи суҳбат асосида ўқувчиларга ишланиши керак бўлган композиция сюжетини аниқлашга ёрдам беради. Эпизодик кўриниш вариантлари танланади. Масалан: 1. «Наврўз сайлида». 2. «Кўк сомса». 3. «Сумалак». Танланган мавзу асосида композиция эскизи доскада чизиб кўрсатилади. Бунда 1-план, 2-план, перспектива, фигураларнинг фазовий жойлашуви, характерли ҳолатлар, фон, колорит, ёруғ-соя каби тасвирий элементларга эътибор қаратилади.
Мавзуни мустаҳкамлаш
«Кунгабоқар» технологияси. Ўқувчилар гуруҳларга бўлинади. Ўқитувчи мавзудан келиб чиқиб, битта муаммони ёки асосий муаммодан келиб чиқиб, ҳар бир гуруҳга биттадан муаммо ташлайди. Ҳар бир гуруҳ кунгабоқар ясаб, унинг марказига доира жойлаштириб, баргларини ёпиштиради. Мавзуга қараб доира атрофига баргларга ёзилган жавоблар ёпиштириб чиқилади. (Етарли миқдорда қоғоз барглар олдиндан тайёрлаб қўйилиши керак). Жавоблар кўпайгач вақт ўтиши билан гуруҳларнинг «Муаммолар гули» ўсиб бораверади.
1-гуруҳ. «Наврўзий сайл-томошалар».
2-гуруҳ. «Миллий спорт ва халқ ўйинлари».
3-гуруҳ. «Наврўз таомлари».

Савол-жавобда фаол қатнашган ўқувчилар рағбатлантирилади. Сўнгра ижодий фаолликка йўналтирилган ўқувчилар ўзлари танлаган эпизодик вариант асосида мустақил равишда “Наврўз байрами” композициясини ишлаб келадилар.
Кези келганда шуни айтиш лозимки, бугунги кун ўқувчиси ХХI аср фарзандлари ҳисобланади. Ҳозирги бутун дунёда глобаллашув жараёни юз бераётган, фан ва техника ривожланиб бораётган замонда ўқувчиларни оддий дарс ўтиш билан дарсга диққатини жалб қилиш, қизиқтириш мураккаб бўлиб бормоқда. Бу эса ҳар биримиздан дарсларимизни унумли ва самарали бўлиши учун – янги педтехнология ва интерфаол методлардан, замонавий Ахборот технологиялари – интернет, компьютер, мултимедия, слайд, дипроекторлар каби техника воситаларидан ўз ўрнида фойдаланишни талаб қилади. Ана шундагина ҳар бир ўқитувчи ўз кўзлаган мақсадга эриша олади.
Адабиётлар
-
1 .Aзизхўжаева Н. Ўқитувчи мутахассислигига тайёрлаш технологияси. T.:
-
2 . Maҳмудов M. Ўқув материалларини дидактик лойиҳалаш
тизими.
«Педагогик махорат», 2002-йил, 3-сoн,
-
3 .Toлипов Ў, Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг тадбиқий
асослари–T.: Фaн, 2006.
4.//
5. //
.
TДПУ, 2000-йил .
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Тасвирий санъат фанини ўитишда инновацион технологиялардан фойдаланиш
- Aзизхўжаева Н. Ўқитувчи мутахассислигига тайёрлаш технологияси. T.: TДПУ, 2000-йил.
- Maҳмудов M. Ўқув материалларини дидактик лойиҳалаш тизими. "Педагогик махорат", 2002-йил, 3-сoн.
- Toлипов Ў, Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг тадбиқий асослари-T.: Фaн, 2006.
- www.bilimdon.uz.
- www.ziyonet.uz.