The image of nature and human experiences in Abdullah Sher's lyrics

Автор: Khaknazarova S.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

In this article, the works of Abdullah Shera depict spiritual experiences, feelings and human nature with poetic skill.

Spiritual world, spiritual nutrition, lyrical image, love for the Motherland, natural landscapes, beauty of the country, aesthetic pleasure

Короткий адрес: https://sciup.org/140289103

IDR: 140289103

Текст научной статьи The image of nature and human experiences in Abdullah Sher's lyrics

Бадиий адабиётда энг аввало, инсон ва унинг тақдири, руҳий олами ва кечинмалари тасвирланади. Лирика инсоннинг маънавий- маърифий тасаввурларини шакллантиради, шеъриятдан инсон нафақат маънавий озуқа, балки ундан эстетик завқ ҳам олади.

Абдулла Шер ўз ижодида лириканинг ана шундай нозик томонларини ҳис қилган ҳолда қалам тебратган. Унинг лирикасида инсоннинг руҳий кечинмалари, ҳиссиётлари, орзу- истаклари ўзига хос усулда тараннум этилган. Адиб ўз ижодида лирик образ яратиш билан бирга, табиат манзараларини ҳам худди рассомлардек ранг- баранг тасвирларда баён этган. Шоир ўз ижодий фаолияти давомида инсон характери, она юртга муносабат, руҳият қирраларини ифодаловчи кўплаб шеърлар яратган. Шоир “Куртакларга беркинган баҳор”

шеърида табиатнинг гўзал тасвири билан бирган инсоннинг самимий туЙFуларини х,ам жушкин мисраларда тараннум этади:

Айланади олам сирдошга

^албда жушиб эзгу туЙFулар.

Музни тешиб, сузлар куёшга

Арикларни уЙFотган сувлар;

Бойчечакка айтади алёр

Куртакларга беркинган бахор

Ижодкор асарлари, асосан, замонавий руҳда ёзилганлиги билан ажралиб туради. Уларда кишиларнинг маънавий дунёси, уй-истаклари, интилишлари ўзига хос поэтик образлар орқали маҳорат билан ифодаланган. Абдулла Шер ўз шеърлари орқали туғилиб ўсган юрт тароватини, самимиятини, сурурини ва мафтункор табиатини оҳангдор мисраларга жо этган.

Шоирнинг Ватанга, Она заминга муҳаббати, халқига садоқати шеърларида яккол намоён булган. Ижодкор шеърларида Ватанимиз табиатини шундай шеърий мисраларда ифодалайдики, унинг укиган китобхон қалбини нозик ҳислар чулғаб олади ва у бевосита ўзини ана шу табиат куйнида тасаввур этади:

Сурмаранг сохилларда ^уёш ботар, тонг отар, Ранглар ястаниб ётар Сурмаранг сохилларда...

Шоир шеърларида соддалик, ортиқча қочиримларсиз, оддийлик мавжуд. ^ар бир мисраларга адибнинг хис- туЙFулари, уй- хаёллари ва орзу-истаклари яширинган, Беғубор туйғулар сарчашмасидан баҳраманд бўлган китобхон юрагини илик хислар чулFаб олади. ^аётнинг аччик- чучигини тотган шоирнинг шеърлари фалсафий мушоҳадаларга бой, инсонга завқ ва маънавий куч беради.

Абдулла Шер лирикасида юксак соддалик санъати борки, бу илҳомбахш изланиш, ижодий меҳнат самарасидир. Соддалик- бу поэтик шакл ва мазмуннинг органик бирлиги мевасидир. Бу мукаммалик ва соддаликка эришишда шоирнинг улкан ижодий меҳнати маҳсули ётади, бу эса адибнинг етук шоирона маҳорати ҳисобланади. Ижодкор табиат манзараларини тасвирлар экан, Ватанимизни гўзал манзаралари билан ҳамоҳанг тарзда унинг Ватанга бўлган севгиси, ўз халқига бўлган садоқатини ҳам бевосита гувоҳи бўламиз. Зеро, туйғулар силсиласи муҳаббатсиз дунёга келмайди. Унинг “Биринчи шеър хотираси” номли шеърида шундай мисралар мавжуд:

Бу дунёнинг оқу қораси

Илк бор ҳар хил кўринган маҳал

Кўкдан тушиб сўзнинг сараси,

Ватанимга бахш этдим ғазал

Ҳаётга доимо оптимистик руҳда қарайдиган ижодкор қалб туғёнларини, ўз бошидан кечирган кечинмаларини ғамгинлик билан эмас, балки кўтаринки кайфиятда баён этади. Унинг шеърлари ҳаётга доимо тийраклик билан қарашга, турли ташвишлар юзага келганда тушкунликка тушмай, балки олдинга интилиш муҳимлигига даъват этади:

Сув ичганлар мендан ютоқиб, Лойқалатди булоқларимни! Ўшанда ҳам дарёдек оқиб, Гулга кўмдим қирғоқларимни!

Турмушнинг қайноқ қозонида тобланган шоир ҳаётга ўз фалсафий қарашлари билан теран ёндошади ва ўз шеърларида тажрибаларидан келиб чиқиб, мушоҳадаларга бой, яхшиликка ундовчи, инсонга эстетик завқ берувчи асарлар жамламасини яратади. Ҳислар жилваси, туйғулар манзараси, теран фикр ва мушоҳадалар ўзининг фалсафий-психологик мисралар қатамига жойлаб ўқувчи кўнглига сингдиради.

Шоир шеърларининг асосий мавзу-она юрт. Ўзбекистон, Ватандир. Аслида Ватан, халқ, она-юрт, табиат- булар бир заминда юзага келган тушунчалар. Ёлғиз Ватани севиб, халқни, табиатни севмай бўлмайди. Она юртга, пахта далаларига, бобо-деҳқонга, туғилиб ўсган қишлоққа, сўлим ва дилбар гўшаларга бўлган муҳаббат шоир шеърларида уфуриб туради:

Дафтаримда гуллар унади

Баҳорлардан сўйласа байтим.

Кенг елкамга бургут қўнади

Ватанимни куйлаган пайтим:

Абдулла Шер лирикасидан баҳраманд бўлган ҳар бир китобхон юраги Ватанни улуғлаш ва халқни эъзозлаш ҳисси билан йўғрилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Абдулла Шер “Куртакларга беркинган баҳор” 2012 йил

  • 2.    Абдулла Шер “Оқ булутдан томган томчилар” 2015 йил

  • 3.    Абдулла Шер “Шеърлар” 2016 йил

    "Экономика и социум" №12(91) 2021

Список литературы The image of nature and human experiences in Abdullah Sher's lyrics

  • Абдулла Шер “Куртакларга беркинган баҳор” 2012 йил
  • Абдулла Шер “Оқ булутдан томган томчилар” 2015 йил
  • Абдулла Шер “Шеърлар” 2016 йил
Статья научная