Технологик таълим йўналишида умумкасбий фанларни ўитишда замонавий таълим технологиялари
Автор: Сайидова М.Х.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мазкур мақолада технологик таълим йўналишида умумкасбий фанларни замонавий технологиялар асосида ўқитиш талабаларда умумкасбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш омиллари изоҳланган. Талабаларга таълим беришда таълим сифатини юқори самарадорлигини ва ижобий сифат кўрсаткичларини оширишнинг методикаси ва таркибий қисмлари асослаб ўтилган.
Таълим-тарбия, давлат таълим стандарти, технология, омил, мақсад, вазифа, босқич, компетенция, инновация, инновацион ғоялар, технологик жараён, креативлик, компетентлик
Короткий адрес: https://sciup.org/140292808
IDR: 140292808
Текст научной статьи Технологик таълим йўналишида умумкасбий фанларни ўитишда замонавий таълим технологиялари
Республикамизнинг педагогик олим ва амалиётчилари илмий асосланган
ҳолда
Ўзбекистоннинг
ижтимоий-педагогик
шароитига
мослашган таълим технологияларини ва уларни таълим-тарбия амалиётида кўллашга интилмокдалар. Таълим технологияларини ўқув жараёнига жорий этишнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
-
1. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» мақсади ва вазифаларини рўёбга чиқариш учун таълимни жадаллаштириш зарурлиги;
-
2. Таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи ва талаба ролини ўзгартириш зарурлиги;
-
3. Фан-техника тараққиётининг ўта ривожланганлиги натижасида ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва уларни ёшларга билдириш учун вақтнинг чегараланганлиги;
-
4. Кишилик жамияти ўз тараққиётининг шу кундаги бой назарий ва эмпирик билимларга асосланган тафаккурдан тобора фойдали натижага эга бўлган, аниқ якунга асосланган техник тафаккурга ўтиб бораётганлиги;
-
5. Рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш талаби уларга энг илғор билим бериш усули ҳисобланган объектив борлиққа тизимли ёндашув тамойилидан фойдаланишни талаб қилишидадир.
Таълим жараёни юқорида санаб ўтилган бешта асосий шартларни барча талабларига жавоб берадиган таълимий тадбирдир. БМТ нуфузли идораларидан бири бўлган ЮНЕСКОнинг таърифича, таълим технологияси - таълим моделларини оптималлаштириш мақсадида, инсон ва техника ресурслари ва уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда, бутун ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнини яратиш, қўллаш ва аниқлаш тизимидир. Тизимнинг фаолияти уни ташкил этувчи \ар бир элементига ва уз навбатида хар бир элемент бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Таълим жараёнини бир тизим деб қарайдиган бўлсак, уни ташкил этувчилари, яъни элементларига қуйидагилар киради: укув максади, кутилаётган натижалар, укитувчи, талаба, таълим мазмуни, таълим методи, таълим шакли, таълим воситалари, назорат ва баҳолаш. Таълим жараёнини лойиҳалаштиришда юқорида санаб ўтилган элементлардан бирортаси эътибордан четда қолса ёки нотўғри танланган булса, тизим ишламайди, демакки, таълим жараёни олдига куйилган максадга эришилмайди.
Таълим модели — таълим жараёни тузилмасидир. Таълим моделлари икки турга ажратилади: анъанавий таълим модели ва ноанъанавий таълим модели. Ноанъанавий таълим моделини ўз навбатида куйидаги уч кисмга ажратиш мумкин: ҳамкорликда ўрганиш, моделлаштириш, тадкикот. Тадкикотлар натижаси шуни курсатадики, анъанавий дарс ўтиш таълимнинг самарали моделларидан бири бўлиб колмокда. Анъанавий дарс - муайян муддатга мулжалланган, таълим жараёни кўпроқ ўкитувчи шахсига каратилган, мавзуга кириш, ёритиш, мустаҳкамлаш ва якунлаш босқичларидан иборат таълим моделидир. Ўқув материали янги ва анча мураккаб бўлганда, анъанавий дарс кўп ҳолларда таълим жараёнининг бирдан-бир методи булиб колмокда. Маълумки, анъанавий дарсда таълим жараёнининг марказида ўқитувчи туради. Шу боис, баъзида анъанавий дарсни марказида ўқитувчи турган ўқитиш усули деб хам аташади. Анъанавий дарс утиш моделида купрок маъруза, савол-жавоб, амалий машқ каби методлардан фойдаланилади. Шу сабаб, бу холларда анъанавий дарс самарадорлиги анча паст бўлиб, талабалар таълим жараёнининг пассив иштирокчиларига айланиб қоладилар.
Анъанавий дарс шаклини сацлаб долган холда, унга турли-туман талабалар фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш талабаларнинг узлаштириш даражасини кутарилишига олиб келади. Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, ўқитувчи томонидан талабаларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўкув материалини кичик-кичик булакларга булиб, уларнинг мазмунини очишда бахс-мунозара, аклий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, тадқиқот, ролли ўйинлар методларини цуллаш, турли-туман цизицтирувчи мисолларнинг келтирилиши, талабаларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш, турли бахолаш усулларидан фойдаланиш, таълим воситаларидан жойида ва вақтида фойдаланиш талаб этилади. Бу моделлар асосан талаба шахсига қаратилган бўлиб, уларни бошқача қилиб марказда талаба турган таълим моделлари деб хам аташади.
Анъанавий таълим модели — талабаларнинг узлаштириш, тушуниб етиш, билимини мустаҳкамлаш бўйича ўзлаштириш фаолиятини таъминлайдиган, тайёр ҳолатда талабаларга баён қилинган ўқитиш ва билим олиш моделидир. Анъанавий таълим модели методлари дарс жараёнида қўлланганда таълим жараёни марказида ўқитувчи туради. Анъанавий таълим моделига маъруза, намойиш, видеоусул, тўрт поғонали усул, лаборатория ишлари, амалий машцлар каби методлар киради.
^амкорликда урганиш модели - талабаларнинг билимини ўзлаштириш, сингдириш, мустаҳкамлаш бўйича репродуктив фаолиятини таъминловчи, махорат ва малакани кетма-кетлик буйича талабанинг бевосита бошчилигида ишга солишни ташкил этишга асосланган ўқитиш ва билим олиш моделидир. Ушбу модел талабаларнинг мустақил гуруҳларда ишлаши эвазига таълим олишини кўзда тутадиган методлардан иборат. Буларга китоб билан ишлаш, ўқув суҳбати, давра сухбати, ацлий хужум, кичик гурухларда ишлаш, бахс-мунозара каби методларни киритиш мумкин.
Моделлаштириш модели — реал ҳаётда ва жамиятда юз берадиган ҳодиса ва жараёнларнинг ихчамлаштирилган ва соддалаштирилган кўринишини синфхонада яратиш ва уларда талабаларнинг шахсан қатнашиши ва фаолияти эвазига таълим олишини кўзда тутувчи методлардан иборат. Ушбу методларнинг асосий мақсади талабаларнинг фақат тинглаши эмас, балки билимларни ўзлаштиришда бевосита иштирокини таъминлаш орқали таълим жараёни самарадорлигини оширишга қаратилган. Буларга ишбоп ўйинлар ва ролли ўйинлар каби методларни кириш мумкин.
Тадқиқот модели — талабалар томонидан муаммони тушуниш ва ечиш, мустақил билим олишни кучайтирадиган ва шунга ундайдиган усуллар йиғиндисидан иборатдир. Тадқиқот моделининг мақсади дарс жараёнида талабаларда савол қўйиш ва уларга жавоб излашида қизиқишини уйғотишга қаратилгандир. Ушбу модел бўйича ўқитиш талабаларни амалий изланиш жараёнида бевосита қатнашишини таъминлайди. Буларга муаммоли вазият, лойиҳалаш методи, мустақил изланиш, йуналтирувчи матн каби методлар киради.
Метод — (грекча «Metodos» сузидан олинган булиб, изланиш ёки билиш йўли, назария, таълимот маъносини англатади) аниқ вазифани ечишга бўйсундирилган, борлиқни амалий ёки назарий ўзлаштириш операцияларининг ёки йулларининг йиFиндиси.
Метод - талаба ва укитувчининг муайян ма^садга каратилган, биргалиқдаги фаолиятини ташкил қилишнинг тартибга солинган усуллар ЙИFИHДИCИ.
Амалиётдаги оддий қоидалар шу ҳақда гувоҳлик берадики, янги билимларни бериш назарий дарснинг дастлабки 20 дақиқасида амалга ошириш максадга мувофик булади, кейин эса бах,с-мунозара, кичик гуру^ларда ишлаш ва бошка шу каби ноанъанавий методларни амалга ошириб, талабаларнинг билимларини мустаҳкамлаш керак. Қандай ҳолатда ҳам назарий дарс жараёнида, масалан, фақат маъруза ўкиладиган вақт 20 дақиқадан ошмаслиги керак. Чунки ўрганишнинг дастлабки 20 дақиқаси энг самарали, 30 дақиқадан кейин эса, ўрганишни давом эттириш мотивацияси тезда пасая бошлайди. Бу ҳамма таклифлар талабанинг диққатини узоқроқ вақттача сақлаб туришга хизмат қилади.
Идрок қилиш пайтида қанча кўп сенсорик (сезги) каналлардан фойдаланилса, эсда олиб қолинган билимларнинг микдори ва сифати шунчалик юқори бўлади. Агар билимлар фақат «маъруза»лар орқали (пассив тинглаш йўлида) берилган бўлса, унда 3 кундан сўнг уларнинг фақат 25%ни эслаш мумкин холос. Агар у маърузалар ўқиш (тинглаш), намойиш ва кўргазмали қилиш (кўриш, ушлаб кўриш ва шу кабилар) орқали берилса ва шу тўғрисида баҳслашилса, унда 3 кундан сўнг
75%ини эсга тушириш мумкин.
Агар билимларни идрок қилишда бир неча сенсорик каналлар биргаликда ишга солинган бўлса, маълумотларнинг қисқа хотирадан узоқ хотирага ўтиш жараёни тезлашади, бу эса билишнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Ўкув вазиятини тайёрлашда ноанъанавий методлар ва аудио-визуал воситаларни самарали ишлатиш лозим. Бунда бирданига кўпгина сенсорик каналлар жалб этилади.
Қуйида тавсия этилаётган схемада талабаларнинг эслаб қолиш кўрсаткичларига ўқитиш методларининг таъсир даражаси акс эттирилган:
-
1 Маъруза - эшитганимизнинг 5%.
-
2 Ўқиш - ўқиганимизнинг 10%.
-
3 Видеоусул, намойиш - кўрганимизнинг 20%.
-
4 Тажрибани намойиш қилиш - кўрган ва эшитганимизнинг 30%
-
5 Баҳс-мунозара - муҳокама қилганимизнинг 40%.
-
6 Машқлар - ўқиган, ёзган, гапирганимизнинг 50%.
-
7 Ишбоп ўйин, кичик гуруҳларда ишлаш, лойиҳалаш – мустақил
ўқиганимизнинг, таҳлил ва муҳокама қилганимизнинг, ҳимоя ва намойиш қилганимизнинг 75%.
-
8 Йўналтирувчи матн, муаммоли вазият, бошқаларни ўқитиш — мустақил ўрганганимизнинг, таҳлил ва муҳокама қилганимизнинг 90%.
Юқоридаги маълумотлар шуни кўрсатадики, дарс жараёнида анъанавий методлар кўлланилганда, талабаларнинг ахборотни эслаб колиш кўрсаткичининг энг юкори даражаси 30% ни ташкил этар экан. Ноанъанавий методлар қўлланилганда эса, талабаларнинг ахборотларни ўзлаштириш даражаси кўтарила боради.
Адабиётлар:
-
1. Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар.– Т.: “Ниҳол” нашриёти, 2013, 2016.– 279 б.
-
2. Иноятов У.И., Муслимов Н.А., ва бошқ. Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб. – Т.: “Илм-Зиё” нашриёти, 2012 й.12 б.т.
-
3. Иноятов У.И., Муслимов Н.А., ва бошқ. Педагогика (нопедгогик олий таълим муассасалари учун). – Т.: ТДПУ, 2013 й. 15,25 б.т.
-
4. Муслимов Н., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси. – Т.: “Фан ва технологиялар”. 2013 й. 8 б.т.
-
5. Педагогика назарияси ва тарихи // М.Х. Тўхтахўжаева таҳрири остида. – Т.: “Молия-иқтисод”, 2008. – 208 б.
-
6. Abdusoliyev, A. I., Kushakova, M. N. (2021). Temir yo’l transportini rivojlantirishning moliyaviy siyosatining tahlili va tamoyillari. Экономика и социум, 9 (88), 893-896.
-
7. Abdusoliyev, A. I., Kushakova, M. N. (2021). Moliyaviy menejment tizimini rivojlantirish tamoyllari. Oriental renaissance Innovative, educational, natural and social sciences, 1 (9), 972-977.
-
8. Razzoqova, J. R., Qaxorov, M. X., Kushakova, M. N. (2021). Temir yo‘l transportining moliyaviy boshqaruv tizimini takomillashtirish. Oriental renaissance Innovative, educational, natural and social sciences, 1 (9), 978-986.
-
9. Kushakova, M. N. (2020). Main directions of credit policy during the COVID-19 PANDEMY. European Journal of Molecular & Clinical Medicine, 7 (2), 1836-1839.
-
10. Kushakova, M. N. (2020). Financial planning problems in enterprises. EPRA International Journal of Economic Growth and Environmental Issues, 8 (5), 20-21.
-
11. Dzhumanova, A. B., Kushakova, M. N., Khodzhaeva, N. A. (2019). Formation of accounting management information in the control system of enterprises of JSC «Uzbekistan Railways. International Journal of Advanced Science and Technology, 28 (14), 32-36.
-
12. Кушакова, М. Н. (2022). Анализ и методология управления осблуживающего персонала железнодорожного транспорта в республике. Экономика и социум, 1 (92), 593-596.
-
13. Salimov, I. I., Kushakova, M. N. (2022). Analysis of the Problems of Innovative Development of the National Economy and Financial Stability of the Republic of Uzbekistan. International Journal of Innovative Research in Science Engineering and Technology, 11(2), 1603-1605.
-
14. Kushakova, M. N. (2022). Increasing the Efficiency of Logistics Management in Railway Transport. ACADEMICIA An International Multidisciplinary Research Journal, 12(2), 342-346.
"Экономика и социум" №3(94) 2022
Список литературы Технологик таълим йўналишида умумкасбий фанларни ўитишда замонавий таълим технологиялари
- Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар.– Т.: “Ниҳол” нашриёти, 2013, 2016.–279 б.
- Иноятов У.И., Муслимов Н.А., ва бошқ. Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб. – Т.: “Илм-Зиё” нашриёти, 2012 й.12 б.т.
- Иноятов У.И., Муслимов Н.А., ва бошқ. Педагогика (нопедгогик олий таълим муассасалари учун). – Т.: ТДПУ, 2013 й. 15,25 б.т.
- Муслимов Н., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси. – Т.: “Фан ва технологиялар”. 2013 й. 8 б.т.
- Педагогика назарияси ва тарихи // М.Х. Тўхтахўжаева таҳрири остида. – Т.: “Молия-иқтисод”, 2008. – 208 б.
- Abdusoliyev, A. I., Kushakova, M. N. (2021). Temir yo’l transportini rivojlantirishning moliyaviy siyosatining tahlili va tamoyillari. Экономика и социум, 9(88), 893-896.
- Abdusoliyev, A. I., Kushakova, M. N. (2021). Moliyaviy menejment tizimini rivojlantirish tamoyllari. Oriental renaissance Innovative, educational, natural and social sciences, 1(9), 972-977.
- Razzoqova, J. R., Qaxorov, M. X., Kushakova, M. N. (2021). Temir yo‘l transportining moliyaviy boshqaruv tizimini takomillashtirish. Oriental renaissance Innovative, educational, natural and social sciences, 1(9), 978-986.
- Kushakova, M. N. (2020). Main directions of credit policy during the COVID-19 PANDEMY. European Journal of Molecular & Clinical Medicine, 7(2), 1836-1839.
- Kushakova, M. N. (2020). Financial planning problems in enterprises. EPRA International Journal of Economic Growth and Environmental Issues, 8(5), 20-21.
- Dzhumanova, A. B., Kushakova, M. N., Khodzhaeva, N. A. (2019). Formation of accounting management information in the control system of enterprises of JSC «Uzbekistan Railways. International Journal of Advanced Science and Technology, 28(14), 32-36.
- Кушакова, М. Н. (2022). Анализ и методология управления осблуживающего персонала железнодорожного транспорта в республике. Экономика и социум, 1(92), 593-596.
- Salimov, I. I., Kushakova, M. N. (2022). Analysis of the Problems of Innovative Development of the National Economy and Financial Stability of the Republic of Uzbekistan. International Journal of Innovative Research in Science Engineering and Technology, 11(2), 1603-1605.
- Kushakova, M. N. (2022). Increasing the Efficiency of Logistics Management in Railway Transport. ACADEMICIA An International Multidisciplinary Research Journal, 12(2), 342-346.